www.ziyouz.com кутубхонаси
15
соғиб олган (ўтирганларга қараб) кўп сут соқканларни нима дерди? Суткор дермиди, сигиркор
дермиди?
М а х с у м. Бари бир, нима десангиз ҳам бўлаверади.
Э р к и н. Ажойиб сут соғувчи онахонларимизни кўрасиз. Уларнинг ҳар бири ватан олдида,
халқ олдида, қилган ажойиб хпзматлари учун орден ҳамда медаллар билан мукофотланганлар.
Бу ажойиб, покиза, беминнат, меҳрибон, вафодор, болажон...
Н а з м и. Гапни чўзмай, картинкангни бошлайвермайсанми? Мунча чўзасан.
Э р к и н. Қоидаси шунақа-да, аммажон. Шундай қилиб, кампирлар тўғрисидаги
диафильмимизни бошлаймпз.
М а х с у м. Нима дединг? Мультфильм дедингми? Кампирлар энди мультфильм бўлдими?
Э р к и н. Мультфильм эмас, диафильм. Диафильмда фақат сурати кўринади. Қимирламайди
ҳам, гапирмайди ҳам.
Қ у д р а т. Шундоқ демайсанми, боласи тушмагур.
Эркин пардага оқ халат кийган, қўлида сигир соғиш аппаратини ушлаган кампирнинг суратини туширади.
Э р к и н. Бу донгдор сигир соғувчи — Холниса она Эркаева. Бу табаррук онахонимиз ҳар
бир сигирдан йиллига уч минг литрдан сут соғиб олади. Бева, эри 1956 йилда вафот қилган.
Икки қизи эрга теккан. Ўртанча ўғли билан бирга туради. Келини билан ораси бузилган. Омонат
кассада етти минг сўм пули бор. Область миқёсидаги пенсия ҳам олади. Қалай, бўладими?
Ҳеч кимдан садо чиқмайди.
Н а з м и. Бўлмайди, бу кампир нос чекади. Бошқасини кўрсат.
Э р к и н. Бўпти.
Экранга товуқлар орасида бир сават тухум кўтариб турган кампиршо суратини туширади.
Асал хола. Машҳур товуқбоқар. Иккита медали бор. Халқ хўжалиги кўргазмасининг
қатнашчиси. Тўрт қизи бор. Узатилган. Неваралари ҳам бор.
Каттакон ҳовлида бир ўзи туради. Яқинда сигири туққан. Сутини текинга яслига беради.
Баланд пошнали туфли кияди. Улама соч тақади. Қалай, бўладими?
Н а з м и. Бўлмайди. Сочидан сузма халтанинг ҳиди келади.
Р а ҳ и м а. Уни ундоқ, буни бундоқ деяверманг-да. Бошидан сузма халтанинг ҳиди келиши
сочини қатиқлаб ювганидан. Эрга тегса, ҳар куни чўмилади. Ҳиди қолмайди.
Н а з м и. Бўмайди, бўмайди. Бошқасини кўрсатсин.
Э р к и н. Хўп, хўп, дедим-ку. Талашманглар, манави қутида ҳали кампир кўп. Тонг отгунча
кўраман, десангиз ҳам етади.
Экранга магазин прилавкаси олдида турган гажакдор бир жувоннинг суратини туширади.
Республикада хизмат кўрсатган савдо ходими Жамила Оллоёрова. «Савдо аълочиси»
нишони бор. Ёши эллик тўққизда. Онаси уйғур, отаси наманганлик. Битта ўғли бор. Ичкуёв
бўлиб, хотининикига кетиб қолган. Ҳар гал бола туққанда опкелиб ташлаб кетади. Жамила хола
шунақа болалардан еттитасини боқиб, вояга етказган. Ўғли йилда бир келиб, Жамила холанинг
топган-тутганини машинага босиб, олиб кетади. Келини билан юз кўрмас бўлган. Ўзи жуда
болажон хотин. Озода. Қозонни ҳам, чойнак-пиёлани ҳам атир совунда ювади. Магазинга
келган француз атирларини сотмай, ўзига олиб қолади. Ундан гуп-гуп атир ҳиди келади.
Участковой милисанинг дадаси оламан деганда тегмаган. Қалай, бўладими?
Қ у д р а т. Бошқасини кўрсат. Бу хотин ёшлигида сал анақароқ бўлган. Айтиб бўлмайди.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |