Инглизчадан Аъзам Обидов таржимаси қ ғ ҳ ў Ноуман Смайлз



бет10/13
Дата27.06.2016
өлшемі0.91 Mb.
#161886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

НоЧўр хаёлларга берилиб тураркансиз, лифт ичида осмондан тушган фариштадай бўлиб раиснинг қораси кўринади. У шу қадар бахтиёрки, бу ҳолида ғамгинлар билан суҳбатлашиб ўтиради дейсизми? Шунга қарамай, биз ҳар куни ўнлаб, балки юзлаб учрашувлар бўлаётганини кўрамиз, ўқиймиз ва эшитамиз.


Ўша ерда ва фақат ўшандан кейин журналист ва дипломат орасидаги фарқни тушуниб етдим. Журналист йўқдан бор қилганда, дипломат ҳатто борни ҳам йўққа чиқарар экан.
104.
Мени маъзур тутгайсиз, лекин сиз ўйлагандан ақллироқман дейишга ҳақлиман. Нега сизга буларни - турли мамлакат ва жойлардан бир қарашда тасодифий бўлган лирик чекинишларни келтирияпман? Конус қонунини биласизми? Аввал ҳаммаси ноаниқ бошланади, сўнгра қизиллик, яна ва яна, босим кўтарилади ва охири бир нуқтага зарба беради. Шундан кейин зарбанинг кучини тасаввур қила оласиз.

Агар шу ўринда сизга макон устидан ғалаб қилган, лекин вақтни енголмаган Дунёнинг Тўрт Бурчи Ҳукмдори Билга-Ҳоқонга ўхшаш томонимни айтиб берсам, балки бу тартибсиз ҳикояларимга бир оз ҳис берган бўлармиди? Ҳа, ниманидир сақлаб қолишга интилиб, мен у ердан бу ерга кўчиб юрдим: турли одамлар ўртасида рўй берган бу ҳикоялар Саҳро Ҳукмдори бошидан кечирганқўшимча ақлу заковат топишга уринишнинг айни ўзидир. Шуни тушуниб етганимда, бу дунёдан узоқлашишнинг йўлини топдим. Буни сизга тушунтириб бераман: мисол учун сиз Лондонга учмочисиз ва ҳамма бундан хабардор. Сиз қариндошларингиз, ҳамкасбларингиз ва дўстларингизга нима қилмоқчилигингиз, қаерга кетаётганингиз, ким билан учрашмоқчилигингиз ва қачон қайтиб келишингизни айтасиз. Атрофингизга боқинг, сиз ҳар доим пиллага ўхшаб муносабатларингизнниг кумуш иплари билан ўраб олингансиз. Лекин яхшиси, уларни чақиринг-да иш юзасидан бир кечага Худо билади алоқа қилиш мумкин бўлмаган қайсидир бир қирғинга кетаётганингизни айтинг, бироқ барибир эртага тунда орқага учиб келаман-ку денг.

Ҳақиқатда эса поездга ўтириб, дейлик, сиз бировни ва ҳеч ким сизни билмайдиган Эдинбургга жўнайсиз. Бу қочиш қанчалик ғамгин ва ширин ва сиз ҳеч ким учун мавжуд бўлмайсиз, ўзингиздан бўлак ҳеч кимники бўлмай қоласиз... Фақат мангу тошлар ва совуқ ўтирғичлар сизнинг шу ердалигингиз, одамлар орасида йўқолиб қолганингизга гувоҳ холос. Бу ёлғиз қолишнниг ягона хили: сиз одамлар орасида қордай эриб кетасиз ёки эртаклардагидай ғорда ё саҳрода ўлиб кетган бўласиз. Балки ҳозир пилладан учиб чиққан капалак биринчи бор ипак қанотларини бошқа капалаклар орасида қоққан замон ўзини худди шундай сезаётгандир.

Буюк шоир айтганидай: *Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам...*


105.

Сўнгги воқеалар бўрони мени бу ерга олиб келган сабаблар ва қадамларни давом эттиришга вақт бермаяпти. Қолаверса, бу бўрон нафақат бадиий баён, балки ҳақиқат ҳамдир. Ли менга ўша ҳикояни айтиб берганди. Ўтган ҳафта телба дўстимиз билан ўнта жангари тоғли қишлоқдан қочишга ва ҳукуматга таслим бўлишга қарор қилишди, чунки баъзи чопарлар ҳукумат ўзи бош эгиб келган истаган кишини афв этиши ҳақидаги янгиликни олиб келишганди. Шунинг учун ўн-ўн икки киши қочишга келишган. Қўмондонлар буни ярим кечаси сезиб қолиб, орқаларидан дарҳол одам юборган. Бу гуруҳ қочоқларни торгина тоғ йўлининг пастида музликларни кесиб ўтаётган ҳолда топишган Лекин уларни тутиб олиш йўли йўқ эди ва гуруҳ ўт очишга киришади. Исёнчилар ҳам қараб турмай, жанг қилишган ва натижада баҳорги эришга шайланаётган қорлар кўчиб, икки гуруҳни ҳам жарга улоқтириб юборади. Тирик қолган биргина киши бу бизнинг телба оғайнимиз эди. У уст-бошига қараб бўлмайдиган бир ҳолда ўзи орқага қайтиб келиб, овоз чиқармай юм-юм йиғлади, гўё ёшлари телбалигини ювиб тушаётгандай эди. У ғамгин ва жимгина ҳамманинг кўзига боқар, лекин ҳеч ким бу қараш кечирим сўрашми, уятми ва ё афсус-надоматми эканини билолмасди. Шу ўринда бутунлай бошқа бир манзара хаёлимга келди.


Бир йил аввал халқаро ёрдам гуруҳига таржимонлик қилиш учун Мўғулистонга боргандим. Балки сиз аллақачон бундай халқаро гуруҳларга шубҳа билан қарашимни сезгандирсиз - менинг қатъиё фикримга кўра, уларнинг кўпчилиги қаллоблик билан шуғулланади, ё қайсидир йўл билан пул топишга интилишади ва ё бошқаларнинг қашшоқлиги ҳамда оғриқлари устиан кулишни билади, бироқ мен айтаётган жамоа ундай эмасди. Сиз бу мамлакатга ҳалокатли таъсир кўрсатган ҳайвонлар вабосини эслайсиз албатта. Қутқарувчилар гуруҳи мол дўхтирлари, зоологлар, экологлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлиб, улар табиийки, одамлар билан шуғулланишмайди.

Ҳаётимда ҳеч қачон бунчалик катта фожиага гувоҳ бўлмагандим: Мўғулистоннинг оппоқ қорли кенгликлари қорамолларнинг ўлик танаси билан тўлиб кетганди: улар орасида энг кучлиси бўлган отлар ўрнидан туришга интилиб, оғриқдан тўлғонар, юнглари музли қорларга ёпишиб қолган ювошгина қўйлар эса кучсиз овозда оппоқ ва кар осмонга қараб маърашарди. Изғирин им шарпасини олиб келар ёхуд Ўлим қанотлари ҳалокатли шамолни суриб келаётгандай эди гўё. Ва ё Чингизхон руҳи ана шу кенгликлар сари кезиб юриб, дунёвий қарзларини қайтараётгандай. Ҳар ҳолда ўта ваҳимали манзара...

Парламент аъзоси бўлган инглизча гапирувчи хоним бизни кутиб олиб, қишлоқ жойларига бошлаб борди. У Кэмбриджда таҳсил олган ва шу боис кўп нарсадан хабардор эди. Шу билан бирга Орхон вилоятига вертолоётда учиб бораканмиз, бу хонимдан Билга-Ҳоқон ва Тонгюқуқнинг машҳур тош ёзувлари ҳануз борми дея сўраган эдим, у нафаат бошини қимирлатиб қўйди, балки уларни менга кўрсатишга ваъда ҳам берди. Албатта биринчи галда яйловларга бордик.

Сизга манзаранинг нақадар ноЧўрлигини айтдим: нормал ҳаётимизда бу дунёда қанча ҳайвон яшаши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз, биз фақат ўзимизни ҳисобга оламиз холос, лекин аслида барча ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар яшаётганимиз заминга биздай ҳақлидир. Улар камтаргина бўлиб туғилиш ва ўлимларини билдиришмайди, на туғруқхоналари ва на қабристонлари бор. Лекин агар мол совуқдан ва очликдан ўлса, бу инсоннинг бошига тушган кулфатга гувоҳ бўлгандан ҳам баттар. Ҳорғин чўпонлар очдан ўлаётган қўйларга музлаб ётган смолани синдирар, қўйлар эса йўқ ҳашакка талпиниб музлаган тумшуқларини дам-бадам охурга тиқишарди.

Билмадим, бу қутқарувчилар ҳайвонларга озуқа бўлмаган бир шароитда қандай ёрдам кўрсата оларкин, лекин мана улар нима қилишди: чўпонлар умидсизликка тушиб, ўлиб қолмасидан бурун кўпроқ қўйларни сўйиб юборишга уринишарди. Мўғуллар ўлимтик истеъмол қилишмайди, фақат сўйилган ҳайвонни ейишади, шу боис улар ақалли ўзлари учун гўшт бўлади дея ҳайвонларни сўйишарди. Гуруҳ бир четда сўйиш хонаси ташкил этди. Худо билади қаердан, лекин улар бир қочоқ эчкини топиб олишганди ва бу айёр ва тўқ жонивор қўйларнинг биринчи гуруҳини овқат ва илиқлик ваъда қилиб сўйиш жойига бошлаб келади. Унда оддий сўйиш машинаси бўлиб, эчки махсус тешикдан ичкарига киргач, беЧўра оч қўй овқатга талпиниб бошини суқади ва шу заҳоти кескич уни бошидан жудо қилади, танаси эса ўлим талвасасида бир томонга гурсиллаб йиқилади...
106.

*Ўлим талвасаси* Афғонистонда рўй берган ундан-да мудҳиш манзарани ёдимга солади. Нега у ерда бўлганимни айтишдан аввал ўшандан бери унута олмаганим ғаройиб маросимни тасвирлаб берсам. Бу Мозир Шариф ва Қошғар оралиғида жойлашган тоғлар бағридаги бир қишлоқда рўй берганди. Қишлоқ оралаб кетиб борарканмиз, бир қуролланган қўриқчи бизни тўхтатиб, қатл маросимига қўшилишимизни буюрди. Мен, мижозим (у ҳақда кейинроқ гапириб бераман) ва ҳайдовчимиз оломонга қўшилдик ва айтилган жойга келдик. У ерда биз бошига қоп кийгизилган, қўли боғлиқ бир кишини кўрдик. Жарчилар баланд овозда бақирган эди, бошқа бир киши нарироқда турган қозон тагига олов ёқди. Улар жамоатчиликка ош пиширяптиларми деб таажубландим. Лекин нега? Қатл дегани ўйин-кулги эмас-ку, бунинг устига ошнинг масаллиқлари ҳам йўқ. Қозон ичи қайнаб турган ёғга тўла эди: унинг ҳиди атрофга таралиб турарди. Барибир, кўп нарса ўйлолмадим. Бирдан жаллод ҳалиги кишини орқасига бир туртганди, гандираклаб ерга қулаб тушгунга қадар жаллод уни калласидан жудо қилди. Бошни оломон орасида айлантириб чиқишдан аввал жаллод танани маҳкам қисиб, унинг кесилган томоғи томонини қизиб турган ёққа солди. Қон ҳамма ёққа фавворадай отилгунча ёғ уни жизғанак қилди, шундан сўнг жаллод танани ерга ирғитиб юборди. Бошсиз тана бужмайиб одамлар ва чанг ўртасида тўлғона бошлади. *Ўлим талвасаси*, пичирлади ҳайдовчимиз...

107.
Билга-Ҳоқон ўлим олди талвасасида ётарди. *Агар продшоҳ онангга тегажоғлик қилса, дардингни кимга айтасан?*, - энг сўнгги кучини тўплаб бақирди у. На хотини Побека ва на ўғли Йўллук бу сўзларнинг асл маъносини тушунди: Ҳукмдор бу билан Кўк Ўғлини назарда тутдими ё салтанатнинг кўзу қулоғи бўлиши учун юборгани Мейлучжоними? Балки Билга-Ҳоқон уни ҳамма нарсадан маҳрум қилган Ҳукмдорлар Ҳукмдори - Тангрининг Ўзи ҳақида шикоят қилдими? Бошқа кимдан шикоя қилиши мумкин?

Нимагаям Кул-Тегиннинг жанозасига келганларни атрофида тўплашга қарор берди? Демак, уларни ўзининг жанозасида қатнашиши учун тутиб турган экан-да. Улардан нима кутган эди - ақлу-заковат китобиними ва ё инсонийликними? Ўзлари қилган ишга мос келмайдиган сўзлариними? Бутун умр билгани, сўзи билан эмас, фақат қилич кучи билан ўзига бўйсундиргани нокомил инсон зотидан нима кутган эди? Нима сабабдан ўзини ўзи сотди, нечун сароб ортидан эргашди?

Мана энди эккан ҳосилини ўряпти: тарафдорлари уни йўлдан оздирди, душманлари янада кучлироқ бўлиб кетди, мамлакат эса қум, балки майда-майда тупроқ заррачаларига айланди. Ҳатто ўз оиласи барбод бўлди: Побека кўчманчи аравасини бир томонга тортади, Кул-Тегинннинг хотини ўзини бошқа томонга ташлайди, ўғли Йўллук осмонларда учиб юради ва Доно Тонгюқуқ уларнинг барчасини бир жойга йиғолмай ҳалак... Билга-Ҳоқоннинг ўзи нима истаганди? Биладими ўзи? Бу дунёда аскарининг бевафолигию саргардон одамларининг заҳарлаб қўйишларини биларми эди? Ақлдан озиб бўлганингда дунёнинг ақлу заковати нимага керак энди? Ўлаётганингдаги куч-қудратингдан не фойда? Не...
108.
Икки сафар ҳам орқамда турган одамлардан юзимни ўгириб олиб, безбетларча қайд қилдим. Мўғулситонда Оюн (йўлбошичимизнинг исми шундай эди) менга ёрдамга келди, юзим ва оғзимни муздек, таъмсиз қор билан ювиб олганимдан кейин, у келтирган аччиқ ҳинд чойини обиҳаёт каби ҳис қилдим. Мўғул аёллари бошқа барча кўчманчи аёллар сингари руҳан жуда кучли бўлишади, улар эркаклар билар баб-баравар, балки улардан ҳам кучли ва ақллироқдирлар. Балки бунга уларнинг тилларида женский роднинг йўқлиги сабабдир. Оюн ҳам ана шунақалар хилидан эди: камгап ва ҳаяжонга тез берилмайдиган, лекин дилкаш ва ишончли. Бунинг устига у жудаям гўзал аёл эди, лекин умримда биринчи марта шаҳват туймадим. Ҳаётимда илк бор яқинликка ўхшаш бир ҳис туйдимки, у шаҳватдан кўра ширинроқ эди. Маҳаллий чўпонлар ва таклиф этилган мутахассисларга ҳамма нарса таржима қилиб бўлингач, Оюн энди бирор жойга бора олишимизни айтди. У қолганларга менинг докторга учрашим кераклигини тушунтирди ва биз *Жип* га ўтирганча саҳрога қараб кетдик.

У мени Ўрхун ёзувларини кўришга олиб келди. Гарчи бу вақтга келиб улар тўғрисида деярли ҳамма нарсадан хабардор бўлсам-да, лекин бу оддий ва каттакон тошларнинг қандай қилиб саҳродан осмонга отилиб чиққанини ҳеч тасаввурга сиғдира олмасдим. Қор уларнинг тусини ўзгартиролмади, шамол неча асрлар аввал ўйиб ёзилган ҳарфларини учириб кетолмади, ҳатто одамлар ўз эҳтиёлари учун уларни судраб кетишга ботинишгани йўқ.

Мен бир тошга теккан эдим, бармоқларимни ток урди. Бу нима эди? Об-ҳавонинг совуқлигими ё юрак оғриғимнинг иссиқлиги? Билмадим, лекин Оюн енгчамдан тортиб, бармоғини лабларига босди...
109.
Тонгюқуқ Ичи Лянг деган бир одам остида яширинган ўша хитойлик эгизаклар - Чжан Куй ва Лю Сян ҳақида хабардор эди. Лекин у ўз душманининг кучини ўзига оғдириб олишни яхши биларди: икки бор жойда уч ҳам бўлиши керак. У Татаббу қабиласидан ўша икки хитойликка икки томчи сувдай ўхшайдиган одамни топди. Бунинг устига бу жангчи хитой тилининг мандарин диалектида жуда яхши гапирарди. Тонгюқуқнинг ўзи унга сабоқ берди ва у тайёр бўлгач, тулки овловчилар қизи Побека ва набираси Йўллукни таклиф қилди. Бу Билга-Ҳоқонннинг ўлими арафасида содир бўлди. Ҳар иккилари Ичи Лянг каби учинчи одамга мурожаат қилишди.

Кюле Ҳукмдорни заҳарлаган кун ва Чжан Куй Ҳукмдорнинг чодири атрофида унинг ўқувчиси Шаҳзода Йўллукни ахтараётган кўйи тентираб юрганида, учинчи одам чодирга юборилади ҳамда махсус сигналдан сўнг Лю Сян бурчакдан чиқади ва Чжан Куй деб чақиради. Лю Сян уч-одамдан ҳаммаси режага асосан кетяптими йўқми дея сўрайди, яъни Саҳро Ҳукмдори ўлдими ёки улар фкрсатни қўлдан бермай ҳаракат қилишсинми? Шундан сўнг улар батафсил режа тузиб олишди ва бунинг натижасида хитойлик эгиз Тонгюқуқ одамлари томонидан қўлга туширлади.

Кейинроқ, Чжан Куй чодирга келади ва махсус сигналдан сўнг учинчи одам бурчакда кўринади ҳамда Чжан Куй унга Лю Сян дея мурожаат қилади. У Саҳро Ҳукмдори заҳарлангани ва Кўк Ўғли тузган режага кўра уларнинг ўқувчиси Шаҳзода Йўллук тахтни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётгани, шу боис зудлик билан барча режаларни ҳал қилиб олиш лозимлигини айтади...

Уни ҳам қўлга олишади. Эгизаклар ўрнига келгуси режаларга тўлиқ биргина турк Ичи Лянг қолдирилганди...

110.


Оюн Кўк Туркларитарихини яхши биларди, бу менга ғалати туюлди, чунки мўғуллар одатда Чингизхон тарихидан ўзларини йироқ тутишади. Лекин у менга мутлақо нотаниш бўлган бир неча манбаларни келтирди ва ҳатто мўғуллар ва Кўк Туркларитарихи ўртасидаги мутаносибликни кўрсатиб берди. У Чингизхон бўлишидан аввал Темучин ва Жамуҳа ўртасидаги сирли биродарлик тўғрисида сўзлади. Натижада мен *Мўғулларнинг сирли тарихи* китобини ўқидим ва кунларнинг бирида Саҳронинг қоқ ўртасида юзма-юз кўришган ва қондош ака-укага айланган икки рақобатчи ҳақида билиб олдим. Улар бир-бирларига содиқ қолишга ва ўлгунча ёрдам беришга сўз беришади. Бироқ уларнинг қондошлиги кўплаб сотқинликдан иборат бўлади: бир-бирларига қарши кураш, очиқдан очиқ душманлик, бунинг натижасида Темучиннинг Жамуҳани қатл этиши. Шу воқеадан кейин Темучин буюк Чингизхонга айланади ва мўғул дашти ва ўрдани бирлаштиради. Лекин Оюн менга уларнинг муносабати - бирлиашган ва кучли дашт ҳаққи жентлменларча тузилган шартноманинг яширин тарихини айтиб берди. Жамуҳа чиндан ҳам ўла-ўлгунча Темучинга содиқ қолади ва буни Темучин жаллодининг тиғи остидаги ўлими билан исбот этади. Лекин аввал ўизини ўз қондош биродарининг душмани каби тутади. У ҳақиқий душманлар билан иттифоқ тузади ва Темучин уларнниг барини яксон қилади. Аслида уЖамуҳа Чингизхоннинг келажаги ҳаққи жосусликка қўл урган ва Чингизхон ҳар доим Жамуҳасиз даштнинг буюк Ҳукмдорига айла олмаслигини яхши биларди.

Оюн бу аниқ ва сирли биродарлик ҳикоясини айтиб берар экан, шунга ўхшаган муносабат менинг ҳам бошимдан ўтганини ҳис этдим...


111.
Ли бу ҳикояни эшитиб шундай деди: *Биз ҳам шундай вазиятда эмасмизми?* Мен бир оз тараддудланиб қолдим ва уялиб кетдим, чунки буни асло хаёлимга келтирмагандим. *Нима демоқчисан?*- сўрадим ундан. *Шунчаки бир гап* - жавоб берди у ва гапни бошқа томонга бурди. *Биласанми, улар сени ҳалиям жосус деб ўйлашяпти*, - дея эшик томонга ишора қилди у жангариларни назарда тутиб. *Нима?! Нима дединг?* - сўрадим мен жаҳлим чиқиб. Лекин тезда ўзимни босиб олдим, эсимга қўрққан олдин мушт кўтарар, деган гап тушиб кетди. Мен Лининг ўзини назарда тутяпман, чунки у биринчи бўлиб ҳужумга ўтди: *Сен жуда кўп мамлакатлард бўлгансан, қанчадан-қанча одамлар билан кўришгансан, ўндаб алоқаларинг мавжуд, шунинг ўзи ғалати эмасми?*- сўради у. *Сен буни қайдан биласан?* *Бас қил, бу дунёда яширин бирон нарсанинг ўзи йўқ. Бир кишига маълум нарса ҳаммага аён бўлади! Шуни билмасмидинг?* Мен ҳеч нима демадим.

Нима ҳам дердим? Уни жосус дея шубҳаландимми? Шу билан бирор нарса ўзгариб қоладими? Мен, у ва ё жангарилар учун? Билмадим нимага, лекин кейин унга шундай дедим: *Биламан, ҳозир одамлар ўз қарашлари ва ҳаётларини ўзгартирмоқдалар*, - ва бирдан унга қуйидаги ҳикояни айта бошладим:


*Мўғулистонда бўлганимда, Оюн шундай деганди: *Биласизми, Улан-Баторга махсус иш билан келган бир тилмоч аёл сизни билар экан...* Миямга биринчи келган сўз *Фиона!* бўлди. Ҳа, Фиона! *У узн бўйлими?*-сўрадим. Бу бемаъни савол эди, худдики мен уни Оюнннинг ўзи билан солиштираётганга ўхшадим, лекин Оюн тезда жавоб берди: *Йўқ, ўртача бўйли*. *Унинг исми Ирмами?* - сўради Оюн паст овозда. *Ҳа, Ирмами...* - юзимда ҳафсалам пир бўлгани яққол сезилди, чунки Оюн яна қайта мени руғлантиришга интилди: *У жудаям чиройли экан!*

Мен одатда аёлларга хос масалаларни бошқа аёллар билан муҳокама қилишни ёқтираман: уларни билиб олишнинг энг мақбул йўли шу. Биринчидан, бунда вайсақилик керакмас, чунки бу бошқа бир аёл ҳақида, иккинчидан, ўзингиз суҳбатлашаётган аёлда яхши таассурот қолдиришга интиласиз, учинчидан, суҳбат асносига қараб, ўзингизни ўзгартира оласиз, тўртинчидан, у аёл у ёки бу шароитда ўзини қандай тутиши ҳақида гапириб, барча сирларини ошкор қилиб қўяди, бешинчидан, олтинчидан ва ҳоказо. Лекин мен мен Оюн билан ҳеч кимни муҳокама қилмоқни истамадим. Балки бунга унинг сирлилиги сабаб бўлгандир.

Икки кун ичида қўйларни оммавий сўйиб туришгунча, биз Улан-Баторга кетдик. Мен қочоқ эчкига ўхшаб қўзичоғим билан ажойиб тунларни ўтказишни орзиқиб борардим. Шовқинли вертолётимизда унга қандай қилиб тегишим, оппоқ, совуқ елкалари, бошқа жойларини силашимни хаёлимга келтирдим, нафасим иллюминаторни хиралаштирди ва ҳеч қаерга қарамасдан ўтирардим...

Оюн ҳолатимни сездими-йўқми, билмайман, лекин баъзан жавобгарлик ҳиссини йўқотиб қўяман. У мени марказдаги меҳмонхонанинг қаршисида қолдириб, *Ёрдам керак бўлса, қўнғироқ қиларсиз*, дея телефон рақамларини берди. Лекин у пайт бир нарсадан бўлак ҳеч нарсани ўйламасдим. Унга нимадир дея пичирладим, балки бу унинг камтарин ёрдами учун миннатдорчилик эдими, эсимда йўқ. Сўнг меҳмонхонага кириб кетдим.

Қанчалик ғалати бўлмасин, котиба қиз хонимнинг кўчага чиқиб кетгани ва уч кундан кейин бўлади деб айтмади, балки дарҳол Ирма билан боғлаб берди ва менинг асалимнинг овози эшитилди: *Эшитаман...* Аёлни аёл қиладиган нарса нима эканини биласизми? Унинг овози. Сиз юзингизга упа-элик суртиб, гўзаллаштирингиз, қоматингизни ўзгартиришингиз, кўкракларингизни катталаштирингиз мумкин, лекин ҳеч қачон овозингизни сохталаштира олмайсиз. Ирманинг овози майин ва ром қиларли даражада ширин эди.

У ўз хонасида бўлиб, бетоқатлигимни кўрсатмаган ҳолда уни пастки қаватдаги қаҳвахонага таклиф этдим. У завқимга хавқ қўшиб, суҳбатга жон деб рози бўлди. *Айтадиган гап кўп*,-деди у ва мен у нимани назарда тутганини тасаввур қилдим. Шундай қилиб, ўн дақиқадан кейин пастда кўришишга келишдик. Шу дақиқалар ичида турли позаларни ўйлаган ҳолда нафсимни тинчлантириб турдим. Қисқаси ўн дақиқа ўн йил ўн асрга чўзилгандай бўлди.

Ахири Ирма ортимда пайдо бўлди: аввал унинг қўнғироқдай овози эшитилди, сўнг унга қараган эдим, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, у роҳибаларнинг кийимида кулиб турарди. *Буниси янада қизиқ*, деб ўйладим мен.

Биз қаҳвахонага кириб ўтирдик, мен унинг рўмолига қараб: *Тишингизга бирор нима бўлдими?* деб сўрадим. *Йўқ*. Мен жинни бўлиб қолай дедим, чунки у: *Биз бу ерга умумжаҳон универсал дини делегациясининг бир қисми сифатида келдик*, деди. *Сен уларнинг таржимонимисан?*- умид билан сўрадим мен. *Йўқ, мен делегация раҳбариман. Биз...аниқлаяпмиз...ўз мақсадларимиз бор...универсал ишонч...эътиқодимизга кўра...мўлжаллаёпмиз..., қисқаси шунга ўхшаган гаплар. Мен унинг сўзларини бўлмасдан, диққатини жаъм қилган ўқувчидай берилиб эшитдим, у эса бундан завқланиб сўзларди.

Ўша ерда ва ўша пайт кўп нарсага чидай олишимни англадим. Аслида бу на Блавацкизм, на Гуржизм ё Ошоизм ва ёхуд бошқа *изм*лар, балки ҳаддан ортиқ нотабиий аёллар таълимотизми ҳақида эдики, барча бошқа нарсаларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам менинг учун қўрқинчлироқ эди.

112.


Нафсиламрини айтганда, бу мен кўрсатишга уринганимчалик кескин эмасди. Баъзи ўринларда унинг насиҳатомуз гапларига чек қўйиб, суҳбатимизни якунлагим, юмшоқ ўринда эмас, масалан, қаҳвахона ҳожатхонасида бўлса-да, мазза қилгим келди. Бироқ, унинг ғазабланиши эмас, балки қандайдир бир ҳорғинлик ҳайвоний ва шаҳвоний истагимни тийиб туришга сабр ва куч берди. Аввал унинг даъватлари кўнглимга хуш ёқаётгани, у юз йиллар аввал бўлагн босқичда турганимни билдиришга тиришдим, лекин айтишларича, Худо ҳеч қачон тасаввури бўлмаган кишининг саробини лаънатлайди. Ёки менинг тоғам одамларни ўлчаганидай: *Унинг отасининг қўли асло пул кўрмаган*... Барибир, Худо Ирмадан рози бўлсин, лекин бу жуда оғир бир ҳол эди. Ҳарқалай бу ишлардан оёғимни узганимдан хурсандман...
113.
Мен Афғонистондаги машҳур толибонлар ҳам беЧўра Ирма билан солиштирганда объектив ва эркин ўйлайдиган кишилар бўлганини эсладим.
Охирги гап Лини қизиқтириб қўйди. Ирма ҳақидаги ҳикоямнинг маънисини сўрамади, гарчи мен уни хулоса ўрнида айтгандим, у фақат менинг бунчалик ғазабнок эканимни билмагани айтиб, толибонлар тўғрисида гапириб беришимни қаттиқ талаб қилди.

Баъзан нега икки йилдан бери шулар билан сизнинг устингизга бомба ёғдириб юрганимдан таажжубга тушаман. Давом эттиришга нима тўсқинлик қилади? Бу ёлғизликни четлаб ўтишнинг ягона йўлими ёки ўлим қўрқуви билан шуғулланишми? Биласиз: мен ҳам сиз каби маънисиз ҳаётни яшаб ўтдим, лекин энди унинг маънисизлиги қайсидир бир кун келадиган ўлимнинг мумкинлиги билан кўпайтирилди. Йўқ, ундай эмас, аниқроғи, ўлимнинг ҳар кун келиши мумкинлиги унинг ҳар доим биз билан ва бизнниг атрофимизда эканида, лекин мен бошқача вазиятдаман, чунки мен Худонинг эмас, балки одамларнинг қўлидаман. Ўзимни жангарилар қўлида деб ҳисоблайман. Хўрозлардан қўрққан телба ҳақидаги ҳазилни биласизми? Хўрозлар гўёки телбани донга ўхшатиб, уни қўрқитаётганга ўхшайди. Физиотерапист уни даволаб, дон эмаслигига ишонтиради ва касалхонадан чиқариб юборади. Беш дақиқадан кейин у қўрқув ичра орқасига қайтиб келади ва *Ҳув анави ерда бир хўроз бор экан, у мен чўқиб еб қўйиши мумкин*. *Лекин сен дон эмассан-ку, шундайми?* - *Тўғри, лекин хўроз буни қаёқдан билсин?*

Мен ҳам шунақа: жангариларга тегишли ва уларнинг яхши-ёмон хоҳиш-истагига боғлиқ эдим. Ва қўққисдан келадиган ва қаттиқ ўлим туйғусининг нечоғли қўрқинчли эканини яхши билардим. Мен ўлишни истамайман, чунки кимдир тақдиримни ҳал қилиб қўйди ва ҳар замон Ўлим Фариштаси мени дунёдаги нима биландир чалғитиб тураркан, ғазабланганим ва вайсақи бўлганим жойда яна мўралаб туради, лекин ўша чидаб бўлмас қўрқув...
114.
Баъзан ўлимдан қўрқиб юришдан чарчаб кетаман ва нега бунчалик чўзилмаса дея ўйлайман. Мард бўлсанг кел ва бу ғамларни кўтар...
Лекин Венецияга ўхшаган жойлар бор экан, нега одамлар ўлади? Кўчалар ўрнида денгзи мавж уриб оқадиган шаҳар, шундай шаҳарки, санъат деган тушунча маънисиз, чунки ундаги ҳамма нарса санъат, замонавийликни қувиб ўтган шаҳар, чунки у мангу... Мен учун ҳамма нарса қайта бошланган шаҳардир бу.

Ҳаётда тасаввур ва ҳаққонийлик мавжуд. Мен уларнинг ўртасида бўлмоқ истайман. Ҳаққонийлик ҳеч қачон тасаввурга тенг бўлолмайди, аввал исталган маркага қаранг, сўнгра Венециянинг ўзига. Ялтироқ кам, кўпроқ ҳаққоният: деворларнинг тўкилиб тушаётган оҳаклари, шўрхок ва зах ерларЮ тор йўлаклар ва миллион-миллион туристлар ичида инсон зоти ўзини ҳам йўқотиб қўядиган боши берк кўчалар... Ёлғизлигингиз Қирол Саройида ҳам сизни тарк этмайди. Галереянинг чап қанотига ўтинг ёки хоҳласангиз ўнг томонига - ўзингизни қамоқхонанинг бирор хонасига яширинг...


Ҳозир Тоғли Бадахшондаги телба қариянинг тош қафасида шундай ҳисга берилдим. У гоҳ ичкарига киради, гоҳ ташқарига чиқади, Ли қаршимда михланган, лекин мен ўзимни янада ёлғиз сезмоқдаманки. Тасаввур ва ҳаққонийлик билан бўлган ўйинларим ўз ҳосилини берди: Мен ўзимдан ҳам фарқли эдим, ҳеч ким ҳақиқатда ким эканимни билмасди. Ли мени жосус дея шубҳаланади, қария босқинчи деб, ўзим эса бир қурбон дея санайман ўзни. Хўш, ким ҳақу ким ноҳақ?

Умримнинг кўп қисмини таржимонлик қилиб беҳуда ўтказдим: икки тентаклик ўртасидаги кўприк бўлганинг ва уларга ўзингни кпайтирганинг замон бундан-да бўшроқ касб бўлиши мумкинми? Бир бўшлиқдан иккинчи вакуумга қуйиласан, ҳеч нарса ҳаққи ўзингнинг барча сифатинг ва мавжудлигингни унутасан. Замонавий дея аталувчи ҳаётнинг деярли барча томонларини кўрдим. Уларнинг бари менга талабгор эди: сартарошлар оғзаки тасаввурларини ўз илгичдай ориқ қўғирчоқларига ифодалаб беришимни сўрашди, тиш дўхтирлари тишдаги мураккаьликларни беЧўра мижозларига тушунтириб беришим учун таклиф қилишди; кема изидан тушган ленгизчиларга, ўзларини биринчи дуч келган чуқурга кўмишга тайёр шоирларга, бесоқолбозлар билан гаплашган коммунистларга, наркотик билан шуғулланувчиларга, опера қўшиқчиларига, бир гал ҳатто биринчи телевидение орқали гинекологга, роҳиба ва космонавтга ва яна аллакимларга тилмочлик қилдим. Амаким айтганидай: *Бу мамлакатдаги энг машҳур қизлар билан бирга бўлдим, лекин уларнинг бирортаси битта сичқон бўлсин туғиб бермади.* Мен ҳам шундай...



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет