Асосий тўқима
Ўсимлик органларининг кўпчилик қисми йирик, ҳужайра пўсти юпқа, модда алмашиниш жараёнида актив иштирок этувчи ҳужайралардан ташкил топган. Бу гуруҳ ҳужайралар ўсимлик органларида бирламчи ва иккиламчи меристема ҳисобидан ҳосил бўлади ва улар асосий тўқима дейилади. Бу тўқима ташқи томондан қопловчи тўқима билан ўралган ва унинг оралиқларида механик, ўтказувчи ва шу каби бошқа тўқима элементлари жойлашган. Асосий тўқима ҳужайралари паренхима, яъни кўпинча юмалоқ кўпбурчак шаклида бўлади. Ҳужайра пўсти юпқа целлюлозадан тузилган, баъзан қалинлашган ва ёғочланган. Асосий тўқима ҳужайралари орасида ҳар хил шаклда ва катталикда бўлган ҳужайралараро бўшлиқлари мавжуд.
А
14-расм. Илдиз учининг сўрувчи тўқималари:
А – тупроқ орасига тарқалган илдиз туклари. Б – илдиз туки паренхима ҳужайралар билан. В – тупроқдан сўрилган сувнинг илдиз туки орқали илдизга ўтиши. 1 – 6 - сувнинг ҳаракати кўрсатилган.
сосий тўқима кўпинча ўсимликлар учун озиқлантирувчи вазифани ўтайди. Бажарадиган вазифаси ва жойланишига кўра асосий тўқима қуйидаги қисмларга бўлинади:
-
Сўрувчи паренхима. Бу паренхима илдизнинг сўриш минтақасида жойлашган бўлиб, у илдиз туклари ҳамда бирламчи пўстлоқнинг ёш паренхима ҳужайраларидан иборат. Бу паренхима тупроқдаги сув ва унда эриган минерал моддаларни сўриб олиб илдизнинг марказий цилиндридаги ўтказувчи тўқималарга етказиб беради (14-расм).
-
Ассимиляцион паренхима ёки хлоренхима. Хлоропластлари бўлган асосий тўқима ассимиляцион паренхима деб аталади. Бу паренхима асосан ўсимлик баргларида, ўт ўсимликларнинг пояларида дарахтсимон ўсимликлар поясининг бирламчи паренхимасида, феллодерма ҳужайраларида, эпифит ўсимликларининг ҳаво илдизларида ва яшил меваларида бўлади. Бу тўқима ҳужайраларида фотосинтез жараёни бўлиб туради.
Барг хлоренхимасининг ҳужайралари ҳар хил тузилган. Юқори эпидермис остида жойлашган ҳужайралари кўпинча узунасига чўзилган, призматик, барг юзасига перпендикуляр ва зич жойлашган бўлиб, у устунсимон ёки палисад паренхима дейилади. Бу ҳужайраларда хлоропластлар анча кўп бўлиб, фотосинтез интенсив ўтади.
Барг хлоренхимасининг иккинчи қисми баргнинг остида жойлашган, бу ерда ҳужайралар изодиаметрик шаклда бўлади, бу ҳужайра оралиқларида бўшлиқлар кўп. Натижада ҳужайралар сийрак жойлашади. Буни булутсимон паренхима дейилади. Бу ҳужайраларда хлорофиллар бўлса ҳам унда асосан транспирация ва газ алмашинув жараёни кечади. Фотосинтез эса унинг иккинчи даражали вазифаси ҳисобланади.
Қарағай нинасидаги хлоренхима ҳужайраларининг юмалоқ пўсти ҳар томонлама бурмали ёки қатламли бўлади. Шунинг учун бу хлоренхима қатламли хлоренхима дейилади.
-
Ғамловчи паренхима. Бу паренхима ҳужайраларида крахмал, ёғ, оқсил ва витаъминлар каби захира озиқ моддалар тўпланади. Бундай тўқима уруғли ўсимликларнинг ҳамма органларида бор (15-расм). Уруғлардаги ғамловчи ҳужайраларда уларнинг пўсти баъзан қалинлашган бўлади.
Ғ
15-расм. Картошка туганагидаги ғамловчи паренхима:
1 – пўкак, 2 – крахмал доначалари, 3 – куб шаклидаги оқсил доначалари.
алласимон ўсимликлар уруғларидаги ғамловчи паренхимада кўпинча крахмал ва оқсиллар, бурчоқдошлар оиласига мансуб ўсимликларда (ловия, нўхат, мош, беда ва ҳоказо) оқсиллар, крахмал ва ёғлар (арахисда) тўпланади. Туганаклар, илдизмевалар, илдизпоялар ва шу кабиларда крахмал ҳамда қанд моддалари йиғилади. Ҳаттоки крахмал доначалари лавр, зайтун, магнолия каби ўсимлик баргларида ҳам кўп тўпланади. Ҳар хил қимматли захира озиқ моддалар мевалар таркибида кўп бўлади. Ҳўл меваларнинг паренхималарида сахароза, фруктоза, глюқоза ҳамда ҳар хил витаъминлар ва таннидлар тўпланади. Тўпланадиган захира моддалар эрийдиган ва эримайдиган бўлади. Крахмал, алейрон доначалари, ёғ моддалари, эримайдиган моддалар гуруҳига кириб, улар асосан ғамловчи паренхима ҳужайраларининг цитоплазмасида сақланади.
Аминокислоталар, амидлар, сувда эрийдиган оқсиллар, углеводлар, витаъминлар, таннидлар эрийдиган моддалар гуруҳига кириб, улар ғамловчи ҳужайраларнинг ҳам цитоплазмасида, ҳам ҳужайра шираси таркибида учрайди.
Сув ғамловчи паренхима. Бундай паренхима ҳужайраларида сув ғамланади ва улар кўпинча қурғоқчилик шароитида ўсадиган ксерофитларда кўп учрайди. Кактус, агава, алоэ, қизилшўра, анабазис, қора саксовул каби ўсимликлар шулар жумласидандир.
Ғамловчи паренхима ҳужайралари цитоплазмаси ва уларнинг вокуолаларида шилимшиқ моддалар бор, улар сувни сақлайди ҳамда ҳужайралардаги сувдан фойдаланишни тартибга солади.
Аэренхима. Ҳужайралараро бўшлиқлари кўп ва кенг бўлган паренхимага аэренхима дейилади. Аэренхима сувда ва ботқоқликда яшовчи ўсимликларнинг поя, барг ва илдизларида яхши ривожланади. Бу тўқима ҳужайралари орасида ҳаво кўп тўпланади. Паренхиманинг асосий вазифаси ассимиляцион тўқималарни кислород билан таъминлашдир.
Механик тўқималар
Ўсимликларда, улар органларини тик тутиб туришга мослашган ички шамол, ёмғир ва қор каби табиатнинг кучли ҳодисаларига бардош бера оладиган махсус скелет системаси йўқ. Шунингдек, ана шундай ноқулай шароитлар пайдо бўлганда уларнинг қаршилигини енгишга ўсимликнинг ҳамма тана қисмини ишга соладиган нерв системаси ҳам йўқдир. Бироқ ўсимлик органлари механик тўқима туфайли ташқи муҳит таъсирига бардош бера олади. Механик тўқима ўсимлик органларидаги бошқа тўқималарни бирлаштириб туради. Демак, худди шу сабабли барглар осонликча йиртилмайди, новдалар синмайди ва эгилмайди, этли тўқималар эса парчаланмайди.
Ўсимлик органларига мустаҳкамлик беришда механик тўқималардан ташқари ўсимлик ҳужайралари ва тўқималарининг тургор ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Механик тўқима ҳужайраларининг пўсти ҳаммавақт қалинлашган ва кўпинча ёғочланган бўлади. Механик тўқиманинг уч хили (колленхима, склеренхима ва склереидлар) мавжуд.
Колленхима. Ҳужайралари тирик, ҳужайра пўсти целлюлоза ҳисобига жуда қалинлашган бўлади. Колленхима асосан эпидермис остида жойлашган бирламчи пўстлоқнинг паренхима ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Бу ҳужайраларда хлоропластлар бўлганлиги сабабли уларда модда алмашиниш жараёни интенсив ўтади. Колленхима ҳужайраларининг пўсти ҳаммавақт ҳам бирдай қалинлашмайди. Баъзан бу қалинлашиш ҳужайралар бурчакларида кузатилади ва бундай колленхима бурчакли колленхима дейилади. Базида эса ҳужайраларнинг тангентал деворлари қалинлашадию, радиал томонлари эса юпқалигича қолади. Бундай ҳолатда улар пластинкали колленхима дейилади.
К
16-расм. Механик тўқима турлари:
А – склеренхима: 1 – кўндаланг кесими, 2 – алоҳида ҳужайраси, 3–толалар. Б–нок мевасининг склероид (тош) ҳужайралари. В–бурчакли колленхима
олленхима ҳужайраларининг катталиги 2 мм гача боради. Колленхима икки паллали ўсимликлар эпидермисининг остида бир ёки бир неча қатор бўлиб жойлашади. У барг, гул ва мева бандларида ҳам учрайди. Дарахтсимон ўсимликларда колленхима кўпинча 1-2 йиллик новдаларидаги бирламчи пўстлоқда бўлади. Иккиламчи қопловчи тўқима-пўкак ҳосил бўлиши билан колленхима ўз пўстлоқ паренхимаси ҳужайралари билан аралашиб аста-секин йўқола боради. Бурчоқдошлар, қовоқдошлар, ялпиздошлар ва зирадошлар оилаларининг поя қирралари колленхима ҳужайралари билан тўлган. Колленхима ҳужайраларининг пўсти таркибида целлюлоза билан бирга пектин моддаси ҳам бор. Шунинг учун унда сув кўп бўлади. Сувнинг миқдори камайиши билан колленхима ҳужайралари кичраяди.
Склеренхима. Бу механик тўқиманинг ҳужайра пўсти қалинлашган ва ҳужайралари бир-бирларига анча зич жойлашган тўқима (16-расм). Ҳужайралари прозенхима шаклида бўлиб, уларнинг узунлиги баъзан 50 см гача боради. Поралари кичик, ёриқсимон ва кам миқдорда бўлади. Ҳужайра пўсти кўпинча ёғочлашган. Ҳосил бўлишига кўра бирламчи ва иккиламчи склеренхима мавжуд. Бирламчи склеренхима прокамбий ва перициклдан, иккиламчи склеренхима эса камбийдан ҳосил бўлади.
Поянинг пўстлоқ қисмида жойлашган склеренхима луб толалари дейилади. Бу толалар кўпинча перициклдан ҳосил бўлиб, уларнинг ҳужайра пўсти анча вақтгача целлюлозалигича қолади. Базида эса, ёғочланиши мумкин. Камбийдан ҳосил бўлган ва ёғочлик (ксилема) қисмида жойлашган склеренхима ёғочлик склеренхимаси ёки либриформ дейилади. Бу склеренхима ҳужайралари луб толаларига қараганда калтароқ ва ҳужайра пўсти эса доимо ёғочланган бўлади. Луб толалари поя ва илдиз пўстлоқларида барг ҳамда барг бандларида, гул ва мева дасталарида, баъзан эса меваларда ҳам учрайди. Бу тўқималар дарахтсимон ўсимликларга қараганда ўт ўсимликлар поясида кўпроқ мавжуд. Луб толаларининг ҳужайраси анча узун ва ҳужайра пўсти ҳам қалин.
Уларнинг узунлиги ўртача ҳисобда зиғирда 40-60 мм, қандирда 20-55 мм, рама ўсимлигида ҳам баъзан 350-420 ммгача бўлади. Луб толалари анча мустаҳкам, эластик ва ёғочланмаган, шу сабабли улардан тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади. Ҳужайра пўсти ёғочланмаган луб толалари тўқимачилик саноатида қимматли ҳисобланади. Ана шундай луб толалари зиғир, канопда бўлади. Дағал каноп, жут, луб толаларининг ҳужайра пўсти эса ёғочлангандир. Агава, Янги Зеландия зиғири, Шимолий Африкада ўсадиган альфа ва банан баргларидаги луб толаларининг ҳам сифати юқоридир.
Либриформ ёки ёғочлик толалар склеренхимаси поянинг ёғоч қисмида жойлашган луб толаларига нисбатан анча калтароқ бўлади. Уларнинг узунлиги 2 мм дан ошмайди. Либриформ ҳужайралари пўсти кучли қалинлашган ва доимо ёғочлангандир. Либриформ ҳужайраларидаги поралар оддий ёриқсимон ва спирал жойлашган. Либриформи кучли ривожланган ўсимлик (эман, қизил ва каштан) пояларининг ёғочлиги жуда қаттиқ ва мустаҳкам бўлади.Протопласти йўқ, ўлик либриформ ҳужайралари билан бир қаторда ҳужайра пўсти юпқа ёғочланмаган тирик либриформлар ҳам мавжуд. Бу ҳужайраларда мой ва крахмал сингари захира озиқ моддалар тўпланади. Бундан ҳужайралар чой, камелия, цитрус ўсимлигининг барг пластинкаларида бор ва уларни мустаҳкамлайди
Склереидлар. Склереидларнинг бир қисми апикал меристема ёки перицикл ҳам феллогендан ҳосил бўлса, уларнинг иккинчи хиллари эса олча (Cerasus vulgaris), олхўри (Prunus domistiса), ёнғоқ (Juglans regia) пўчоқларида улардаги зич жойлашган паренхима тўқималаридан ҳосил бўлади.
Ўтказувчи тўқималар.
Ўсимлик органларида узлуксиз равишда моддаларнинг ҳаракати ва тақсимоти бўлиб туради. Сув ва унда эриган минерал моддалар илдиз орқали шимиб олиниб поя ва баргга узатилади Бу юқорига кўтарилувчи ёки чиқувчи оқим дейилади. Фотосинтез натижасида баргларда ҳосил бўлган пластик моддалар поя ва у орқали илдиз томон ҳаракат қилади ва ўсимликларнинг бутун тирик органларига айланади. Шу моддаларнинг бир қисми захира модда сифатида тўпланади. Бу пастга тушувчи оқим дейилади.
Мазкур моддаларнинг ҳаракати ўтказувчи тўқималар иштирокида бўлади. Ўтказувчи тўқима ҳужайралари чўзиқ, анча кенгайган найча шаклида бўлади. Тузилиши ва функциясига кўра улар трахеидлар ва трахеялар ҳамда элаксимон найларга бўлинади.
1. Трахеялар ва трахеидлар орқали сув ва унда эриган минерал моддалар ўтиб туради.
2. Элаксимон найлар ва унинг йўлдош ҳужайралари орқали эса ассимиляция маҳсулоти, пластик моддалар ўтиб туради (17-расм).
Сув ва органик моддаларнинг ўтиб туришида ўтказувчи тўқима ҳужайралари деворларида жойлашган тешикчаларнинг аҳамияти жуда катта. Бу ҳужайралардаги тешиклар очиқ бўлмасдан, уларда осмотик пластинкалар бўлади. Ана шу пластинкалар орқали бир ҳужайрадан иккинчи ҳужайрага сув ва бошқа моддалар шимилиб туради.
Б
17-расм. А – элаксимон най ва унинг йўлдош ҳужайралари: 1 – тўрсимон тўсиқнинг устидан кўриниши, 2 – йўлдош ҳужайралар, 3 – кўндаланг тўсиқ, 4- элаксимон най.
Б – сув ўтказувчи най ва трахеидлар: 1 – ёѓочлик паренхима, 2 – нуқтали най,
3 – ҳалқасимон най, 4 – нарвонсимон най, 5 – спиралсимон най.
аъзан идишларнинг бирлашган кўндаланг қобиқлари бутунлай эриб кетади ва ҳужайралар бир-бирлари билан катта очиқ тешикка бирлашади. Бундай тешиклар оддий перфорация дейилади. Шундай идишлар ҳам учрайдики, уларнинг кўндаланг қобиқлари бутунлай эримасдан, уларда бир нечта турли хил перфорациялар ҳосил бўлади. Перфорацияларнинг жойланиши тўрсимон ва нарвонсимон бўлиши мумкин.
Ўсимлик органларининг ёғочдик қисмида трахея ва трахеид каби ўтказувчи тўқималар жойлашиб улар орқали юқорига кўтарилувчи- чиқувчи оқим ҳаракат қилади.
Трахеялар бирламчи ксилемада прокамбий ва иккиламчи кселемада эса камбий ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Улар узун цилиндр шаклида бўлади. Трахеялар етилиб уларда перфорациялар ҳосил бўлиши билан улардаги протопласт нобуд бўлади. Демак, трахеялар функционал ҳолатда ўлик ҳужайралар ҳисобланади. Трахеялар фақатгина ёпиқ уруғли ўсимликларда бўлади. Трахеяларнинг ўртача катталиги 10 см, аммо эман дарахтида (Quercus pediculata) 2 м гача боради. Бу трахеялар диаметрининг кенглиги 0,3-0,5 мм гача етади. Трахеяларнинг пўсти қалинлашади ва иккиламчи ўзгаради. Ана шу қалинлашиш ўсимлик турига ҳамда уларнинг ўсиш жойига боғлиқдир. Ҳужайра пўстининг қалинлашига кўра трахеялар ҳалқасимон, спиралсимон, нарвонсимон, тўрсимон ва нуқтасимон бўлади. Даставвал поянинг ривожланишида ҳалқасимон ва спиралсимон трахеялар пайдо бўлиб, уларнинг диаметри бироз кичикроқ. Ана шундай тузилишга эга бўлган трахеялар бир-бирлари билан улашиб узун гўё сув қувурлари каби ўтказувчи идишлар системаеини ҳосил қилади. Худди шу идишлар системаси орқали сув ва унда эриган минерал тузлар поя бўйлаб ўсимликнинг бошқа органлари томон юқорига кўтарилади.
Трахеидлар бир ҳужайрали, урчуқсимон, икки учи ўткир бўлиб, трахеяларга нисбатан калтароқ бўлади. Трахеидларнинг ташқи кўриниши ёғочлик склеренхимаси (либриформ)га ўхшаш, бироқ улардан ҳошияли тешиклари билан фарқ қилади.
Трахеидларнинг ўртача узунлиги 1 мм, базида ундан ҳам катта бўлиши мумкин. Уларнинг узунлиги қарағайда (Pinus sylvestris) 4-7 мм гача, саговникларда (Сyсаs) 9,5 мм, араукорийда (Araucaria) 10 мм ва лотос (Nelubium) ўсимлигида 12 см гача етади. Трахеидларнинг диаметри 0,08 дан 0,5 мм гача боради (лотосда). Трахеидлар тузилиши жиҳатидан трахеяга ўхшаш бўлиб, улар ҳам функционал ҳолатда ўлик ҳужайралардир. Уларнинг ҳужайра пўсти ҳам трахеялар сингари бир текисда ёғочланмайди ва қалинлашмайди. Натижада трахеидларда ҳам ҳалқасимон, спиралсимон, тўрсимон ва шу каби ҳужайраларни кўрамиз. Трахеидлар асосан очиқ уруғли ўсимликларда учраб, улар орқали ҳам сув ва бошқа минерал тузлар илдиздан барггача кўтарилади. Трахея ва трахеидлар поя ва илдизга мустаҳкамлик берувчи механик тўқима вазифасини ҳам ўтайдилар.
Трахеидлар анча оддий тузилган гистологик элементлардан бўлиб, улар даставвал риниофиттоифаларда пайдо бўлган, кейинчалик эволюцион жараён натижасида ўзгариб, улардан идишлар ёки трахеялар ҳосил бўла бошлаган. Айниқса идишларнинг мукаммал тузилган шаклллари ёпиқ уруғли ўсимликларда ривожланган. Бироқ ёпиқ уруғли ўсимликларнинг бази бир вакилларида трахеялар ўрнига трахеидлар тараққий этган. Масалан, шу ҳолатни дримус (Dritnys), амборелла (Amborella) ва шу каби ўсимликларда кўрамиз.
Трахеялар тузилиши жиҳатидан ва эволюцион нуқтаи назардан анча такомиллашган бўшлиқдир, улар асосан ёпиқ уруғли ўсимликларда бўлишига карамай, очиқ уруғли ўсимликларнинг гнетум ва шу каби бази вакилларининг иккиламчи ёғочлигида ҳам учрайди.
Очиқ уруғли ўсимликлар орасида баландлиги 140 м гача борувчи вакиллари ҳам бор. Масалан, секвойя дарахтининг (Seguiadendron giganteum) баландлиги 150 м гача боради. Демак, трахеидлар гигант ва баланд бўйли ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун тўсқинлик қилолмас экан.
Трахеидлар ва трахеялар ўз функциясини бир неча йилгача бажара олади. Қачонки уларнинг тешиклари ёпилиб қолган тақдирдагина моддалар ўтказиш ҳусусиятини йўқотади. Ксилемадаги паренхима ҳужайралари ўсиб тешикларга киради ва уларни бекитади. Паренхима ҳужайраларининг трахеид ва трахеялар тешикларига кириб уларни бекитадиган ўсимталари тиллалар дейилади. Ана шу тиллаларнинг ҳосил бўлиши билан трахея ва трахеидлар ўтказувчи тўқима сифатида ўз вазифаларини бажаролмайди.
Элаксимон найлар. Бу тирик ҳужайраларнинг пўсти аввал юпқа, кейинчалик қалинлашади, бироқ целлюлозалигича қолади, яъни ёғочланмайди. Элаксимон найлар орқали баргда тайёрланган пластик моддалар ўсимликларнинг барча органларига боради, яъни пастга тушувчи оқим ҳаракатланади. Бу найлар бир-бирлари билан узунасига бирлашган иайчасимон ҳужайралар системасидан иборат бўлиб, уларнинг бирлашган кўндаланг тўсиқларида элакдагига ўхшаш майда тешиклар бўлади. Шу сабабли бу тешиклар элаксимон найлар дейилади. Иккита элаксимон найларни бирлаштириб турувчи кўндаланг пўстларнинг юпқа жойлари элаксимон майдонлар ёки тешик майдонлари дейилади. Элаксимон майдонлари бўлган иккита шундай найларни бириктириб турувчи умумий пўстии эса элаксимон пластинка дейилади. Худди шунга ўхшаш элаксимон пластинкалар ҳамда оддий поралар бу найларнинг ён қобиқларида ҳам бўлади. Ана шундай элаксимон пластинкаларнинг мавжудлиги бу ҳужайраларни бир-бири билан узвий боғлайди ва улар орқали пластик моддаларнинг ўтиб туришини таъминлайди.
Э
18-расм. Маккажўхори поясидаги ёпиқ ўтказувчи боғлам. 1 – поянинг асосий паренхимаси, 2 – склерен-хима, 3 - элаксимон найлар,
4 – ҳалқали спиралсимон найлар, 5 – ёғочлик паренхима
лаксимон найларда ядро бўлмайди. Цитоплазма эса ҳужайра қобиғи бўйлаб жойлашади. Элаксимон пластинка поралари орқали ҳужайра шираси ўтади. Элаксимон найлар ёнида махсус тирик ядроли ҳужайралар жойлашган бўлиб, улар йўлдош ҳужайралар дейилади. Элаксимон най ва унинг йўлдош ҳужайралари узунасига ёнма-ён жойлашган, уларнинг ҳар иккаласи ҳам камбий ёки прокамбийнинг битта ҳужайрасидан ҳосил бўлади (18-расм). Шунинг учун бу ҳужайралар қариндош ҳужайралардир. Бироқ, очиқ уруғли ўсимликлар флоэмасидаги элаксимон найлар ёнида йўлдош ҳужайралар бўлмайди. Йўлдош ҳужайралар орқали органик моддаларнинг ўтиб туришини тасдиқлайдиган маълумотлар етарли эмас. Шундай бўлса ҳам элаксимон найлар билан йўлдош ҳужайралар функционал ягона бир физологик системани ташкил этади. Модомики шундай экан, элаксимон найларнинг ҳалокати йўлдош ҳужайраларнинг ҳам ўлишига олиб келади.
Элаксимон найлар ўз функциясини бир йилда бажаради, иккинчи йили эса янгиси ҳосил бўлади. Бироқ токда (vitis), липа (Tilia) ва бошқа ўсимликларда элаксимон найлар 2-3 йилгача ўз ҳаётини давом эттириши мумкин. Ўсимликларнинг қариши ёки тешик майдончаларида каллозларнинг ҳосил бўлиши натижасида улар беқилади. Каллоз сувда эримайдиган полисахарид бўлиб, у гидролиз натижасида глюқозага айланади. Натижада элаксимон пластникалар орқали пластик моддаларнинг ҳаракати тўгайди ва элаксимон найлар ҳалок бўлади. Бази бир ўсимликларда масалан, токда каллозлар баҳорда сўрилиб тешик майдончалари очилади, шунда элаксимон найлар ўз функциясини яна қайта тиклайди.
Ўтказузчи бойламлар. Ўсимлик танасидаги трахея ва трахеидлар ҳамда элаксимон найлар тасодифан чалкаш жойлашмайди, балки улар махсус комплекс бирлашмани ёки системани ҳосил қилади. Бундай комплекс бирлашмалар ўтказувчи бойламлар дейилади. Ҳар бир ўтказувчи бойлам кенг овалсимон ёки тухумсимон бўлиб, турли хил тўқималардан тузилган. Ўтказувчи бойламлар ксилема (ёғочлик) ва флоэма (луб) деб аталувчи икки қисмдан иборат. Кселема қисмида (идишлар) трахея ва трахеидлар уларга ёндашган ҳолда кселема паренхимаси, улар атрофида эса склеренхима ёғочли толалар ҳужайралари жойлашади. Флоэмада элаксимон найлар ва унинг йўлдош ҳужайралари, луб паренхимаси ҳамда улар атрофида жойлашган луб толалари-склеренхима ва баъзан колленхима ҳужайралари бўлади. Ўтказувчи тўқима ҳужайраларини ўраб турган механик тўқималар элаксимон найларни мустаҳкам сақлайди. Дарахтсимон ўсимликлар кселемасидаги ҳамма гистологик элементлар (тўқималар) ёғочланган бўлади, флоэмасида эса фақатгина склеренхима ҳужайралари ёғочланади, ҳолос. Бу ҳам доимий эмас. Ана шундай ўтказувчи бойламлар системаси ўсимликларнинг илдизидан то баргигача боради ва ягона умумий комплексни ташкил этади.
Ўтказувчи бойламлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Оддий бойламлар. Улар оддий ва бир хил тўқималардан тузилган. Бундай бойламлар барг пластинкасининг четки зоналарида жойлашиб, трахея ёки пиёз (Allium cepo) ва шу каби ўсимликлар гул бандларида учрайдиган фақат элаксимон найлардан ташкил топган.
-
Умумий бойламлар - буларда трахея, трахеид ва элаксимон найлар ёнма-ён жойлашади.
-
Мураккаб бойламлар - уларда ўтказувчи тўқималар билан бирга яна паренхима ҳужайралари бўлади.
-
Элак-қувур бойламлари анча такомиллашган ва кўп учрайдиган бу бойламлар жуда мустаҳкам тузилган. Ўт ўсимликлар поясидаги ҳамда барглардаги томирлар ана шундай ўтказувчи бойламлардир. Ўтказувчи бойламлар флоэмаси ва ксилемаси ўртасида камбий қаватининг бўлиш ҳамда бўлмаслигига қараб улар очиқ ёки ёпиқ бўлади.
Очиқ ўтказувчи бойламлар флоэмаси ва ксилемаси ўртасида меристематик тўқима - камбий жойлашади. Камбий ўзидан узлуксиз равишда ксилема томон иккиламчи ксилемани ва флоэма томон эса иккиламчи флоэмани ҳосил қилади. Шу сабабли бойламлар энига ўсиб кенгайиб туради Шуни таъкидлаш зарурки, камбий флоэмага нисбатан ксилема томон интенсив ривожланиб бир неча баробар зиёд тўқималар ҳосил қилиши туфайли органларнинг ёғочлик қисми флоэмага қараганда кучли ривожланади. Бундан ташқари флоэманинг тўқималари секин-аста тўкилиб туради. Очиқ ўтказувчи бойламлар очиқ уруғли, шунингдек, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг икки паллалилар синфининг вакилларида ҳам учрайди. Шу сабабли бу ўсимликлар орасида поялари ёғочланган дарахтсимон вакиллар кўп учрайди. Ёпиқ ўтказувчи бойламлар флоэмаси билан ксилемаси орасида камбий қавати бўлмайди. Шунинг учун бундай бойламлар энига кенгаймайди ва органлар энига ўсмайди. Ёпиқ ўтказувчи бойламлар бир паллали ўсимликларда бўлади.
Ксилема ва флоэманинг ўзаро жойлашишига кўра ўтказувчи бойламлар қуйидаги тўртта гуруҳга бўлинади.
1. Коллатерал ўтказувчи бойламлар. Буларда флоэма ва ксилема бир-бирига ёнма-ён жойлашиб туради, аммо ташқи томонида флоэма, ички томонида эса ксилема жойлашади.
-
Биколлатерал бойламлар. Бу гуруҳда ксилема марказида жойлашиб унинг ҳам устки, ҳам остки томонида флоэма бўлади. Кўпинча ташқи флоэма, ичкисига қараганда кучли, қалинроқ ривожланади. Мазкур бойламлар қовоқдошлар (Cucurbitасеае) ва итузумдошлар (Solanасеае) оилаларининг вакилларига хосдир. Биколлотерал ўтказувчи бойламлар, иккита коллетерал ўтказувчи бойламларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган бўлиши мумкин.
-
Концентрик ўтказувчи бойламлар. Бундай бойламлар жуда камдан-кам учраб, уларда баъзан ксилема флоэманинг атрофида жойлашади. Масалан, ландиш (Convallaria maills), драцена (Dracaena) ва шу каби бир ҳамда икки паллали ўсимликлардан канакунжут (Ricinus communis) бунга ёрқин намунадир. Иккинчи бир хил концентрик бойламларда эса ксилема марказда жойлашиб, унинг атрофида флоэма бўлади. Бундай ўтказувчи бойламлар қирққулоқтоифалардан орляк (эркак қирққулоқ) (Pteridium aquilinum) органларининг тузилишига хосдир.
-
Радиал ўтказувчи бойламлар. Илдизнинг бирламчи тузилишига хос бўлган бундай бойламларнинг асосий қисмини ксилема ташкил этади. Ксилема илдизнинг марказида радиал нурлар ҳосил қилиб жойлашади. Ксилема нурлари орасида эса флоэма бўлади.
Ўтказувчи бойламлар орасида энг такомиллашган ва анча кучли ривожлангани бу очиқ ўтказувчи бойламлардир.
Шундай қилиб, ўтказувчи бойламлар ўсимликларнинг бутун танаси бўйлаб тарқалган. Барг пластинкасидаги майда ўтказувчи бойламлар параллел жойлашган каттароқ ўтказувчи бойламларга бирлашади. Улар эса ўз навбатида барг бандига ўтади, кейинчалик барг бандидан поядаги ксилема ва флоэма қисмларга ўтиб илдизнинг учигача етиб боради
Достарыңызбен бөлісу: |