I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» Ҳисобварағи бўйича Ҳисобварақлар корреспонденцияси



бет32/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43

9300-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» Ҳисобварағи бўйича Ҳисобварақлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси



дебет

кредит

1.

Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойданинг акс эттирилиши

9210

9310

2.

Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойданинг акс эттирилиши

9220

9320

3.

Шартнома шартларини бўзганлиги учун ундирилган бокиманда. жарима ва бурдсизликларнинг акс эттирилиши

4860

9330

4.

Харидорларга олдинги йилларда жунатилган маҳсулот бўйича кайтадан Ҳисоблашиш натижасида Ҳисобот йилида олинган фойданинг акс эттирилиши

4010

9340




5.

Даъво муддати утган кредиторлик ва депонентлик қарз-ларини Ҳисобдан чиқаришдан олинган фойданинг акс эттирилиши

6910-6990 6720

9360

6.

Кайтарилмайдиган пул маблағларининг кирим қилиниши

5110-5120

9380

7.

Товарлар ва тайёр маҳсулотлар ортиқчалигининг аниқ-ланиши

2810, 2910

9390

8.

Мулкий сугурта органлари томонидан сугурта тўловларининг тушиши

6510

9390

9.

Хисобот даври охирида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг якуний молиявий натижага утказилиши

9310,9320, 9330, 9340, 9350, 9360, 9370, 9380, 9390

9900

8. Давр харажатлари ҳисоби

Давр харажатлари таркибига корхона ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ булмаган харажатлар киради. Бўлар жумласига бошқарув, тижорат билан боғлиқ харажатлар, шунингдек умумхўжалик харажатлари, жумладан илмий-тадкикот ва тажриба-конструк-торлик ишлари бўйича харажатлар ҳам киради. Бу харажатлар корхона асосий фаолияти ва маҳсулот сотиш билан боғлиқ булмаганлиги, лекин маълум бир жараёнларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлганлиги учун улар операцион харажатлар, умумий ва маъмурий харажатлар дейилади. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмига боғлиқ булмагани, ва аксинча, вақт билан, хўжалик фаолиятининг давомийлиги билан боғлиқ бўлгани сабабли улар давр харажатлари деб юритилади.

Маҳсулот сотиш, маъмурий харажатла киритилади.

Ҳисобварақлар режасига биноан давр харажатлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари, бошқа операцион харажатлар давр харажатлари таркибига ри қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:

9410-«Сотиш харажатлари» 9420-«Маъмурий харажатлар» 9430-«Бошқа операцион харажатлар» 9440-«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари».

Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:

-темир йул, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт
воситалари бекор туриб колганлиги учун туланган жарималар;


  • савдо ва умумий овкатланиш корхоналарининг харажатлари;

  • маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
    (маъмурий-бошқарув ходимларидан ташкари);

  • уларнинг ижтимоий сугурта ажратмалари;

  • савдо эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага
    олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;

  • асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

-санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлари, ошхона идиш-товоги ва
анжомларининг эскириши;

  • газ, ёқилги, электр энергияси харажатлари;

  • товарларни саклаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари;

  • савдо рекламаси харажатлари;

  • ташиш, саклаш ва сотиш чоғида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча
    йўқотилиши;

  • ўраш-жойлаш материаллари харажатлари;




  • мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш харажатлари;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;

-вентиляторлар, машиналар ва уларнинг харакатланувчи кисмларини урнатиш ва
саклаш, туйнуклар бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал
тусдаги) харажатлар;

-махсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тузатишга материаллар қиймати;

-умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун
тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш;

-касса хужалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;



  • умумий овкдтланиш корхоналарида когоз салфеткалар, кргоз дастурхонлар, когоз
    стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;

  • сотиш бозорларини урганиш бўйича белгиланган нормативлар доирасида ва ундан
    ортиқча харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);

- илгариги иш жой бўйича лавозим оклад миқдорини саклаган ҳолда бошқа
ташкилотлар, корхоналардан, шунингдек вақтинчалик ўриндошлик бўйича ходимларга
тўланадиган окладлардаги фарқ

-умумий фойдаланишдаги автомабиль йулларини сақлашга ва таъмирлашга
ажратмалар;

-банк хизматларига тўловлар.

Юқорида келтирилган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит хўисоварақ булиб, кўайси давр булмасин унинг ой бошида крлдиқ суммаси булмайди, ҳисобварақнинг дебет томонида товарларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларни хисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни, фойда ҳисобидан 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» хисобварағининг аналитик ҳисоби 15-сонли кўайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти кўрсатилади. Дебет оборотининг жами - суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал ордерларда акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерида акс эттирилади.

Корхоналар ишини олиб бориш, уюштириш ва бошқариш тегишли харажатларни


-талаб қилади. Ҳар бир корхона бундай харажатларни крплаш учун тегишли ажратмалар
қилади ва бу ажратмалар 9420-«Маъмурий (бошқарув) харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. II

Унга қуйидаги харажатлар киради:

-бошқарув ходимларига тегишли бўлган мехдатга ҳақ тўлаш харажатлари;

-бошқарув ходимларига тегишли ижтимоий сугурта ажратмалари;

-хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сакдаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;

-хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;

-бошқарувнинг техник воситалари, алока ўзеллари, сигнализация воситалари, 2Ҳисоблашиш марказларини ва ишлаб чиқдришга тегишли булмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини саклаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

-ижара, хизматлар кўрсатилгани учун алока ўзелларига ҳақ тўлаш (АТС, уяли, йулдош, ўпейжинг алока);

-шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун белгиланган нормативлар
доирасида ва улардан ортиқча ҳақ тўлаш;

- маъмурий бошқарув эхтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш;



-маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш,
шунингдек эскириш харажатлари;

  • юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалар: вазирликлар, идоралар,
    уюшмалар, концернларга ва бошқа харажатларга ажратмалар;

  • ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ булмаган мол-мулкни
    мажбурий суғурта қилиш;

  • бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича белгиланган нормалар
    доирасида ва ундан ортиқча харажатлар;

  • белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча миқдордаги вакиллик харажатлари;

  • умумий овкатланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш харажатлари;

  • бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли булмаган, табиатни мухрфаза қилиш
    аҳамиятига эга бўлган жамгармаларни саклаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий
    харажатлар, шу жумладан йул куйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча
    ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилганлиги (ташланганлиги) учун тўловлар.Бошқа операцион харажатларга қуйидагилар киради:

  • Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун мутахассислар
    тайёрлаш ва уларни кайта тайёрлаш харажатлари, нормалар доирасида ва улардан ортиқча
    мутахассислар тайёрлаш ҳам да кайта тайёрлаш бундан мустасно.

  • Лойиҳа ва курилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини
    коплаш, шунингдек объект кошидаги омборгача транспортда ташиш чоғидаги шикаст-
    ланишлар ва бўзилишлар, коррозияга карши химоя нуксонлари туфайли келиб чиркан
    тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналарни кисмларга ажратиш) ва шунга ухшаш бошқа
    харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бўзган юридик шахслар
    ҳисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ёки зарар кўриш учун жавобгар
    бўлган етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундирилиши
    мумкин булмаган даражада амалга оширилади.

  • Маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш.

  • Аудиторлик хизматларига хақ тўлаш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг
    катнашчиларидан (мулкдорлардан) бирининг ташаббуси бўйича ўтказиладиган аудиторлик
    хизматларига хақ тўлаш.

  • Ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқдришлари ва хўжаликларини асрашдан
    кўрилган зарарлар.

  • Саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита катнашуви билан боғлиқ булмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари.

  • Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ
    булмаган ишлар (хизматлар)ни (шаҳар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари,
    қишлоқ хужалигига ёрдам бериш ва бошқа хил ишларни) бажариш харажатлари.

  • компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар.

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорларига кўра компенсация тўловлари.

  • Бир йула тўланадиган мукофотлар ва такдирлашлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг Қарорига кўра кўп йиллик хизмати учун ҳақ тўлаш (натурадаги тўловлар ҳам шу жумлага киради), шунингдек улар бўйича ижтимоий жамгармаларга ўтказилган суммалар.

  • Қонун хужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг Қарорига мувофиқ
    мажбурий ишга келмаган вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш.

  • Вақтинча меҳнат лаёкатини йукотган такдирда конун ҳужжатлари билан елгиланган, ҳакикий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ- Асосий иш жойи хўжалик ишчиларига, хўжалик юритувчи субъект ишчи ва мутахассисларига улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва мутахассисларни кайта тайёрлаш тизимида ўкиган вақтда иш ҳақи тўлаш.

- Икки ва ундан кўп болалари ёки ун олти ёшгача ногирон боласи бўлган аёлларга
конунчиликка мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳақини тўлаш.ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.

  • Ходимларнинг (овкатланиши, йул кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва
    саёхатларга йулланмалари, спорт секцияларида, тугаракларда, клублардаги машгулотлари,
    маданий-кунгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига катнашиши, ходимларнинг
    шахсий обунаси ва истеъмоли ҳамда бошқа шунга ухшаш тўловлари) харажатларини
    коплаш.

  1. Иш ҳақини ҳисоблашишда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар:

  • Конунчиликка мувофиқ болани икки ёшга тулгунгача парвариш қилиш бўйича хар
    ойлик нафакани тўлаш бўйича харажатлар.

- Пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йула
тўланадиган нафакалар.

  • Амалдаги конунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг кайта
    ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бушаб
    коладиган ходимларга тўловлар.

  • Ходимларга тўланадиган моддий ёрдам.

  • Соғликни сақлаш объектлари, кариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача
    тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халк
    таълими муассасалари, шунингдек уй-жой фонди объектлари таъминотига (шу жумладан
    барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказишга амортизация ажратмалари ва харажатларни
    ҳам кушгаи холла) жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан белгиланган
    нормативлар доирасидаги ва улардан ортиқча харажатлар.

  • Вақтинча тўхтатиб қуйилган ишлаб чиқариш кувватлари ва объектларини саклаш
    харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари).

  • Банк ва депозитарий хизматларига тўловлар.

- Экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жамгармаларига, маданият, халқ
таълими, соғликни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари,
муассасалари па ташкилотларига бадаллар.

  • Бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йигимлар, амалдаги конунчиликка мувофиқ
    тўланадиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига қўшиладиган махсус
    бюджетная тацщари жамгармаларга ажратмалар.

  • Зарарлар» жарималар, пенялар:

- Бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича йукотишлар.

-Моддий бойликларнинг табиий йуколиши нормалари доирасидаги ва нормаларидан


кўпрок бсвосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли булмаган йукотишлар ҳамда камомадлар.

- Ишлаб чиқариш заҳираларини ва тайёр маҳсулотни энг паст баҳолаш усули ёки


сотишнинг соф қиймати бўйича кайта баҳолаш ёки баҳосини пасайтириш натижасидаги

зарарлар..


- Суд харажатлари.

- Тўланиши шубхали қарзлар бўйича захирага ажратмалар.

- Конунчиликка мувофиқ даъво билдириш муддати ўтган ва ундирилиши нореал
бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича тўланиши шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар.


  1. ҳисобот йилида аниқланган утган йиллар операциялар бўйича кўрилган зарарлар.

  2. табиий офатлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулотлар ва бошқа моддий
    бойликларнинг нобуд бўлиши ва бузилши, ишлаб чиқаришни тухтатиш ва бошқалар туфайли йукотишлар) туфайли кўрилган копланмайдиган йукотишлар ва зарарлар, шу жумладан табиий офатлар окибатларининг олдини олиш ёки окибатларини бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар.

-Айбдорлари аниқланмаган камомадлардан ёки айбдор томон- хи€обидан зарур
суммани ундириш мумкин булмаган холларда кўрилган зарарлар.

  • Хўжалик юритувчи субъект томонидан уч ва ундан кўп йил мобайнида ишлатилган
    асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа
    мулкини (активларни) сотишдан кўрилган зарарлар, шунингдек хўжалик юритувчи
    субъектнинг асосий воситалари бошқа мулклари (активлари)нинг Ҳисобдан чиқарилиши,
    текин берилиши ва бошқача йукотишларидан кўрилган зарарлар.

  • Хўжалик шартномалари шартларининг, шу жумладан маҳсулотни етказиб берувчилар
    ва дебиторлар айби билан бўзилганлиги учун белгиланган ё'ки эътироф этилган жарималар,
    пенялар, вақтида туланмаган тўловлар ва бошқа хил чоралар, шунингдек етказилган
    зарарларни тўлаш бўйича харажатлар.

  • Солиқ конуни ва бошқа конунларни бўзганлик учун жарима ва пенялар.

  • Туланган бошқа жарималар.

  • Бошқа харажатлар.

Юкоридаги келтириб утилган харажатлар 9430-«Боцща операцион харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

9440-«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» ҳисобварағида ҳисобот даврида солиққа тортиладиган базадан чегирил-майдиган, аммо ушбу тадбирларни амалга ошириш учун қилинган харажатларни режалаш-тирилган самарага эришилган ҳолда, келгуси ҳисобот даврларида солиққа тортиладиган базадан камайтириладиган харажатлар Ҳисобга олинади.



Ҳисобот даври охирида 9440-ҳисобварақнинг дебетида йигилган харажатлар 9900-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағига ўтказилади. 9440-ҳисобварақнинг дебетида ҳисобга олинган харажатлар балансдан ташкари 010-«Вақтли тафовутлар бўйича харажат­лар» ҳисобварағида йигиб борилади. Содир бўлган муомалалар суммасига 9440-ҳисобварақнинг дебети билан бирга, 010-ҳисобварақда ҳам ёзиб борилади. 010-ҳисобварақнинг чиқимига ҳисобга олинган харажатлар бу тадбир учун сарфланган харажат ва ундан олинадиган самара муддатига караб, тузилган махсус комиссия расчётига асосан ҳисобдан чиқарил ганда ёзилади.

9400-«Давр харажатлари» ҳисобварағи бўйичаҳҲисобварақлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси



дебет

кредит

1.

Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ транспорт харажатларнинг акс эттирилиши

9410

6990

2.

Реклама ва маркетинг харажатларининг акс эттирилиши

9410

6010

3.

Бошқарув ходимларига иш хдки Ҳисобланиши

9420

6710

4.

Умуммаъмурий аҳамиятдаги асосий воситаларга эскириш Ҳисобланиши

9420

0210-0299

5.

Умуммаъмурий фойдаланиш учун материаллар сарфланиши

9420

1010-1090

б.

Аудиторлик хизматига тўловларнинг акс эттирилиши

9420

6990

7.

Юкори органни асраб туриш учун ажратма қилиниши

9420

6120

8.

Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши бўйича зарарнинг акс эттирилиши

9430

9210

9.

Солиқ органларининг кдрорига биноан жарима Ҳисобланилиши

9430

6410

10.

Шартнома шартларини бўзганлик учун жарима Ҳисобланилиши

9430

6960

11.

Ҳисобот даври охирида давр харажатларининг якуний молиявий натижага утказилиши

9900

9410,9420, 9430, 9440, 9450


8. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ва харажатдар ҳисоби

«Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га биноан молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:



  • Олинган роялтилар ва сармоя трансферти.

  • "Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташкарисида бошқа хўжалик юритувчи
    субъектлар фаолиятида улуш кушган хрлда катнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича
    дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли
    қоғозлар бўйича даромадлар.

  • Мулкни уэоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини
    олиш).

  • Валюта счётлари, шунингдек чет эл валюталаридаги муомалалари бўйича ижобий
    курс тафонутлари.


  • Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет