Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет200/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
21.3. Автотранспорт корхоналарида соф фойда ва уни 
ишлатилишининг ҳисоби 
 
Автотранспорт корхоналарининг ҳисобот давр (чорак, йил)даги соф 
фойдаси (қопланмаган зарариуларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомига кўра 
турлича аниқланади. Чунончи, умумдавлат солиқларини тўловчи 
автотранспорт корхоналарида соф фойда (қопланмаган зарар) солиқ 
тўлагунга қадар бўлган фойда (зарар) суммасидан ҳисобланган даромад 
(фойда) солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани 
ривожлантириш солиғи суммасини айириш орқали топилади. Ягона солиқ 
тўловида ишловчи автотранспорт корхоналарининг соф фойдаси уларнинг
солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда (зарар) суммасидан ҳисобланган ягона 
солиқ тўлови суммасини айириш орқали топилади. 


325
Автотранспорт корхоналарининг соф фойдаси (зарари) 9910 «Якуний 
молиявий натижа» счётида барча даромад ва харажатлар, даромаддан 
ундириладиган солиқлар тўлиқ акс эттириб бўлингач, унинг ёпилишига қадар 
кредит ҳамда дебет обороти суммалари ўртасидаги фарқдан иборат бўлади. 
Ушбу счётнинг ёпилишига қадар бўлган кредит оборот суммасининг дебет 
оборот суммасидан катта бўлиши транспорт корхонасида соф фойдага 
эришилганликни, унинг дебет оборот суммасининг кредит оборот 
суммасидан катта бўлиши эса транспорт корхонасининг ҳисобот даврни 
зарар билан якунлаганлигини билдиради. Эришилган соф фойда бухгалтерия 
ҳисобида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: 
Дебет 9910 «Якуний молиявий натижа» 
Кредит 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари». 
Автотранспорт корхонасининг ҳисобот йилида фаолиятни зарар билан 
якунлаши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари» 
Кредит 9910 «Якуний молиявий натижа» 
Автотранспорт корхоналари ўзларининг соф фойдасини уларнинг 
ташкилий-ҳуқуқий мақомига кўра қонун ҳужжатлари ҳамда таъсис 
ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибларда турли мақсадларда 
ишлатадилар. Чунончи, акциядорлик жамиятлари шаклидаги автотранспорт 
корхоналарида ҳисобот йилнинг соф фойдаси келгуси йилда акциядорлар 
йиғилиши қарорига мувофиқ тақсимланади. Акция эгаларига соф 
фойданининг дивиденд сифатида тақсимланишига бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари» 
Кредит 6610 «Ҳисобланган дивидендлар» 
Соф фойдадан резерв капиталига қилинган ажратма суммасига: 
Дебет 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари» 
Кредит 8520 «Резерв капитали» 
Ҳисобот йилнинг тақсимланмайин қолинган соф фойдасининг ўтган 
йилларнинг тақсимланмаган фойдасига ўтказилишига: 
Дебет 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари» 
Кредит 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимламаган фойдаси (қопланмаган 
зарари)». 
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги автотранспорт корхоналарида 
ҳисобот йилнинг соф фойдаси устав шартларига мувофиқ тақсимланади 
ҳамда юқорида келтирилган ёзувларга ўхшаш ёзувлар асосида бухгалтерия 
ҳисобида акс эттирилади. 


326
Республикамизнинг хусусий корхоналар тўғрисидаги қонунига мувофиқ 
ушбу мақомдаги автотранспорт корхоналарида олинган соф фойда улар 
эгаларининг мулки ҳисобланади ҳамда дивиденд солиғига тортилмайди. 
Давлат унитар корхоналари мақомидаги автотранспорт корхоналарида 
ҳисобот йилнинг соф фойдаси тақсимланмайди. Ушбу типдаги корхоналарда 
ҳисобот йилнинг соф фойдаси уларнинг устав капиталини кўпайтиришга 
йўналтирилади ва унга қуйидагича бухгалтерия ҳисоби қилинади: 
Дебет 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари» 
Кредит 8300«Устав капитали». 
Давлат унитар корхоналари мақомидаги автотранспорт корхоналарида 
ҳисобот йилнинг қопланмаган зарари устав капиталини камайтиришга олиб 
борилади ва у юқоридаги ёзувга тескари бўлган ёзув асосида акс эттирилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет