Мавзусида онлайн тарзда юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади



бет14/14
Дата03.01.2022
өлшемі75.25 Kb.
#451062
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
4-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

Энг фаол билимдон китобхонлар” кўрик-танлови минглаб ёшларни китобсеварлик ва китобхонликка ундаш билан бир қаторда жойларда, ҳудудларда бу борадаги тарғибот ишларида уларнинг ҳам фаоллигини оширди. Мунтазам равишда ўтказилаётган маънавият соатлари, адиблар хиёбонига ташрифлар, адиблар соати, адабий-бадиий тўгараклар фолиятлари жорий қилиниб, ёшларнинг маънавий қиёфасини шакллантиришда катта роль ўйнамоқда. Китобни севмаган, унга меҳр қўймаган одам ҳар қандай жаҳолатдан қайтмаганидек, китобга меҳри бўлакча инсон ўз камолотининг чўққисига эришади.“Эй азиз! Киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир. Китоб фасоҳат, балоғатда, латофатда тенги йўқ, мунофиқликдан ҳоли ҳамроҳдир. Ёлғизликда ва ғамли айёмларда мунис улфатдир. Унда на нифоқ бору, на гина. У шундай ҳамдамки, сўзларида ёлғон ва хато бўлмайди. Суҳбатидан эса кишига малоллик етмайди. У ўз дўстининг дилини оғритмайди. Юрагини эса сиқмайди. У шундай рафиқдирки, киши орқасидан ғийбат қилиб юрмайди. Унинг суҳбатидан сенга шундай файзли фойдалар етадики, бундай фойдани одамлардан топа олмайсан. Аксинча, аксар одамлар суҳбатидан кишига зарар етади. Китобдек дўст ичида барча илму ҳилм мужассамдирки, у кишиларни ўтмишдан ва келажакдан огоҳ қилиб туради. Шунинг учун ҳам “Китоб ақл қалъасидир”, деган буюк мутафаккир Муҳаммад Жабалрудий.

Баркамол авлодларни ўстириб вояга етказиш, келажакда фаровон турмуш қуришни орзу қилиб интилиб яшаётган ҳар қандай жамият, шу жумладан ўзбек халқининг келажаги китобхонларнинг кўплигига ҳам чамбарчас боғлиқ. Хулоса ўрнида Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,



Жонингга юз роҳат беради такрор.

Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет