Лойиҳа матни 22467-(22467)



Pdf көрінісі
бет5/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

6
асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.
12. Активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унинг тегишли ишини текшириш жараёнида
олинган маҳсулот реализация қилишнинг соф қиймати бўйича кирим қилинади ва асосий
воситаларнинг бошланғич қийматини шакллантиришда капитал қўйилмалар суммасидан айрилади.
13. Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг харид
қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки
божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига
қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб,
шунингдек мазкур стандартнинг
10-бандида
назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга
олган ҳолда, аниқланади.
14. Ташкилот устав капиталига улуш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич
қиймати деб, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, ташкилот таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг
пулдаги баҳоси тан олинади.
15. Ташкилот таъсисчилари таркибидан чиққанда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мулки
таъсисчилар ўртасида тақсимланганда келиб тушган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати
бўлиб асосий воситаларнинг қабул қилинган қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида мазкур БҲМС
10-бандида 
кўзда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган қиймат тан олинади.
16. Ташкилот томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг
бошланғич қиймати деб мазкур БҲМС 
10-бандида
назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган
ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади.
17. Товар-моддий захиралар таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич
қиймати Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти
(4-сон БҲМС)
«Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июн) мувофиқ белгиланадиган
уларнинг баланс қийматига тенг бўлади.
18. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаш йўли билан олинган асосий
воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига тенг.
Асосий воситалар қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда алмаштириш йўли билан
олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг айирбошлашда
ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган
(камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.
19. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида
бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган асосий
воситаларнинг бошланғич қиймати деб ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган
актив қиймати тан олинади. Ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган мавжуд
актив қиймати ташкилот қиёсий ҳолатларда шунга ўхшаш актив қийматини аниқлайдиган нархдан
келиб чиқиб белгиланади.
Ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган актив қийматини белгилашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар
билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича ташкилот олган асосий воситаларнинг
қиймати қиёсий ҳолатларда шунга ўхшаш асосий воситалар сотиб олинадиган қийматдан келиб
чиқиб белгиланади.


7
20 Мажбуриятлари умумий суммада ифодаланган мустақил объектларга эга асосий воситалар
бўйича бошланғич қиймат ушбу суммани алоҳида объектнинг жорий қийматига пропорционал
равишда тақсимлаган ҳолда аниқланади.
21. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган қиймати Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида ва мазкур стандартда белгиланган ҳолатлардан ташқари
ҳолларда ўзгартирилмайди.
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ўзгартиришга
ушбу асосий воситалар қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш,
реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш, қисман тугатиш ва уларни
қайта баҳолаш ҳолатларида йўл қўйилади.
Қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, модернизация қилиш ишларига
асосий воситаларнинг технологик ёки хизмат мақсадининг ўзгариши, юкламанинг ошиши ва
сифатни янада яхшилаш туфайли юзага келган ишлар киритилади.
Реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар,
хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган
ҳамда асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд
асосий воситаларни қайта қуриш киради.
Техник қайта қуроллантиришга илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни
механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни модернизация
қилиш ва уларни янги, унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий
воситалар ва уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар киради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет