Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет13/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
Н а з м и. Вой, мен ўлай. Дадам бирорта ер юткур кампир билан кечаси, холироқ, электр йўқ 
жойда учрашарканлар. Шам ёқиб қўйиб гаплашарканлар. Гул ҳам ўша ўлгур шум кампирга 
олинган. 
Б а ҳ р и. Ошиқ-мошиқлик ҳам эви билан-да. Гул кўтариб, свиданияга бориш ёш-ялангга 
ярашади. 
Р а ҳ и м а. Дадангизники бошқача, ўргилай. Гулнинг ёнида шами ҳам бор. 
Э р к и н (уйдан чициб). Э, ҳа-а! Қоронғи тушипти-ку. Кинони бошласак ҳам бўлар экан. 
Қайтиб кириб кетади. Бир оздан кейин елкасида оқ сурп чодир, қўлпда проектор апнаратн билан чиқади. 
Аппаратни табурстка устига қўпиб, шнурни айвондаги розсткага тиқади. 
Пардани дсворга ўрнатади. 
Мана, бпз тайёр. Учинчи сигналдан кейин томоша залига одам қўйплмайди. 
Қ у д р а т. Шошма, бола. Дадам келсинлар. У киши бўлмасалар, томошанг бир пул. Дадам 
қаёқда қолиб кетдилар? Қоронғи тушиб қолди-ку. 
Б а ҳ р и. Биронта ташландик тегирмондами, овлоқ дала шийпонидами жононлари билан 
ўтиргандирлар. 
II а з м и. Ўлиптими. Қоронғн тушиб қолганда-я? 
Р а ҳ н м а. Қоронғи тушиши айнн муддао-ку. Шам ёқадилар. 
Н а з м и. Э, шамлари қурсин, тутамай. 
Б а ҳ р и. Унақа дема, жинни. Шамни фонусга қўйиб, гул ҳпдлаб, яйраб-яйраб 
ўтнргандирлар. 
Шу пайт эшикдан Ғ а н и киради. Уларнинг гапларига бирпас қулоқ солиб туради. Кейин йўталади. 
Ҳаммалари унга ўгирилиб қарайдилар. 
М а х с у м. Қаёқларда қолиб кетдингиз, дада? 
Ғ а н н. Жуда меҳрибон бўлиб қопсизларми? Юргандим санқиб. 
II а з м и. Қаёқларда юргашшгизни биламиз. Сизга бунақа қилиқлар ярашмайди, дада. 
Ғ а н и. Ўзимда айб. Кенжатойим деб кўп эркалатдим. Она қизим, деб эркалатдим. Оппоқ 
қизим деб эркалатдим. Нима десанг, олиб бердим. Лўмбоздек бўлиб қолганингда ҳам тойлоқдек 
қилиб, опичиб юрдим. Ана шундай қилиб, бошимга чиқазиб олдим. Тилинг жуда ҳам бурро 
бўлиб кетди. На каттани биласан, на кичикни. Айб ўзимда. 
Н а з м и. Мен тоғдан келсам, бу кнши боғдан келадилар. Бу гапни гапга нима алоқаси бор. 
Қаёқда юрибсиз, десам, эркалатиб, бошимга чиқазворганман, дейсиз. Ўзи сизга бир бало бўлган. 
Битта мегажин бошингизни айлантириб, лакалов қилиб қўйган. Бўлмасам кап-катта одам куппа-
кундузи кўчанинг ўртасида шам ёқиб, гул кўтариб юрадимп? 
Ғ а п н. Э, гап бу ёқда экан-ку. Оғзим бор деб, гапираверасанларми! Сартарошга кириб, 
сочимни олдирдим, ундан кейин ҳаммомга тушдим. 
Н а з м и (кесатиб). Хотинларнинг ҳаммомига тушдингизми? 
Ғ а н и. Вей, қанақа одамсан ўзинг. Ахир бугун ҳаммом эркакларга ишлайдиган кун. Сани 
эринг умрида ҳаммомга тушмаган-да, билмайсан. Саратонда эрингни ёнига бориб бўлмайди. 
Ундан сасиган тухум ҳиди келади. 
Махсум ўзини четга олиб, ёқасинн ҳидламоқчи бўлади. 
Н а з м и. Эримга тпл теккизманг. Йилда бир марта чўмилсалар ҳам, жуда тоза ювинадилар. 
Ундан кўра нимага гул кўтариб юрганингизни гапиринг. Куппа-кундузи шам ёқиб халойиққа 
эрмак бўлиб юрганингизни гапиринг. 
Ғ а н и (тажанг аҳволда). Э, эси йўқ. Сен нимани биласан. Мозорбошига бордим. Ойингни 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет