www.ziyouz.com кутубхонаси
18
М а х с у м. Жуда дадам боп аёл экан. Ёзиб қўйинглар.
Б а ҳ р и (пичинг ҳилиб). Термиз томонга ҳам поезд текин бўлса керак?
Н а з м и. Бу нима деганингиз, опа? Тушунолмадик.
Р а ҳ и м а. Аллақайси бир йигит билан 1938 йилда Термизга қочиб кетган экан, деб эшитган
эдик. Дада, билмайсизми, ким билан қочган эди?
Ғ а н и. (хижолатда, гап тополмай). Билмадим. Хабарим йўқ.
Р а ҳ и м (пичинг билан). Шундо-о денг... Хабарлари йўқ экан.
Э р к и н. Бўлдими? Рўйхатга кирсинми?
Б а ҳ р и. Рўйхатга ёзманглар. Бўлмайди.
Ғ а н и. Ёзаверинглар!
Н а з м и. Йўқ. Бошқасини кўрсат!
Баҳри туриб Эркиннинг қулоғига нимадир деб пичирлайди. Эркнн «хўп», деб бош ирғиб қўяди.
Э р к и н. Азиз кинотомошабин ўртоқлар. Энди навбат - антиқа суратларга. Марҳамат.
Экранда Ғани билан Зумрад кампирнинг ёшлигида, бошини бошига тегизиб тушган сурати кўринади.
Н а з м и. Булар кимлар? Икковиям кўзимга иссиқ кўриняитп.
Улар гаплашаётганда Ғани секин туриб, қочмоқчи бўлади. Қудрат тўнининг баридан тортиб, ўтказиб қўяди.
Р а ҳ и м а. Жудаям таниш одамлар. Қош-кўзлари кимгадир ўхшаб кетяптп.
М а х с у м. И-и-и-й, манаву дадамлар-ку! Э, дада, сиз-ку.
Ғ а н и. Э, йўғ-э!
Қ у д р а т. Манави Зумрад хола-ку!
Ғ а н и. Бўмаган гашш гапирма.
Э р к и н. Азиз кинотомошабин ўртоқлар, бу суратга жиндек изоҳ беришга мажбурман.
Ғ а н и. Бас қил. Сенга ким қўйипти, катталар гапига аралашишни.
Н а з м и. Майли, гапирсин!
Э р к и н. Кўпчилик кинотомошабинларнинг илтимосига кўра гапиришга мажбурман.
Ўртоқлар, бу сурат Ғанивой Аъзамов билан Зумрад Хамроқуловаларнинг ёшлик пайтлари.
Сурат 1938 йили Марғилон шаҳрида Мардухаев деган суратчи томонидан олинган.
Н а з м и. Ана, ўша пайтда бўнинда чандиғи йўқ экан.
Ба х р и. Ўзини осмасидан олдин тушган сурат экан-да.
Қ у д р а т. Суқсурдай йигит бўлган экансиз-да, дада.
Ғ а н и. Бўлди, кўпам менп калака қилаверманглар!
М а х с у м. Бўлди, бошқа суратингиз бўлмаса, дўконингизпп ёпинг.
Э р к и н. Яна битта қолди. Мана.
Экранга Раҳбар билан Ғанининг, худди аввалгисидек бошини бошига тегизиб тушган сурати тушади.
Н а з м и. Тағин бу канақаси бўлди?
Э р к и н. Бу сурат бувам билан Раҳбар холанинг Термизда Карапетян деган суратчпга
олдирган суратлари.
Ғани яна қочишни мўлжаллаб, энгашиб жойидан қўзғалганида яна Қудрат этагидан тортиб,
ўтқазиб қўяди.
Б а ҳ р и. Бу қанақаси бўлди, дада?
Ғ а н и. Эски гапнпи титкилаб нима қиласанлар. Бу — 1939 йилдаги гап. Салкам 45 йил
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |