www.ziyouz.com кутубхонаси
25
З е б и н и с а. Бошимда худога шукур эрим бор, лочиндек, қарчиғайдек...
А н з и р а т. Вой, лочиндек, қарчиғайдек эмиш. Башарасига қаратиб талинкадек
вентиллатор қўйсанг, шамоли нариги қишлоққа учириб оборади.
З е б и н и с а. Чолимни ёмонлама. Эрларинг йўқ, алам қилгандан шунақа деяпсанлар.
Эрларинг тириклигида ғиди-биди қилиб, роса қийнардиларинг. Ана энди эски пайтавасига ҳам
зор бўлиб ўтирипсанлар.
Қ у м р и. Ҳой менга қара, ўртоқ Маҳкамова. Аввал мундоқ салом-алик қил. Ҳол-аҳвол сўра.
Эшикдан кирмай, тешикдан бпзга ўдағайлайсан. Энди бизга гапинг ўтмайди. Биз радио
айтгандек, қарилик гаштини сураётган пенсионерлармпз. Билдингми? Бизга ғўдайма. Колхозда
қиладиганимизни қилиб бўлганмиз.
З е б и н и с а. Нима, нима? Колхоздан ҳали қарзинг кўп. Маслаҳат билан сендақа
кампиршолардан битта бригада тузмоқчи бўлдик. Жамики бригада бошлиқлари сенларга
починайса қилади. Уйда занг босиб, моғорлаб, ўтирмай, мундоқ далага чиқасанлар. Ёшларга
йўл-йўриқ кўрсатасанлар. Пахтада ҳам, чорвада ҳам, пиллада ҳам тажрибаларинг кўп. Шунча
билиму ҳунарни гўрга олиб кетмоқчимисанлар? Ҳамма илму ҳунарларингни худди сигир
соққандек килиб ёшларга олиб бераман. Навоий бобо нима деганлар, биласанларми,
билмайсанлар, «Ҳунарни асрабон нетгумдир охир, олиб тупроққами кеткумдир охир». Сенлар
ҳам ҳунарларингни олиб кетмай, ёшларга бериб кетасанлар.
З у м р а д. Сени раис қилиб бошимизга бало орттпрган эканмиз-ку.
Қ у м р и. Мен аҳмоқ бўлмасам, шу раис бўлсин, деса қўл кўтараманми-я!
З е б и н и с а. Ке, қўй, бошқа гаплардан гаплашайлик. (Ғанига). Ҳа, Ғанивой, аҳволларингиз
қалай? Хотин-потин оладиганмисиз, ё йўқми? Пешонада хотин олиш битилганми, йўқми?
Эртага пешонангизни ренгенга солдириб кўраман.
Ж ў р а. Раис, ренген керакмас. Кўзойнак тақиб псшонасини мен қараганман. Хотин олади,
деб ёзилган. Аммо кимлигини ўқий олмадим, ёзилмаган.
З е б и н и с а. Мана, шунча хотин. Танласин, оламан деганини олиб бермасам, отимни
бошқа қўйганим бўлсин.
Н а з м и. Раис опа, кечаги гапингиз бошқачароқ эди-ку.
З е б и н и с а. Сенга ҳеч нарса деганим йўқ эди-ку.
Н а з м и. Тилингиз билан айтмасангиз ҳам кўзингиз бнлан бошқа гапни айтиб турган
эдингиз шекилли.
З е б и н и с а. Тавба, гапирадиган кўзим борлигини билмаган эканман. Хўш, бунақа майда
гапларни қўяйлик. Қизлар, менга қаранглар. Яқинда областда бир лекция бўлган эди. Асли
сенлар эшитсанг бўларкан уни. Лекциянинг номи «Ёлғизлик» деб аталади. Одамзоднинг ёлғиз
яшаши умрдан ўн уч процентини юлиб кетаркаи. Доктор бунга жуда ғалати мисоллар келтирди.
Бир Фотима-Зуҳралар бор экан. Биттаси ўттиз беш ёшида эри ўлиб, бева қолади. Эри ўлгани
бошқа эрга тегмайди. Муни қарангки, эри бори саксон етти ёшда ўлади, эри йўғи эллик тўрт
ёшда ўлади. Социолог олимлар бева эркак ва бева аёллар умрини ҳисоблаб чиқишипти. Хотини
бор эрлар бева эркаклардан ўн саккиз, йигирма уч йил ортиқ яшаган. Ёлғизлик эркакми,
хотинми, бари бир, асаб системасини емираркан. Иштаҳа ҳам бўғиларкан. Ҳавас йўқола
бошларкан. Гўзалликка, санъатга, эртанги кунга интилиш аста сўна бошларкан. Натижада
қарилик эрли хотинларга нисбатан воҳли бошланаркан. Эрли хотин ёқи хотинли эркакларда
ҳаётга интилиш кучая бораркан. Яхши кийиниш, ўзига оро бериш, куй ва қўшиқ тинглашга
интилиш кучаяркан. Тажанглик ўрнини аллақандай мулойимлик эгалларкан. Пардоз-андоз
қилишга майл кучаяркан. Ўша лекторни қидириб юрибман, топсам, ҳаммангни йиғиб бир
эшиттираман.
Ж ў р а. Шунақа қилгин, раис опа.
З е б и н и с а. Сенларда ўзи инсоф деган нарса борми? Пенсионерман деб бошимизга чиқиб
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |