Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет247/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 


399
25.4.Чакана савдо корхоналарида товар операцияларининг 
бухгалтерия ҳисоби 
Товарлар киримининг ҳисоби. 21-сон БҲМС га мувофиқ чакана савдо 
корхоналарида товарлар ҳаракатининг синтетик ҳисоби 2920 «Чакана 
савдодаги товарлар» счётида олиб борилади. Ушбу счётнинг дебетида 
товарларнинг таъминотчилардан сотиб олиниши ва бошқа манбалар 
ҳисобидан кўпайиши, кредитида эса товарларнинг сотилиши ва бошқа 
чиқимлари акс эттирилади.
2920 «Чакана савдодаги товарлар» счётини юритилиши 2910 
«Омборлардаги товарлар» счётига тўлиқ ўхшайди, фақатгина фарқ шундаки, 
унинг дебет ва кредитида товарлар сотиш баҳоларида, яъни савдо 
устамалари билан биргаликда акс эттирилади. 
Чакана савдо корхоналарида, худди улгуржи савдо корхоналаридагидек, 
товарларни таъминотчилардан сотиб олиниши ва улар билан ҳисоб- 
китобларни қуйидаги усуллардан бирида олиб бориш мумкин.
1-усул. Чакана савдо шаҳобчаларига кирим қилинган товарларни 
бевосита 2920 «Чакана савдодаги товарлар» счётида ҳисобга олиш усули. 
Ушбу счётда товарлар узликсиз ҳисоб тизим асосида сотиш баҳоларида, 
яъни савдо устамалари билан биргаликда, акс эттирилади. Қиймат 
тамойилига 
мувофиқ 
товарларнинг 
сотиш 
баҳоларига 
уларни 
таъминотчилардан сотиб олиш баҳоларидаги қиймати, сотиб олишга доир 
барча қўшимча ҳаражатлар (ташиб келтириш, брокерлик, божхона, 
сертификатлаш ҳаражатлари) ва савдо устамаси киритилади. 
2-усул. Товарларни сотиб олинишини махсус счётда, масалан 1510 
«Товар моддий бойликларни сотиб олиниши» счётида, ҳисобга олиш усули. 
Ушбу счётда товарлар усликсиз ҳисоб тизимига мувофиқ сотиб олиш 
баҳоларида, яъни таннархи бўйича, акс эттирилади. Қиймат тамойилига 
мувофиқ товарларнинг таннархига уларни таъминотчилардан сотиб олиш 
баҳоларидаги қиймати ва сотиб олишга доир барча қўшимча ҳаражатлар 
(ташиб келтириш, брокерлик, божхона ва бошқа ҳаражатлар) киритилади. 
Сотиб олишга доир барча ҳаражатлар олдин 1510 «Товар- моддий 
бойликларни сотиб олиниши» счётида тўпланади ва товарлар савдо 
шаҳобчаларига кирим қилингач, ушбу счёт 2920 «Чакана савдодаги 
товарлар» счётига ёпилади. Товарларнинг сотиб олиш қиймати устига 
қўйиладиган савдо устамалари алоҳида 2980 «Савдо устамалари» счётининг 
кредитида ва 2920 «Чакана савдодаги товарлар» счётининг дебетида акс 
эттирилади.
Товарлар киримининг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар 
(савдо шаҳобчалари мудирлари) бўйича олиб борилади. 
Товарларни нақд пулга сотилишининг ҳисоби. Товарларни нақд 
пулга сотиш ва ундан олинган даромаднинг ҳисоби савдо пулини қаерга 
топширилганлигига боғлиқ. Савдо пули корхона кассасига топширилганда 
қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 5010 «Кассадаги пул маблағлари» 


400
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Савдо дўкон мудирлари томонидан бевосита савдо пулларини 
инкассаторларга ёки банкнинг кассасига топширилишига кузатиш 
қайдномалари ва квитанциялар асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви 
қилинади: 
Дебет 5710 «Пул ўтқазмалари», 5110 «Ҳисоб-китоб счётидаги пул 
маблағлари», 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Товарларни пластик карточкалар орқали сотилишининг ҳисоби. 
Товарларни пластик карточкалар орқали сотилишининг ҳисоби савдо 
дўконларига ўрнатилган пластик карточкалар терминалларининг банк 
муассасаларида ўрнатилган компьютерлар билан бевосита боғланганлигига 
боғлиқ. Агар ушбу боғлиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда пластик карточкалар 
орқали сотиш тўғрисидаги маълумотлар кун охирида компьютер тармоғи 
орқали банк муассасасига узатилади. Агар ушбу боғлиқлик мавжуд бўлмаса, 
у ҳолда кассагаа ўрнатилган терминал пластик карточкаси келишилган 
муддатларда банк муассасасига олиб борилади ва у ерда пластик карточка 
счётидан корхонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказилади. Товарларни 
пластик карточкалар сотилишига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:
1.Товарлар пластик карточкалар орқали сотилган кунда:
Дебет 5710 «Йўлдаги пул маблағлари» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
2.Пластик карточкалар орқали амалга оширилган савдо пуллари 
корхонанинг ҳисоб-рақамига тушган кунда
Дебет 5110 ««Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари» 
Кредит 5710 «Йўлдаги пул маблағлари» 
Товарларнинг кредитга сотилишининг ҳисоби. «Топшириқнома- 
мажбурият»лар асосида кредитга сотилган товарлар бўйича қуйидаги 
бухгалтерия ёзувлари қилинади: 

Кредитга сотилган товарлар учун нақд топширилган савдо пуллари ва 
кредитга сотиш бўйича ўндирилган фоиз суммасига 
Дебет 5010 «Кассадаги пул маблағлари» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 

Кредитга сотилган товарлар бўйича харидорнинг қарзига 
Дебет 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»,
4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзи» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Кредитга сотилган товарлар бўйича қарзни дебиторлар нақд пул билан, 
шунингдек иш ҳақидан қайтаришлари мумкин. Нақд пул билан қарз 
қайтарилганда Дебет 5010 Кредит 4710, иш ҳақи ҳисобидан қарз 
қайтарилганда Дебет 6710 Кредит 4710 ёзувлари берилади. Даъво муддати 
ўтган қарзларни корхона ҳисобидан қопланишига қуйидаги бухгалтерия 
ёзуви қилинади: 
Дебет 9430 «Бошқа операцион ҳаражатлар» 
Кредит 4710«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»,


401
4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзи»
Товарларнинг майда улгуржи сотилишининг ҳисоби. Товарларнинг 
майда улгуржи сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув билан акс 
эттирилади: 

Келиб тушган бўнак суммасига 
Дебет 5110 «Ҳисоб- китоб счёти» 
Кредит 6310 «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» 

Сотилган товарларнинг сотиш қийматига 
Дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 

Олинган бўнакни ёпилишига 
Дебет 6310 «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» 
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

Охирги тўловни келиб тушишига 
Дебет 5110 «Ҳисоб- китоб счёти» 
Кредит 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Чакана савдо корхоналарида товарлар ходимларнинг аризасига мувофиқ
иш ҳақи ҳисобидан ҳам берилиши мумкин. Товарларни иш ҳақи ҳисобидан 
сотилиши ва ундан олинган даромад қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб- китоблар» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Чакана савдо корхоналаридаги товарлар раҳбарнинг буйрўғи ёки 
фармойиши билан хўжалик инвентарларига ҳам айлантирилиши мумкин. 
Товарларни ушбу мақсадларда берилиши ҳам сотишдан олинган даромадга 
киритилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: 
Дебет 1080 «Хўжалик инвентарлари ва жиҳозлари» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Таъсис бадали сифатида киритилган товарлар бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 0600 «Узоқ муддатли инвестициялар» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
Бепул берилган товарлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 

Бепул берилган товарларнинг сотиш қийматига 
Дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 

Бепул берилган товарлар бўйича қарзни ҳисобдан чиқарилишига  
Дебет 9430 «Бошқа операцион ҳаражатлар» 
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Товарларнинг чакана савдо шаҳобчалари ўртасидаги ички алмашувига 
унга гувоҳлик берувчи ички юк хатлари (наклоднойлар) асосида Дебет 2920 
«Чакана савдодаги товарлар» (олувчи) Кредит 2920 «Чакана савдодаги 
товарлар» (берувчи) ёзуви қилинади. 


402


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет