Кафедраси



бет17/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29

МАЪРУЗА МАТНИ

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда бошқа суғурта турлари ва уларнинг шартлари




Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.


Тошкент – 2012

РЕЖА:

1. Автотранспорт воситаларииипг сугуртаси

2. Дснгиз сугуртаси

3.Авиация ташкилотларини сугурталашда сугурта жавобгарлиги

4. Юк ташувчининг жавобгарлигини сугурталаш

5. Қурилиш ва монтаж рискини сугурталаш



6. Қайта сугурталашдаги сугурта риски
АДАБИЁТЛАР
1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.

1. Автотранспорт воситаларииипг сугуртаси

Маълумки, савдо муногсабатларини ҳудудий ўзаро яқин жойлашган мамлакатлар ўртасида такомиллаштириш мақсадида юкларни етказиб беришда, автомобил транспортидан фойдаланиш - жахон мамлакатлари иқтисодий муносабатларида характерли ҳол.

Автотранспорт суғуртасида транспорт воситаларининг механизмлари ва бошқа қисмлари суғурта объекти сифатида иштирок этади. Ушбу суғуртада суғурталанувчи ўз мулки ёки ижарага олган транс­порт воситасини суғурта килиши назарда тутилади. Бунда суғурталанувчи мулкий манфаатлар нуктаи назаридан транспорт воситасини суғурта қилади. Транспорт воситаларини суғурталаш амалиётида турли усуллар қўлланилади. Ҳар бир усулда суғурталовчининг мажбурияти ўзига хос кўринишда бўлади. Вариантлар бир-биридан суғурта шартномалари ва риск хажми билан фарқ қилади. Суғурта шаргномасида кўзда тутилган турларига кўра кўрилган зарарлар, йўқотишлар қисман ёки тўла қопланади.

Шартномада кўрилган зарарни тўлиқ қоплаш курса гилган бўлиши мумкин, аммо ҳодиса техник холатлар (шиналар ишдан чиқса ёки ишлаб чикарувчи завод транспортни техник носозлик билан чиқарганлиги аниқланса) билан боғлиқ бўлса, у ҳолда кўрилган зарарлар тўлиқ қопланмайди.

Суғурта шартномаларида табиий офат, ёнғин, портлаш, йўл транспорта ҳодисаси содир бўлганида, юк ўғирланса, деталлари олиб кетилган ҳолларда кўрилган зарар қисман қопланиши мумкин.

Автомобил ва бошқа транспорт воситалари, уларнинг ҳақиқий баҳоси бўйича суғурталанади;

Автотранспорт суғуртаси бўйича шартномалар бир неча гуруҳга бўлинади:

- автотранспорт воситаларининг алоуўида сугуртаси дунё мамлакатлари ўртасида кенг тарқалган бўлиб, «Каско сугуртаси» дея аталади. Ундаи ташқари, транспорт воситаларида ташиладиган барча юкларни транспорт воситаларисиз сугурта қилишнинг Карго сугур­таси ҳам мавжуд;

— баъзи ҳолларда вир вақтнинг ўзида икки хил сугурта турларидан фойдаланиш мумкин. Унда транспорт воситаси, юк ва ҳайдовчи биргаликда сугурта қилинади;

- транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахе томонидан кел


тирилган зарар учун фуқаролик жавобгарлиги сугуртаси.

Баъзан авария сабабчиси бўлган шахсни аниқлаш имконияти бўлмаганда еки авария атайлаб содир этилганида ва шу билан бирга суғурта шартномаси муддати тугаган бўлса, у ҳолда жабрланувчини ҳимоялаш учун Германияда махсус фонд ташкил этилган. Бу фонд ҳисобидан суғурта қопламаси берилади. Бу махсус фонд суғурта жавобгарли­гини амалга оширувчи компаниялар ҳисобидан ташкил топади

Транспорт воситаларини суғурталашдаги муҳим кўрсаткичлардан бири двигатель қувватига кўра белгиланган тариф ставкаларидир. Барча суғурта компаниялари суғурта тарифини белгилашда бир қанча сабабларни ҳисобга оладилар. Масалан, техник холати, цилиндр ҳажми, юк кўтариш даражаси, ўриндиқлар сони, фойдаланиладиган ёқилғи.

Халқаро савдо муносабатлари ривожида автотранспорт воситаларининг ўрни беқиёс. Бу эса бугунги кунда автотранспорт суғурта тизимини халқаро галаблар даражасига олиб чиқишни тақозо этади.

Автотранспорт воситаларини халқаро миқёсда суғурталаш тизими жорий этилган бўлиб, бу «Яшил карта» тизими деб номланади. «Яшил карта» тизими 1953 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган

Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг қайта тикланланиши ўз навбатида Ўзбекистоннинг қўшни ва бошка хорижий давлатлар билан савдо иқтисодий алоқаларини ривожлантирмоқда. «Яшил карта» тизимида фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган асосий шартлардан бири «мажбурий автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш» бўйича давлат қонунининг қабул килиниши, «Яшил карта» тизимида иштирок этишни истаган давлатларнинг хар бирида Миллий бюро ташкил этилиши ва бунга барча четга чиқадиган автоуловли фуқаролар аъзо бўлишлари керак бўлади.

Ўз вактида социалистик давлатларда мажбурий автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш амалга оширилган ва у «Кўк карта» номи билан фаолият олиб борган. Унинг фаолияти ҳам «Яшил карта» фаолиятига ўхшаш эди. Ҳозирги кунда Польша, Венгрия, Чехия, Словакия ва шунингдек Болтиқ-бўйи республикалари (Литвадан ташқари), Украина, Молдова «Яшил карта» нинг иштирокчиси бўлса, 36 дав­лат «Яшил карта» тизимига аъзо.

«Яшил карта» шартномасида иштирок этаётган давлатларда автотранспорт воситаларининг суғурта жавобгарлиги суғурта полисида қайд этилганидек эҳтимолдаги ҳодиса учун жавобгарлик тенг олиб борилиши кўзда тутилган.

«Яшил карта»нинг асосий элементи «Миллий бюро» ҳисобланади.

Бу бюро орқали барча транспорт ҳаракатлари назорат қилиб турилади. Суғурта ҳодисалари рўй берганда «Миллий бюро» суғурта компанияла-ри билан ҳамкорликда муайян миқдорда суғурта қопламалари берили-шини ташкил этади. Миллий бюро, ўз навбатида, халқаро бюрога бир-лашган бўлиб, уларнинг қароргохи Лондонда жойлашган


2. Дснгиз сугуртаси

Денгизлар орқали юк ташиш ҳажми кенгайиб бораётганлиги сабаб­ли кемаларни турли суғурта ҳодисаларидан суғурталаш муҳим роль ўйнамоқда. Шу сабабли, бундай суғуртада суғурта жавобгарлигининг қуйидаги турлари инобатга олинган: барча келтирилган зарар, шу жумладан, йўловчилар ва кема экипажи аъзоларининг ҳаети, саломатлигига келтирилган зарар ҳамда бошқа шахсларнинг мулклари бўйича сугурта жавобгарлиги.

Денгиз сугуртаси кемалар, юклар ва фрахт суғуртаси, кема экипажларининг учинчи шахе олдидаги жавобгарлик сугуртаси шаклида амалга оширилади. «Фрахт» учинчи шахс олдидаги жавобгарлик маъносини англатади.

Европа мамлакатларида денгиз суғуртаси бўйича ўзига хос қоидалар мавжуд. Денгиз транспорти (кема)ни суғурталашда бир неча сугурта компаниялари бир вақтнинг ўзида қатнашишлари мумкин. Бун­да асосан етакчилик қилаётган суғурта компанияси билан келишиб олинади. Бошқа суғурта компаниялари эса етакчи компания раҳбарлигида фаолият юритади.

Кема эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорликда суғурталашни амалга оширувчи клублар ташкил этилган. Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарарни қоплаш суғурталовчи билан суғурталанувчи ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади.

Бундай клублар кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда фаолият кўрсатмоқда. Ўзаро суғурталаш компанияси 1720 йилда Лондонда тапжил этилган. Унга кўра, содир этилган зарарларни «Ўзаро суғурталаш» компанияси кафолатлайди.

Ҳозирда дунёнинг 70 га яқин давлатларида кема эгаларининг ўзаро суғуртани амалга оширувчи клублари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур шохобчалар қароргоҳлари Буюк Британия, АҚШ, Швейцария, Норвегия, Япония каби давлатларда жойлашган.

Энг йирик ўзаро суғурта компанияларидан бири «Бермуд ассоциация»сидир. Бу ташкилотнинг фаолияти байналмилал кўринишда. Ташкилот кема эгалари миллатидан, кемаларининг ҳажмидан қатъи назар шартнома тузади. «Бермуд ассоциацияси» йўналиши бўйича «Ингосстрах» АСК фаолият олиб боради. Бу ташкилотларнинг суғурта фонди кема эгаларининг ўтказган суғурта мукофотлари ҳисобидан ташкил этилади. Жамғарма ҳисобидан кема, юк бўйича содир бўладиган суғурта ҳодисаси қопланади. Суғурта ташкилотларининг молиявий асослари суғурта бадаллари ҳисобидан шаклланади. Тўланадиган мукофотлар кемаларнинг ҳажмига, ортилган юкларнинг миқдорига (тонна), масофасига, суғурта жавобгарлиги миқдорига ҳамда миллий қоидалар талабига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

Суғурта рискларида юқорида кўриб ўтилган омиллардан ташқари, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича ҳам суғурта жавобгарлиги амалга оширилади. Бунинг асосий сабаби шундаки, ҳозирда нефть маҳсулотларининг катта қисми денгиз сув йўллари орқ-али ташилмоқда. Баъзан нефть маҳсулотлари океан ва денгизга оқиб кетиш ҳоллари содир бўлмоқда. Шу сабаб, бундай ҳолатларнинг олди­ни олиш мақсадида фуқаролик жавобгарлиги бўйича халқаро конвен­ция (1969 йил Брюссел) қабул қилинган бўлиб, у 1975 йиддан тўлиқ кучга кирган. Бу конвенция талабига кўра 2 минг тоннадан ортиқ нефть маҳ-сулоти бўлган ҳар бир кемага тегишли сертификат ҳамда суғурта жа­вобгарлиги полней берилиши назарда тутилган. Бундай сертификатга эга бўлмаган кемалар, нефть ва нефть маҳсулотларини конвенцияга аъзо давлатлар ҳудудидан олиб ўтиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Дунс миқёсида нефть ва нефть маҳсулотларини ташишга бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги боис танкерга эга бўлг ан ташкилот-лар ўзаро халқаро келишувларга асосланиб фаолият кўрсатмоқдалар. Бундай ташкилотлар мақсади - сув сатҳининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланишининг олдини олишдир.

Шартнома шартларига асосан кема эгаси барча келтирган зарарни қоплаши керак. Бугунги кунда халқаро йўналишда хизмат кўрсатаётган танкерларни суғурталовчи халқаро суғурта ассоциацияси фаолият кўрсатмоқда.
3 Авиация ташкилотларини сугурталашда сугурта жавобгарлиги
Транспорт суғуртасининг яна бир мух. им тури - авиация суғуртаси ҳисоб-ланади. Халқаро тажрибадан маълумки, авиация суғуртасида турли хилдаги самолётларнинг двигател ва эҳтиёт қисмлари, йўловчилар, экипаж аъзолари, авиадиспетчерларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган рисклар суғурта қилинади. 1944 йили Чикагода халқаро ҳаво йўллари бўйича халқаро конвенция қабул қилинган. Бу конвенцияда суғурта қилиниши мумкин бўлган ҳамда учишга мўлжалланган аппаратларнинг номи келтирилган.

Суғурта амалиётидан бундай йирик қийматли транспорт воситаларини суғурталаш ва улар зарар кўрганда суғурта қопламасини тўлаш cyгypтa компанияларидан жуда катта масъулият талаб қилиниши маълум.

Ҳаво лайнерларини суғурталаш бўйича суғурта полислари Лондонда чиқарилиб, реализация қилинган Ҳар бир давлат ўзида мавжуд қонунларга кўра авиация суғуртасини амалга оширишда авиасуғурталовчи сифатида аэроклублар, авиазаводлар, фирмалар, йўловчилар, самолёт харид қилувчи ва қайта сотувчи компаниялар ҳамда фирмалар кўринишида қатнашади.

1994 йилда авиация суғуртаси бўйича дунё миқёсида 2 млрд АҚШ доллари микдорида маблағ тўпланган. Турли авиаҳалокатлар юз берганлиги натижасида суғурта ҳодисаларини қоплаш учун 1,76 млрд. АҚШ доллари микдорида суғурта суммаси тўланган.

Авиация ташкилотларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашда қуйидаги кўрилган зарарлар cyгypтa йўли билан қопланиши назарда тутилган:


  • юк ва багажларнинг йўқолиши ёки қисмст зарарланиши;

  • йўловчинипг ўлими ёки саломатлигига етказилган зарар,

  • ўлим, тан жароҳати ёки мулкий зарар (агарда булар ҳаво лайне
    рининг бортида учинчи шахе томонидан содир этилган бўлса).

Юқорида қайд этилган масъулиятнинг икки тури Варшава конвенциясида кўрилган (ИКАО-Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, 1929 йил). 1961 йилдаги бўлиб ўтган Гвадалахара конвенциясига биноан Варшава конвенциясининг 1955 йилда қабул қилинган прото-колига бирмунча қўшимчалар киритилди. Қабул қилинган меъёрлар бир қадар соддалаштирилди. Уларга кўра авиация ташкилотлари юкларни ёки фуқароларни ташиш жараенида содир этилган зарар учун гўлиқ жавобгардирлар. Ҳаво лайнерида юкларни ташиш бўйича бўладиган жавобгарлик самолёт бортида, аэродромда ва аэродромдан ташқарида ортиш ва жўнатиш ёки самолётлар учиши ва қўниши би­лан боғлиқ зиёнларни қоплашни назарда тутади.

Ташувчи суғурта ҳодисасиниш келиб чиқиш сабабларини бартараф этишнинг барча тадбир-чораларини амалда қўллаганлигини исботлаган тақдирдагина, у жавобгар ҳисобланмайди.

Учинчи шахе томонидан етказилган зарар оқибати бўйича жавобгарлик Рим конвенцияси регламенти бўйича амалга оширилади (ИКАО-1952 йил). Иўловчилар, экипаж ва бошқа йўналишдаги авиакомианиялар хизматидан ташқаридаги жисмонии ва юридик шахслар учинчи шахе ҳисобланади.

Шартнома асосида авиа ташувчининг суғурта жавобгарлигида суғурта компаниялари кўрилган зарар суммасини қоплаб беришни ўз зиммаларига оладилар. Бунингучун суғурталанувчи шартномада белгиланган суғурта мукофотларини тўлаши керак бўлади.

Чет давлатларга учипща фуқаролик авиацияси ташкилотларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш мажбурийдир. Сугурта компанияларининг бундай суғурта жавобгарлиги суммаси бир неча миллион долларни ташкил этиши мумкин. Бунда суғурта ҳимояси қайта суғурталаш орқали амалга оширилади.

Авиация суғуртасида кўзда гутилган су ғурталовчининг жавобгарлигига кўра, шартномада келишилган суғурта ҳодисаларидан ташқари бошқа ҳодисалар рўй бсрса, кўрилган зарарни қоплаш учун компания жавобгар эмаслиги қайд этилади.

Суғурта шартномаси махсус ёки доимий парвозлар бўйича хоҳлаган муддатга, бир сафарга ёки парвознинг муайян вақти бўйича тузи-лиши мумкин (масалан, авиация техника кўриги).


  1. Юк ташувчининг жавобгарлигини сугурталаш

Юк ташиш бўйича суғурта жавобгарлиги товарни қабул қилган ва истеъмолчиларга етказиб берган даврни ўз ичига олиб, бунда юкларни йўқотиш ёки қисман зарар кўриш ҳолатларидан ҳимоялайди. Юк ташувчи, жўнатувчи ва қабул қилувчилар ўртасидаги муносабат конвенция (КДПГ 1956 йилда Женевада келишилган ва қабул қилинган) шартларига кўра шартномалар асосида амалга оширилади. Бу ҳужжат ички транспорт йўналиши бўйича Европа Иттифоқи комиссияси ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан кўриб чиқилган.

Юк ташиш бўйича суғурта жавобгарлигининг объекти миллий манфаат мажбуриятидир. Бу мажбурият содир бўлган суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан йўқотишлар ва маълум миқдорда кўрилган зарарни қоплашга қаратилган.

Юкларнинг суғурта жавобгарлиги фуқароларнинг суғурта жавобгар-лигидан фарқ қилиб, у ихтиёрий кўринишга эга. Аммо халқаро автомобил қатновида суғуртанинг назарда тутилган турлари ри-вожланиб бормоқда. Бу эса юк ташувчига қўшимча кафолат имкониятини бермоқда.

Юк ташишни суьурталаш полней ҳар қандай транспорт турида ташиладиган юкка нисбатан суғурта қопламаси қуйидаги шартларда тақдим этилади:


  • барча қалтисликлар масъулияти билан («А» копламаси);

  • хусусий авария масъулияти билан («Б» қопламаси);

  • халокатга учраш холларидан ташқари зарар бўйича масъулият
    сиз («С» қопламаси).

Халқаро юк ташишни амалга оширганда қуйидагиларни назарда тутувчи юк ташувчининг масъулиятини суғурталаш дастури тақдим этилади.

  • халкаро CMP Конвеицияси шартлари асосида халқаро авто юк
    ташувчипарнииг масъулиятини сугурталаш;

  • ФИА ТА тизими бўйича халқаро экспедиторлариинг масъулияти­
    ни сугурталаш;

  • Юк ташувчиларнинг божхона идоралари олдидаги масъулиятини
    сугурталаш.

Компания ўз фаолиятини қуйидаги икки йўналиш бўйича амалга ошириб келмоқда:

  • ташкилотнинг меҳмонлари олдидаги масъулияти;

  • маҳсулотни ишлаб чикарувчинин масъулияти;

  • хавфли юк ташувчиларнинг масъулияти;

- учинчи шахсларнинг ҳаёти, соглиги ёки мулкига зарар етказилган
лиги учуй фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти кабиларни су­
гурталаш. Ушбу турдаги сугурта бўйича сугурта компанияси сугур
таланувчининг фаолияти билан боглщ равишда учинчи шахсларнинг
ҳаёти, соглиги ва мулкига қасддан етказилгаи зарар билаи боглщ су
гурта ходисалари учун масъулиятни ўз зиммасига олади.

Сугурта амалиётида юк ташиш бўйича шартномалар қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

- барча рисклар учун жавобгарлик. Бунда хар қандай сабабга кўра,
зарарларнинг сугурта химояси тушуиилади;


  • хусусий авариялар учун жавобгарлик. Бунда юкнинг авариядан
    кўрган зарари тўла ёки кисман қопланади;

  • юк учун жавобгарлик. Бунда юкларнинг тўла ёки кисман аварияси
    ҳисобланмай, фақат юкни олиб кетаётган транспорт воситаси авари
    яга учраганда тўланадиган сумма назарда тутилади.

Халқаро талабларга жавоб берувчи ушбу суғурта тури «Ўзбекинвест» ЭИМСКси томонидан миллий суғурта бозорида мувафаққиятли жорий этилмоқда.

Юкларни ташишга оид тузилган шартномаларда ҳар уч томон қатнашади. Суғурта шартномасида мажбуриятни қайси томон олиши, сотувчи ёки харидор ва шу билан бир қаторда ташувчининг суғурта жавобгарлиги қандай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатилади.

Юк ташишни суғурталаш полиси ҳар қандай транспорт турида ташиладиган юкка суғурта қопламасини қуйидаги шартларда тақдим этади:


  • барча қалтислшлар бўйича жавобгарлик («А» қопламаси). Бунда
    хар қандай сабабга кўра зарарларнинг сугуртавий ҳимояси тушунилади.

  • хусусий авария бўйича жавобгарлик («Б» қопламаси) бўйича.

  • талофатга учраш ҳолларидан ташқари зарар бўйича масъулият
    сиз («В» қопламаси)

Халқаро юк ташишларни амалга оширганда, қуйидагиларни назарда тутувчи юк ташувчининг масъулиятини суғурталаш дастури тақдим этилади:

  • халқаро СМР Коивеицияси шартлари асосида халқаро авто юк
    ташуачиларнииг масъулиятни сугурталаш;

  • ФИА ТА тизими бўйича халқаро экспедиторларнинг масъулияти­
    ни сугурталаш;

  • юк ташувчиларнинг божхона идоралари олдидаги масъулиятини
    сугурталаш;

Компания масъулиятни суғурталашда ўз фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириб келмоқда:

  • ташкилотиинг мехмонлари олдидаги масъулияти;

  • маҳсулот ишлаб чиқарувчининг масъулияти,

  • хавфли юк ташувчиларнинг масъулияти;

Халқаро юк ташиш шартномасида қуйидаги гкавобгарликлар кўзда тутилади: юкларнинг бузилиши билан боғлиқ жавобгарлик; кўрилган зарар бўйича жавобгарлик; хатога йўл қўйганлик учун жавобгар­лик; автомашиналарда юк ташувчиларнинг божхона органлари ол­дидаги жавобгарлиги; учинчи шахе олдидаги жавобгарлик.

Халқаро суғурталашдаги иқтисодий фаолиятда юк ташувчининг фуқаролик жавобгарлигидан ташқари, қуйидаги фуқаролик жавобгарлигининг суғуртаси ҳам қўзйанилади:

- товар ишлаб чщарувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини сугур­
талаш;

Корхоналар фуқаролик жавобгарлигининг суғуртаси - ўта хавф­ли йўналишлар бўйича.




  1. Қурилиш ва монтаж рискини сугурталаш

Жаҳон амалиётида сўнгги йилла рда муҳандислик хизмати алоҳида ўрин эгаллаган. Бу хизмат тури ичида қурилиш, иншоотлар, машина ускуналарнинг монтажи, объектяарни ишга туширишда кўзда тутилмаган суғуртавий ҳодисалардан ҳимоя қилинишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Қурилиш ва бошқа мулкларни суғурта қилиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:


  • мулкнинг зарар кўриш сабабини аниқлаш;

  • кўрилган зарар сабабларини ва уодисанинг сугуртавий ёки носу
    гуртавий ходиса эканлигини аниқлаш;

— зарар кўрган мулкларни ва объектларни аниқлаш;

— зарар суммаси ва сугурта қопламасини хисоблаб чиқиш.


Ҳозирда халқаро амалиётда қўлланиладиган суғуртанинг икки тури мавжуд. Биринчиси, қурилиш объектларини, иккинчиси, иншоотларни суғурталаш.

Қурилиш объсктини суғурталаш CAR (ContraclaDs All Risks) орқали амалга оширилади.

Ҳозирда қурилиш ишларига талабнинг ортиб бораётганлиги, шу билан бир қаторда қурилиш соҳасида содир бўлаётган техник тараққиёт. қурилиш-монтаж ишлар қийматининг ошиб бориши, ҳамда фойдаланилаётган техник востиларнинг замонавиилашуви оқибатида техник ва иктисодий суғурта рискини CAR тизими йўналиши бўйича суғурталашга эҳтиёж ортмоқда.

CAR тизими - қурилиш билан боғлиқ бўлган барча рискларнинг ишончли суғурталаш имкониятини вужудга келтиради. Мазкур сугур­та тури бўйича суғурта мукофотининг миқдори риск суғуртаси миқ-доридан анча паст бўлиб, бу миқдор ҳар доим қурилиш сметасида инобатга олинади. Барча давлат ва муниципал ташкилотлар томонидан қурилиш учун қилинган буюртмалар, қурилиш-монтаж ишлари CAR суғурта тизими билан суғуртавий ҳимоя-ланади.

CAR шартнома доирасида барча фуқаро ва саноат қурилиши объектлари (уй-жой, офислар, шифохоналар, мактаблар, театрлар, саноат бинолари, электростанциялар, йўл ва темир йўл иншоотлари, аэропортлар, кўприклар, тўғонлар, тоннеллар, ирригация ва дренаж иншоотлари, каналлар портлар ва ҳоказо) суғурталаниши мумкин. Қурилиш жараёнидаги сугурталаш объектига қуйидагилар киради: қурилиш объекты. Қурилиш корхоналари томонидан бажарилган барча ишлар; курилиш учун жой тайёрлаш (тупрокни қазиб олиш ва ерни те
кислаш ишлари) ва ёрдамчи иншоотлар (вактинча айланма канаплар
ва химоялаш тўгонлари), қурилиш майдонларида сакланаётган барча
курилиш материаллари;


  • курилиш майдонидаги ускуналар. Етокхона, омборлар, ёрдамчи ва
    аралаш станциялар, ёгочлар, муҳандислик тармоқлари (электр ва сув)
    майдончалари;

  • курилиш машиналари (ерни текислайдиган машиналар, кранлар ва
    бошқа транспорт ускуналари). Шахсий ва ижарага олинган машина
    лариинг барчаси;

  • сугурта ходисаси содир бўлганда, унинг оцибатларини бартараф
    этиш учун қилинган барча харажатлар (бундай харажатларга кўчки
    дан тозалаш учун кмлинган харажатларнинг копланиши хам киради);

- сугурталанувчининг сугуртавий жавобгарлиги, мулкий зарарланиш
натижасида учинчи шахашнг шикояти.

CAR суғурта шартномаси доирасида қурилиш билан боғлиқ бўлган қурилиш-монтаж ишлари ҳам суғурталаниши мумкин. Бунда барча монтаж ишларига тааллуқли харажатлар суммаси умумий сугурта суммасининг 50 % дан ошиб кстмаслиги керак.

Қурилиш ишлари бўйича сугурта суммаси келишилган шартнома суммаси бўлиб, бунга барча керакли қурилиш матсриаллари суммаси ёки бажарилган ишлар киради.

CAR бўйича суғурталаш кенг йўналишдаги ҳимояни амалга оширади. Авария ва бошқа сабаблар натижасида содир бўладиган кўри-ладиган зарар миқдори суғурта йўли билан қопланади. Бунда:

- харбий ҳаракатлар натижасида кўрилган зарарлар, қўзголон, фу
қаролар тартибсизлиги кабилар;


  • сугурталанувчининг нотўгри харакати ёки қўпол эхтиётсизлиги;

  • ядро қуввати таъсири оқибатида кўрилган зарар;

  • кўрсатилган хизматнинг тўлиқ ёки цисман амалга оширилиши;

- қурилиш машиналарининг ички зарарланиши, агарда у ташци му
ҳитга боглиқ бўлмаса,

  • лойиҳалашдаги йўл қўйилган хатолар;

  • курилиш. камчиликларини бартараф қилишда яроқсиз ёки нуксонли
    материаллардан фойдаланмаслик холлари юз бермаган тацдирдагина
    зарарларни қоплаш кўзда тутилади.

Суғурта ҳимояси қурилиш бошланиши билан амал қилиб, қурилиш объекти фойдаланишга топширилгав дақикасидан бошлаб тўхтайди.

Шунинг учун барча суғурта қопламасини техник хизмат кўрсатиш даврига тақсимлаш мумкин. Масалан, қурилиш шартномаси бўйича назарда тутилган хизмат кўрсатиш объекти қабул қилиб олинганидан сўнг амал қилади. Шу давр ичида икки вариантдан иборат бўлган сугурта қопламаларининг бирортаси амал қилиши мумкин:

Техник хизмат кўрсатишда қўлланиладиган стандарт риск қопламаси. Бунда суғурталовчи суғурталанувчининг техник хизмат кўрсатаетган даврида кўрган зарари учун жавобгар.

Техник хизмат кўрсатишда қўлланиладиган кенг риск қопламаси. Бунда курилиш-монтаж жараёнида курсатиладиган техник хизматнинг кайси томон амалга оширишига қараб кўрилган зарарнинг миқдори қопланади.

Суғурталанувчилар учун суғуртанинг бу тури икки томонлама бўлиши, қурилиш-монтаж ишларини алоҳида ташкилотлар амалга ошириши ё бўлмаса монтаж лойиҳаларини ишлаб чиққан ташкилот амалга оширади. Бунда ҳар икки томон ўз жавобгарлик меъёрларини белгилаб олишлари лозим.

Суғуртанинг бу тури бўйича: барча машиналарни монтаж қилиш ва синаш билан боғлик сугурта ҳодисаси, турбиналар, генераторлар, буғқрзонлар, компрессорлар, ички ёниш двигателлари, электродвигателлар, трансформаторлар, коммутацион курилмалар, ускуналар, насослар, кўтар-ма кранлар, гранспортёрлар, осма йўллар, босма қоғоз қирқувчи машиналар, тўқимачилик машиналари, ҳаво йўллари, ўтказгич қувурлари, цсхлар, пўлат кўприклар, кучланиш қурилмалари, заводлар ва шу объектга кирувчи электросганциялар, пўлат қуйши заводлари, кимёпий қурилма-лар, домна печлари, қоғоз заводлари, тўқимачилик фабрикалари ва бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи қурилмалар суғурталанади.

Барча монтаж рискларини суғурталаш тўлиқ суғурта қопламасини амалга ошириш имкониятини беради. Истисно тариқасида конс-трукциявий хатолар оқлбатида келиб чиқадиган зарарлар, материал-ларни тайёрлашдаги хато ски нуқсонлар, ииюнчли хизмат кўрсатил-маганлиги оқибатида келиб чиқадиган келишмовчилик, ҳарбий вазиятлар натижасида объектларнинг зарарланиити, давлат ва маҳаллий окимият буйруғига биноан тўхтатилиши, ҳамда ички ҳолат натижа­сида вужудга келадиган барча суғурта рискини суғурталаш халқаро амалиётда учраб турадиган ҳолдир.


  1. Қайта сугурталашдаги сугурта риски

Қайта суғурта қилиш деганда, икки суғурталовчи ўртасидаги су­гурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти тушинилади. Бунда суғурталовчи шаргномада кўзда тутилган мажбуриятларни бутунлай ёки қисман бошка суғурталовчи (қайта суғурталовчи)га ўтказиш йўли балан кайта суғурта қилиниши мумкин. Бунда суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартнома шартларини ўзгартирмаган ҳолда ўзининг жавобгарлигини, тўловга қобил суғурта ташкилотига ўтказади. Суғурта ҳодисаси юз берганда кайта суғурталанган ташкилот шартномага кўра зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар ҳисобланади.

Қайта суғурта қилишнинг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, бунда ҳар иккала суғурталовчи ўртасида бирламчи суғурта фондининг тақсимланиши юзага келади.

Бундай ихтисослашган қайта суғурта қилиш жамияти 1841 йилда Герма-нияда ташкил этилган, бу жамият қайта суғурталашни амалга оширишда етакчи ўринда туради. Дунё бўйича Юта йирик қайта суғурта қилиш жамиятларидан бтаси немисларники, Зтаси америкалик-ларники, 1таси Швейцарияга қарашли.

Улар халқаро миқёсда суғуртавий фаолиятни амалга оширмоқда-лар. Масалан, дунёда энг катта Мюнхен қайта суғурталаш жамияти (Munich Re) 1880 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 140та давлат-нинг суғурта компаниялари билан ҳамкорликда ишлайди ва 60 та давлатда ўз филиалларига эга. Ҳар йили бу жамият томонидан йиғилаётган қайта суғурталаш бўйича мукофотлар ҳажми ўсиб бормоқда. У ҳозирда 10 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетди.

Жаҳон амалиётида қайта суғурталашни амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти мавжуд бўлиб, у ни амалга оширишда турли хил алоҳида атамалардан фойдаланилади. Қайта суғурталаш компания-си қайта цедент деб аталади.

Компания қайта суғурта қилувчидан барча суғурта рискини қабул қилиб олганидан кейингина қайта суғурталовчи компания цессионер деб аталади. Қайта суғурталаш цедентдан цессионерга, цессионердан цессийга ўтказиш тартиблари асосида амалга оширилади.

Қайта суғурталаш риски, қайта суғурталашга берилиши ёки ик-кинчи маротаба қайта суғурталаниши мумкин. Иккинчи маротаба берилган қайта суғурталаш жараёни - ретроцессия, томонлар мое ҳол-да - ретроцедент ва ретроцессионерлар деб аталади.

Қайта суғурталаш доимий жараён. Унда мукофотларнинг узлуксиз келиб туриши таъминланади ва бунинг ҳисобидан ҳар бир қайта суғурталовчи жамият ўзининг мустақил портфелига эга бўлади. Су-гурта мукофотларининг миқдори қанча юқори бўлса, жамиятларнинг қайта суғурталаш билан боғлиқ рискни иқтисодий бартараф қилиш имкониятлари шунчалик юқори бўлади.

Керакли суғурта портфелининг ташкил этилиши натижасида жа-миятлар кенг кўламда суғуртавий фаолият кўрсатишни таъминлайди ва шу билан бир каторда ишончли суғурта ҳимоясига эга бўлади.

Бу билан катта объектларнинг ҳалокатли ҳолатлардан (ер қимир-лаши, сув тошкини, довул, ёнғин ва бошка) қайта суғурталаш амалга оширилади. Ҳозирда суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган энг йи-рик иқтисодий зарарларни қоплашда йирик қайта суғурталаш жами-ятлари актив қатнашмоқдалар.

Юз йилдан ортиқ фаолият давомида қайта суғурталашнинг яиги услублари ва шакллари вужудга келмоқда. Бу йўналишлар фаолият давомида такомиллашиб бормоқда.

Шундай килиб, қайта суғурталаштириш суғурта фаолиятининг бир тури бўлиб, унинг мақсади миллий ва халқаро манфаатларда фаоли­ят кўрсатаётган турли ташкилотларни суғурталашдан иборат.

Назорат учун саволлар:



  1. Автотранспорт суғуртаси қандай амалга оширилади?

  2. «Яшил карта» тизими ва унинг моҳияти.

  3. Кемалар бўйича жавобгарликни суғурталовчиташкилотлар.
    4.1969 йил Брюсселда қабул қилинган конвенциянинг моҳияти ни-

мадан иборат?

  1. Авиа суғурта жавобгарлиги бўйича Варшава конвенцияси.

  2. Юк ташувчининг жавобгарлигини суғурталаш қандай амалга
    оширилади?

  3. Халқаро савдо юкларини суғурталаш.

  4. Қурилиш билан боғлиқ бўлган суғурта риски.

  5. Қурилиш жараёнида суғурталаштириш бўйича ҳисобга олина
    диган объектпарга нималар киради?

  1. Монтаж ишлари бўйича суғурта рискини аниқлашдаги суғурта
    турлари нималардан иборат?

  2. Қайта суғурталаштиришдаги суғурта риски ва уни амалга оши
    рувчи халқаро ташкилотлар.

  3. Халқаро иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда қайта суғур
    талаштиришнинг роли.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет