Лойиҳа матни 22467-(22467)



Pdf көрінісі
бет8/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

11
Мазкур усул бўйича амортизациянинг ҳар йилги қийматини ҳисоблаш учун бутун фойдали хизмат
муддатидаги умумий баҳоланган ишлаб чиқариш қуввати йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги
ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш лозим. Ишлаб чиқариш қуввати сифатида ишлаб
чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, босиб ўтган тонна-километрлар
сони ва бошқалар олиниши мумкин.
Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси
ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда асосий
воситалар амортизацияланадиган қийматининг асосий воситалар бутун фойдали хизмат муддатида
назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда
аниқланади.
42. Асосий воситалардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг
катта таъсирида асосий воситалар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган
жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:
икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;
йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).
43. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизация ҳисоблаш
даврида активнинг амортизацияланадиган қиймати камайишини англатади.
Мазкур усулга кўра бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация
меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизация
ҳисоблашда кутилаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация
ажратмалари суммаси асосий воситаларнинг ҳисобот йили бошидаги қолдиқ қийматидан ва мазкур
объектни фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизация меъёрининг икки
бараваридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида асосий воситалар бўйича
амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объектларнинг баланс (қолдиқ) қиймати уларнинг
тугатиш қийматига тенг бўлган вақтда тугатилади.
44. Йиллар йиғиндиси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йилги амортизация меъёри
амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида
аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини
амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари йиғиндисига бўлиш орқали
аниқланади.
Йиллар йиғиндиси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси
асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали
хизмат муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса — объектни фойдали
хизмат муддати йиллари сони йиғиндисининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
45. Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексида
асосий
воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда ҳар йиллик амортизация
меъёрлари белгиланган ва ушбу ҳар йиллик меъёр харажатларга бир маромда ҳисобдан
чиқарилади.
46. Ҳисобот йили давомида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган


12
ҳисоблаш усулидан қатъий назар (амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари),
йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш ташкилотларида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича
амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида ташкилот томонидан асосий
воситалардан фойдаланиш даври мобайнида бир маромда ҳисобланади.
47. Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) амортизация ҳисоблашнинг турли
усулларини қўллашга йўл қўйилади. Бунда асосий воситаларнинг бир турдаги объектлари бўйича
(маркаси, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.
48. Қўлланиладиган амортизация ҳисоблаш усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида мажбурий
тартибда акс эттирилади.
49. Агар асосий воситалардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий наф сезиларли даражада
ўзгариш юз берса, амортизация ҳисоблаш усули, агар юзага келган ҳолатлар амортизация
усулининг ўзгартирилишини оқласа, ўзгараётган тенденцияни акс эттирадиган тарзда
ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгариш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий
ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгариш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб
берилиши зарур.
50. Асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган ва мос равишда, хизмат муддатини узайтирадиган
харажатлар амалга оширилганини ҳамда хизмат муддатни қисқартирадиган технологик
ўзгаришларни ҳисобга олиб асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати ташкилот томонидан
қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
51. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоб-китоб
қилишда муҳим таркибий омил ҳисобланади. Тугатиш қиймати муҳим бўлмаган ҳолатда, у
амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Агар тугатиш қиймати аҳамиятга эга бўлса, у асосий воситаларни харид қилинган сана ёки уларни
қайта баҳолаш санасида аниқланади. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг хизмат муддати
охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет