Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет245/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
Товар айланмаси таркиби нисбатан доимий характерда бўлган чакана 
савдо корхоналарида табиий камайишни товар гуруҳларининг гуруҳлари 
бўйича белгиланган меъёрларининг ўрнига ўртача меъёр ҳам қўлланилиши 
мумкин.


396
 
«Тасдиқлайман» 
Раҳбар __________ 
_____________савдо дўкон бўйича _______дан ________га бўлган давр учун 
табиий камайиш ҳисоб -китоби 
 
 
Товарнинг номи 
__га товар 
қолдиғи 
суммаси 
__дан 
__гача 
келиб 
тушган
товарлар 
суммаси 
Ҳисобдан 
чиқарилган 
товарлар 
суммаси 
Майда 
улгуржи 
сотилган 
товарлар 
суммаси 







Шакар 
90000 
1000000 

50000 
 
 
Бошқа 
ташкилот-
ларга 
сотилган 
товарлар 
суммаси 
___ га 
товар 
қолдиғи 
суммаси 
Нақд 
сотилган 
товарлар 
суммаси 
Табиий камайиш
Изоҳ 
Меъёр, % 
да 
Суммасўм 
ва тийин 



10 
11 
12 
150000 
150000 
740000 
0,15 
1110 
 
Жами табиий камайиш суммаси меъёр бўйича Бир минг бир юз ўн  сўм 
 
Бухгалтер ______________ Моддий жавобгар шахс __________
 
 
 
Шиша товарлар ва шиша идишларда келадиган товарлар (ўсимлик ёғи, 
яхна ичимликлар ва бошқалар)нинг синишига доир меъёрдаги ва меъёрдан 
ортиқ нобудгарчиликлар махсус «Товарларни бузилиши, синиши ва 
чиқиндилари тўғрисида далолатнома»ни тузиш асосида топилади.
Меъёрдаги табиий камайиш, синиш, бузилиш ва чиқиндилар савдо 
корхоналарида сотиш харажатларига, меъёрдан ортиқ нобудгарчиликлар эса 
моддий жавобгар шахслар бўйнига олиб борилади. Меъёрдан ортиқ 
нобудгарчиликлар бўйича жавобгар шахсни аниқ белгилашнинг имкони 
бўлмаган ҳолларда бундай нобудгарчиликлар савдо корхоналарининг 
зарарларига олиб борилади.
Меъёрдан ортиқ нобудгарчиликлар, одатда, товарларни сақланишини 
тўғри ташкил этмаслик, уларни тушириш, ташиш ва сотишда 
эҳтиёткорсизликга йўл қўйилганлиги сабабли вужудга келади. Товарларнинг 
бундай нобудгарчиликлари табиий камайишдан ўлароқ юз берган вақтида 


397
савдо корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия 
томонидан тегишли равишда расмийлаштирилиши лозим. 
Товар нобудгарчиликлари ёғоч идишларда (бочкаларда) келтирилган 
суюқ товарлар вазнини (ҳажмини) ушбу идишларга маълум даражада 
сингиши эвазига ҳам юз бериши мумкин. Суюқликни ўзига сингдирадиган 
ёғоч идишлар массаси улардаги товарлар сотиб бўлингач, тортиб кўрилганда 
келиб тушган вақтидаги массасидан ортиқ келса, ўртада вужудга келган
ортиқча масса «идиш массасини ошиши» деб аталади. Ушбу масса шу 
миқдордаги товарнинг камайганлигини, яъни уни нобуд бўлганлигини 
билдиради. Мисол учун, кирим ҳужжати бўйича ёғоч бочкада келтирилган
маргариннинг соф вазни (нетто) 100 кг, бочканинг вазни 8 кг. Маргарин 
сотиб бўлингач бўшаган ёғоч бочка тортиб кўрилганда унинг вазни 10 кг 
эканлиги аниқланди. Демак, 2 кг маргарин бочкага сингиб кетганлиги учун
кам чиқган. Агар 1 кг маргариннинг сотиш нархини 5200 сўм десак, у ҳолда 
10400 сўмлик (2кг х5200сўм) товар нобудгарчилигига йўл қўйилган 
ҳисобланади. Ушбу нобудгарчиликни моддий жавобгар шахс бўйнидан 
соқит қилиш учун корхона раҳбари тузган комиссия томонидан бир нусхада 
«Идиш массасини ошиши тўғрисида далолатнома» тузилади. Ушбу 
далолатнома моддий жавобгар шахс ҳисоботининг чиқим қисмига 
киритилади ва у билан бухгалтерияга топширилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет