Матн тилшунослиг и


-ўқувчи: Анвар йиғлаб юборди…



бет6/9
Дата11.07.2016
өлшемі0.62 Mb.
#192105
1   2   3   4   5   6   7   8   9

2-ўқувчи:

Анвар йиғлаб юборди…

19 март куни мактабимиз бўйича шанбалик уюштирилди. Барча ўқувчилар шанбаликка фаол қатнашиб, дарахтларнинг тагини юмшатдилар, оқладилар. Шанбаликка фақат Анвар келмай қолди. Эртасига ўқитувчимиз кечаги шанбалик ва меҳнат ҳамда унинг фойдалари ҳақида гапирди. Ўқитувчимиз яна «Дангаса бола» ҳақидаги ривоятни айтиб берган эди. Анвар ўрнида туриб ўзини кечиришини сўраб, йиғлаб юборди. Ўқитувчимиз эса айбини бўйнига олиш ҳам мардлик эканини айтиб, Анварни кечирди.

Шундай характердаги матнлар тузиб бўлингандан кейин ўқувчиларга бу матнлар таркибидаги феълларни топиш вазифа қилиб топширилади. Ўқувчилар ҳеч қийналмасдан ўзлари тузган матнлардаги феълларни топиб, таҳлил қилиб берадилар.

Бундан ташқари дарсликда берилган матнлар устида ишлаш ҳам яхши натижа беради. Дарс давомида дарсликда берилган матнларни ўқиш, уларни қайта ҳикоя қилиш, режа туздириш мумкин. Масалан, 4-синфнинг «Она тили» дарслигида шундай матн берилган:

224-машқ

Ибн Сино бир ҳафтадан кейин саройга келди. Дори-дармонлар беморга таъсир қилганини кўрди. Бинни Мансур ибн Синони очиқ чеҳра билан қарши олди. Табибга ўз миннатдорчилигини билдирди. Ибн Синога нимани истаса, шуни бермоқчи бўлди. Ибн Сино саройнинг кутубхонасида мутолаа қилиш учун ижозат сўради.

Подшо пулдан илмни афзал кўрган олимга кутубхонадан фойдаланишга рухсат берди.

Мана шу матнни ўқиб, кейин бу матнга режа тузиш вазифаси топширилади. Ўқувчилар матнга таҳминан қуйидагича режа тузадилар:



Р е ж а:

  1. Ибн Сино - буюк табиб.

  2. Бинни Мансур билан Ибн Синонинг суҳбати.

  3. Ибн Синонинг подшодан сўраган илтимоси.

  4. Ибн Сино - илм шайдоси.

Ана шу режа асосида ўқувчилар юқорида келтирилган матнни қайта ҳикоя қилиб берадилар. Шунда ўқувчиларга Ибн Сино ҳаёти, ижодий ва табиблик фаолияти ҳақида қўшимча саволлар ҳам бериш мумкин. Шундан кейин тузилган бу матндаги келишик қўшимчаларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш вазифаси топширилади.

Шунинг билан бирга бирор матнни бошлаб шуни давом эттиришни ҳам ўқувчиларга топшириш мумкин. Масалан, давом эттирилиши зарур бўлган матн таҳминан қуйидаги йўналишда бўлади:


Матн

Бугун якшанба. Шаҳлонинг онаси бозорга кетишдан олдин қизига уйларини артиб, тозалаб қўйишни топширди. Кейин…

Ўқувчилар шу матнни давом эттиришлари керак ва унга сарлавҳа топишлари лозим. Дарс давомида ўқувчилар томонидан тузилган матнлардан намуналар:



Биринчи матн

Меҳнаткаш қиз

Бугун якшанба. Шаҳлонинг онаси бозорга кетишдан олдин Шаҳлога уйларни артиб, тозалаб қўйишни топширди. Шаҳло ҳали учинчи синф бўлса ҳам онасининг ёрдамчиси. Уйдаги барча ишларда онасига қарашади. Бугун ҳам онаси кетгандан кейин, олдин ҳамма жойларни супуриб, кейин ювиб чиқди. Деразаларни артти, гулларга сув қуйди. Бу ишларни қилиб бўлиб укасини ҳам овкатлантирди.Онаси бозордан келиб қизининг қилган ишларидан қувониб кетди. «Баракалла она қизим», – деб Шаҳлони ўпиб қўйди.

Иккинчи матн

Дангаса

Бугун якшанба. Шаҳлонинг онаси бозорга кетишдан олдин Шаҳлога уйларни артиб, тозалаб қўйишни топширди. Шаҳло бўлса ойисининг айтган гапларини унутиб, укаси билан ўйинга киришиб кетди. Ҳатто ўзи нонушта қилган жойларни ҳам йиғиштирмади. Бозордан чарчаб келган Шаҳлонинг онаси хоналарнинг тартибсиз ҳолда ётганини кўриб қизидан қаттиқ хафа бўлди.

Ўқувчилар ўзлари тузган ана шундай матнларга сарлавҳа топиши ҳам лозим. Шундан кейин бу матнлар ичидаги сўзлар сўз туркумларига ажратилади.

Бундай матнлар орқали боланинг ўйлаш, фикрлаш қобилияти янада чархланади. Худди шундай матнлар туздириш учун эртак усулидан ҳам фойдаланиш мумкин. Чунки оддий матнга қараганда эртаклар болаларни кўпроқ қизиқтиради. Масалан, сифат мавзусини ўтиб бўлгандан кейин ўқувчиларга қуйидагича матн бериш мумкин.

Матн

Қадим замонда, чекка бир ўрмонда очкўз бўри билан айёр тулки яшар экан. Бир куни…

Ўқувчилар эртакни давом эттиришлари керак. Қуйида бир ўқувчининг мустақил равишда яратган ана шундай эртагини келтирамиз:



Матн

Қадим замонда, чекка бир ўрмонда очкўз бўри билан айёр тулки яшар экан. Бир куни тулки айёрлик қилиб бир товуқни қўлга туширибди. Шу товуқнинг гўштини еб ўтирган вақтда қаёқдандир очкўз бўри пайдо бўлибди. У тулкидан товуқни қандай қилиб қўлга киритганини сўрабди. Шунда ҳийлакор тулки: «Агар товуқхонанинг олдига бориб қўшиқ куйласанг, товуқлар сенинг олдинга учиб чиқади, сен мазза қилиб еб оласан», - дебди. Тулкининг бу гапларига ишонган лақма бўри тезда йўлга отланибди. Товуқхонанинг олдига бориб бор овози билан қўшиқ айта бошлабди. Буни эшитган уй эгаси чиқиб, бўрини роса калтаклабди. Шундан кейин очкўз бўри айёр тулкига ишонмай қўйибди.

Бу матн яратиб бўлингандан кейин унинг таркибидаги сифатларни топиш ўқувчиларга вазифа қилиб топширилади.

Она тили дарсларида матн тузишга ўргатишда мамлакатимизда компьютер дарсларидан фойдаланишга доир айрим тажрибалар ўтказилмоқда. Слайдларда матн ва унинг тарқоқ гаплардан фарқли, биринчи гапнинг хат бошидан бошланиши, матннинг нечта гапдан тузилганлиги, матнда гапларнинг чегараси қандай белгиланиши, биринчи ва охирги гап, матн қисмлари, ҳар бир қисмдаги гапнинг хат бошидан ўзилиши, гапларнинг изчиллиги, асосий қисмда феъл кесимларнинг замон ва шахс-сон қўшимчалари жиҳатидан уйғунлиги ҳақида зарур маълумотлар акс этмоқда65.

Болалардан яратилган матн мазмунини ҳикоя қилиб беришни талаб қилишда уни кичик мавзуларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Мантиқий изчил тузилган бундай кичик ҳикоя ёки матнлар ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқининг ўсишида энг асосий манба саналади. Шу асосда матн тузиш, унинг мазмунини кичик мавзуларга ажратган ҳолда ҳикоя қилиб бериш орқали бола равон сўзлайдиган, чиройли фикрлайдиган ва гапга чечан комил инсон бўлиб етишади. Матн устида ишлаётган ҳар бир ўқитувчи “Тил ва матн” сарлавҳали қуйидаги шеърни доимо ёдда тутмоғи лозим бўлади66:




Гарчи, азим дарахт бўлса тил,

Матн унда яралган ҳосил.

Ҳодиса деб қаралса, лисон

Матн турур хулоса, инон.

Тил сабаб деб олинса, албат

Матн эрур нажот, оқибат.

Тил – тасаввур, матн – таълимот,

Тил бойликдир, матн – зурриёт

Тил тилсимдир, матн – кашфиёт!
Назорат саволлари:

1. Ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантиришда матн тузиш машқларининг аҳамияти.

2. Матннинг номланиши (сарлавҳаси) билан танишиш жараёни ва унинг матн билан ўқувчи ўртасидаги мулоқотдаги ўрни.

3. Ўқувчиларга қайта ҳикоя қилдириш асосида матн туздириш усуллари.

4. Оғзаки матн тузишда расмлардан фойдаланишнинг аҳамияти.

5. Дарс давомида “Феъл”, “От”, “Сифат” “Олмош” каби мавзулар ўтилгандан кейин ўқувчиларни матн тузишга ўргатиш усуллари.



Х У Л О С А
Жамиятимиз тараққиёти соғлом ақлга мувофиқ келувчи йўналишга тушиши билан комил инсон омилининг салмоғи ортди. Комил инсон омилининг ортиши эса, бу жамиятда маънавий қадриятларга эътибор кучайишига олиб келади. Мактаб лисоний-адабий таълими жамиятнинг маънавий қадриятларини шакллантиришда энг кўп вазифа бажарадиган фаолият туридир. Шундай экан ушбу соҳага катта эътибор қаратилмоғи ва шу асосда таълим-тарбиянинг асослари илмий ишлаб чиқилмоғи даркор. Бундай эътибор мамлакатимиз раҳбарияти томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ берилди. Ушбу эътибор натижаси улароқ, мавжуд таълим тизимини миллий қадриятларимизга мос ва хос равишда янгидан ислоҳ қилиш самараси сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Ёш авлодни ҳар томонлама етук, ватан ва халққа, миллий анъаналарга садоқатли қилиб тарбиялашда мактабдаги лисоний-адабий таълимнинг роли ва ўрни ниҳоятда каттадир. Бу соҳада давр ва жамият томонидан қўйилган улкан масъул вазифани тўла ва сифатли бажариш ниҳоятда мураккаб жараёндир. Проф.Ш.Маҳматмуродов тўғри таъкидлаганидек, бу соҳада “ўқитувчи ўз фанини чуқур билиши ва касбига меҳр қўйиши керак. Бунинг учун шу фан олдида турган муаммолардан, олиб борилаётган илмий тадқиқотлардан хабардор бўлиши, фанлар ўртасидаги алоқани эгаллаган бўлиши керак. Ўқитувчи болалар билан муомалада маълум одоб қоидаларига риоя қилиши керак. Бу иш касбга оид қоидалардир, бу талабни эгаллаган ўқитувчи ўқувчилар билан муомалада тўғри йўл топа олади. У ўқувчига ишонади, адолатли, ростгўй, муомалада заррача ҳам сохталикка йўл қўймайди. Болаларни ҳурмат қилиш ўқитувчининг асосий фазилатидир. Ўқитувчи ўз иродаси билан болалар хусусиятини тарбиялайди. Ўқитувчи на сўз билан, на нигоҳи билан ўқувчини ҳақорат қилмаслиги керак. Ўқитувчининг меҳнати янги кишини шакллантириш билан қимматли ва гўзалдир”67.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда матндан фойдаланиш ва шу орқали ўқувчиларимизни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашнинг самарали усулларини ҳаётга татбиқ этар экан, ўқитувчи ана шу қоидаларга оғишмай амал қилиши лозим бўлади. Биз ўз ишимизда ўз ҳамкасбларимиз диққатини ана шу масалаларга қаратишга ҳаракат қилдик.

Бу ишда келтирилган материаллар мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактабларида она тили дарсларида матн устида ишлашни тўғри ташкил этишда фан ўқитувчиларига зарур услубий қўлланмалардан бири сифатида ёрдам беради, деган умиддамиз.


МАТН ТИЛШУНОСЛИГИ” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ

ИШ МАВЗУЛАРИ



  1. Матн лингвистикаси тилшуносликнинг янги соҳаси сифатида.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, лингвистика, унинг матн билан муносабати.

  1. Матн лингвистикасининг предмети, мақсад ва вазифалари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матнни ўрганиш усуллари. Матн тилшунослигининг қисмлари ва турлари.

  1. Матн лингвистикасининг бошқа фанлар билан алоқаси ва улар қаторида тутган ўрни.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн тилшунослиги ва адабиётшунослик, лингвопоэтика, нутқ маданияти, стилистика, морфология, синтаксис.

4. Лингвостилистика, функционал стилистика ва матн лингвистикасининг ўзаро алоқадорлиги.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн тилшунослиги ва лингвостилистика, матн ва функционал таҳлил

5. Матн лингвистикасининг асосий йўналишлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн тилшунослигининг шаклланиши ва асосий муаммолари, матн тилшунослигининг таркибий қисмлари, матн лингвистикаси ва коммуникатив тилшунослик, матн тилшунослиги ва прагматик тилшунослик.

6. “Матн”, “контекст” тушунчаси ва унинг моҳияти.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, “матн” атамасининг турли хил таърифлари, матн компонентлари, матн бирликлари, микроматн, макроматн, контекст ва унинг турлари, вертикал контекст.

7. Бадиий матн ва унинг ўзига хос хусусиятлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: Бадиий матн, шеърий матн, насрий матн, драматик матн, бадиий матн ва экспрессивлик, таъсирчанлик, образлилик.

8. Матннинг онтологик ва гносеологик хусусиятлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн бирликлари, матн ва билиш назарияси, матн ва унинг онотологик қисмлари, матн ва ономасиология.

9. Матн стилистикаси ва унинг кўринишлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн бирликлари, матн ва унинг прагматик хусусияти, матнда коннотатив маънонинг ифодаланиш йўллари, матн стилистикаси ва унинг асосий турлари.

10. Матн ва унинг таркибий қисмлари (компонентлари) ҳақида.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, дискурс, абзац, синтактик бутунлик, синтактик қурилма.

11. Матннинг товуш сатҳидаги бирликлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва нутқ товуши, матн ва фонема, матн ва аллофон, матн ва урғу, матн ва интонация.

12. Матннинг луғавий сатҳдаги бирликлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва лексема, матн ва фразеологизм, матн ва сўз, матн ва қўшма сўз, матн ва луғавий маъно компонентлари.

13. Матннинг морфологик сатҳдаги бирликлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва морфема, матн ва сўзнинг морфологик шакли, матн ва алломорф, матн ва унинг морфологик хусусиятлари (турланиш, тусланиш кабилар).

14. Гап матн бирлиги сифатида, унинг кўринишлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва гап, гап матннинг энг кичик бирлиги сифатида, матн ва содда гап, матн ва муркаабдашган содда гап, матн ва қўшма гап.

15.Тилнинг образли системаси ва унинг матн билан муносабати.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва унинг коннотатив хусусияти, матн ва прагматик маъно, матн ва экспрессивлик, матнда образлиликнинг ифодаланиш усуллари.

16. Матн структураси ва “структура” тушунчаси ҳақида.



Таянч сўз ва бирикмалар: Матн ва унинг структураси, “структура” ва унинг турли хил изоҳлари, матн структураси ва матн тузилиши.

17. Матннинг юза ва туб структуралари, уларнинг ўзаро муносабати.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матнда юза структура, матнда туб структура, матндаги юза ва туб структуранинг ўзаро муносабатини намоён этувчи воситалар.

18. Матн ва унинг категориялари ҳақида тушунча.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матннинг асосий хусусиятлари, матн бирликлари, матн компонентлари, матн категориялари, грамматик категорияларнинг матнда ифодаланиши.

19. Матн категорияларининг ифода плани.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн категориялари, матнда грамматик, семантик категорияларнинг ифодаланиш усуллари.

20. Матн ва унинг темпорал структураси ҳақида тушунча.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн структураси, матнда туб ва юза структура, матнда темпорал структура.

21. Мураккаб синтактик қурилма ва матн мақоми.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн бирликлари, матн категориялари, мураккаб синтактик қурилма ва унинг моҳияти, мураккаб синтактик қурилма матн компоненти сифатида, мураккаб синтактик қурилма матн сифатида.

22. Матн компонентларининг семантик ва синтактик муносабатлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн бирликлари, матн категориялари, матн компонентлари, матн компонентларида семантик ва синтактик муносабатларнинг ифодаланиш усуллари.

23. Ўзбек тилшунослигида матн ва унинг прагматик хусусиятларини ўрганишга доир амалга оширилган тадқиқотлар.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матннинг прагматик хусусияти, матнда коннотатив маъно ифодаланиши, М.Ҳакимов, М.Мамадалиева, С.Боймирзаева тадқиқотлари.

24. Абзац ва мураккаб синтактик бутунлик матн бирликлари сифатида.



Таянч сўз ва бирикмалар: абзац, унинг турлари, матн таркибида абзац, мураккаб синтактик қурилма ва абзац.

25. Матн ва унинг синтагматикаси ҳақида тушунча.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн бирликлари, матн компонентлари, матн синтагматикаси, унинг кўринишлари, матн прагматикаси билан муносабати.

26. Ўзбек илмий матни бирликлари – жумла, абзац ва мураккаб синтактик бутунлик ўртасидаги синтагматик муносабат ҳақида.



Таянч сўз ва бирикмалар: илмий матн, унинг ўзига хос хусусиятлари, жумла, абзац ва мураккаб синтактик қурилманинг илмий матндаги ўрни.

27. Матн ҳосил бўлишида мазмуний валентлик ва мазмуний семаларнинг боғланиш имкониятлари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матннинг ҳосил бўлиш омиллари, мазмуний валентлик ҳақида, мазмуний семаларнинг матнда боғланиш усуллари.

28. Мантиқ категориялари ва тил категорияларининг умумий ҳамда фарқли белгилари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн категориялари, тил категориялари, уларнинг ўзаро алоқаси ва фарқли белгилари.

29. Анъанавий мантиқда қўлланиладиган “субъект” ва “предикат” атамаларидан тилшуносликда фойдаланиш мумкин эмасилиги ҳақидаги фикрларга муносабат.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, “матн субъекти” ва “матн предикати” атамаларининг моҳияти ҳақида.

30. Матн таркибида лексик такрор ва унинг моҳияти.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн таркибида лексик такрорнинг ўрни, лексик такрорнинг турлари ва асосий белгилари.

31. Олмошлар ва уларнинг матн компонентларини боғлашдаги аҳамияти.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, олмошлар матн компоненти сифатида, олмошларнинг матн компонентларини боғлашдаги ўрни.

32. Кириш сўз ва кириш бирикмаларнинг боғловчи восита сифатида микроматндаги иштироки.



Таянч сўз ва бирикмалар: кириш сўз ва кириш бирикма, уларнинг матн таркибидаги ўрни, микроматнда кириш сўзларнинг иштироки.

33. Матн компонентларининг семантик боғланиши ва унинг синтактик боғланишга таъсири.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матннинг синтактик боғланиши, матннинг семантик боғланиши, уларнинг ўзаро боғланиши ҳамда фарқли белгилари.

34. Матнда “нутқ занжири” тушунчаси ва унинг моҳияти.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матнда “нутқ занжири” тушунчаси, нутқ занжирининг кўринишлари, матндаги ўзига хос белгилари.

35. Матнда “туб структура” тушунчаси ва унинг белгилари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн структураси, матнда туб ва юза структура, матнда туб структуранинг ўзига хос белгилари.

36. Матнда лексик деривация ва унинг синтактик деривациядан фарқли белгилари.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва деривация, “деривация” ҳодисасининг тилдаги кўринишлари, матнда лексик ва синтактик деривация кўринишлари.

37. Матнда “деривация оператори” тушунчаси ва унинг моҳияти.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн ва деривация, “деривация” ҳодисасининг тилдаги кўринишлари, деривация, оператор, деривация оператори, операнд тушунчалари ҳақида.

  1. Матн деривациясида оператор вазифасида келувчи воситалар.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн компонентлари, от, сифат, сон, олмошлар матн деривациясида оператор вазифасида келиш хусусиятлари.

  1. Матн деривацияси операндлари вазифасида истеъмолда бўлган синтактик структуралар ҳақида тушунча.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн бирликлари, аниқловчи, тўлдирувчи, парцеллятив қурилма, ҳол каби гап компонентлари матн операндлари сифатида.

  1. Матн тилшунослигида диалогик нутқ ҳақидаги лингвистик назариянинг шаклланиш босқичлари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, диалог, монолог, диалогик матн, диалогик нутқнинг ўрганилиши, И.Якубинский, Л.В.Шчербанинг диалогга доир қарашлари.

  1. Диалогик матн ва унинг турлари, монологик матндан фарқли белгилари.

Таянч сўз ва бирикмалар: диалог, монолог, полилог, монологик нутқ, диалогик матн, унинг кўринишлари, монологик матннинг диалогик матндан фарқлари.

42.Диалогик матнда сўзловчи ва тингловчининг ўрни.



Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, диалог матн, диалогик матнда субъект (сўзловчи), диалогик матнда тингловчи (суҳбатдош), унинг ифодаланиш усуллари.

  1. Диалогик матннинг монологик матндан фарқли томонлари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, диалог, монолог, монологик матн, диалогик матн, диалогик матнни шакллантирувчи лингвистик омиллар, монологик матнни шакллантирувчи лисоний омиллар.

  1. Диалогик матнга таъсир этувчи экстралингвистик омиллар ҳақида тушунча.

Таянч сўз ва бирикмалар: диалогик матн, монологик матн, диалогик матнни шакллантирувчи лисоний ва нолисоний омиллар, диалогик матнда экстралингвистик омилларнинг ўрни.

  1. Диалогик матннинг шаклланишида интонациянинг аҳамияти.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, диалогик матн, монологик матн, диалогик матннинг шаклланишида урғу, интонация каби суперфонологик омилларнинг ўрни, интонациянинг турлари ва уларнинг матнни шакллантиришдаги ўрни.

  1. Диалогик матннинг макро ва микроструктураларини белгилаш тамойиллари.

Таянч сўз ва бирикмалар: диалогик матн, монологик матн, диалогик матнда макроструктура, диалогик матнда микроструктура, уларни белгилаш тамойиллари.

  1. “Синтагма” атамасининг мазмуни ва унинг матн тилшунослигидаги ўрни.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн компонентлари, “синтагма” тушунчаси, унинг моҳияти, турлари, фраза, такт, сўз бирикмаси каби ёндош ҳодисалар билан муносабати, синтагма матн компоненти сифатида, матн тилшунослигида синтагманинг ўрни.

  1. Ф.де Соссюр таълимотида синтагманинг ўрни ва бу назариянинг тарафдорлари, матн тилшунослиги учун аҳамияти.

Таянч сўз ва бирикмалар: Ф.де Соссюрнинг “тил ва нутқ дихотомияси” назарияси, Ф.де Соссюрнинг синтагмага доир қарашлари, унинг моҳияти, Ф.де Соссюр назариясининг матн тилшунослигида тутган ўрни.

  1. Академик Л.В.Шчерба таълимотида синтагманинг тутган ўрни ва унинг матн тилшунослиги учун аҳамияти.

Таянч сўз ва бирикмалар: Л.В.Шчерба таълимоти, “синтагма” тушунчаси, унинг моҳияти, Л.В.Шчербанинг синтагмани ўрганишдаги хизматлари, бу қарашларнинг матн тилшунослиги учун аҳамияти.

  1. Академик В.В.Виноградовнинг синтагмага доир қарашлари, унинг матн тилшунослиги учун аҳамияти.

Таянч сўз ва бирикмалар: Академик В.В.Виноградов таълимоти, синтагма назариясининг В.В.Виноградов қарашларида тутган ўрни, синтагма таълимотининг матн тилшунослиги учун аҳамияти.

  1. Нутқ жараёнида, матнни шакллантиришда синтагмаларни ажратиш тамойиллари.

Таянч сўз ва бирикмалар: нутқ, нутқий фаолият, матн ва нутқий жараён, синтагма ва нутқий жараён, матн ва синтагма.

  1. Матн таркибида ички ва ташқи синтагмаларни фарқлаш тамойиллари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, синтагма, ички синтагма, ташқи синтагма, матнни синтагмаларга ажратиш тамойиллари.

  1. Матн турлари ва матнни фразаларга ажратиш тамойиллари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, оғзаки матн, ёзма матн, китобий матн, фраза ва унинг турлари, матн таркибидаги фразаларни ажратиш усуллари.

  1. Илмий матнда қўлланувчи сўроқ гапларнинг матн ҳосил қилувчилик функциялари (огоҳлантириш функцияси, модус функцияси кабилар).

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, илмий матн, бадиий матн, илмий-оммабоп матн, сўроқ гапларнинг матн ҳосил қилишдаги иштироки, матн ҳосил қилишда сўроқ гапларнинг функциялари ва ўрни

  1. Матн ва уни ўрганишнинг прагматик аспекти.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, матн турлари, матн компонентлари, матн бирликлари, прагматика, матннинг прагматик аспекти.

  1. Матнда муаллиф муносабати ва ахборотнинг ўзгарувчанлиги.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, ахборот, матн муаллифи, матн субъекти, ахборот ўзгарувчанлиги, матн муаллифини ифодалаш усуллари.

  1. Микроматн ва унинг ўзига хос хусусиятлари.

Таянч сўз ва бирикмалар: матн, микроматн, макроматн, микроматннинг ўзига хос белгилари, микроматн структураси.

  1. Матнда синтагма, ифода ва коммуникат тушунчаларининг ўзаро муносабати.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет