Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет16/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

(ЭСМ-4 шакл) натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва 
бажарилган ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланилади. 
Бу билдирги қурилиш ташкилотида қурилиш машиналари ва механизмлари 
учун масъул бўлган шахс томонидан бир нусхада тузилади ва машинстлар 
қўлига топширилади. Топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, 
буюртмачи корхона билдиргида топшириқ ва ишларни қабул қилиб 
олганлигини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди. Ушбу билдирги нафақат 
бажарилган ишларни ҳисобга олишга, балки машинистларга иш ҳақини 
ҳисоблаш учун ҳам асос бўлиб ҳисобланади.


34 
ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар йирик ва кичик қурилиш 
машина ва механизмларининг ҳар кунлик иш фаолиятини ҳисобга олиш ва 
назорат қилиш учун ишлатилади. 
Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 
шаклмахсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган 
ишларни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У пудратчи ва буюртмачилар 
(бош пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни 
амалга ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади. 
Қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар 
ушбу техника ёрдамида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар 
учун даромад олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бундай ташкилотларда 
қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар уларни 
тасдиқловчи ҳужжатлар (ЭСМ-7, счёт-фактура) асосида ҳисобда қуйидагича 
акс эттирилади: 
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Кредит 9030 «Бажарилган и шва хизматлардан олинган даромадлар»
Қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларни олиб бораётган пудратчи
ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан 
бажарилган ишлар қиймати умумпудрат ишининг таркибий қисми 
ҳисобланади ва унинг таннархига киритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет