Лойиҳа матни 22467-(22467)


-§. Асосий воситаларни таъмирлаш



Pdf көрінісі
бет9/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

7-§. Асосий воситаларни таъмирлаш
52. Асосий воситаларни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва
капитал тарзда) орқали амалга оширилади.
Жорий таъмирлаш — асосий воситаларни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга
ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисмларга қисман ажратиш ва деталларнинг
қисмларини қайта тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш — агрегатни қисмларга тўлиқ ажратиб
амалга ошириладиган таъмирлаш, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча
эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки қайта тиклаш, агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб
кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш — базавий ва корпус деталлари ва узелларини
таъмирлаш, деталлар ва узелларнинг барча эскирган конструкцияларини алмаштириш ёки қайта
тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий нафнинг


13
дастлабки белгиланган суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар тегишли
бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади.
Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник
кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий
воситаларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш
харажатлари маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий ва
ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалари бўйича
эса — давр харажатлари таркибига киритилади.
53. Агар битта асосий воситада турлича фойдали хизмат муддатига эга бўлган бир нечта мустақил
объектлар мавжуд бўлса, қайта тиклашда ҳар бир бундай объектни алмаштириш чиқиб кетиш ва
мустақил инвентарь объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет