Кафедраси



бет16/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29

МАЪРУЗА МАТНИ

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестиция билан боғлиқ рискни суғурталаш





Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С..


Тошкент – 2012
РЕЖА:

1. Инвестиция рискини сугурталовчи халқаро ташкилотлар.

2. Бевосита бериладиган инвестиция суғурта риски.

3. Инвестицияни сугурталаш бўйича су гурта жавобгарлиги.


АДАБИЁТЛАР
1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.


  1. Инвестиция рискини сугурталовчи халқаро ташкилотлар

Ҳозирги замон дунё иқтисодиети ривожланишини глобаллаштиришнинг асосий йўлларидан бири чет эл инвестицияси кўринишидаги капитал оқимига берилгаи имкониятдадир. Инвестициянинг ўзига хос томони шундан иборатки, капитал эгаси ўз инвестициясини бошқа давлат иқтисодиётини ривожлантиришга йўналтиради. Чет эл инвестициясининг бошқа давлат ҳудудида жойлаштирилиши аксарият ҳолларда турли хавф-хатарларни ҳисобга олишни тақозо этади. Шу сабабли Узбекистан Республикаси Президенти ва ҳукумати қарорлари билан ўзига хос рискларни суғурталашни таъминловчи йирик ихтисослашган ташкилотлар тузилди.

«Ўзбекинвест Интернейшнл Иншуранс Компани ЛТД» қўшма компанияси Узбекистан иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларини сиёсий рисклардан суғурталаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у сармояларни мусодара қилишдан, экспроприация (мулкни тортиб олиш)дан, мулкни миллийлаштиришдан, мулкдан ма^рум қилишдан, қўгаимча равишда танловли дискриминациядан, активлар-дан мажбуран маҳрум этилишидан, экспорт-импорт эмбаргоси(таъкиқлаш)дан, лицензиянинг бекор қилинишидан, уруш ва фуқаролар ғалаёнидан, ҳукумат шартномаси бекор қилинишидан, ҳукумат кафолатлари ноқонуний йўқ этилишидан, савдо шартномаси бекор қилинишидан суғурталайди.

Республикада инвестиция сиёсатининг олиб борилиши, барча соҳалар фаолиятига инвестицияларни жалб этиш учун кенг йўл очиб бериб, бу щтисодиётни ривожлантирищда ижобий натижаларга олиб келмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида инвестиция фаолиятининг асоси Узбекис­тан Республикасининг қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳисобланади. Бу қонунга кўра сармоялар пул маблағлари, мақсадли банк жамғармалари, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, технология, машиналар, асбоб-ускуналар, лицен-ия(фаолият юритиш учун рухсатнома)лар, кредитлар, турли мулк-лар ва мулкий ҳуқуқлар, ақлий бойлик кабилардан иборат бўлади.

Фойда ҳамда ижобий-ижтимоий самаралар олиш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа фаолият учун йўналтирилган ақлий бойликлар (ихтиро, кашфиёт, «ноу-хау» ва бошқалар) ҳам инвестиция таркибига киритилади.

Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунга ва Ўзбекистон қонунчилигига кўра белгиланган экологик санитария-гигиена ва бошқа меъёрлар талабига жавоб бермайдиган объектлар учун инвестициялар йўналтириш таъқиқланади.

Компания инвестицион фаолияти йўналишларининг ишончлилигини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда резервларни фаол жойлашти-ради. Компаниянинг инвестицион сиёсати сугурта резервларини жойлаштириш вазифасини тизим ва бахо қалтисликларининг диверсификациясини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бўлиб, бундай дас-такларнинг юқори ликвидлигида инфляцияга нисбатан мусбат бўлган, сезиларли даромад олишга имкон берадиган молиявий манбалар асо-сида амалга оширишни назарда тутади.

Суғурта компанияларининг актив инвестиция фаолияти иқтисодиётда амал қилаётган инвестиция сиёсатига асосан олиб борилади.

Ҳозирги пайтда ушбу суғурта компанияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосланган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

«Узбекинвест» экспорт-импорт миллий сугурта компаниясининг асосий вазифалари:



  • миллий жспортчилариинг щтисодий манфаатлари борасида чет
    элларда хорижий шершлар томонидан қабул килинган шартнома маж
    буриятларининг бажарилишига тўсқшишк қилувчи сиёсий, тижорат
    ва тадбиркорлик рискларидан сугуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

  • технологиялар, товарлар ва хизматлар экспортини маблаг билон
    таъминлаш учун кредитлар ажратувчи Ўзбекистон Республикаси рези
    дентлари бўлган тижорат банкларига экспорт кредитларини сугурта
    килишнинг халкаро тамойилларига мувофик сугуртавий кафолатлаш;

  • технологиялар, товарлар ва хизматлар халқаро бозорини ривож
    лантиришнинг ҳолати ва истикболларининг комплекс маркетинг тах
    лилини ташкил этиш;

  • миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини тахлил
    қилиш хамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг халқаро бо
    зорларга кириб бориш стратегиясини ишлаб чщиш;

  • Ўзбекистон Республикаси щтисодиётига сармоя йўналтираётган
    хорижий сарлюядорларнинг мулкий ва шахсий манфаатларини комп­
    лекс сугуртавий химоя килишни таъминлаш;

— хорижий давлатларнинг давлат экспорт-сугурта агентликлари
ва компаниялари билан хамкорлик ўрнатиш;

  • Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ҳамда технологиялар,
    товарлар ва хизматларнинг халқаро бозорларга кириб бориши бўйича
    биргаликдаги фаолиятини ахборотлар воситасида ёритиш мақсадида
    элчихоналар, савдо ваколатхоналари, банклар, фирмалар, бизнес мар
    казлар ва бошқа чет эл ташкилотлари билан ўзаро хамкорлик ўрнатиш,

  • Товарлар (ишлар ва хизматлар)пи экспорт қилиш бўйича халқаро
    бозорлар эхтиёжларини ўрганиб, керакли маълумотларни берувчи ах­
    борот банкини шакллантириш хамда халқаро реклама-савдо ахборот
    тармоқларини изчил ривожлантиришдан иборат.

Чет эл инвестициясидан фойдаланишнинг турли хил шакллари мавжуд.

Масалан, қабул қилинган қонунга асосан, ҳар бир инвестор давлат ҳудудига инвестиция киритиш ҳуқуқига эга. Инвестиция киритиш:



  • биргаликда ташкил этилиётган корхонапинг устав капиталида
    пай, акция, облигация ва қимматли қогозлар чиқариш кабиларда катна
    шиш;

  • корхонани мутлақ чет эллик сармоядорнинг сармояси ҳисобига
    ташкил этиш ёки чет эллик хуқуқий шахспинг бўлимини очиш,

  • портфелли сармоя ёки қимматбахо қогозларни ўзлаштириш;

  • товар кредитини жорий этиш (бунда товарни экспорт ва импорт
    қилиш муддати 180 кунни ташкил этиши керак),

- 180 кунлик муддатга молиявий карз бериш йўллари билан амалга
оширилади

Инвестиция жойлашда унинг фаолияти давомида кўриладиган зарарларни бартараф қилишнинг турли хил йўллари мавжуд (товар ва молиявий кредитлар суғурталанади). Портфелли инвестиция йўқотиш эҳтимолидан, акция ва облигация нархларини хежирлаштириш усулида химоялащцан иборат бўлади.

Чет эл инвестицияларининг суғурта кафолатини халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган халқаро агентлик (МИГА) амалга оширади. Халқаро агентликнинг вазифаси ривожланаётган давлатларга олиб кирилаёгган инвестицияларни турли йўллар билан рағбатлантиришдан иборат Инвестиция рискига қарши кафолатлаш имкони:

- валюталарни ўтказиш, уруш, ички тартибсизликларда давлит то-монидан шартнома шартлари бузилганда,

—ривожланаётган давлатлар учун маслахат — кенгаш хизматларининг агентлик аъзолари томонидан чет эл капитали тўгри жойланиши юзасидан маслахат хизматлари олиб боришда амал қилади.

Валюта ўтказиш билан боғлиқ бўлган суғурта риски инвесторни эҳтимолдаги зарардан ҳимоя қилади.

Халкаро агентлик (МИГА) томонидан капитални тўлиқ экспроприация килганда суғурталанган инвестициянинг номинал қиймати тўланади.

Ссуда суғуртаси ва ссуда суғуртасини кафолатлашни «Халкаро суғуртавий изланиш ассоциацияси» (МАСИ) амалга оширади. Агарда кўрилган зарар тўғридан-тўғри уруш ва ички тартибсизликлар окибатида содир этилган бўлса, МИГА ҳамда МАСИ уларга аъзо бўлган ривожланаётган давлатлар учун қўшимча инвестицияларни суғурталашни амалга оширади.

Ривожланаётган давлатлар учун қўшимча инвестициялар қуйидаги йўналишларга, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизациялаш ёки корхоналарни хусусийлаштириш учун берилади.

Компания томонидан Европа Ҳамжамияти, АҚШ, Россия ва Жанубий Шарқий Осиёнинг қатор йирик суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари, молиявий институтлари билан яқин алоқалар йўлга кўйилган.

Масалан, АҚШда чет эл инвестицияси билан шуғулланувчи корпорация-ОПИК (OPIC-Overseas Private Investment Corporation) ихтисослашган агентлиги мавжуд бўлиб, у 1969 йилда ташкил этилган. Бу ташкилот ўз навбатида Америка Қўшма Штатлари инвестицияларини бошқа мамлакатларга жойлаштиришда суғуртавий ҳимояии амалга оширади. «Ташқарига ёрдам» йўналиши бўйича 140та давлат билан алоқа ўрнатган ОПИК инвес-торларни уч хил дастур йўналиши бўйича ҳимоя қилади:


  1. Мулк суғуртаси бўйича экспроприация ёки миллийлаштириш
    бўйича сиёсий риск, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш,
    мулк шикастланиши, халқ қўзғолони туфайли кўрилган зарар, сиёсий
    режим ўзгаришидан.

  2. Лойиҳдларни молиялаштириш ҳамда қисқа ва узоқ муддатли
    заёмларни тақдим этиш билан хусусий инвесторларни кредитлаш.

  3. Инвесторлар учун инвестиция киритадиган мамлакатлар икти
    содий ва сиёсий ҳолатига оид маслахат хизматларини амалга ошира­
    ди.

ОПИК суғурта компанияси дастурида кайд этилишича, АҚШ қонунчилиги асосида ҳуқуқий шахс суғурталанган капитал миқдорининг 95%ини суғурта қопламаси тариқасида олиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги инвестиция турлари суғурта объекти бўлиши мумкин:



  • бевосита инвестиция, шу жулмадан қурилиш-монтаж ишлари, иш
    лаб чикариш модернизацияси;

  • акция ва қимматбаҳо қогозларда иштирок эпгиш ҳуқуқи,

  • савдони халқаро лизинг асосида лицензиялашга боглиқ бўлган мулк
    хуқуқи;

  • ссудалар ва қарзлар;

  • бошқа хилдаги сармоялар.

ОПИК бўйича суғурталашнинг алоҳида хусусияти давлатларнинг келишуви асосида капитал қўйилмалар бўйича амалга ошириладиган икки томон манфаатларини кўзловчи шартномаларнинг расмийлашувидир.

ОПИК ва Ўзбекистон ўртасида 1998 йилдан бошлаб ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларига мувофиқ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий инвесторларни сиёсий хавфдан ҳимоя қилиш имко­нияти вужудга келди.

Бу ташкилот билан суғурта шартномалари узоқ муддатга, яъни 12 йилдан 20 йилгача имзоланиши мумкин. Шартномаларнинг суғурта суммасида битта лойиҳа 150 млн. АҚШ долларига тенг. Бунда суғур-та суммаси лойиҳа қийматининг 90 фоизини ташкил этади. Қолган 10 фоизи суғурталовчининг ҳисобидан қопланади.

Валюта алмаштириш бўйича суғурта хавфи содир бўлганида, яъни олинган фойда ва капитални аниқ, барқарор валютага алмаштириш имконияти мавжуд бўлмаган такдирда ўзгармас курс бўйича суғурта қопламаси берилиши кўзда тутилган.

Инвестицияни экспроприация ва молиялаштириш хавфидан суғурталашда суғурта ҳимоясининг амал қилиши давлат органлари томонидан юзага чиқариш имкони бўлмаган тақдирдагина амалга оширилади.

ОПИКнинг бутун фаолияти давомида чет элда фаолият кўрсатаётган америкалик сармоядорларнинг 1 %игина суғурталаган.

2. Бевосита бериладиган инвестиция суғурта риски

Инвестицияни бевосита суғурталашда турли субъектлар билан за-рур шартномалар тузилади.

Бевосита бериладиган инвестициялар билан боғлиқ риск қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

- табиий офат, бўрон, кучли тўлқин, ер қимирлаши, сув тошциии, кучли совуқ, дўл, сел, саёз сувда туриб қолиш каби ҳодисаларга;



  • ёнгин риски. Бунга табиий офат('масалан, яшин уриш)лар ва шу
    билон бир каторда ишлаб чиқаришдаги холат (техиологик носозлик)
    лар ҳам сабаб бўлиши мумкин;

  • техник риск. Бундай сугўрта рисклари курилиш, иншоотлар маи
    баи, текширувдаги носозлик қурилгаи иншоотлардан фойдаланиш
    давридаги содир бўлган фавкулодда сабаблар;

  • сиёсий риск бўйича ишлаб чщаришни миллийлиштириш, сармояни
    миллийлаштириш, умуммиллий қўзголонлар, фуқаролар памойишлари,
    хар-бий харакатлар, давлат ва махаллий хокимиятларнинг таъсири,
    капшпални чикариш режаси, фойда ва бошқалар;

  • учинчи шахснинг таъсири. Ўгирлик, талончилик, таъмагирлик ва
    шунга ўхшаш холатлар;

- хўжалик риски. Бозор коныоктурасининг ўзгариши натижасида
кўрилган сугуртавий зарарлар. Улар махсус сугурта фондлари хисоби
дан қопланади.

Мулк суғуртаси бўйича суғурталаш «Ўзбекинвест» суғурта компанияси томонидан 1994 йилда жорий этилган бўлиб, унда корхонанинг асосий фондлари, кўчмас мулки, қурилмалари, омбордаги маҳсулот-ларни йўкотиш ски бузилиши натижасида кўрилган зарарларни қоп-лашдан иборат.

Бунинг учун мижознинг хоҳишига кўра суғурта ҳимояси алоҳида рисклар бўйича такдим этилиши мумкин:


  • корхонанинг асосий фондлари, кўчмас мулки ва қурилмаларини ава
    риядан, бузиб ўгирлаб кстишдан, ёнгин, табиий офатдан сугурталаш;

  • машина ва ускуналарни бузилишдан сугурталаш;

- ишлаб чщаришда узилиш натижасида кўрилган зарарларни су­
гурталаш.

Турли технологик тавсифдаги рисклар эҳтимолини оширувчи кенг миқёсли замонавий илмий-техникавий тараққиёт шароитида техни­ка рискларини сугурталаш тобора долзарблашиб бормоқда.

Шу сабабли «Узбекинвест» ЭИМСКси ўз мажбуриятлари портфе-лида бундай қалтисликлар бўйича сезиларли мажбуриятларга, жумладан, техник рискларни сугурталаш ва қурилиш-монтаж ишларни сугурталаш каби сугурта партфелига эга.

Ушбу турдаги суғурта билан бино ва қурилмалар, тугалланмаган қури-лиш, ускуналар, машиналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, кури­лиш материаллари ва ҳ.к, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларга зарар етказилганлиги учун пудратчининг масъулияти сугурталаниши мумкин.

Сиёсий риск бўйича кўриладиган зарарлар мулк суғуртаси бўйича суғурта шартномасида назарда тутилмаслиги мумкин. Шу билан бир қаторда, сиёсий риск ўзининг аниқ статистик базасига эга эмас. Зарарларнинг келиб чиқишини олдиндан аниқлаш мураккаб. Мазкур ҳолатларнинг келиб чикиши инвестор учун ҳалокатли характерга эга. Ана шунинг учун ҳам улардан юкори миқдорда компенсация суммаси талаб қилинади.

Бу каби шароитларда инвесторларни ҳимоя қилишда давлат муҳим роль ўйнайди.

Давлат инвесторларга ўз сармояларини киритишда кафолат, ишончли ҳимоя функциясини бажаради, айни пайтда шу билан инвесторлар фаолияти давлат томонидан ҳимояланган бўлади. Бунда давлатлар ўзларининг ички имкониятларидан келиб чиқкан ҳолда ёндашадилар.

Масалан, чет эллик инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда ҳудудда қонуний амал қилаётган ҳар қандай сугурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларини сиёсий ва бошқа рисклардан суғурта қилиш, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг экспорт-кредит агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида, чет эл инвестицияси миллийлаштирилмаслиги, мусодара қилинмаслиги қайд этилган. Шу билан бир қаторда ноқонуний олиб келинган инвестиция товар ёки товар кредит кўринишида амалга оширилган бўлса, бу ҳолатда инвестициялар мусодара килиниши мумкин. Инвестицияни миллийлаштириш ёки реквизитлаштириш ҳолатлари жиноий тусга эга бўлмаса, у ҳолда инвесторнинг мусодара қилинган инвестиция миқдорини қайтариб олиш ҳуқуқи қонуний кафолатланади.

3.Инвестицияни сугурталаш бўйича суғурта жавобгарлиги

Инвестицияни суғурталашда суғурта объекти бўлиб суғурталанувчининг ва суғурталовчи эҳтимолидаги ёки учинчи шахс томонидан келтириладиган зарарлар назарда тутилади. Бунда қонун ёки шартнома мажбуриятлари муаммонинг ечимини ташкил этади. Агар кўрсатилган ҳодисалардан бирортаси юз берса, у ҳолда суғурта компания­лари ўз зиммасига олган мажбурият асосида суғурта қопламаси тўлайдилар.

Кўрилган зарар учинчи шахс томонидан содир этилмаганлигини исботловчи далиллар билан асосланилмаса (келтирилган зарар кутилмаган тасодифий кучлар таъсирида содир этилса ва ҳ.к), жавобгарликдан озод этиш амал қилиши мумкин.

Келтирилган зарарларнинг қопланиши икки томонлама тасдиқланган шартномаларда назарда тутилган бандлар асосида амалга оширилади. Имзоланган шартномалар асосида суғурталовчи барча суғурта ҳодисаси содир бўлиши оқибатида кўрилган зарарларнинг қопланиш мажбуриятини ўз зиммасига олади (хаёт, саломатлик, мулк).

Қуйидаги кўрилган зарарлар суғурта жавобгарлиғи доирасида қопланади:



  • мулкий зарар харакатдаги ва кўчмас мулкларни тиклаш учун таъ
    мирлаш харажатлари қиймати, бошқа харажатлар (жўнатши хара
    жатлари, қарз олиш, фойданиўзлаштириш ва х.к);

  • моддий зарар, даволаниш ва истеъмол харажатлари;

- маьнавий зарар (азоб чекишни қоплаш) ;

- боқувчисшш йўқотгаплик сабабли кўрилган зарарнинг қопланиши.


«Ўзбекинвест» ЭИМСКси 2003 йилда 372,4 млрд. сўм миқдорида инвесторлар ва экспортчиларга инвсстицион ҳамда тижорат фаолиятида юзага келадиган кутилмаган рисклардан суғурталаш хизматларини кўрсатган, (бу кўрсаткич 2002 йилга нисбатан 2,3 баробарга ошган).

Кичик ва хусусий бизнес вакилларининг иқтисодий ва шахсий манфаатларига комплекс суғурта ҳимоясини тақдим этиш бўйича 2003 йилда компаниянинг суғурта мажбуриятлари ҳажми 66,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилдаги ушбу кўрсаткичга нисбатан 1,2 баробар­га ўсган.

Компания хорижий банклар томонидан инвестицион лойиҳалар ва ташқи савдо шартномаларини молиялаштириш учун қулай ша-роит яратиш мақсадида ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқла-рига хорижий инвестицияларнинг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Ўз Р В М 23 XI 1994 й, № 565 сон қарори билан «Ўзбекинвест Интернейшнл» сиёсий рискдан суғурталаш қўшма компанияси ташкил этилди.

«Узбекинвест Интернейшнл» қўшма компанияси сиёсий рискларнинг қуйидаги турлари бўйича суғурта қопламаларини тақдим этади:

— инвестицияларни сугурталаш,

— шартномани бекор қилишдан сугурталаш;



  • кафолат бўйича мажбуриятларни бажаришни ноқонуний талаб
    қилишдан сугурталаш;

  • ишлаб чщариш ва тижорат фаолиятипи умумий рисклардан су­
    гурталаш.

Чет эл инвесторларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида суғуртанинг замонивий тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига кўра «Ўзбекинвест Интернейшнл», «Ўз-АИГ» суғурта компанияларининг ва «АИГ-Ўзбекинвест» агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгиланди:

- «Ўзбекинвест Интернейшнл» компанияси Ўзбекистон Республи


касига йўналтирилаетган хусусий чег эл инвестицияларини сиёсий рис­
клардан суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлага;

- «АИГ-Ўзбекинвест» обунавий агентлигининг суғурта шартно


маларини экспертиза қилиш ва тузиш бўйича «Ўзбекинвест Интер­
нейшнл» компаниясининг агентилиги функцияларини амалга оши-
риш.

«Ўз АИГ» компанияси Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга оширишни кўзда тутади.

Белгиланган вазифалар асосий стратегик йўналишининг бажарилиши мамлакат иқтисодиётининг ривожланишидаги инвестицион дойиҳалар, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, жумладан уларнинг экспорт имкониятлари ривожланишининг комплекс суғурта маҳсулотлари билан қамраб олиш мижозларга хизмат кўрсатиш тизимида ягона занжирнинг шаклланишига имконият яратади.

Қимматбахо қоғозлар бозорида суғурта компанияларининг инвестицион фаоллигини кучайтириш мақсадида молия бозорида уларнинг активларини самарали жоилаштиришни таъминлаш мақсадида 1997 йилда «Ўзбекинвест» ЭИМСКси томонидан ихтисослашган шўъба корхона - «Ўзбекинвест сармоялари» инвестицион компания­си ташкил этилди.

«Ўзбекинвест сармоялари» Марказий банк билан Ўзбекистоннинг қисқа муддатли купонсиз облигациялари бозорида дилерлик шартномасига эга, банк тизимидан холис ягона ташкилот ҳисобланади.

«Тошкент» компанияси Республика фонд биржасининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиб, биржада ўз брокерлик ўрнига эга. Компания ўз вазифаларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида бозорда инвестицион компания, инвестицион воситачи ва номинал сақловчи си-фатида иш юритиш учун қимматбаҳо қоғозлар бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш марказидан лицензия олган.

Ташкил этилган кунидан буен «Ўзбекинвест сармоялари» инвестицион шўъба компанияси узининг хамда бошқа суғурта ташкилотларининг активларини жалб этиш йўли билан Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Қимматбаҳо қоғозлар ва кўчмас мулк бозорида сифатли хизмат-лар кўрсатиш, янги мижозларии жалб этиш мақсадларида компания «Тси ассотиатес СА» (Женева), «Мега-4 Интер праисес» (Буюк Бри­тания), «Дутч-Азия» ин-вест эстаблишмент» (^Германия), «Ултима» (АҚШ) каби дунёнинг қатор етакчи инвестиция ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиб келмоқда.

2003 йилда компания Интернетда фонд биржаси ва кўчмас мулк биржалари билан ўзаро муносабат фаолиятларига тегишли маълумотларга оид We6 сайтини яратди.

Қимматбаҳо қоғозлар бозорида инвестиция компанияси фаолияти дастурининг асосий устувор стратегик йўналишлари - қимматбахо қоғозлар бозорида кенг қамровли хизматлар кўрсатувчи шўъба тузилмаларини ташкил этиш оркали мижозларга универсал хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ташқи қимматбаҳо қоғозлар бозорларида мижозларпинг маблағлари ҳисобидан, имкони бўлганда компания маблағлари иштирокида хорижий валютада андеррайтерлик операцияларини ўтказишдан иборат бўлмоқда.

Назорат учун саволлар:


  1. Инвестиция суғурта рискининг асосий тамойиллари.

  2. Бевосита бериладиган инвестицияларда риск суғуртаси.

  3. Инвестиция суғурта рискини амалга оширувчи халқаро ташки-
    лотларнинг вазифаси.

  4. Инвестиция суғурта жавобгарлигида қўлланиладиган франши­
    за усулининг мохияти.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет