Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет15/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

58




Ички омилларга корхонанинг техника билан қуролланиш даражасини, қўлланилаётган технологиянинг самарадорлиги, меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг энергия билан таъминланиши даражаси, татбиқ этилаётган рағбатлантириш тизимларининг таъсирчанлиги, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, кадрлар таркибининг яхшиланиши каби корхонани раҳбарларига боғлиқ бўлган барча нарсалар киради. Ташқи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат буюртмалари ва бозордаги талаб ҳамда таклифларнинг ўзгариши муносабати билан маҳсулот хиллари ва уларнинг сермеҳнатлик даражасининг ўзгариши; жамият ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари; меҳнатни кооператсиялашув даражаси, моддий техника таъминоти табиий шарт-шароитлар ва ҳоказолар.
Барча омилларни ўз ички мазмуни ва моҳиятига кўра, учта гуруҳга бўлиш мумкин: моддий-техника, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий асоси фан, техника ва технологияни ривожлантириш, уларнинг ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишдир. Шунинг учун ҳам моддий-техника омиллари гуруҳини, одатда, етакчи ва қолган барча омилларни белгиловчи гуруҳ деб қаралади.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий-техника омилларига фан-техника тараққиётини узлуксиз ривожлантириш асосида меҳнатнинг техника ва энергия билан таъминланишини ошириш киради. Ишлаб чиқаришда фан-техника тараққиётининг асосий йўналишлари қуйидагилардир: ишлаб чиқаришнинг автоматлаштиришга ўтиш муносабати билан уни механизатсиялаш; меҳнатнинг энергия билан таъминланиш даражасини ошириш асосида машина ва асбоб-ускуналар қувватининг ортиши; ишлаб чиқаришни электрлаштириш; саноат ва қишлоқ хўжалигининг бир қанча тармоқларида ишлаб чиқаришни кимёлаштириш; бутунлай янги технологияларнинг яратилиши (улар ишлаб чиқариш интенсивлигини оширишни таъминлайди ва жонли меҳнат сарфини кескин қисқартиради); ишлаб чиқаришга материал сарфламшининг пасайиши ва моддий ресурсларнинг тежалиши; машиналар ва асбоб-ускуналар ихтисослашувининг чуқурлашуви ва шу кабилар. Энергиянинг янги қудратли манбалари - атом, ички ядро, геотериал, космик ва ҳоказо турларининг ўзлаштирилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет