Мавзусида онлайн тарзда юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади


«Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»



бет13/14
Дата03.01.2022
өлшемі75.25 Kb.
#451062
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
4-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

«Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4640 қарори, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Респуликаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш” тўғрисидаги ПҚ-4354 қарори шулар жумласидандир.

Эътироф этиш жоизки, юқорида тилга олинган Президент фармойиши ва қарорлари китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрнини юқори босқичга кўтарганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу муҳим ҳужжат мамлакатимизда маънавий-маърифий жараёнларни изчиллик билан амалга ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларимизнинг баркамол бўлиб тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни янада кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ҳар қандай бузғунчи куч ва хуружни юксак маънавият билан енгиш мумкин. Шу маънода китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаётий заруратга айланмоғи керак. Ушбу масалага шахсан давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муҳим вазифаларнинг белгилаб берилаётганлиги аҳоли ўртасида юксак маънавий онг ва маърифатпарварликни тарғиб қилиш йўлида барчамиз учун янги ибрат босқичини бошлаб берди, де­йиш мумкин.

Мамлакатимиз раҳбарининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини яхшилаш тўғрисида куюниб гапираётганликларида ўзига хос чуқур фалсафа бор. Шу сабабли 2019 йилда Президентимиз 5 та муҳим ташаббусни илгани сурди, унда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ёшларда ахборот технологиялардн фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва хотин қизлар бандлигини ошириш масалалари ўрин олди. Ушбу 5 ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бу эса мамлакат раҳбарининг энг аввало, ёшларнинг маънавиятли, маданиятли бўлишида китоб қанчалар беқиёс ўринга эга эканини яна бир бор кўрсатди. Китобнинг инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк, муъжизакор куч, қолаверса, китоб инсониятнинг тарихий хотираси, ўз маънавий-маърифий, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб беришга қодир машъала эканини намоён қилди. Бугун Республикамизнинг барча тизимларида китобхонлик, китоб мутолаасини тарғиб қилиш ва унинг инсон камолотидаги ўрни, аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз бўйлаб, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ҳам китобхонлик ва китоб мутолааси бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет