Инглизчадан Аъзам Обидов таржимаси қ ғ ҳ ў Ноуман Смайлз



бет9/13
Дата27.06.2016
өлшемі0.91 Mb.
#161886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
93.
Бир сафар Фионанинг Тоғли олтойлик жияни замонавий саккиз яшар турк ўғли билан уни кўргани Индианага келишди. Болакай кеча-ю кундуз телевизор кўришдан чарчамасди. Онаси унга рухсат бермайдиган биргина нарса - ишқий саҳналарни кўрмаслиги керак эди. Бир гал онаси қараса, қўли билан бир кўзини беркитган ҳолда у ҳалиям телевизор кўриб ўтирган экан. *Нимага ҳалиям бу ердасан?*, - тутоқибди она. Бола эса шундай жавоб қилибди: *Мен фақат эркакка қараяпман*
94.
Кибру ҳаводан йироқ бўлган ҳолда, бу кулгили ҳикояларни кўплаб янги ҳислар топиш учун эсладим. Бу қандай туйғулар эканини кейинроқ айтиб бераман. Лекин ҳозир Лининг менга бўлган муносабатини ва ўзимнинг унга муносабатим замирида қандай маъно ётганини чақишга ҳаракат қилмоқдаман. Бир куни метеорологик бошпанамизда у асирдошларининг биридан эшитган ҳикояни сўзлаб берганди. Ўша маҳал бу ҳикояга у қадар эътибор бермаган эканман, бироқ энди ундаги ҳар бир тафсилотни икир-чикиригача эслашга уриняпман, чунки бу кўп нарсани тушунишга ёрдам беради. Ҳикоя жангариларимиздан бир нечаси жалб қилинган портлаш хусусида эди. Ҳозир англадимки, бу мен Урумчи ва Лукни ташлаб қочганимда содир бўлган портлаш экан.
*Портлашлар маҳаллий террорчи кучларга тўнкалган ва ҳукумат улардан исталган норозиликни барбод қилишда фойдаланган. Жангарилар устидан катта суд бўлиб, уларнинг бари жиноятни бўйинга олишганди, шунга қарамай, кўплари ўлимга маҳкум этилган. Қизиғи шундаки, бир кишидан ташқари, маҳкумларнинг бирортаси портлаш жойида бўлмаган. Ҳақиқий жиноятчилар эса қочиб кетишга улгурган. Ундан-да қизиғи: ўша ҳаракатнинг етакчиларидан бири портлашдан уч ой аввал қўлга олинган. У хавфсизлик хизматига иккига ажралган экстремист гуруҳ борлиги, улар ташвиш туғдириш мумкинлиги ҳақида гапириб, у гуруҳнинг бошлиғи исмини айтиб берган. Алалхусус, портлашларга унинг ўзини айбдор деб топишган. Ўша йигит турмада ўзини ўзи ўлдиради.
Шундан сўнг Ли бу етакчи жуда илмли экани ва ундан кўплаб янги нарсаларни ўрганганини айтади. Охир оқибат улар ҳарбий асирлар лагерида маълум бир қўлёзмани бирга ўқишади. Ли яна қўшимча қилдики, бирор кимнинг яхши нияти уларни тўғридан-тўғри дўзахга элтиши мумкин эди. Унутилган ўлим даҳшати дарҳол бошимда қанот қоқа бошлади, лекин айни пайтда кўпроқ Ли ҳақида ўйлаяпман. Агар ўша портлашларни ҳукумат ташвиқ қилган ёки режалаштирган бўлса, Ли бу хусусда қаердан билиши мумкин? Ва агар у буни ва менинг ҳаётимни яхши билса, у давлатга ишлаётган бўлиб чиқадими? Лекин бир сония тўхтанг - йигирма дақиқа бурун уни жангари дея мени кузатиб юрганидан шубҳаландим. Ким ўзи у? Ҳозир қаерда юрибди?
95.
Салтанат хавф остида қолганди. Тонгюқуқ буни даштдаги ноякдиллик исидан сезди, шунга қарамай Билга-Ҳоқон умумжаҳон ақлу заковат дафтари устида ғурурланиб ўтирарди. Бошинг ақлсиз бўлгани ҳолда дунё заковатининг маъниси не бўлди? Бу заковатни келтирган кишилар асал берувчи найзали асаларига ўхшашади. Иккиюзламачи хитойлик жосус ва шу томонда даштнинг келгуси ҳукмдори. Тибетлик Булен расмий дини Ламаизмниунутиб юборди ва норасмий Бон динини ўқитиб юрди. Удар-Сенгун Кул-Тегин бевасининг севгилисига айланди; тамғачи Макрач ва Ўн-ўқ қабиласидан келган Ўғуз-билга янги шарҳларини шаҳвониятнинг объекти сифатида ишлатишади... Ва бу бузуқлик чўзилгандан чўзилаверади.

Жанубда, Хитой ҳукмдори уйғур қабиласи бошлиғи Шансуни қувғин қилади. Уйғурлар ҳозир хитойликлар ва Кўк Турклари зулмидан безор. Шансунинг ўғли Ҳошу ғалаён кўтариб, Хитой-Отукен карвон йўлини тўсиб қўяди. Шарқда Қитан Катуган бошлиғи Хитой элчисини ўлдириб, унинг бошқа генералларини туркларга юборади. Лекин турклар ўралашиб ўтирмайди ва хитойлик юборган жосус Катуган ва унинг оиласини калласидан жудо этади. Қитанлар гарчи сотқинни чопиб ташлаган ва яна бир бор кўк туркларга мурожаат қилган бўлса-да, Билга-Ҳоқон айни пайтда Салтанатдан айрилиб қолишга алоқадор ўзининг мангу ишлари билан банд эди...
Тонгюқуқ аллақачон Ҳукмдорга таъсир қилишга уринган, хавфни кенгайтиришга кўмаклашган ва буни Ҳукмдорга кўрсатгани ҳолда Билга-Ҳоқонни ўғлидан айирган, шунга қарамай Тонгюқуқнинг қизи ҳануз ишнинг боришигиа таъсир кўрсатиб турарди. Ҳоқон бекордан-бекорга Макон устидан ғалаба қилгани каби Вақтни ҳам енгаман деб уриниб юрибди. Доно тулки овчиси келажакка бориши керакми ва яна ўзи келажак ҳақида қайғурсинми? Наҳот Тангри самовий жавобгарликни унинг чўкиб бораётган серсуяк елкасига юклаётган бўлса?
96.
Баъзи ўринларда Кўк Турклари тарихи хусусида жуда кўп кишилар тадқиқот олиб борганини англайман: Радлов ва Малов, Клаусон ва Чаваннес, Банг ва Ота Малик Жувоний, Бичурин ва Гумилев, Гроусет ва Пелиот, Лиу Мау-тасаи ва Жульен. Фақат номлар, номлар, номлар. Баъзи нуқталарда мен улар ҳаёти билан қизиқдим ва аввал Лук ва Зев, Валаамов ва Тензиг, Ат-Тоҳарий ва исмсиз дарвиш каби уларнинг ҳаётига шўнғиб кетишим мумкинлигини англадим.

Иккинчи томондан ўзим ҳам уларнинг бирига айландим ва ҳаётим ўрганишга арзигулик мисол бўлиб қолди. Иш шуни тақозо этди. Бу қачон содир бўлганини сезмаган эсам-да, лекин ҳозир уни аниқ биламан. Шунинг учун юқорида келтирганим тасодифий ажнабийлар (ишончим комилки, уларни эслай олмайсиз) орасидан ўзим томонга янги йўл қуриб олдим. Кимман ўзи? Ўша йўловчилар, ажнабийлар ва қаҳрамонларнинг шунчаки соясими, ёки арзийдиган сифатли нарсами ва ё озод устихонлик кимдир бировми? Ёхуд ҳақиқат замонавийлик учун турган мана шу кўпчилик ўртасидами? Ёхуд ҳатто ҳеч бир ерда: мен уни уларнинг орасидан топишга уринарканман, шу ишни қилаётганимни унутаман, бироқ буни билсам, улар орасидан ахтараётганимга эътибор бермайман...


97.
Албатта Тулки Овчиси тулкилар ўзини алдашда деярли муваффақиятга эришганини яхши биларди. Салтанат қулаб борар, лекин буни ҳали ҳеч ким билмасди. Қанақа давлат бу? Бу - ирода, узундан-узоқ ирода. Бутун дашт каби чўзилган ирода. Заковат ва куч-қудратни келтирган ирода. Кекса Тонгюқуқ доно эди, бироқ кучли эмасди у қадар. Кул-Тегин ўлганди. Бўрилар кучсиз бўлса, тулкилар, шоқоллар ва қарғалар ҳукмронликка ўтади. Сариқ тулкилар ҳам уларни чув туширди.

Лекин даштда ов қилишнинг жуда қадимги йўли бор: чавандозлар тулкиларни уфқ чегарасигача тўхтамай қувиб боришади ва бирдан улар ўнг тарафдан келиб, яна уларни уфқнинг бошқа чегарасигача қувишади. Сўнгра чавандозлар яна бошдан ўнг тарафдан келишади ва тулкиларни қайта-қайта уфқнинг учинчи чегарасига қадар қувишади. Бу бир фитнадир. Лекин охири чавандозлар катта эгри чизиқ тортиб тулки билан юзма-юз келишади. Тулки эса чап бериш ўрнига ерга қулаб ўлади. Улар дашт ғоясига тоқат қилолмайди. Буни Буюк Қайтарув деб аталади. Доно ва Кекса Тонгюқуқ ана шу Буюк Қайтарувга тайёр турарди.
98.
Бу йилги қиш меннинг узун ўйларимдан ҳам чўзилиб кетди. Бу тоғли ўлкага баҳор келишига ҳам шубҳаланиб қолдим. Ҳозир ўша кар-соқов аёл билан яшаяпман. Баъзан уни бўм-бўш пулемётим билан қўрқитиб қўяман. Мен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Тавба, дунёнинг ярмини кезиб чиққан, ер юзидаги энг гўзал жойларни кўрган мендай бир киши кимсасиз ва лаънати қишлоғидан нари чиқмаган қари жодугар ёхуд бокира аёл олдида ўлаётган бўлсам, шу тобда ўлим олдида қай биримиз бойроқ ва бечора ҳол эканмиз? Бир сўфий шоир ёзганидек:
Руҳоний илми-ла фахр этар, камбағаллар кўтарар исён,

Жазо куни кимнинг тоши оғир келар, ким ҳам биларди?


Қишлоққа жангарилар ҳужум қилганда, у аёл уйининг тош девори вайронага айланганди. Ҳар куни у тош териб келиб, битта-битталаб деворини тиклайди. Узун ҳаётнинг икир-чикирлари...

Балки мен учун ҳам дунёнинг ярмига отиб юборилган тошларимни териш фурсати етгандир?


99.
Билга-Ҳоқон ғазаб отига минганди. Лаънати ақлдан озган қари чол нима қилиб ўтирибди? Тўғри, у Салтанатни оёққа турғизишда катта фойда берган, бироқ энди унинг ақли бошидан учиб, мамлакатни хароб қилмоқда. У қокимиятга қизи Малика Побекани жалб қилди, худди Ҳукмдорга ўғли Шаҳзода Йўллукдан маҳрум бўлгани етмагандай. Улар барча муқаддас китобларнинг нусхасини олиб, нафақат уларни ўқишга, балки турфа китобларни уларни таржима қилган кишилар билан бирга турли туркий қабилаларга юборишга қарор қилишди. Агар бу иш бошида тилмочлар тилмочи турмаганда, Ҳукмдор ҳеч нарсани билмаган бўларди.

Билга-Ҳоқон биродари Кул-Тегиндан айрилди, ўғли Шаҳзода Йўллукни йўқотди ўз хотини Побека сотқинлик қилди, фолбини Удегени қатл этди, лекин бу унинг сўнгги забт этган нарсаси - Дунё Ақлу заковатини бир четга йиғиштириб қўйди дегани эмасди. Бу ақлдан озган тиши тушган чол уни бутун даштга ёйишни истади. Худди шамол учираётган тупроқ каби...

Уни ўлдиринг!
100.
Ниятларимнинг бирортасини рўёбга чиқаролмадим. Ҳаммаси ярим йўлда чала қолиб кетди. Лук, Зев, Фиона, Ноам, роҳиб Валаамов, Тензиг, Ат-Тоҳарий. Кеча Ли қайтиб келганда уни ўлдирганим йўқ, ҳатто қаерга борганини, нима қилганини-да сўраб-суриштирмадим. Уни на шубҳали жосусликда ва на сотқинликда айбладим. Сўроққа тутадиган судьямидим? Ахир гуноҳи кабирларни қилиб юрган, Худога ишонмайдиган (гарчи беҳудага Унинг Исмини эслатиб юрсам ҳам), шайтонга қўл берган, ота-онасини унутган, зинокор ва қасамхўр, деярли қари хотинни ўлдирган, қадимий қўлёзмани ўғирлаган бир нотавон бўлсам... Бу дунёдаги хом сут эмган бандалар ичида нима қилиб юрибман ўзи?..

Ли ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутди. Мен ҳам. Кечқурун кампир ўзининг қоплон териси тўшалган тош ётоғига кетганда, Ли шамчироқни ёқиб, қўйнидан бир неча турли хил варақларни чиқариб менга узатди. Бу хитойча ва уйғурча муқаддас ёзувлар эди. Мен уларнинг нима ҳақида эканини жуда яхши билардим.

Ли аввал хитойчасини ўқиди ва таржима қила бошлади:
*Тан сулоласининг асосчиси хитойсифат турк Ли Юан бўлган. Шу боис сулола икки маъноли бўлиб қолган. Таотзун ҳукмронлиги вақтида кўпгина турклар унинг атрофига тўпланишган: Киби Ҳели, Ашина Шени, Тонгюқуқ... Бу вақт оралиғида Таотзуннинг ўғли Гаотзун ўз отаси ҳарамидаги Ю деган гўзал аёлни севиб қолади. Лекин кўп ўтмай Ҳукмдор вафот этиб, унинг барча хотинлари ибодатхонага жўнатилади. Кунларнниг бирида янги ҳукмдор Гаотзун ибодатхонага бориб, севгилиси Ю билан кўришади. Чунки унинг хотини фарзандсиз бўлиб, ҳукмдор ҳарамига роҳиба олишга розилик берганди. Гаотзун Юни ўзидан ҳам ортиқ кўрар ва тез орада ўз ўрнини унга бўшатиб беради. Ҳукмдор аёл эса имкониятдан фойдаланиб энг аввал ўз рақибини шаробга ғарқ қилади, сўнг барча ажнабийларни қувғин ёки сургун қилади. У жудаям ҳаддидан ошиб кетади. Тез фурсатда у сулолани деярли барбод этиб, эрининг вафотидан кейиноқ ҳокимият тепасига келадиган ўғлини қатл этади. Шу тариқа Ю Тан сулоласининг номини бутунлай ҳаёт саҳнасидан олиб ташлайди. Буддист роҳибларнинг ёзишича, бу Будданинг қизи бўлган экан.

Ўшанда турклар энди-энди юзага келаётган пайтлар эди...*
Шундан сўнг Ли кейинги қоғозни ўқишга ўтди:
*Ўрта Салтанатнинг пойтахти Чанъан сарой фитналарининг марказига айланди. Ҳукмдор Тжун-Цуннинг хотини Вей Шей ажоди бўлмиш Юнинг кирдикорларини қайтаришга уринди. Мавқеидан фойдаланиб, бу аёл ўз эрининг тарафдорларини қатл эттиради ва охири эрини ҳам заҳарлайди. Малика Ан-ло билан биргаликда Ҳукмдорнинг ўлимини яширган ҳолда унинг ҳокимиятдан ўз хохиши билан бўшагани хусусидаги сохта фармонга имзо чекишади. Шундай қилиб, унинг ўғли янги Ҳукмдор дея эълон қилинади.

Лекин ҳукуматни олишга уриниш иш бермайди. Ҳукмдорнинг жияни Ли ўз қўшини билан саройга ҳужум қилиб, исёнкорларнинг бошини танидан жудо қилади. Тез орада у сулоланинг янги Ҳукмдори ва Суантзюн номи остида Кўк Ўғлига айланади. Туркларнинг Ҳукмдори Билга-Ҳоқон Кўк Ўғлига ўз отасидай ҳурмат кўрсатишга сўз беради.

Кейинроқ Кўк Ўғли Билга, Кул-Тегин ва Тонгюқуқни Тайшан тоғи остидаги қурбонлик маросимига таклиф этади, бироқ ўз элчилари Мейлучжони юборгани ҳолда уларнинг бирортаси ҳам маросимга келмайди...*

Кейинги қоғоз уйғур тилида бўлиб, Ли уни менга узатди, Мен ўқий бошладим:


*Сўғддан келган Манихей Шаҳзода эътиқоди кучлироқ бўлган ўз тилмочи Берке билан мунозара қилиб турарди. Берке Шаҳзодага тегишли барча нарсани, хусусан *Ном*нинг таржимасини ҳам олиб, бир жойга тўплади ва устидан ўт қўйди. Олов тиллари юқорига ўрлаганда, Берке унинг атрофида пичирлаб ҳар хил сўзлар айтиб, қўнғироқ ва дўмбира чалиб, ўйинга туша бошлади. Бирдан у ақлу ҳушини йўқотиб, ғалати овозлар чиқара бошлади ва ногоҳ ерга юмалаб тушди-ю, ўлиб қолди. Китоб ўт ичида қолди, саҳифалари гуриллаб ёна бошлади. Шаҳзода ҳеч қачон бу каби ажойиб манзарани кўрмаган эди. Ерда Беркенинг ўлиги ётарди...*
Ли бошқа бир хитойча қоғозни тортиб чиқарди ва бетартиб ўқий кетди:
*Кўк Ўғли Сунтзюн ўзининг иккиюзламачи содиқ хизматчилари Чжан Куй ва Лю Сян туфайли Билга-Ҳоқоннинг Отукендаги саройида нималар содир бўлаётганини жуда яхши биларди. У уларнинг асирга олаётганларидан жаҳли чиқарди. Бу уларнниг аввалги ваъдаларига қарши бўлиб, ўзига нисбатан ўта ҳурматсизлик ҳам эди. Вазиятнинг биргина афзал томони уларнинг ҳалиям у ерда туриб, ўз ишларини давом эттиршаётгани бўлиб, бу Суантзюн асосий душмани ҳақида кўпроқ нарса билиши мумкилигини англатарди. Шунга қарамай, хизматкорлар уруш очиш фурсати етгани ҳақида хабар жўнатишганди.

Кўк Ўғли исёнчиларга қарши қандай курашиш кераклигини биларди. У туркларнинг элчиси Мейлучжони Отукен ўрмонига юборади. Мейлучжо ўз ишини ва уни амалга оширгач, эвазига нима олишидан яхши хабардор эди...*
101.
*Тонгюқуқ уларнинг элчиси Мейлучжо ортига қайтиб келгани ва энг аввал Ҳукмдор билан кўришганини эшитган заҳоти ҳаммасини тушунди. Аввал унинг ўзи Хитой ҳукумати томонидан худди шунақа иш учун юборилган, лекин ўз одамларини сотган эмасди. Аксинча, у ҳамма нарсани даштнинг асосий душманларига қарши кўтарган ва ҳозир кўк иурклар салтанати денгиз оша кенгайиб бормоқда. Унинг ҳаётдаги вазифаси тулкиларни излаб топиш, таъқиб этиш ва овлашдан эди, айни пайтда у тулкиларнинг яна қайта бўрилар мулкида эканини ҳис этди.

Ҳар дақиқа у Мейлучжонинг ҳузурига келишини интиқиб кутар, чунки салтанат бир қўлсиз ҳам салтанат, ҳатто иккинчи қўли йўқ бўлса ҳам салтанат, лекин бошсиз салтанат салтанат эмасдир. Мейлучжо Чанъандалигида бунга ўқитилганди. Бироқ, Доно Тонгюқуқ Ҳукмдорнинг аҳволини билиш учун одам юбориб, Панкул бошлиқ сараланган қўшинни исталган қўққисдан бошланадиган ҳужумга тайёр туришини буюрди.

Доно Тонгюқуқ ўзининг Буюк Қайтарувни бошлаб нечоғли тўғри иш қилганини яна бир карра ҳис этди.

Хонасида ўтираркан, эшик оғаси ичкари кириб Кўк Ўғли жаноби олийларининг элчиси кутиб турганини айтди. Шанъанда илдиз ёзган барча гаплар Тонгюқуқнинг ғазабини қўзғитганди, бироқ у Мейлучжога киришга изн берди. Лекин у ичкарига кирмасидан бурун Тонгюқуқнинг Ҳукмдорга элчилари ва Билга-Ҳоқоннинг жаллодлари ўтовга бостириб киришди ва Тонгюқуқнинг ҳақ бўлиб чиқди. Дашт Ҳукмдори заҳарланганди. У ҳаёт учун курашар экан, зудлик билан Мейлучжони тутишни ва бутун уруғи билан қириб ташлашни буюрди. Кекса Тонгюқуқ кўзлари ёниб турган лаънати шоқолга тикилиб қаради, лекин сотқин бу сокин шармандаликка чидай билмади...

Салтанат хавф остида қолди...*
102.

Одатда ўзинг биладиган нарсалардан бошқалар ҳам хабардор деб ўйлайсан киши, шунинг учун ҳам уларга ҳар тмонлама эътибор қаратмайсан, масалан, ўз қайдларингга. Баъзи ўринларда мен ҳам шундай қилганимни англадим: сўнгги икки йил ичида ҳаётимда рўй берган воқеаларни ҳамма билиши керак деб ўйладим ва шундан буён қайдларимдаги мантиқ ёки батафсилликка у қадар эътибор қаратмайдиган бўлдим: улар маълум бир вақтдаги кайфиятимнинг инъикоси эди холос. Лекин ҳаётнинг мантиқ билан иши йўқ, у ўз йўлида давом этаверади. Шундан бўлса керак, салтанатларнинг барбод бўлиши, цивилизациялараро тўқнашув каби йирик масалалар қолиб, арзимас шахсий воқеалар, ҳатто воқеадан ҳам кичкина нарсалар тўғрисида гап бошланади. Бу менга *Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр* деагн мақолни эслатади.

Фионадан айрилганим кўнглимни қаттиқ оғритиб юрган кунларнинг бирида бирор жойга саёҳатга чиқишга қарор қилдим. Сайёҳлик агентлиги Венага боришни таклиф қилди. Ҳа, адо бўлган салтанатлардан бирининг пойтахтига. Ҳар кимнинг тасаввури турлича бўлгани каби, мен ҳам Венани мусулмончасига тасаввур қилардим. Лекин ҳамманинг хоҳиш-истаги ҳар хил. Сиз бу комплекс саёҳат нима эканини биласиз: автобусимиздагилар унга ўтиргандан бошлаб бир-бири билан танишишга тушиб кетишади, оқибатда бу танишув бир шиша ўрта сифатли немис виносидан отиб олгач, аллақандай хира дўстликка айланади ва оқибатда маст-аластларнинг *Доктор Геслер, Постгас, 14* пансионида битта ўринга ётиб ухлаб қолиш билан якунланади. Буни тан олиш қийин, лекин ундан ҳам қийини уларни айблаётганинг ва ўзинг ҳам худди шундай эканлигингда.

Якка ўзим Венанинг дабдабали ва кенг бўлмаган тош кўчаларидан Ҳукмдор уйлари, боғ, фавворалар, Опера театрини томоша қилиб борарканман, Домен-Плацга келиб қолдим, у ерда ёшлар брэйк тушаётган ва бошларида айланиб ўйнашаётганди. Яқин атрофдаги ибодатхонада қўнғироқлар чалина бошланди, лекин ҳеч ким унга қулоқ тутмасди. Ваҳимали мусиқа уни босиб тушар ва ёшлар *Оле, оле!* дея қичқиришарди. Боб Марли бўлиб, у *Сен билан қисилиб қолишни истайман* қўшиғини куйлар, тўпланганлар орасида японлар ва ҳиндлар, турклар ва австрияликлар, британиялик ва кариблик, мексикалик ва словен, хитой ва рус, яҳудий ва лўлилар бор эди. Тилларнинг янги босқини...

Мен ибодатхонага кирдим. Пасха байрамига бағишланган маросим бошланиш арафасида эди. Аслида мен бу маросимда қатнашишга эмас, бу жойларни томоша қилишга келгандим, лекин эшик оғаси мендан маросимга келдингизми деб сўраганида, *ҳа* деб юборибман. Мен ёлғон гапиргандим, лекин энди ичкарига кириб бўлгандим.

Соборда нималар бўлганини сизга айтмоқчи эмасман. Бу жуда китобий ва маънавий бир нарсага ўхшаб қоларди. Аксинча, епископ бу дунёни тарк этган Ўғил ҳақида куйиниб гапириб турганда, ўртачилик қилиб юрган ҳаётимдан сўйлайдиган арзимас, яроқсиз бир ҳикоя эсимга тушиб кетди.

Бир куни, бу ҳикоя бошланмасидан бурун, тилмочлик бюромизнинг раҳбари мндан муҳим бир ишни тугатишни сўради. Иш юзасидан жуда кўп кишилар билан алоқа қилишимга тўғри келар, улар орасида театр олийгоҳининг ректори ҳам бор бўлиб, у билан муносабатимиз яхши эди. Бошлиғимнинг пойтахтимиз атрофидаги тоғларда юрган жияни бўлиб, бир кун у ана шу жиянининг ажойиб актёр эканини айтиб қолди. У қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва кичик саҳна асарлари ижро этишда устаси фаранглигидан театр олийгоҳига ўқишга киришни орзу қиларкан. Мендан ректор билан гаплаша оламанми-йўқми деб сўради у, чунки имтиҳон топшириш муддати ўтиб кетганди. Мен ҳаракат қилиб кўришимни айтдим. Шундай ҳам қилдим. Танишимга ўша йигит ҳақида илиқ гаплар айтдим, унинг истеъдодли йигит экани, ҳинд фильмлари учун таппа-тайёр юлдуз бўлишини сўзладим. Ректор имтиҳон вақти ўтганини эслатиб, лекин менинг ҳам сўзимни ерда қолдирмаслик мақсадида ёрдам беришга сўз берди. Биз шунга келишдик: мен ёш иқтидорли юлдузни олиб келаман ва ректор бошқарувнинг навбатдан ташқари кенгашини ташкил этадиган бўлди.

Шундай қилиб бошлиғимни хурсанд қилдим ва жиянини душанба куни олиб келишини сўрадим. Айтилган кун келди. Мен ўзи баланд бўйли киши эмасман, лекин *ўсиб келаётган юлдуз*ни биринчи бор кўрганимда ўз бўйимдан уялиб кетдим. Бундан ташқари, у қандайдир рангсиз, туссиз бир бола эдики, альбинос эканига шубҳалана бошладим. Бу унинг фақат ташқи қиёфаси эди. Ундан жасорат қилиб исмини сўраганимда, кучли бир акцент билан ярим товушни ютиб юборган ҳолда бир нима деганди, мени ҳиққа тутиб қолди. *Суяги бизники, эти сизники* деди бошлиғим ва бизни ҳоли қолдирди.

Ваъдага вафо дея бу яралмишни олийгоҳга олиб келдим. Гарчи ректорнинг гавдаси меникидай бўлса ҳам, лекин юраги икки марта катта эди. Чунки у мен билан менинг бемаъни илтимосим ва ғалати мақсадли мана бу ғайритабиий яралмиш ўртасида қолганди. Бизни кўриб, камзулининг чўнтагига қўлини тиққанича, жаҳл отига минмай, болани кенгашга олиб чиқиш олдидан хонанинг у ёғидан бу ёғига Гулливерга ўхшаб катта-катта қадам ташлаб юра бошлади. У *актёр саҳнада кўриниб туриши керак*, деди холос. *Ҳатто энг орқа қатордаги томошабин ҳам уни кўриши шарт. Ҳозир сизга кўрсатаман* дея нариги хонадан кимнидир бошлаб чиқди. Бир актёр момқалдироқ овозидай гумбурлаб хонага кириб келди. *Биласанми, - деди ректор, - келгуси йил қўғирчоқ театри учун курслар очамиз, ўшанда келсанг, ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишга оламиз, бўптими?*
Жиян келаси йил ўқишга бордими-йўқми, хабарим йўғу, лекин сездимки, ваъда берилган жой ўртачилик қилиб юрган мендек қўғирчоқбозга қарата айтилганди. Шу оддийгина ҳикояда ҳам аввалгиларидагидай бир неча хулосалар ва қарорлар борлигини кўраман. Улар биз ўйлаганчалик содда эмас-ов. Аслида ҳар бир ҳикоя маълум бир руҳидан ташқари ўзининг суяк ва этларига эга бўлади. Лекин мен уларни шарҳлаб ўтиришим ниятим йўқ. Мен фақат Венада пасха байрами муносабати билан уюштирилган маросимда эсладим буларни. Бор-йўғи шу.
103.
Яна бир қўлдан берилган салтанат бу шўъролар салтанатидир. Исроил ва Эрондан қайтганимдан сўнг кўп ўтмай, Европа ташкилотларидан бири Грузияга боришни мўлжаллаётган нозик делегация учун таржимонликка ёллади. Аниқроғи мен ана шу делегациянинг сафар аҳамияти ёритиб берадиган журналистлари учун тилмочликка ёлландим. Биз Европадаги ббир пойтахт шаҳардан шахсий самолётда учиб кетдик. Бу раҳбарлар ҳар куни баҳраманд бўладиган баъзи нарсалар: энг яхши винолар ва икра, ширин табассумлар ва бепул хизматдан биз ҳам бебаҳра қолганимиз йўқ. Улар сафар кундалигини ўзгартиришганида эса, завқимиз янада ошиб кетди: грузинлар меҳмоннавозликда жуда машҳур бўлиб, имкониятдан фойдаланиб, нимага қодир эканликларини намоён этишди: расмий нонушталар, шоҳона тушликлар, ташрифлар, ташрифлар... Лекин менга ўхшаган четдагилар бу кун тартиби фақат раис ва унинг кузатувчилари шарафига тузилганини унутибмиз. Биз буни тайёрагоҳда билдик: делегация бир томонга, биз иккинчи томонга кетиб, қоронғи ҳаётимиз бошланди.

Расмий сафарларда юрадиган журналист - бунинг маъносини биласизми? Бу ҳалақит берадиган, лекин ақалли пашшани қўриб турадиган бир дум дегани. Таржимон эса ана шу думнинг думи дегани. Матбуот котиби сизни навбатдаги воқеанинг зўр бўлишига қизиқтириб, меҳмонхонадан олиб чиқади, сиз дейлик, Ташқи Ишлар Вазирлигига келасиз, у ерда чавандозлар қуршовида зирҳли автомобилда келадиган раисингизни бир соат кутасиз, шундан кейин гуллар, ялтир-юлтурлар, табассумлар, текин хизматлар, лекин сизга ҳеч нарса йўқ. Шундан сўнг хизматчилар тўпига шўнғиб кетасиз ва ўзингизнинг нечоғли кераксиз ва қатордан тушиб қолганингизни ҳис этасиз. Кечроқ улар дабдабали безатилган столлар ортида ғойиб бўлишади, эшиклар тақа-тақ беркитилади ва матбуот котиби яна сизни бир оз кутишингизни илтимос қилиб, ажойиб матбуот анжумани бўлади дея қизиқтиради. Сиз на мармар зиналарда ва на форсий гиламларда ўтиришга ҳаддингиз сиғмай, айтилганча кутасиз. Анчадан кейин хушчақчақ ҳолда уларнниг қип-қизил юзлари кўринади: ялтир-юлтурлар, табассумлар, қарсак-тарсаклар ва раис қоровуллар қуршовида яна бир бошқа жойга кетади. БеЧўра матбуот котиби эса у ерда саволлар бериш имкони туғилади дея ишонтиришга тушади.

Очқаган, чанқоқ ва нафратланган ҳолда мамлакат Президентини кутиб олиш учун жўнайсиз. У ерга ҳар галгидай хавфсизлик юзасидан бир соат илгари келиб турасиз. Жиддий ва қатъий тан соқчилари (тавба, кимнинг танини сақлар экан улар? Бошқа томондан қараганда улар ўз танасини шу қалар яхши қўриқлайдики, сиз ўзингизнинг танангизни ҳам қўриқлашлари ёки тинтишларига ишонасиз) куйлагингизнинг ҳар бир тугмасини текшириб чиқишади, лекин аслида сиз жиҳоз тўла пиджагингизни детекторнинг нариги томонига ташлаб қўясиз ва уни эсон-омон қўлга оласиз. Кейин Президент раисни қабул қиладиган ўн биринчи қаватга кўтариласиз. Юқорида яна бир қўриқчилар гуруҳи сизни кутиб туради ва текширув ўтказади, энди тугатай деганларида, бир зийракроғи протокол бўлими исмингизни ёзишда хато қилганини сезиб қолади. Улар тинтув бошлашади ва бир тўхтамга келгунларича Президент ва раис ёпиқ эшиклар ортида юзма-юз суҳбатни бошлаб юборган бўлади.

Энди Протокол бошлиғи ярим-соат бир соат ичида уларнинг иккиси ҳам биринчи қаватда матбуот анжумани ўтказади дея руҳлантиради. Сиз пастга тушасиз ва маҳаллий журналистлар орасида яна аллақанча вақт кутасиз, журналистлар сизни Президент ҳеч қачон пастга тушмаслигига ишонтиришади. Улар биринчи қаватни назарда тутишяптими ва ё умуман, ерними - бу тилшуносликнинг сири бўла қолсин.

Мана энди билгандирссиз расмий сафарларни ёритиб борадиган журналист бўлиш қанақалигини? Бир сўз билан айтганда, у асирдир. У ҳолда асирнинг таржимони бўлган сиз ким бўлдингиз?



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет