21.4. Автотранспорткорхоналаридамолиявийнатижалар кўрсаткичларинимолиявийҳисоботдааксэттиришнинг
хусусиятлари Автотранспорт корхоналари молиявий натижаларини ифодаловчи
кўрсаткичлар улар томонидан тузиладиган «Молиявий натижалар тўғрисида
ҳисобот» (2-шакл)да ўз аксини топади. Ушбу ҳисоботни тузишга асос бўлиб
автотранспорт корхоналарининг барча турдаги даромадлари ва харажатлари,
фойда ҳамда фойданинг ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган
вақтинчалик (транзит) счётларнинг маълумотлари ҳисобланади.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида сатрлари
қуйидаги тартибда шакллантирилади.
010-сатр «Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишдан тушган соф тушум»да АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лардан тушган соф тушум акс эттирилади. Бу сатрни тўлғазишга
асос бўлиб АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан
олинган даромадлар ҳисоби учун мўлжалланган 9030 счётнинг кредит
обороти суммаси ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич ҳисоботнинг «Даромадлар»
устунчасида кўрсатилади.
020-сатр «Сотилган маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи»даАТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг
сотиш таннархи акс эттирилади. Бу сатрни тўлғазишга асос бўлиб АТВлар
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархи ҳисоби учун
мўлжалланган 9130 счётнинг дебет обороти суммаси ҳисобланади. Ушбу
кўрсаткич ҳисоботнинг «Харажатлар» устунчасида кўрсатилади.
030-сатр «Маҳсулот (товарлар, ишвахизмат)ларнисотишнингялпи фойдаси (зарари)да ҳисоботнинг 010 ва 020-сатрларида кўрсатилган
суммаларнинг фарқи ёзилади. Бунда, ижобий фарқ АТВлар ёрдамида
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган фойдани кўрсатади ва у
«Даромадлар» устунчасига ёзилади. Салбий фарқ эса АТВлар ёрдамида
327
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан кўрилган зарарни ифодалайди
ва у ҳисоботнинг «Харажатлар» устунчасига ёзилади