Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари
Натурал
усул
|
Бир хилдаги, турдош маҳсулотлари ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш жараёнинг унумдорлигини ифодалашда қўлланилади
Афзаллиги - қулай, тушунарли, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятларини акс эттиради.
Камчилиги - кенг миқёсда қўллаш мумкин эмас, чунки иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари, аксарият корхоналар фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқаришга иҳтисослашмаган
|
Қиймат
усул
|
Турдош бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодалаш кўрсаткичларидан бири бўлиб, қиймат (пул) бирлигида ўлчанади.
Афзаллиги - меҳнат унумдорлигини тармоқлар бўйича, турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кохоналарда ўлчаш имконини беради.
Камчилиги - инфлятсия жараёнларини аниқ ҳисобга олинмаса, олинган кўрсаткич тахминий натижага эга бўлади; маҳсулотишлаб чиқаришдаги ички, таркибий сифат ўзгаришлари аниқ акс этмайди.
|
Меҳнат
усули
|
(норма-соатларида ифодаланувчи) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг унга кетган ҳақиқий вақт сарфига нисбатан иборат бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфиниунумдорлик нуқтаи назаридан баҳолаши имконини билдиради.
Афзаллиги - иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлатилиши мумкин, таққослашга жуда ўнғай.
Камчилиги - бу усулда меҳнат унумдорлигини ўлчаш жуда қийин ва кўп вақтни, харажатни талаб қилувчи ўлчаш ва ҳисоб ишларини талаб қилади.
|
Манба: Б
|
Бакиева И.А. “Мех,нат иктисодиёти. Инсон тараккиёти” маърузалар матни.
|
Тошкент - 2013.
Меҳнат унумдорлигини қиймат усулида аниқлаш учун фойдаланиладиган шартли соф маҳсулот кўрсаткичида ялпи маҳсулот қийматидан хомашё, бутловчи ашёлар, энергия, ёқилғи ва ҳоказоларга қилинган бевосита харажатларни чегириб ташланади. Шу билан бирга бу кўрсаткичдан иш ҳақи, асосий фондларнинг эскириши ва фойда чегирилмайди. Бу ерда моддий харажатлар ўзгариши барҳам топтирилади, лекин фойданининг салмоғи ва амортизатсиянинг салмоғи ортади. Уларнинг ўзгариши эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини бирмунча сохталаштириши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги аниқлашда фойдаланиладиган соф маҳсулот кўрсаткичида ялпи маҳсулот қийматидан барча моддий харажатларни, шу жумладан амортизатсия ажратмаларини ҳам чиқариб ташлаш йўли билан ҳисоблаб чиқилади. Харажатларни ва меҳнат унумдорлгини ҳисоблашда аввалги меҳнат харажатларининг сохталаштирувчи
31
таъсири тўла-тўкис барҳам топтирилади, лекин фойданинг салмоғи жиддий равишда ортади. Шунинг учун турли маҳсулот хилларининг турлича фойда бериши шароитида айнан фойда соф маҳсулот ва меҳнат унумдорлигини кўрсаткичларини сохталаштиришда асосий ролғ ўйнайди. Шуни айтиш кифояки, фойданинг турличалиги бизнинг мамлакат халқ хўжалиги учун хос бўлиб, ў шўролар ҳукмронлиги даврида марказлашган режалаштириш доирасида ривожланиб келган эди. Унда фойда ва қийматнинг ўртача нормаси бўйича мавжуд бўлган тенгламага амал қилмас эди. Кўпгина хорижий мамлакатларда олинган фойда даражаси муҳим фарқлар йўқлиги туфайли соф маҳсулот усулини маҳсулот ҳажмлари ва меҳнат унумдорлигини аниқлаш учун батамом мақбул деб ҳисоблайдилар.
Лекин ҳатто бозор иқтисодиёти қарор топган мамлакатларда ҳам соф маҳсулот кўрсаткичи товар ёки ялпи маҳсулот кўрсаткичларига нисбатан нархларнинг тебраниб туришига анча таъсир кўрсатади.
Меҳнат унумдорлгини аниқлашда фойдаланиладиган норматив соф маҳсулот кўрсаткичи соф маҳсулот кўрсаткичидан фарқли ўлароқ номатив иш ҳақини ва унга қўшиб ёзилган ҳақи, шунингдек ўртача тармоқ фойдасини ўз ичига олади. Шунинг ҳисобига маҳсулот ҳар хил турларнинг турлича фойда келтиришга барҳам берилади. Ушбу усулни қўлланиш тажрибасида муайян қийинчиликлар ва камчиликлар вужудга келади. Биринчи, маҳсулотларнинг барча турларига улгуржи нархлар тизимига параллел равишда иш ҳақининг яхлит нормативлари тизимини яратиш зарурати пайдо бўлади. Оммавий ишлаб чиқаришда бу нарса қийинчилик туғдирмаса ҳам, доналик ва кичик серияли ишлаб чиқариш ва улардаги маҳсулот номенклатурасининг тез-тез ўзгариб туриши шароитида жиддий қийинчиликлар пайдо бўлади. Иккинчидан, норматив соф маҳсулот асосини ташкил этувчи иш ҳақи нормативларини ишлаб чиқишда мазкур нормативларни оширишга мойиллик пайдо бўлди. Бу эса меҳнат сарфлашнинг нисбатан кўпайишига, демак, меҳнат унумдорлигинни ошириш сурҳатлариннг секинлашувига олиб келди. Учинчидан, унумдорликнинг норматив соф маҳсулот кўррсаткичи корхоналар ишининг пировардмолиявий натижалар билан заиф боғланган: маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси ва меҳнат унумдорлиги ҳажмлари кўрсаткичига эга бўлиш мумкин. Лекин моддий ресурсларнинг ортиқча сарфланиши туфайли фойдага эга бўлмаслиги мумкин. Битта ана шу
32
сабабнинг ўзиёқ норматив соф маҳсулот кўрсаткичидан, асосий усул сифатида фойдаланишни мақсадга мувофиқ қилиб қўяди. Унда фақат таҳлил қилиш мақсадларида кенг фойдаланиш мумкин бўлади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усулида фойдаланадиган ишлов берининг норматив қиймати кўрсаткичи енгил саноатда ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш учун қўлланилади. Ишлов бериш қиймати нормативларига ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи ва уларга ёзиладиган қўшимча ҳақлар, тсех харажатлар нормативи; умумзавод харажатлари нормативи киритилади.
33
боб. “Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамиятида меҳнат унумдорлиги ва уни таҳлили
“Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятининг иқтисодий тавсифи
“Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамияти 2002 йилда “МЕХМАШ” очиқ актсионерлик жамиятидан бир нечта станок сотиб олиши эвазига ўз фаолиятини бошлаган ва 2002 йил 16 ноябрда Наманган шаҳар хокимлиги томонидан юридик шахс сифатида № 1148 рўйхатдан ўтган.
Таъсисчилари Хайрулло Зиябоев ва Насриддин Содиров (улушлари 50% дан) бўлиб, жамоа Х.Зиябоевни рахбар этиб тайинланган.
2004 йил 23 июлда эса Х Зиябоев “Маш-Хим” масъулияти чекланган жамиятининг 100% лик устав каъитали (91267,2 млн сўм) га эгалик қилиб, ягона бошқарувига сайланди, ва бошқарув жавобгарлиги унга юклатилди.
Жамиятнинг асосий фаолият доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
маиший хизматнинг ҳамма соҳалари бўйича хизмат кўрсатиш;
съорт товарларини ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотиш;
кўргазма ярмаркалари орқали савдо-сотиқни ташкил этиш;
чакана ва улгуржи савдо, савдо-харид, тижорат ва воситачилик ишлари билан шуғулланиш;
тикувчилик, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш;
нотўқима материаллари без, сочиқ, суръ, аҳоли ва тиббиёт эхтиёжи учун дока ва тикувчилик, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш тукувчилик, матоларни бўяш ва сотиш;
умумий овқатланиш шаҳобчаларини (ресторан, кафе бар, ошхона, чойхона ва хакозо) ташкил қилиш, музқаймоқ ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотиш;
34
озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат ва бошқа моллар билан улгуржи ва чакана савдо ташкил қилиш;
саноат ва қурилиш хом-ашёлари билан улгуржи ва чакана савдо, савдо- харид, тижорат ва воситачилик фаолиятини олиб бориш;
мутахасисларни тайёрлаш ва малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш;
ексъорт-имъорт амалиётлари билан шуғулланиш;
аҳоли ва ташкилотларга барча турдаги маиший хизмат кўрсатиш;
миллий ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш;
маҳсулот ва товар ишлаб чиқарувчи корхоналар, корхоналар, хусусий тадбиркорлар, савдо шаҳобчалари, шунингдек, хорижий корхоналар билан шартномалар тузиш йўли билан товар маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш;
Корхона ърезидентимиз томонидан ўтказиладиган “Ташаббус - 2005” кўрик танловида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” наминатсиясига сазовор бўлди ва МАТИЗ автомобили совға сифатида тўширилди.
“Маш-Хим” масъулияти чекланган жамияти Наманган шаҳар Косонсой, № 8 манзилда жойлашган, Наманган “Електр Қурилмалари” корхонасидан умумий ер майдони 7560 м2 (шу жумладан 1728 м2 ускуна билан қуролланган) бўлган ишлаб чиқариш биноларини ижарага олиб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ижарага олинган бинолар етарлича кучли коммуникатсия, сув электр энергияси билан таъминланган. Корхона ўз фаолияти кўъроқ съорт инвентарлари ва тренажор маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратган. Водийда ягона бўлган бу жамоа бюджет ташкилотларига, ҳарбий муассасаларига ва бошқа турли хил съорт жамғармаларига ўз маҳсулотларини етказиб бермоқда.
“Маш-Хим” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоятининг нафақат иқтисодий тармоғини, балки ижтимоий соҳаларини ҳам барқарорлаштирмоқда. Корхона Наманган аҳолисини съорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб, уларга ижтимоий ёрдам бериш бўйича турли тадбирлар ўтказмоқда ва энг муҳими аҳолни иш билан таъминламоқда.
35
2012 йилда корхонада ходимлар сони 50 тага етди. Буларнинг барчаси жамоавий кўтаринки рухда иш олиб бориб корхона ривожига катта ҳиссасини қўшмоқда. Корхонада ходимлар иш фаолияти қуйидагича тақсимланган.
Бош бухгалтер
Рахбар
Достарыңызбен бөлісу: |