Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет98/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 


157
11-БОБҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ 
ЧИҚАРИШ ЗАҲИРАЛАРИ ҲИСОБИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
11.1.Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш
заҳираларининг таснифитавсифи ва баҳоланиши
 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари деганда 
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини этиштиришнинг моддий 
негизини ташкил этувчи хом-ашё ва материаллар тушунилади. Характерлиси 
шундаки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг бир соҳасидан олинган асосий 
ва қўшимча маҳсулотлар уларнинг бошқа соҳаси учун хом-ашё ва материал 
бўлиб ҳам ҳисобланади. Чунончи, деҳқончилик соҳасида этиштирилган 
бошоқли донлар, беда, маккапоя, турли хас ва хашаклар чорвачилик учун 
ишлатиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари бўлиб ҳисобланади. Ўз 
навбатида, чорвачиликдан олинган қўшимча маҳсулотлар, масалан, нури 
деҳқончиликда минерал ўғитлар сифатида ишлатилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари бухгалтериясига ишлаб чиқариш 
заҳиралари ҳисоби бўйича қуйидаги вазифалари бажариш юклатилади: 

ишлаб чиқариш заҳираларини турли белгилари бўйича тўғри 
таснифлаш ва тавсифлаш; 

уларнинг кирим ва чиқим қийматларини тўғри шакллантириш; 

ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳолати ва ҳаракати устидан узликсиз 
назоратни олиб бориш; 

ишлаб чиқариш заҳиралари ҳаракатига доир операцияларни тўғри ва ўз 
вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш; 

ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича моддий жавобгар шахслар 
томонидан материал ҳисоботларини белгиланган муддатларда тузиш ва 
тақдим этилишини таъминлаш; 

ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича инвентаризацияларни белгиланган 
муддатларда ўтказиш ҳамда улар натижаларида ўз вақтида тегишли 
счётларда акс эттириш; 

ишлаб чиқариш заҳиралари синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш; 

ишлаб чиқариш заҳиралари ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги 
ахборотларни фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиш. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш заҳираларини турли 
белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида тутган ўрнига кўра қишлоқ 
хўжалик корхоналарининг ишлаб чиқариш заҳиралари асосий ва ёрдамчи 
ишлаб чиқариш заҳираларига бўлинади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий ишлаб чиқариш заҳираларига 
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларни этиштиришда ишлатиладиган 
уруғликлар, минерал ўғитлар, ем-хашак, дори-дармонлар ва шу каби бошқа 


158
материаллар киради. Ушбу ишлаб чиқариш заҳираларисиз деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотларини этиштириб бўлмайди. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш заҳираларига деҳқончилик ва 
чорвачиликда ишлатиладиган турли хўжалик материаллари, эҳтиёт қисмлар, 
ёқилғи, мойлаш материаллари, идиш ва идишбоп материаллар, пленкалар, 
ўров материаллари ва шу кабилар киради. 
Сақлаш усулига кўра қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлатиладиган 
ишлаб чиқариш заҳиралари очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган 
материалларга бўлинади. Уруғликлар, минерал ўғитлар, дориланган дон, 
дори-дармонлар махсус жойларида ва мосламаларда сақланади. Ёнтоқ, 
каррак, сомон, беда ва шу каби ем-хашаклар очиқ жойларда, усти ёпиқ 
айвонларда, шунингдек омборларда сақланади.
Келиб тушиш манбаларига кўра қишлоқ хўжалик корхоналарида 
ишлатиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари уларнинг ўзлари томонидан 
этиштирилган ҳамда четдан сотиб олинган гуруҳларга ажратилади. Ёрдамчи 
ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ўз мақсадларида ишлаб чиқилган 
кўк масса, маккапоя, сомон, арпа, буғдой, уруғликлар ўз ишлаб чиқаришидан 
олинган материаллар ҳисобланади. Таъминотчилардан, таъсисчилардан ва 
бошқа ташқи манбалар келиб тушган ишлаб чиқариш заҳиралари ўзи ишлаб 
чиқмаган материаллар ҳисобланади. 
Ишлаб чиқилган мамлакатига кўра деҳқончилик ва чорвачилик 
соҳаларида қўлланиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари маҳаллий ва 
хориждан келтирилган ишлаб чиқариш заҳираларига бўлинади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлатиладиган ҳар бир ишлаб чиқариш 
заҳирасини номи, нави, ҳосилдорлиги ва бошқа жиҳатлари бўйича
таснифлаш ҳамда ҳисобга олиш зарурати ҳам мавжуд. Бу, чунончи, уруғлик 
ва ўғитларга бевосита тегишли. Олинадиган маҳсулотнинг ҳосилдорлиги 
ушбу ишлаб чиқариш заҳираларининг аниқ навларига, сепилган минерал 
ўғитларнинг 
турига 
бевосита 
боғлиқдир. 
Масалан, 
ғаллачиликда 
ишлатиладиган уруғликнинг «Элита» нави бошқа навларга нисбатан 
ҳосилдорликни кўпроқ беради. Картошканинг айрим маҳаллий навлари 60-70 
центнергача ҳосил берса, унинг голландия нави республикамизнинг иқлим 
шароитида гектарига 400 центнергача ҳосил бериши мумкин. Худди шундай 
чигитнинг турли навлари пахтани тез ёки кеч пишишига, шунингдек ҳар 
чаноқдан турлича миқдорда ҳосил олинишига олиб келади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларига турли 
мақсадларда ишлатиладиган хўжалик инвентарлари ва анжомлари ҳам 
киради. Бундай ишлаб чиқариш заҳиралари бўлиб, чунончи деҳқончилик ва 
чорвачиликда кўп ишлатиладиган кетмон, курак, паншаха, тирнагичлар, 
халатлар, қўлқоплар, фартуклар, самавар, қозон, ўчоқ, коса ва товоқлар
бидонлар, флягалар, халталар, ип, арқон, тўл, брезент ва шу каби кўплаб 
бошқа турдаги хўжалик инвентарлари ва анжомлари ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг муҳим 
турларидан бири – бу ўстиришдаги ва боқувдаги моллардир. Чорвачилик 
ишлаб чиқаришида ушбу ишлаб чиқариш заҳиралари, бир томондан ишлаб 


159
чиқариш натижаси, иккинчи томондан эса, бевосита унинг махсус йўналиши 
ҳисобланади. Шу боис ҳам қишлоқ хўжалик корхоналарида ўстиришдаги ва 
боқувдаги моллар ҳисобининг хусусиятларига дарсликнинг кейинги 
қисмларида алоҳида тўхталамиз. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг муҳим 
вазифаларидан бири бўлиб ишлаб чиқариш заҳиралари қийматини тўғри 
баҳолаш ҳисобланади. Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий 
заҳиралар»га мувофиқ ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисоб баҳоси бўлиб 
уларнинг таннархи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи 
уларнинг келиб тушиш манбасига кўра турли элементлардан ташкил топади. 
Чунончи, сотиб олинган ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи ўз ичига  
уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир 
барча қўшимча харажатлар (ташиб келтириш, божхона тўловлари, 
сертикатлаш, брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни олади. Сотиб 
олишда таъминотчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси 
ҳам қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари қийматига 
қўшилади. Чунки, улар этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
сотиш 
бўйича 
қўшилган 
қиймат 
солиғини 
тўловчилари 
бўлиб 
ҳисобланмайдилар. Ўз ишлаб чиқаришидан олинган ишлаб чиқариш 
заҳираларининг таннархи уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча 
моддий, меҳнат ва бошқа харажатлардан ташкил топади. Бунда ишлаб 
чиқариш заҳиралари бир бирлигининг ўртача таннархи калькуляция қилиш 
йўли билан топилади. 
Таъсисчилардан, 
шунингдек 
бепул 
олинган 
ишлаб 
чиқариш 
заҳираларининг таннархи уларнинг шартномаларда кўрсатилган баҳолардаги 
қийматидан ташкил топади.
Турли манбалардан келиб тушган ишлаб чиқариш заҳиралари қишлоқ 
хўжалик корхоналарида, бошқа тармоқ корхоналаридагидек, ФИФО ёки 
АВЭКО усуллардан бири асосида ҳисобланган қиймати (таннархи) бўйича 
ҳисобдан чиқариб борилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет