I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет35/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43

Бошқарув ҳисоби моҳиятини хар томонлама ва тўлиқ тушиниш учун молиявий, бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисобларининг ўзаро ҳамкорлиги ва муносабати ҳақидаги масалани эътабордан четда қолдириб булмайди. Бошқарув ва молиявий ҳисоб ўртасида, назаримизда. кўп умл-мийлик бор, чунки уларнинг иккаласи ҳам корхона ҳисоб тизими

этидан фойдаланади. Ушбу тизими бўлимларидан бири ҳам молиявйи, ҳам бошқарув юида зарур харажатлар ва даромадлар ҳисоби ҳисобланади. Молиявий ҳисобининг қабул қилинган тамойиллари бошқарув ҳисобида ҳам амал қилиши мумкин, чунки корхона рюгоарлари ўз фаолиятларида мутлако текширилмаган, хусусий баҳолар ва фикрларга таяниб в қилишлари мумкин эмас. Бундан ташқари, хар иккала кичик тизим ахборотидан зарурий бошкарув қарорлари қабул қилиш учун фойдаланадилар.

Ишлаб чиқариш ҳисоби биринчи кунда ишлаб чиқариш чиқимлари ва кўрсатма вромадини кўзатиш ва ишлаб чиқариш фаолияти рентабеллигини оширишни эҳтимоли бўлган имкониятларни аниқлаш керак У корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ барча жавобларни батафсил ва аниқ акс эттирмоғи даркор

Нихоят, уларни элтувчилар бўйича харажатлар ва даромадлар ҳисоби ишлаб чиқариш маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) хар бир турини режалаштишришни аниқлаш керак Шундай килиб, фақат ишлаб чиқариш ҳисоби орасида маҳсулот берилиш қиймати ва рентабеллигини ҳисоблаб чиқишга мувофиқ бўлинади ва корхона ишлаб чиқариш фаолиятини самаарадорлигини оширишнинг яширин заҳиралари аниқланган. Ўз таркибига кўра бошқарув ҳнсоби ишлаб чиқариш ҳисобига қараганда шубхасиз миқдор, бошқариш функцияси орқали у ишлаб чиқариш ҳисобига ташкилот харажатлари ва даромадлари билан ички хўжалик ҳисобининг яхлитланган тизимига айлантиради. Замонавий шароитларда бошқарув ҳисоби ўз функцияси орқали корхона ички фаошяти, унинг стратегияси ва тактикаси билан бодщарувнинг асосий ахборот пойдевори сифатида намоён бўлади. Унинг асосий маъноси, назаримизда, бу тезкор ва тахминлаш бошқарув қарорлари қабул қилиш учун ахборот ишлаб чиқишдир. Бошқарув ҳисоби тактикаси:дагиларидан иборат: ташкил этиш, ҳисоб, назорат, далиллаш, аввал қабул килинга қарорларни тахлил қилиш ва мослаштириш, шунингдек унинг ижроси учун жавобгарлик бошқарув ҳисобининг стратегияси уэоқ вақтгача корхона таракиётини белгиловчи таҳлил, таҳминлаш режалаштириш ва бошқарув куролини мувофиқлаштириш тизимини ўзида намоён этади. Бир-бирига яқинлашув (интеграция)да хал килувчи нуқта харажатлар ва даромадларини таққослаш бўлгани учун бошқарув ҳисоби учун энг муҳими харажатларни ҳисоблаш даромадларни бошқариш, ҳам даромадларга таъсир қилиш орқали натижалар билан бошқариш бўлиб колади. Мутлақо молиявий маъно касб этувчи хўжалик операциялари (кимматбаҳо қоғозлар билан қилинадиган операциялар:. ижара ва лизинг операциялари ва ҳқ) бошқарув ҳисоби мазмуни доирасидан чиқиб кетади.Мавзунинг моҳияти унинг объектлари билан очилади. Аввал айтиб ўтилганидеқ ташкилот ва унинг алоҳида тузилмавий бўлинмалари жавобгарлик марказлари трансфер: (қиймати ургартирилган) нархлардан фойдаланишни кўзда тутувчи ички нарх-наволар. бюджетлаштириш ва ички ҳисобот тизимининг харажатлари (жорий ва ялпи) ва даромадлар;: бошқарув ҳисобининг объектлари (манбалари) ҳисобланади.

Бошкарув ҳисоби объектлари бошқарув ҳисоби услубининг асосини ташкил этувчи йуллар ва усуллар мажмуи орқали акс этирилади. Бошқарув ҳисобида хужжатлаштириш ва инвентаризация, баҳолаш ва калькуляция, ҳисоблар ва икқиламчи кайд, балансли умумлашма ва ҳисобот каби молиявий ҳисоб услубининг барча унсурларидан фойдаланилади Бундан ташқари, бошқарув ҳисобида иқтисодий таҳлил, иқтисодий математик ва статистик услублар ва х-қ усуллари кенг қўлланилади.

Бошқарув ҳисоби тизими кўплаб амаллардан ташкил топади, улар бошқарув мақсадларига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Шундай бўлсада, улар муайян тамойилларга жавоб бериши керак Бошқарув ҳисобида макбул тамойилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ташкилот фаолиятининг узлуксизлигини; режалаштириш ва ҳисоб учун ўлчовларнинг ягона бирлигидан фойдаланиш; ташкилот бўлинмалари фаролияти натижаларини баҳолаш; бошқариш максадларида бирламчи ва оралиқ ахборотдан кайта-кайта фойдаланиш ва бошқарув даражалари ўртасидаги коммуникацион алокалар асосида ичкя ҳисобот кўрсаткичларини шакллантириш; бошқаришнинг бюджет (смета) услубини қўллаш ҳисоб обеъктлари ҳақида ҳал килувчи ахборотни таъминловчи тулакрнлилик ва тахлилик ташкилотларни ҳисоб сиёсати белгилаган ишлаб чиқариш ва тижорат силсилаларини акс эттирувчи даврийлик Албатта, бошқарув ҳисобини иқтисодиёти учун кандайдир янгилик сифатида кабул қилиш хато бўлар эди. Сўнги ун йилликда эса бозор иқтисодиёти фойдасига бошқаришнинг марказлашган тизимидан воз кечиб, режалаштириш аҳамияти асоссиз равишда, пасайиб кетди Шу билан бир бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш кўпроқ амалиётда илгари кўлланилган режани ишлаб чиқиш тартибини эслатади.

Бундан ташкари, тахлилнинг (тезкор, киёсий, омилли,) бошқарув ҳисобида қўлланиладиган барча турлари ҳам олимлар ва амалиётчиларига яхши таниш.. Шу билан бир қаторда назария ва амалиёт томонидан махсулот таннархинн катькуляциялаш, бошқарув ҳисобида қўлланиладиган «стандарт счёт» хисс тизимнга кўпрок ўхшаб кетадиган ҳисоби нинг меъёрий услубини ишлаб чиқиш ва кўллаш билан боғлиқ масалалар чуқур ишлаб чиқилганди ва қўлланилган чоралар кераклича самара бермади ва бошқарув ҳиобига бус-бутун тизимини яратишга имкон туғдирмади. Ҳозирги вақтда ҳам уни тиклаш йули маълум кийинчиликлар мавжуд. Кўпгина бош бухгалтерлар бунинг учун .асосан, мавжуд. тизимини айбдор килиб кўрсатишади, гуёки у бошқарув ҳисобининг самарали чзимини ташкил этиш учун кўп вақт олиб куяр эмиш. Шу билан бирга амалиётда кўрилган маълум сабаблар мавжуд бўлишига карамай, бухгалтернинг бухгалтерия субъекти бухгалтер-менежерга айланиши тенденцияси кўрсатила бошлади.
2. Харажатларни келиб чиқиш жойлари ва жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш

Жавобгарлик марказлари бўйича ҳисоб юритиш ғоясини биринчи булиб 1952 йилда Сэн Хиггинс олга сурди. Унинг фикрича, жавобгарлик марказлари бўйича ҳисоб юритиш -бевосита харажатларни бошқариш ҳисобидир. Бунда ҳисоб натижалари марказ ҳисобида тикланади ва акс эттирилади.

Жавобгарлик маркази - корхона сегменти булиб, унга кўра ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда олинган даромад ёки уни инвестициялаш жараёни назорат қилинади. "' Жавобгарлик марказлари"да кўрсаткичларнинг шаклланиш жараёни учун раҳбар жавобгардир. Жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобининг асосий мақсади ҳар бир жавобгарлик маркази бўйича фаолият харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш ҳамда улар бўйича мавжуд оғишишларни муайян шахс зиммасига юклашдан иборат.

Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига бўлиниши, назримизда, муайян вазият хусусияти билан белгиланиши ва қуйидаги асосий талабларга эътибор бериши керак:

-жавобгарлик марказлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаси билан
боғланган бўлиши:

-ҳар бир жавобгарлик марказида фаолият ҳажмини аниқлаш, харажатларни ҳисоблашиш


уларни тақсимлаш учун база вазифасини бажариши;

-ҳар бир жавобгарлик маркази менежерларининг ваколатлари ва жавобгарлиги белгиланиши зарур. Менежер фақат ўзи назорат қила оладиган кўрсаткичлар учун жавоб беради;

-хар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларини ўрнатилиши;

-жавобгарлик маркази менежерлари ўтган давр учун марказ фаолияти тахлилини


келгуси даврга режалар (бюджетлар) тузишда фаол иштирок этишлари лозим.

Бундан таищари, корхонани жавобгарлик марказларига бўлишда тегишли марказлар аъзоларининг эътирозларига таъсир қила оладиган ижтимоий-психологик омилларни исобга олмок зарур. Шуни назарда тутиш лозимки, ишлаб чиқариш корхонасини жавобгарлик марказларига бўлиш тармок хусусиятлари, ишлаб чиқариш жараёни технологияси ва ташкил этилиши, дастлабки материаллар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таркиби, жихозланиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ Корхонани ташкилий тузилмаларида бошқаришни ташкил этишнинг чизиқли, функционал, чизиқли - функционал шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Чизиқли бошқариш деганда "вертикал бошқариш тушунилади, бунда куйида турувчи бкгинлар қатъий равишда юкорида бкгинларга бевосита бўйсунади. Одатда, чизиқли тизим ишлаб чиқариш цехлари ва а бўлинмаларини бошқариш учун характерлидир. Функционал бошқариш - бу алоҳида функциялар бўйича бошқаришдир (молия. таъминот, сотиш, кадрлар, лойиха- конструкторлик ва технологик ишловлар, иш юритиш. ташқи иктисодий алоқалар ва хоказолар). Амалиётда бошқаришнинг чизикли-функционал тузилмаси энг кўп кклланилади. Бундай тузилма доирасида чизикди бўлинмалар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича асосий фаолият билан шугулланади, ихтисослашган функционал бўлинмалар эса (маркетинг бўлими, режа-молия бўлимлари, кадрлар бўлими) асосий бўлинмаларга хизмат қилади. Бу ҳолда бошқарувнинг ихтисослашуви, унинг тамойиллари биргаликда тўлароқ амалга оширилади ҳамда таиёрланадиган қарорларнинг юксак даражалидалиги ва ҳар бир ишлаб чиқаришга ёппасига раҳбарлик қилиш таъминланади.

Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш вазифаларини хал этиш учун махсус органлар (лойиха гурухлари) тузилади. Бу гурухлар бошқарувнинг турли даражаларидаги алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан таркиб топади. Матрицали тузилманинг афзаллиги шунда намоён бўладики, у корхона ичкарисидаги тсикларни бартараф этиш имконини беради, бу эса функционал ихтисос-лашиш ривожига халал бермайди. Функционал-қиймат тахлили (ФКТ) гурухининг вужудга келиши ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Унинг мақсади энг кам харажат килган ҳолда энг яхши сифатли ва замонавий, янги буюмни ишлаб чиқаришга эришишдир.

Бшқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли юкори даражада раҳбарларнинг ҳамжихатликдаги фаолиятини, марказлашган гурух аъзоларини шахсий кобилиятларйни намоён бўлиши учун шароитлар яратади. Мазкур ташкилий тузилмага мувофиқ жавобгарлик марказларини тузиш (цеҳ бўлим, участка) хар бир булинма фаолиятини муайян шахслар масъулияти билан боглашга, хар бир булинма натижаларини баҳолашга ва уларнинг корхона фаолияти натижаларига кушган хиссасини аниқлашга имкон беради.



Корхона бўлинмаларида харажатларни келиб чиқиш жойлари бўйича туркумлаш

Бу бўлинмалар бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш учун уларни қуйида белгилардан келиб чиқкан ҳолда таснифлаш зарур:



  • ваколатлар ва жавобгарлик ҳажми;

  • марказ бажарадиган функциялар.

Ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмидан келиб чиқкан ҳолда жавобгарлик марказлари харажатлар, сотиш. фойда ва инвестициялар марказларига булиш мақсадга мувофиқдир Харажатлар маркази - бу фақат харажатларнинг максадли сарфланишига маъсул бўлган корхонанинг бўлинмасидир (масалан, ишлаб чиқариш цехи, конструкторлик бюроси I х-қ). Шундай марказ доирасида бошкариш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини жадаллаштириш, меъёрлаштириш ва хисобини ташкил этиш амалга оширилади.

Харажатлар марказини, ўз навбатида, бошқариладиган ва эркин харажатлар марказ-рига булиш лозим. Бошқариладиган харажатлар марказининг раҳбари, энг аввало, маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатларни энг кам миқдорга келтиришга жавоб беради ва унинг фаолияти маҳсулот бирлигига кетган меъёрий ва ҳақщий харажатларни таққослаш йули билан баҳоланади. Эркин харажатлар маркази фаолиятини баҳолаш учун мезон белгилаш мураккабдир, чунки корхона раҳбарияти бундай марказлар харажатлари ҳажмига таъсир қила олмайди. Конструкторлик бюроси, кимёвий-техник назорат лабораторияси эркин харажатлар марказларига мисол бўла олади.

Бошқариладиган харажатлар маркази учун маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва Фошка бўлимлар кртасида самарали муносабат урнатилади. Шундай марказларнинг харажатларини бошқариш олдиндан тузилган мослашувчан бюджетлар ёрдамида амалга Ьширилади. Сотиш маркази жавобгарлик марказининг бир тури ҳисобланиб, бу бўлинмада аҳбар фақат тушумга жавоб беради. Шу муносабат билан сотишдан олинадиган тушум, 1унингдек уни белгиловчи кўрсаткичлар: сотиш ҳажми ва баҳо асосий назорат қилинадиган кўрсаткичлар ҳисобланади. Жавобгарлик марказлари бўйича бошкўарув ҳисобини ташкил этиш шуни кўрсатадики, хар бир бўлинма фаолияти натижаларини баҳолаш учун муайян жавобгарлик марказининг олиши кутилаётган фойдаси ҳажмини белгилаш зарур. Бундай шароитда жавобгарлик марказлари доирасида фойда марказлари тузиш алоҳида аҳамиятга га. Фойда маркази - бу булинма раҳбари харажатлар ва фойда учун жавоб берадиган арказдир. Бундай марказларда даромад ва харажатлар - ишлаб чиқарилган маҳсулот пул-5Даги ифодаси булиб, фойда эса - даромад ва харажат кртасидаги фарқ Ҳисобланади. Фойда Знаркази менежери сотиш ҳажми ва баҳони, шунингдек харажатларни назорат қилади.

Фойда маркази - бу кичик куринишдаги корхона иқтисодидир. Фойда маркази бўйича бошкарув моделидан фойдаланиш кўпгина корхоналарда фойда учун жавобгарликни номарказлаштиришга имкон беради. Фойда маркази, ўз навбатида, бир канча харажатлар |)марказларидан ташкил топиш мумкин.

Фойда марказини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек режалаш-тирилган фойда олиш жадвали (операцион бюджет) ёрдамида бошқариш мумкин. Инвести-циялар маркази - бу раҳбар нафақат даромадлар ва харажатларга, балки капитал куйилма-ларга ажратилган маблағларга ҳам жавоб берадиган булинмадир. Амалиётда соф фойдасини инвестиция қилиш хукукига эга бўлган бундай марказнинг мақсади нафақат фойда олиш, оалки сарфланадиган маблағларнинг рентабеллиги, инвестицияларнинг даром? хусусий маблагнинг ортишига эришиш ҳам ҳисобланади. Инвестициялар маркази тини режалаштирилган фойда олиш жадвали (операцион бюджет), шунингдек пул 01 тўғрисидаги Ҳисобот, баланс ёрдамида бошқариш мумкин. Жавобгарликнинг асося казлари бевосита маҳсулот, ишлаб чиқариш, ишлар бажарйш ва хизматлар кўрсатип: шугулланади. Уларнинг харажатлари бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар) та киритилади. Асосий ишлаб чиқдриш бригадалари ва цехларини, сотиш бўлимини дай марказларга киритиш мумкин. Жавобгарликнинг ёрдамчи марказлари жавобгар асосий марказларига хизмат қилиши учун ташкил этилади. Бу марказларнинг хара аввал жавобгарликнинг асосий марказлари бўйича таксимланади, шундан кейингина марказларнинг умумий харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи киритилади. Маъмурий-хкжалик бўлимини, техник назорат бўлимини, таъмирлаш асбоб-ускуналар устахонаси ва бошқаларни шундай марказлар жумласига киритиш

Шуни таъкидлаш лозимки, жавобгарлик марказларини аниқлашда корхона гик тузилмасини эътиборга олиш, уни горизонтал ва вертикал кўринишларга ажратиш биринчиси, марказ учун жавобгар хар бир шахс фаолияти доираси билан чегар иккинчиси бошқарув қарорлари қабул қилишга ваколатли шахснинг харакатлари тутади. Жавобгарлик марказдарининг хар бири бир вақтда харажатлар, даромадлар. ёки инвестициялар маркази бўлиши мумкин. Марказ раҳбари вазифаларни бажарйш қабул қилинган мажбуриятлар билан бирга молиявий жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олиши шарт. Бунда ҳар бир марказ ўзига тайинланган турли функцияларни бажариши мумкин (ишлаб чиқариш, маркетинг, техник хизматлар, ҳисоб, назорат). холатда, муайян функциялар ёки воситалар эмас, балки ходим ёки маъмурият жа маркази объекти булиб ҳисобланади. Корхона жавобгарлик марказларини гориз вертикал куринишларда кўриб чиқиш, корхона бўлинмалари раҳбарларини марказий бошқаруви ходимлари билан биргаликда ҳисобга олиш имконини беради.

Шундай қилиб, жавобгарлик марказлари - бу бошқарув ҳисоўи тизимида муҳим объект ҳисобланиб, бошқарув ходимлари хатти-ҳаракатини ташкил этишга йкналтирилган янги психологик талқиндир. Унинг асосий мақсади назоратдан кўра кўпроқ ўз-ўзини бошкўаришни ташкил этишда бошқарув ходимларига ёрдам беришдан иборатдир.

Такрорлаш учун саволлар:


  1. Бошқарув хисаби деганда нимани тушунасиз?

  2. Жавобгарлик маркази бошқарув ҳисобида кандай урин тутади?

  3. Матрицали тузилманинг афзаллиги нимада?


19-МАВЗУ: ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ В А МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТЛАР) ТАННАРХИНИ ҲИСОБЛАШИШ

РЕЖА:

  1. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари

  2. Харажатларни туркумлаш

  3. Ишлаб чиқариш харажатларининг дастлабки ва йиғма ҳисоби

  1. Турли мулк шакллари мавжуд шароитда харажатларни ҳисобга олиш
    таннарх ҳисоблашишнинг усуллари


  2. Моддий, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича
    харажатлар ҳисоби


  3. Ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган бошқа харажатлар ҳисоби

  4. Ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби

8.Яроқсиз маҳсулот (иш, хизмат)лар ва нобудгарчиликлар, келгуси давр
харажатлари ҳисоби


9. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш ва ҳисобга олиш

1. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари

Ҳозирги пайтда турли-туман мулк шакллари пайдо бўлмоқда, давлат мулки хусусийлаштирилмокда, хиссадорлик жамиятлари ҳамкорлигидаги корхоналар, кичик корхоналар вужудга келмокда. Шу каби жамиятимиздаги ўзгаришлар, фаолиятлар тубида бир мақсад турибди, бу - фойда олиш. Табиийки, ҳар бир корхона фойда олишни кўпайтириш йулларин излаб топишга харакат қилади. Фойдани кандай бўлишига эса харажатлар ҳажми бевосит таъсир кўрсатади. Шунинг учун харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархин калькуляция қилиш корхона моддий ресурслари ва бошқа харажатлари устидан канда назорат урнатишга ёрдам беради.



Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари деб, маҳсулотни ишлаб чиқариш била боғлиқ харажатларга айтилади. Уларга хом-ашё, материал, ёкилғи, амортизация ажратма ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа харажатлар киради. Агар бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг жам суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот сонига тақсимласак ишлаб чиқарилган бир бирлик маҳсулотнинг таннархини топамиз. Таннарх кўрсаткичи корхона фаолиятида муҳим сиф; кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. У канча паст бўлса, ишлаб чиқариш рентабеллиги шунча юқори бўлади. Таннархга корхонанинг ҳамма харажатлари қўшилмайди, баъзи харажатлари бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. Масалан, фойда ҳисобидан дш харажатлари қопланади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари харажат калькуляция моддалари бўйича ишлаб чиқариш турлари, харажатларнинг вужудга келиш жойлари, маҳсулот турлари буйи бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархини калькуляция қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида, тўлалигича ва ҳақконий аниқлаш, шу билан бирга айрим махсулотларнинг ҳақикий таннархини ҳисоблашиш ҳамда корхона ресурслари ва пул маблағларипи ишплатилиши устидан назоратни ўрнатишдир.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ислоҳотини амалга ошириш энг асосий масалалар бўйича ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Аввал 1992 йилда кейинчалик 1999 йилда «Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва comi харажатлари таркиби уамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомниг қабул қилиниши мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида тубдан ўзгариш бўлишига сабаб булди. Ушбу Низом харажатларнинг моҳияти, корхонанинг хисобот давридаги фойдаси билан боғлиқлигидан келиб чиқиб тақсимлашни белгилаб берди. Бундай тақсимлаш бозор иктасодиёти хусусиятларидан келиб чиқади ва у бизнинг бухгалтер

ҳисоби тизимимизни халкаро миқиёсда қўлланилаётган «Директ-костинг» ҳисоб тизимига

анча яқинлаштирди. Харажатлар ҳисобининг айнан шу тизимга яқинлаштирилиши бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисоби бажариши керак бўлган вазифалардан келиб чиқди. Маълумки, бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси тегишли фойдаланувчиларни тегишли ахборот билан таъминлашдир. Фойдаланувчиларни ички ва ташқи гурухга бўлиниши эса бухгалтерия ҳисобининг молиявий ҳамда бошқарув Ҳҳиобигас бўлинишига олиб келади. Харажатлар ҳақидаги маълумотлар, биринчи навбатда, корхона фаолиятининг молиявий натижаларини аниқлаш учун зарурдир, яъни:

Маҳсулот сотишдан тушган тушум - Харажатлар = Фойда

Бундай ахборот кредитор, инвестор, банк солиқ инспекцияси каби ташкилотлар учун


муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, корхонанинг даромад (фойда) солиғини харажатлар ҳақидаги
ахборотсиз ҳисоблашиш мумкин эмас. Корхона ва уни бошқариш нуқтаи назаридан эса
харажатларнинг умумий суммаси, алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг унумли ҳамда
унумсиз харажатлари ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар йигишни талаб этади. Шундай
қилиб, харажатларни ҳҳсобга олиш ҳам молиявий ҳисобининг, ҳам бошқарув ҳисобининг энг
муҳим қисмларидан бири экан.

Молиявий ҳисобининг асосий вазифаси фойдаланувчиларни корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий ҳолати, хусусан, мулкий ҳолати ҳамда тўлов қобилияти ҳақидаги ахборот билан таъминлашдир. Демак бу жиҳатдан, харажатлар ҳисоби рлдида қуйидаги вазифалар туради:

-корхона фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни ўз вақтида тўлалигича
ҳисобга олиш;

- харажатлар ҳақидаги маълумотларни алоҳида ҳисобварақаларида ҳамда ҳисобот


шаклларида тўғри акс эттириш ва солиқларни ҳисоблашиш учун етарли даражадаги ишончли
маълумотлар билан таъминлаш.

Бу вазифаларни бажариш учун харажатларни молиявий ҳисоб тамойиллари, хусусан, икки ёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш етарлидир. Бошқарув энг асосий хусусияти эса унинг маълумотлари бошқарув учун фойдалилигидир. Жумладан, бошқарув ҳисоби харажатлар ҳақида шундай батафсил маълумотларни бериши керакки, токи унинг асосида энг тўғри бошқарув қарорлари қабул қилишнинг имконияти пайдо бўлсин. Бу соҳадаги халкаро тажрибалардан келиб чиқкан ҳолда харажатлар ҳисоби ҳақидаги маълумотларни корхона қуйидаги холатда шакллантириши керак пайдо бўлиш жойлари бўйича ҳисобга олиш;



  • харажатлар ҳисобини жавобгар хўжалик марказлари бўйича ташкил қилиш;

  • харажатларни уларни пайдо килган объектлари ёки уларни ташувчилари, яъни
    алоҳида маҳсулот турлари бўйича жамлаб бериш.

Бу вазифалар бошқарув ҳисобининг асосий вазифасини бажаришга имкон беради. Масалан, харажатларни уларнинг пайдо булиш жойлари ва жавобгар хўжалик марказлари :ича ҳисобга олиш энг муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон яратади.

Демак харажатларни ҳисобга олишнинг қуйидаги вазифаларини ҳам санаб ўтишимиз керак экан:



  • алоҳида ишлаб чиқариш жараёнлари ёки бўлинмалари бўйича харажатлар ҳисобини
    ташкил қилиш ва улар устидан назоратни таъминлаш;

  • алоҳида маҳсулот турлари бўйича асосий ишлаб чиқариш харажатлари ҳақидаги
    маьлумотни шакллантириб бериш;

- корхонанинг ишлаб чиқаришдан тапщари барча бошқарув харажатларининг
таҳлилий маълумотларини йиҳиб бериш

Бу вазифалардан кўриниб турибдики, ҳисоб ва таҳлил бошқарув ҳиисобининг бир-бири билан боғланган чамбарчас икки томони экан. Зеро маҳсулот баҳосининг аниқлаш учун ҳам таннархни ҳисоблашиш талаб этилади.

Хар бир корхона ёки бирлашмада ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш маҳсулот таннархини тўғри калькуляция қилишнинг ташкил этиш имкониятл,

куйндагилардан иборат:



  1. аввалдан ишлаб чиқилган ва тасдикланган технология режасининг мава
    бўлиши;

  2. омбор хужалигининг тўғри ташкил қилиниши ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур
    ўлчов асбоблари ва мосламалар билан таъминланган бўлиши;

  1. ишлаб чиқариш харажатини аналитик ҳисобварағи;

  2. калькуляция объектлари ҳамда калькуляция бирлигини аниқлаш;

  1. калькуляция моддалари, комплекс харажатлар моддалари номенклатураа
    ишлаб чиқиш;

  2. комплекс харажат моддаларини калькуляция объектлари ўртасида тақсимлаш
    усулини танлаш ва хоказолар.

Бошқача килиб айтганда, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва махсу таннархини калькуляциялашда қуйидаги қоидалар асос булиб хизмат қилади:

-корхонадаги барча харажатларни уларнинг аҳамиятидан, яъни унумли хоказолардан катьий назар тўлалигича ҳисобга олиш;

-харажатларни корхонадаги фаолият соҳалари бўйича алоҳида ҳисобга олиш зарурдир. Аниқроги, асосий фаолият, бошқа турдаги фаолият, масалан, таъмирлаш, ёрдамчи хўжалик асосий ёрдамчи хўжалик асосий ва ёрдамчи саноат ишлаб чиқариш бўлимлари.:

- хар бир харажатни у тегишли бўлган даврда ҳисобга олиш ва қоплаш шартдир.

Юкоридаги қоидаларга буйсуниш харажатлар ҳисобининг оптимал ташкил килиниши молиявий ҳисоботнинг эса объектив ва ишончли бўлишини таъминлайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет