Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет28/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
Ҳиди келса маст бўлайлик
Ҳандалакнинг бўйига.
Ҳандалак бўйликкинам
Сен унда зор, мен бунда зор.
Тўтиқушнинг боласидек
Иккаламиз интизор.
Интизорлик торта-торта 
Танда тоқат қолмади.
Йўл чивиндек сарғайиб
Учарга ҳолат қолмади. 
Шу пайт телефон жиринглаб қолади, қўшиқ тўхтайди. 
Ж ў р а. Ашулани белига тепти-да. 
Н а з м и (трубкани олиб). Лаббай. Дадамларми? Шунақами? Ҳозир айтаман. Хўп. Дарров 
борармишсиз. Кинога оладиганлар дедимн, олимлар келди деднми, ишқилиб, катта одамлар 
келганмиш, сизни кўриб, гаплашишармпш. Лимон масаласида эмиш. 
Ғ а н и. Бўптн. Ҳозир бораман. (Кўча томонга юраркан, орқасига қайтиб, теплица эшигини 
қулфламоқчи бўлади.) 
Б а ҳ р и. Қулфламанг, уят бўлади-я. Нима қиласиз, хасис деган ном орттириб. Очиқ 
тураверсин. Лимонларингизни бўри емайди. 
Ғ а н и (калитни ёнига солиб, кўча томон юради). Жўравой, мен келгунча ссн меҳмонларнн 
чой-пойидан хабар олиб тур. 
Ж ў р а. Бошқа ишим йўқми? Уйга телевизор устаси келмоқчи эди. (Ғанижонга эргашиб 
чиқиб кетади.) 
Э р к и н уйдан бир даста журнал билан каттакон альбом кўтариб чиқиб, хотинларнинг ўртасига ўтириб 
олади. 
Э р к и н. Ҳозир сизларга бир нарсаларни кўрсатаман. Томоша қиласизлар. Манави журнал 
Францияда чиққан. Икки бети тўла бувамни мақтаб ёзган. Суратларини қаранг. Лпмонхонада 
олинган. Қойилмисизлар? Манави журнал Чехословакияда чиққан. Бунда ҳам бувамни 
суратларини босиб, ўзларини мақтаган. (У беш-олти журнални хотинларга беради.) Буниси 
Испанияда, буниси Англияда, буниси Венгрияда, буниси Болгарияда... Энди девордаги 
суратларга қаранглар. Мана, бувам космонавт Жонибеков билан тушганлар, буниси Фидель 
Кастро билан, лимонхонамизга келганда олганман. Манавиниси Людмила Зикина билан. Э, 
кўраверасизлар ҳали. Манавиниси Аркадий Райкин келиб бувамнинг янги нав апельсинларини 
кўраётганда олинган. Манаву халқ артистлари Сора Эшонтўраева билан Ҳалима Носировалар 
лимонхонага келишганда олинган. Қойилмисизлар? Бувам оладиган хотиннинг пешонаси 
ярқираган бўлади. Мана, мана, бувам илғор колхозчилар қурултойи минбарида гапираётгап 
расмлари. Буни Пенсон деган зўр фоточи олган. 
Р а ҳ б а р. Олдингдан оққан сувнн қадри йўқ, деб шуни айтишаркан-да. Ғани ака жуда буюк 
киши эканлар. 
З у м р а д. Зўрликка зўрку-я, аммо сал бевафороқ-да. 
Қ у м р и. Сизни олмагани учун шунақа дейсиз, ўргилай. Ўзи қариб қолган бўлса ҳам, битта 
хотинни тўтидек яшнатиб олиб юрадиган ҳоли бор. 
З у м р а д (Раҳбар томонга имлаб, пичинг билан). Бунақалигини биз қаёқдан билардик. 
Юртма-юрт қочиб юрганлар билади буни. 
Р а ҳ б а р. Кесатманг, кесатманг. Ўтган гапни ковламанг. Ўлган илоннинг бошини 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет