Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет199/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

(зарар) сотишдан олинган фойда (зарар) суммасига асосий фаолиятдан 
олинган бошқа даромадлар суммасини қўшиш ҳамда давр харажатлари 
суммасини айиришдан кейин ҳосил бўлган суммадан ташкил топади.
Бухгалтерия ҳисобида асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар суммаси 
9910 «Якуний молиявий натижа» счёти маълумотлари асосида арифметик 
йўл билан топилади.
 


323
21.2. Автотранспорт корхоналарида умумхўжалик фаолиятидан 
олинган молиявий натижаларнинг ҳисоби 
 
Автотранспорт 
корхоналари, 
олдинги 
мавзуларда 
таъкидлаб 
ўтганимиздек, асосий фаолиятдан ташқари бошқа асосий бўлмаган фаолият 
турлари билан ҳам шуғулланишлари мумкин. Бундай фаолият турларига, 
жумладан уларнинг инвестиция фаолияти, молиявий фаолияти, эмиссия 
фаолияти ва бошқалар киради. Ушбу фаолият турлари бўйича эришилган 
молиявий натижалар ҳам мос равишда уларга доир даромад, харажат ҳамда 
фойда ёки зарар кўрсаткичлари билан тавсифланади. Бу кўрсаткичлар билан 
биргаликда топилган молиявий натижалар автотранспорт корхоналарининг 
умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижаларини ифодалайди. 
Автотранспорт корхоналарида умумхўжалик фаолиятидан олинган 
даромадларга 
бошқа 
юридик 
шахсларга 
киритилган 
молиявий 
инвестициялардан дивиденд, роялти ва фоиз кўринишида олинган 
даромадлар, шунингдек узоқ муддатли ижарадан, валюта курсларини ижобий 
томонга ўзгаришидан, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган 
даромадлар киради. Ушбу даромадлар ҳисобот даврида 9500 «Молиявий 
фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган 
алоҳида счётларнинг кредитида акс эттирилади. Бунда асосий бўлмаган 
фаолият турларидан олинган бошқа даромадларнинг аниқ турларини 
ифодаловчи счётлар, чунончи 4010, 4310, 4810, 4820, 4830, 4840, 4850, 5210, 
5220, 5810, 6230 ва бошқалар дебетланади. Ҳисобот давр охирида 9500 
«Молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида 
очиладиган алоҳида счётларнинг кредитида тўпланган сумма 9910 «Якуний 
молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан улар ёпилади. 
Автотранспорт корхоналарининг умумхўжалик фаолиятига доир 
харажатларга олинган кредит ва қарзлар учун тўланадиган фоизлар, валюта 
курсларини салбий томонга ўзгаришидан, қимматли қоғозларни қайта 
баҳолашдан кўрилган зарарлар киради. Ушбу харажатлар ва зарарлар 
ҳисобот даврида 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатларни ҳисобга 
олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларнинг дебетида акс 
эттирилади. Бунда асосий бўлмаган фаолият турларига доир харажат ва 
зарарларнинг аниқ турларини ифодаловчи счётлар, чунончи 6010, 6310, 6910, 
6920, 6990, 5020, 5210, 5220, 5810 ва бошқалар кредитланади. Ҳисобот давр 
охирида 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатларни ҳисобга олувчи 
счётлар» тизимида очиладиган алоҳида дебетида тўпланган сумма 9910 
«Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл билан улар 
ёпилади. 
Умумхўжалик фаолиятига доир даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ 
автотранспорт корхоналарининг умумхўжалик фаолиятидан олинган 
фойдаси ёки ундан кўрилган зарарини билдиради. Ушбу фойда ёки зарар 
арифметик йўл билан 9500 «Молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга 
олувчи счётлар» ҳамда 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатларни 
ҳисобга олувчи счётлар»нинг 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг 


324
мос равишда кредит ва дебет томонларига ўтказилган маълумотлар асосида 
топилади. 
Автотранспорт корхоналарининг умумхўжалик фаолияти молиявий 
натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларга юқоридаги кўрсаткичлардан 
ташқари солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда (зарарва даромад (фойда
солиғига тортиладиган фойда (зараркўрсаткичлари ҳам киради. 
Автотранспорт корхоналарининг солиқ тўлагунга қадар бўлган 
фойдаси (зарари) уларнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 
(зарар) 
суммасига фавқулотдаги фойда суммасини қўшиш ҳамда 
фавқулотдаги зарар суммасини айириш йўли билан топилади. 21-сон 
БҲМСга мувофиқ автотранспорт корхоналарида фавқулотдаги даромадлар 
9710 “Фавқулотдаги фойда” счётининг кредитида ҳисобга олинади. Бунда 
фавқулотда олинган ёки ҳисобланган фойданинг турларини кўрсатувчи 
счётлар, масалан 0100, 0400, 0700, 1000, 4890, 5010, 5110 ва бошқа счётлар 
дебетланади. Фавқулотдаги зарарлар ҳисоби 9720 “Фавқулотдаги зарарлар” 
счётининг дебетида юритилади. Бунда фавқулотдаги ҳодисалардан кўрилган 
зарарларнинг аниқ моддаларини кўрсатувчи счётлар, масалан, 0100, 0400, 
0700, 1000, 5010, 5110, 6990 ва бошқа счётлар кредитланади. Ҳисобот даври 
охирида 9710 “Фавқулотдаги фойда” счётининг кредитида ҳамда 9720 
“Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида тўпланган суммалар мос 
равишда 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади ва шу йўл 
билан ушбу счётлар ёпилади. 
Даромад (фойда) солиғига тортиладиган фойда (зарар) кўрсаткичи 
солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда (зарар) суммасига «Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»нинг 1-иловасида келтирилган
доимий фарқлар ва беғараз олинган мулк суммаларини қўшиш, шунингдек 
ушбу низомнинг 2-иловасида келтирилган вақтинчалик фарқлар, олинган 
дивидендлар ҳамда даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ қонунчилигида 
кўзда тутилган имтиёзлар суммаларини чегириш йўли билан топилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет