Кафедраси



бет19/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН
Масалалар ва машқлар тўплами


Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.


Тошкент - 2012
1-масала

Биринчи қарздорнинг кредитдан фойдаланиш муддати 3 ой, барча кредитларни суғурталайди. Суғурталовчи қарздорнинг молиявий ахволини инобатга олган холда камайтирилган коэффицент қўллайди-0,8. Иккинчи қарздорнинг кредитдан фойдаланиш муддати 9 ой, баъзи кредитларини суғурталайди. Суғурталовчи қарздорнинг молиявий ахволини ва заиф тўлов қобилиятини инобатга олган холда кўпайтирилган тариф қўллайди-2,2. Норматив тариф ставкалар суғурта суммасидан-1,2% ва 2,6%.



Кредитни қайтарилмаслик риски бўйича тариф ставкаларини топинг.
2-масала

Биринчи қарзлор 150 млн.сўм миқдорида бир йилга кредит олди. Кредит йиллик 42%. Суғурта шартномаси муддати 8 ой. Суғурталовчининг максимал жавобгарлиги 85%. Йиллик тариф ставка 2,1%.



Кредитни қайтарилмаслик риски бўйича суғурта мукофотларини топинг.
3-масала

Иккинчи қарздор 250 млн.сўм миқдорида бир ярим йилга кредит олди. Кредит йиллик 48%. Суғурта шартномаси муддати 10 ой. Суғурталовчининг максимал жавобгарлиги 95%. Йиллик тариф ставка 2,1%.



Кредитни қайтарилмаслик риски бўйича суғурта мукофотларини топинг.
4-масала

Объектнинг хақиқий нархи 15 млн.сўм, суғурта суммаси 3,5 млн.сўм, объектнинг суғурта ходисаси натижасида кўрган зарари 7,5млн.сўм.



Нисбий жавобгарлик тизими бўйича суғурта қопламаси суммасини топинг.
5-масала

Биринчи риск системаси бўйича автотранспорт 60 млн.сўмга суғурталанган. Автотранспортнинг ҳақиқий нарҳи 90 млн.сўм. Суғурта ҳодисаси натижасида автотранспорт 80 млн.сўм миқдорида зарар кўрди.



Биринчи риск системаси бўйича суғурта қоламаси суммасини топинг.
6-масала

Биринчи риск системаси бўйича автотранспорт 50 млн.сўмга суғурталанган. Автотранспортнинг ҳақиқий нарҳи 70 млн.сўм. Суғурта ҳодисаси натижасида автотранспорт 34 млн.сўм миқдорида зарар кўрди.



Биринчи риск системаси бўйича суғурта қоламаси суммасини топинг.
7-масала

Шоли ҳосилдорлиги охирги беш йиллик ҳосилдорликни инобатга олган холда 1 га ердан 14 ц хосил олиш учун суғурталанган. Суғурта ташкилотининг максимал жавобгарлиги 70%. Шоли 500 га ерга экилган. Ҳақиқий ҳосилдорлик 1 га ердан 12,8 ц ни ташкил этди. Шолинннг сотиб олиш нархи 1ц га 170 сўм.



Суғурталовчининг зарар миқдорини ва чегаравий жавобгарлик тизими бўйича суғурта қопламаси миқдорини топинг.
8-масала

Карам ҳосилдорлиги чегаравий жавобгарлик тизими бўйича 1 га ердан 3 минг сўмлмк хосил олиш учун суғурталанган. Суғурта ташкилотининг максимал жавобгарлиги 70%. Карам 400 га ерга экилган. Ҳақиқий ҳосил нархи 1 га ердан 2,4 минг сўмни ташкил этди.



Суғурталовчининг зарар миқдорини ва чегаравий жавобгарлик тизими бўйича суғурта қопламаси миқдорини топинг.

9-масала

Хўжалик субъекти ўз мол-мулкини бузиб кириб ўғирлик қилишдан 150 млн.сўмга бир йилга суғурта қилди. Суғурта тариф ставкаси суғурта суммасидан 0,3%. Суғурта шарномаси бўйича 2 млн.сўм миқдорида шартсиз франшиза белгиланган, франшиза белгиланганлиги сабабли 4% миқдорида тарифга чегирма қўлланилган. Суғурталовчининг зарари 8,5млн.сўмга тенг.



Суғурта мукофоти суммаси ва суғурта қопламаси суммасини топинг.
10-масала

Хўжалик субъекти ўз мол-мулкини бузиб кириб ўғирлик қилишдан 600 млн.сўмга бир йилга суғурта қилди. Суғурта тариф ставкаси суғурта суммасидан 0,3%. Суғурта шарномаси бўйича 1% миқдорида шартли франшиза белгиланган, франшиза белгиланганлиги сабабли 2% миқдорида тарифга чегирма қўлланилган. Суғурталовчининг зарари 3 млн.сўмга тенг.



Суғурта мукофоти суммаси ва суғурта қопламаси суммасини топинг.
11-масала

Хўжалик субъекти ўз мол-мулкини бузиб кириб ўғирлик қилишдан 800 млн.сўмга бир йилга суғурта қилди. Суғурта тариф ставкаси суғурта суммасидан 0,3%. Суғурта шарномаси бўйича 1% миқдорида шартли франшиза белгиланган, франшиза белгиланганлиги сабабли 2% миқдорида тарифга чегирма қўлланилган. Суғурталовчининг зарари 12,5 млн.сўмга тенг.



Суғурта мукофоти суммаси ва суғурта қопламаси суммасини топин
12-масала

Суғурталанган объектнинг қиймати 8,400 сум, суғурта суммаси 3,360 сўм, шикастланиш натижасида кўрилган зарар 4,840 сўм.



Суғурта таъминлаш тизимининг нисбий жавобгарлги қоидаларига асосан суғурта қопламасини ҳисобланг.
13-масала

Объект 18 000 сўмга баҳоланган, унинг 80% суғурталанган, зарар миқдори 6 200 сўм.



Нисбий жавобгарлик тизими асосида суғурта қопламасини хисобланг.
14-масала

Автомобил биринчи таваккалчилик тизими асосида 75 000 сўмга суғурталанган, унинг ҳақиқий баҳоси 89 000 сўм, суғурталанувчи 32 000 сўм миқдорида зарар кўрган.



Биринчи ва иккинчи таваккал миқдорини белгиланг.
15-масала

Уй жихозлари 90 000 сўм миқдорида суғурталанган. Ёнғин натижасида уй анжомларига 120 000 сўм миқдорида зарар етган.



Биринчи ва иккинчи таваккал таъминоти қандай миқдорларда ҳисобланади.
16-масала

Объектнинг баҳоси 30 000 сўм, суғурта суммаси 12 000 сўм. Объект 100% зараланган.



Суғурта қопламасининг биринчи ва иккинчи таваккал ҳамда нисбий миқдорини аниқланг.
17 масала

3 йиллик ўртача ҳосил ернингҳар гектаридан 32 центнер, табиий офат натижасида бу йилги ҳақиқий ҳосил гектаридан 27 центнер. Бир гектар ердан терилган пахтанинг сотиш баҳоси 50 000 сўм, умумий экин майдони 300 га. Суғурта қопламаси умумий зарарнинг 70% миқдорини ташкил қилади.



Чегараланган жавобгарлик тизими асосида етказилган зарар миқдорини аниқланг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет