Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет17/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

60




меҳнат унумдорлигини пасайтиради, иш вақти бекор сарф бўлишини қисқартириш эса меҳнат унумдорлигининг ортишини таъминлайди.
Ташкилий омиллар тизимида кадрлар таркибининг яхшиланиши - бошқарув ходимлари сонининг нисбий қисқариши ва саноат - ишлаб чиқариш ходимлари умумий сонида ишчилар салмоғининг, булар орасида эса асосий ишчилар салмоғининг ортиши муҳим ўрин тутади. Саноат - ишлаб чиқариш ходимлари умумий сонида ишчилар салмоғи қанчалик юқори бўлса, битта ходимга тўғри келадиган меҳнат унумдорлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири шу нарса билан боғлиқки, фан-техника тараққиётининг авж олиши, ишлаб чиқариш (техника, технология) моддий асосининг таъминлашуви ва хилма-хил, кўп ҳолларда эса анча мураккаб ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ўз-ўзидан содир бўлмайди, балки фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир бўлади. Бу меҳнат фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи - муайян натижани қўлга киритишга бўлган қизиқишдир. У ўз навбатида ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг моддий ва маҳнавий эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият қатнашчилари муайян меҳнат фаолияти натижасини қўлга киритишга интилиши билан бир қаторда етарли даражадаги меҳнат қобилиятига, ишбилармонлик ва шижоаткорлик каби зарур шахсий сифатларга эга бўлишлари, шунингдек, тадбиркор ва ҳушёр бўлишлари лозим.
Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатувчи энг муҳим ижтимоий-иқтисодий омилларга қуйидагилар киради:

  • меҳнат натижаларидан моддий ва маҳнавий манфаатдорлик;

  • ходимларнинг малака даражаси, уларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва умумий маданий-техникавий савияси;

  • меҳнатга муносабат ва меҳнат интизоми даражаси;

  • меҳнат ж амоалари о ъз-ўзини бошқаришининг ривожланиши.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет