Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет198/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
МАВЗУНИ ЧУҚУР ЎРГАНИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН 
МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА АДАБИЁТЛАР 
РЎЙХАТИ 
1.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ 
дунёси» нашриёт уйи, 2008.
2.«Маҳсулот 
(иш, 
хизмат)ларни 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
сотиш 
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тартиби тўғрисида Низом». ЎзР ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон 
қарори билан тасдиқланган. 
3.БҲМС № 21 «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик 
фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома». Ўз.Р. АВ томонидан 2002 йил 23 октябрда рўйхатга олинган, № 
1181. 
4.Бобожонов О., Жуманиязов К. Молиявий ҳисоб.- Т.: «Молия», 2002.
5.Вохидов С.В. ва бошқалар. Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби 
хусусиятлари. - Т.: «Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси 
нашриёти», 2004. 
6.Хасанов 
Б.А., Хашимов А.А. Бошқарув ҳисоби. Дарслик.– 
Т.:«Иқтисод- молия», 2005. 


320
21-БОБАВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ 
НАТИЖАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА УЛАРНИ 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШНИНГ 
 ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
21.1.Автотранспорт корхоналарида асосий фаолиятдан олинган 
молиявий натижалар кўрсаткичларининг ҳисоби
 
Автотранспорт корхоналарида асосий фаолиятдан олинган молиявий 
натижалар сотишдан олинган соф тушум, сотиш таннархи, сотишдан олинган 
фойда ёки зарар, давр харажатлари, асосий фаолиятдан олинган бошқа 
даромадлар, асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар каби кўрсаткичлар 
билан тавсифланади. Ушбу кўрсаткичларни шакллантириш ва ҳисобга 
олишда автотранспорт корхоналари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар 
сингари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни 
шакллантириш тўғрисида низом»га, шунингдек республикамизнинг 1-сон 
“Молиявий ҳисобот ва ҳисоб сиёсати», 2-сон БҲМС «Асосий фаолиятдан 
олинган даромадлар», 3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисобот» ва 21- сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома»га амал қилишлари лозим. 
Автотранспорт корхоналарида сотишдан олинган соф тушум деганда 
АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган 
даромадлар тушунилади. Ҳисобот даври (ой, чорак, йил) давомида сотишдан 
олинган соф тушум 9030 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан 
даромадлар» счётининг кредитида акс эттирилади. Ҳисобот давр охирида
ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий натижа» 
счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Аватотранспорт корхоналарида сотиш таннархи деганда АТВлар 
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга кетган барча ишлаб 
чиқариш мақсадидаги сарф-харажатлар тушунилади. Ушбу кўрсаткичнинг 
ҳисоби ҳисобот даври (ой, чорак, йил) давомида 9130 «Бажарилган иш ва 
кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётида юритилади. Ҳисобот давр 
охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий 
натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Сотишдан олинган фойда ёки зарар АТВлар ёрдамида бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лардан олинган соф тушум ҳамда уларнинг сотиш 
таннархи суммаларининг фарқидан ташкил топади. Соф тушумнинг сотиш 
таннархидан кўп бўлиши автотранспорт корхонасининг бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лардан фойда олганлигини, аксинча соф тушумнинг 
сотиш таннархидан кам бўлиши эса автотранспорт корхонасининг 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан зарар кўрганлигини билдиради. 
Бухгалтерия ҳисобида сотишдан олинган фойда ёки зарар суммаси 9910 


321
«Якуний молиявий натижа» счёти маълумотлари асосида арифметик йўл 
билан топилади.
Автотранспорт корхоналарида давр харажатлари деганда улар 
томонидан бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларни сотиш, маъмурий-
бошқариш ва бошқа операцион фаолиятга доир харажатлар тушунилади. 
Ушбу харажатларнинг ҳисоби мос равишда 9410 «Сотиш харажатлари», 
9420 
«Маъмурий-бошқарув 
харажатлари», 9430 «Бошқа операцион 
харажатлар» ва 9440 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот 
давр харажатлари» счётларида олиб борилади.
Автотранспорт корхоналарида сотиш харажатларига реклама 
харажатлари, иш ва хизматларни бажариш бўйича шартномаларни тузиш 
харажатлари, сотиш билан боғлиқ сафар харажатлари ва бошқалар киради.
Сотиш харажатлари 9410 «Сотиш харажатлари» счётининг дебетида ва бу 
харажатларнинг аниқ турини ифодаловчи бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 
5010, 5110, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс эттирилади. 
Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма 9910 
«Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Автотранспорт корхоналарининг маъмурий-бошқарув харажатларига
бошқарув аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, юқори 
ташкилотни сақлаш учун ажратмалар, телефон алоқаси, канцелярия 
жиҳозларини ҳисобдан чиқариш ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ 
харажатлар киради. Маъмурий-бошқарув харажатлари 9420 «Маъмурий-
бошқарув харажатлари» счётининг дебетида ва аниқ харажатларни 
ифодаловчи бошқа счётларнинг (0200, 0500, 1000, 5010, 5110, 6710, 6520, 
6990) кредитида акс эттирилади. Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг 
дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига 
ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Автотранспорт корхоналарида бошқа операцион харажатларга 
ходимларга кўрсатилган моддий ёрдамлар, компенсация тўловлари, турли 
оталиқ ва ҳайрия мақсадларида қилинган харажатлар, мол-мулк солиғи, ер 
солиғи, сув солиғи, пенсия фондига, йўл фондига, мактабларни 
ривожлантириш фондига мажбурий ажратмалар, мулкни сотишдан ва 
беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар 
киради. Ушбу харажатлар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг 
дебетида акс эттирилади. Бунда операцион харажатларнинг аниқ 
моддаларини ифодаловчи бошқа счётлар (1000, 5010, 5110, 6400, 6710, 6520, 
6990, 9210, 9220) кредитланади. Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг 
дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига 
ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Автотранспорт корхоналарида 9440 «Келгусида солиқ базасидан 
чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» счётининг дебетида уларнинг
келгусида фаолиятни ривожлантириш мақсадида сарфлаган харажатлари, 
чунончи янги ишлаб чиқаришни ва янги технологияларни ўзлаштиришга, 
бошқарув тизимини яхшилашга сарфланган ва бошқа шу каби операцион 


322
харажатлар акс эттирилади. Бу турдаги харажатлар республикамизнинг солиқ 
қонунчилигига кўра келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ базасидан 
маҳсус ҳисоб-китоб асосида чиқариб борилади. Келгусида солиқ базасидан 
чегириб бориладиган харажатлар бу счётнинг дебетида ва бошқа 
счётларнинг (масалан, 1000, 5110, 5010, 6010, 6710, 6520, 6990 ва шу 
кабилар) кредитида акс эттирилади. Ҳисобот давр охирида ушбу счётнинг 
дебетида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига 
ўтказилади ва шу йўл билан у ёпилади.
Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатларини 
ўзгариши автотранспорт корхоналарида бошқа юридик шахслардаги каби 
балансдан ташқари 012 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот 
давр харажатлари» счётида белгиланган муддатда кўрсатиб борилиши 
лозим. 
Автотранспорт корхоналарининг асосий фаолиятдан олинган бошқа 
даромадларига қуйидагилар киради: 

асосий воситаларни сотиш ва бошқа чиқимларидан олинган фойда; 

номоддий активлар, материаллар ва бошқа активларни сотишдан 
олинган фойда; 

ундирилган жарималар; 

воз кечилган кредиторлик қарзлар; 

қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар; 

беғараз олинган молиявий ёрдам; 

хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинган даромадлар; 

инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар; 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси ва бошқалар.
21-сон БҲМСга мувофиқ автотранспорт корхоналарида асосий 
фаолиятдан олинган бошқа даромадлар 9300 «Асосий фаолиятдан олинган 
бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида 
счётларнинг кредитида акс эттирилади. Бунда асосий фаолиятдан олинган 
бошқа даромадларнинг аниқ турларини ифодаловчи счётлар, чунончи, 1000, 
5010, 5110, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220 ва бошқалар дебетланади. 
Ҳисобот давр охирида 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа 
даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида 
счётларнинг кредитида тўпланган сумма 9910 «Якуний молиявий натижа» 
счётига ўтказилади ва шу йўл билан улар ёпилади. 
Автотранспорт корхоналарида асосий фаолиятдан олинган фойда 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет