Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет99/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
11.2.Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари
ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларини
таъминотчилардан сотиб олиниши, таъсисчилардан таъсис бадали сифатида 
кирим қилиниши, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул олиниши 
халқ хўжалигининг бошқа тармоқ корхоналаридагидек счёт-фактуралар, 
шунингдек уларга илова қилинадиган турли ҳужжатлар (ТТН, вагон 
спецификацияси, 
сифат 
сертификати, 
ўлчов-таҳлил 
қайдномалари, 
далолатномалар ва бошқалар) билан расмийлаштирилади. 
Ишлаб чиқариш заҳираларини аҳолидан нақд пулга сотиб олиниши 
ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисоботларига киритилган турли квитанциялар, 
далолатномалар, чеклар, бозорлар маъмуриятлари томонидан берилган 
маълумотномалар билан тасдиқланади. 


160
Ишлаб чиқариш заҳираларини чиқими қуйидаги ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади: 
- счёт-фактура – ишлаб чиқариш заҳираларининг турли бошқа 
корхоналарга ва ходимларга сотилишида; 
- лимит – забор картаси, талабнома, накладной – ишлаб чиқариш 
заҳираларининг сарфланишида. 
- минерал, органик ва бактериологик ўғитлар, захарли химикатлар ва 
гербицидларни хисобдан чиқариш далолатномаси – минерал ва бошқа 
ўғитлар, захарли химикатлар ва гербицидларнинг сарфланишида. 
-товар-транспорт накладнойи – ўсимликчилик маҳсулотлари тайёрлов 
ташкилотига жунатиш (сотиш)да; 
- накладной – ишлаб чиқариш заҳираларининг ички хўжалик эҳтиёжи 
учун фойдаланишда; 
- ем-хашак сарфлаш қайдномаси – чорва молларини озуқлантириш учун 
ем-хашак сарфлаш вақтида; 
- уруғлик ва экиш материалларини сарфлаш далолатномаси –уруғлик ва 
кўчат материалларини сарфлашда. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг 
сақланишини таъминлаш учун омбор хўжалиги ташкил этилади. Омборлар 
умумий ва махсус омборларга бўлинади. Умумий омборларда корхона 
эхтиёжи учун зарур бўлган инвентарлар, қоп-қанорлар, идишлар ва бошқа 
материал бойликлар сақланади. Махсус омборлар маълум турдаги 
заҳираларни саклаш учун ташкил этилади, масалан, ёқилғи омбори, уғитлар 
омбори ва х.к. 
Омбор хўжалигини ташкил этилиши, тегишли ускуналар билан 
жиҳозланиши учун корхона раҳбари масъул ҳисобланади. Омборда 
сақланадиган заҳиралар учун омбор мудири моддий-жавобгар шахс 
ҳисобланади. Омбор мудири омбор хўжалиги ҳисобини юритади. Бундай 
ҳисоб регистрлари бўлиб “Омбор ҳисоби дафтари” ёки “Омбор ҳисоби 
карточкаси” ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар ишлаб чиқариш заҳиралари 
кирими ва чиқимини акс эттирувчи ҳужжатлар асосида юритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет