ча бўлган давр деб белгилайди22.
М„ 2001.С. 74.
28
Э ш м.угг;ам мад Қ о д и р о в
гараси беқарор ва аниқ ажратилиши қийин, лекин соҳа мутахас-
сислари кўпинча уни 15-30 йил билан ўлчайдилар. Ёшлар баъзи
умумий хусусиятлар билан тавсифланади: улар, одатда замонавий
ва билимли; янги касблар ва янгича турмуш тарзига интилувчан;
ижтимоий жиҳатдан ҳаракатчан қатлам. Ёшларда қадриятларни
қайта баҳолаш, катталарга нисбатан ўзгачароқ, яъни уларда
эҳтиёжлар ва идеаллар, ахлоқий меъёрлар фаол ўзлашади. Мазкур
ижтимоий гуруҳга шу тоифа ичидаги мулоқотга мўлжал қилиш
хосдир. Ёшлар ўзига хос қадриятларга кўра, мулоқот, меҳнат,
исте£мол, ҳордиқ чиқариш каби муносабатлар тизими билан
фарқланади, буулар маданиятинингривожланиш ига олиб келади.
Жинси, ёши, маълумот даражаси, касбий бандлик соҳаси, мада-
ний-сиёсий манфаатлари ва бошқаларга боғлиқ ҳолда ёш турлари
фарқланади. Таълим турини танлаш ва уни эгаллаш, меҳнат жа-
раёнига кириш, оилани шакллантириш, касбий жиҳатдан ўсиш ва
хизмат бўйича илгарилаш кабилар ёш ларнинг асосий муаммолари
бўлиб ҳисобланади”23 деган таьриф берилган.
Рус психологик энциклопедиясида мазкур категорияга: “Ёш-
лик - бу ўсмирликдан мустақил ҳаётга ўтиш даври ҳисобланади.
Бу даврда жисмоний улғайиш тўлиқўз ниҳоясига етади. Айнан шу
даврда ўзликни англаш ваўз мустақил ҳаёт йўлини белгилашни ри-
вожлантириш билан боғлиқ руҳий улғайиш бошланади. Ёшлик бу
инсоннингтўлиқмустақилҳаётга кириш даврисиф атида қаралади.
Мазкур даврга мустақил дунёқараш, характер ҳамда қобилиятнинг
шаклланиши ва бошқа хусусиятлар хосдир. Шунингдек ушбу давр
ўсмирликдан, унинг атрофидаги катта ёшлиларга тобеликдан хо-
лос бўлиб, шахс сифатида мустақил ҳаёт сари боришинингтасдиғи
ҳамдир”24 деган изоҳ берилган. Ўзбекистон Республикасининг
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўгрисида”ги қонунининг 3-модда-
сида: “ёшлар ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар”
деб белгиланган. Деярли барча таърифлар бир-бирига мазмунан
яқин. Бироқ, ёшларнинг ёш доираси: мактабгача ёшлилар гуруҳи;
кичик мактаб ёшидагилар гуруҳи; ўсмир ёшлар гуруҳи; ўспирин
ёшлар гуруҳи ва талаба ёшлар гуруҳини ўзида мужассам этишини
ҳам назардан қочирмаслик керак. М асаланинг илмий тадқиқини
амалга оширишда мазкур ёш гуруҳларнингўзига хос хусусиятлари
эътиборга олинса, табиийки у бир мунча аниқ ва самарали бўлади.
23 Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли лугати. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги
нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. - Б . 70-71
24 Большая психологическая энциклопедия. - М.: Эксмо. 2007. - 522 с..
Ё ш лар ж и н оят чгш игин ипг о лд и н и о л и ш м аса ла ла р и
29
Халқаро тажрибага эътибор қаратсак, шахснинг ёшлик даври
чегараси қуйдагича белгиланганини кўрамиз. АҚШ ва Японияда
ушбу чегара 13-30 ёш этиб белгиланган. Германияда бўлса болалар
14-18 ёшда - “кичик ёшлик даври”, 18-27 ёш бўлса “катта ёшлик
даври” мансуб саналар экан. Болгария мамлакатида ёшлик даври
15 ёшдан 29 гача, Россияда эса ёшлик чегарси 15-30 ёшни ташкил
этар экан.
Энди ёшлар жиноят содир этишида ёш хусусияти қандай
ахдмиятга эга? деган савол туғилади. Бунга илмий-назарий ҳамда
амалий жиҳатдан ёндашиш тўғри бўлади. Криминология дарс-
лигида 2010-2014 йилларда жиноят содир этган вояга етмаган-
ларнинг ўртача 20 фоизга яқинини 13-15 ёшдагилар, 80 фоизини
16-17 ёшдагилар, 8 фоизини эса қизлар ташкил этиши келтирил-
ган25. Бундан маълум бўладики жиноят содир этишда ёш ларнинг
ўспиринлик даври етакчилик қилар экан. Мазкур ёш гуруҳининг
қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд?
Педагогик энициклопедияда қайд этилишича, ўспирин - ин-
сон тараққиётининг тахминан 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган даври;
педагогикада “катта мактаб ёш и”
ҳам дейилади. Ўспиринлик
сўнгида, одатда, йигит-қизлар жисмоний ва руҳий жиҳатдан
балоғатга етадилар. Ўсмирлик давридаги шиддатли жисмоний
ўсиш ўрнига ўспиринлик босқичида инсон вужудининг сокин
тараққиёти кузатилади. Ў спиринликда жисмоний балоғотга эри-
шилади, ўсмирлик ёшидаги юрак ва томирлар тараққиётидаги
номувофиқлик ўрнини ички секрекция безларининг ритмик иш-
лаши, қон босимининг бир хиллиги эгаллайди. Ўспиринликда
вужуднинг ўсиши секинлашиб, мускуллар ривожланади, куч
кўпайиб, кўкрак қафаси ҳажми сезиларли кенгаяди, гавда ва унда-
ги мушакларнинг шаклланиши ниҳоясига етади.
Достарыңызбен бөлісу: