www.ziyouz.com кутубхонаси
30
X о л н и с а. Қишда музни тешиб чўмиладиганлар лимонни кўп есин, деган. Китобда
шундай ёзилган.
Ж а м и л а (лимон гулини ҳидлаб). Муни қаранг-а, билмас эканман. Лимон гулининг ҳиди
олдида франсуз атири капийка экан.
А н з и р а т. Қани, қизлар, шу Ғанивойни бир дуо қилайлик. Боғи бундан ҳам обод бўлсин.
Обрўси борган сари баланд бўлаверсин.
Ж у р а в о й киради. Улар қўлидаги тугунларни кўриб ханг-манг бўлиб қолади.
Ж ў р а. Бу қанақаси? Инсофларинг борми, ўзи...
Ж а м и л а. Ҳа, нима бўпти?
Ж ў р а. Нима бўпти, дейди-я! Бу апельсинларни етнштиргунча Ғани бечора нақ адойи
тамом бўлай деган-ку. Нега уздинглар? Комиссия кўриши керак эди. Виставкага юбориладиган
апельсинлар эди.
Р а ҳ б а р (хижолат бўлиб). Мен текканим йўқ. Назмихон эшикни очиб бердилар.
Хоҳлаганча узаверинглар, дедилар.
Ж ў р а. Назми, сира эсинг кирмади, кирмади-да. Дадангни ажалидан беш кун олдин
ўлдирасан. Ҳеч дадангни аяйсанми ўзи?! (Хотинларга.) Уз, деса сенлар ҳам узавердингларми?
Энди жуда ёмон бўлди. Ҳали келса бу аҳволни кўриб, жинни-минни бўлиб крлмаса гўрга эди.
Н а з м и. Ҳеч бало бўлмайди. Лимон ўлсин, одамдан азиз бўлмай. Хижолат бўлманглар,
ўзим жавоб қиламан. Бунақа хасис чолга қайси хотин тегади. Ким тегса ҳам сил бўлиб ўлади.
Дадамни хўп қилиқлари борки, жони тошдан бўлса ҳам хотин киши уч кунга чидамайди. Ойим
раҳматлини ҳам шу зиқналиклари ўлдирган.
Б а ҳ р и. Оғзим бор, деб ҳар гапни гапираверасанми, дадам унақа одам эмаслар.
Н а з м и. Қанақаликларини ҳозир келганларида кўрасизлар. Тўртта сап-сариқ лимон деб,
ҳаммаёқни остин-устун қиладилар. Ҳамманинг дилини хуфтон қиладилар. Вой дод, бу қанақа
молпараст зиқна, хасис ота! Ўз болаларидан, меҳмонларндан иккитагина қуришқоқ лимонни
аяйдиган ота қанақа ота, ахир!
Ж ў р а. Бақирма-е. Ўз отангни шундоқ дейишга қандоқ тилинг борди?
Н а з м и. Билиб қўйинглар, холажонлар. Мана шу қурумсоқ чол хотин олмоқчи.
Тегманглар, асло тегакўрманглар унга. Сил қилиб, рак қилиб, импай қилиб ўлдиради сизларни.
Шу пайт Ғ а н и киради, қизининг лўлилик қилиб, шанғиллашига қулоқ солиб туради.
Ж ў р а. Ҳой қизим, бас қил. Биламан нега унақа қилаётганингни. Дадам хотин олмасин, деб
уни ҳаммага ёмонлаяпсан. Бу ишинг яхши эмас. Унинг устига, даданг бечора етти йнл кечани-
кеча, кундузни-кундуз демай қиймалиб етиштирган апельсин гибридини талон қилдинг. Отага
ҳурмат шуми?
Н а з м и. Сиз аралашманг. Сиз бегона одамсиз.
Ж ў р а. Э, бор-э! Сенга гапирди нима-ю, деворга гапирди нима. (Жаҳл билан чиқиб кетади.)
Ғ а н и (чидаёлмай қизининг олдига келади). Овозингни ўчир! Эси йўқ. Жўравой оиламизга
энг қадрдон киши. Отанг қатори одам. Ҳамма гапингни эшитдим. Мени жиғимга тегиш учун
шунақа қилгансан, майли. Истаганингча додла. Мен ўз қароримдан қайтмайман. Бу ердаги
апельсинларни вайрон қилсанг яна етти шаҳарда теплицам бор. Ҳаммасида лимону апельсинлар
шиғил пишиб ётипти. (Хотинларга.) Яхши қипсизлар. Ўзларинг узганларинг жуда соз иш
бўпти. Ўзим шунчалик узиб беролмасдим. Кўзим қиймай, қўлим қалтираб апельсинларни
узолмасдим. Ош бўлсин. Бола-чақаларинг билан бирга баҳам кўринглар. Асло хижолат
бўлманглар. Мен энди Термизга кетдим. Телевидениядан оператор келган. Кино қилмоқчи. У
билан Термизга бораман. Раҳима, келин, кийим-бошимни чамадончага солиб бер. Ҳозир йўлга
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |