Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет17/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
Р а ҳ и м а. Хўп, рўйхатга олдик. Эркин, ўргилай, бу ёғидагиларни кўрсат. 
Э р к и н. Хўп, дедим-ку. Мана. 
Экранга «Москвич» рулида ўтирган Зумрад кампирнинг сурати туширилади. Кўкрагида қатор орденлар. 
Қошига ўсма қўйган. Бўйнида қават-қават марварид. 
Бу қишлоғимизнинг собиқ саксон центнерчи пахтакори. Халқ хўжалиги ютуқлари 
виставкасининг бир олтин, икки кумуш медалларига сазовор бўлган, текинга «Москвич» 
машинасини мукофотга олган Зумрад ая Хамроқулова. 
Н а з м и. Вой дод! Аям раҳматли дадамни шу хотин билан тегирмоннинг орқасида ушлаб 
олгандилар. 
Ғ а н и. Оғзингга қараб гапир. Лотерея текшираётган эдик. 
Н а з м и. Лотереяни тегирмон орқасида, қоронғи тушганда текширадими? 
Ғ а н и. Тегирмон деразасидан ёруғ тушиб турган эди. 
Қ у д р а т. Ун гарди ўрнашиб қолган тегирмон деразасидан ёруғ тушадими? Бўладиган 
гапни айтсангиз-чи, дада. 
Э р к и н. Нима қилдинглар? Рўйхатга киритасизларми, йўқми? Бошқасини кўрсатаверайми? 
Ғ а н и. Шошма буни ҳам рўйхатга киритиб қўй. Албатта кирит. 
Э р к и н. Хўп, хўп, дедим-ку. 
Б а ҳ р и. Дада, рўйхатингизда кампир тўлиб кетди-ку. 
Ғ а н и. Ҳа, энди эҳтиёт шарт-да. Бири бўлмаса, бири бўлиб қолар, дейман-да. 
Б а ҳ р и. Пишиқсиз-да, дада. Аммо-лекин Зумрад холани суратларини кўриб бошқача бўлиб 
кетдингизми? 
Р а ҳ и м а. Зумрад хола шунча ёшга кирсаям, башарасида битта ажин йўқ. Икки юзидан қон 
томаман, дейди. Фигурасиям балериналарникидан қолишмайди. Юрганда қаддини букмай, ғоз 
юради. Гапирганда башарасини тириштирмай, текис гапиради. 
Н а з м и. Қаёкдан биласиз фигураси яхшилигини? Бўлмаган гап. Ҳойнаҳой ичидан белини 
сириб бойлаб юрар. 
Б а ҳ р и. Қўйсанг-чи, ҳаммомда кўрганман... Бойламаган. 
Н а з м и. Бари бир бўлмайди, бўйнида чандиғи бор. 
Р а ҳ и м а. Бу гапингиз тўғри. Бўйнида чандиғи борлиги рост. Бечора ёшлигида бир йигитга 
ошиқ бўлиб (Ғани томонга имлаб қўяди), ўшанинг ишқида ўзини ҳовлисида беҳига осган экан. 
Ғ а н и. Ҳой, ҳой! Нимага шама қиляпсан? Нега мени имлаб кўрсатасан? Бу гаплар туҳмат. 
Р а ҳ и м а (унинг гапига парво қилмай давом этади). Чандиғини бекитиш учун ўзиям ўн бир 
қават марварид, тўрт қават дур тақиб юради. 
Ғ а н и. Бўпти. Кўп вайсайвермаларинг. Ёз, дедимми, ёз! Хотин танлайдиган менми, ё 
сенларми? Қани, яна борми? 
Э р к и н. Бор, мана. 
Экранда японча зонтик тутган, прическали, икки қулоғида каттакон ойбалдоқ, пардоз-андози жойида, бир 
қўлида мушук кўтарган хотин кўринади. 
Бу — Раҳбар хола. Агрономимизнинг онаси. 27 йил яслига мудир бўлганлар. Республикада 
хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган. Шу кунларда бола-чақали бўлган 
акаларимиз, опаларимиз яслида шу онахонимиз қўлида тарбия кўрганлар. Республика 
миқёсидаги шахсий пенсионер. У кишига автобуслар текин. Ҳовлига налог тўламайдилар. 
Электр, водопровод, газ текин. Ҳар йили қўшимча яна бир ойлик пенсия оладилар. Йилига бир 
марта хоҳлаган шаҳрига поездда текинга бориб-келишга ҳаққи бор. Аптека дорилари ярим 
баҳода. Бир марта марказий курортга текин путёвка олади. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет