152
Чорва молларини, одатда, бир вақтнинг ўзида ҳам ишчи ҳайвонлар ҳам
маҳсулдор ҳайвонлар бўлиб ҳисобланади. Масалан, от ёки туяни юк ташиш
бўйича ишчи ҳайвон, насл ёки маҳсулот (гўшт, сут) беришига кўра
маҳсулдор ҳайвон, деб аташ мумкин. Шу боис ҳам, қишлоқ хўжалик
корхоналарида ишчи ҳайвонлар бўйича амортизация ҳисобини тўғри
юритишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб ушбу гуруҳга кирувчи
ҳайвонларнинг таркиби ва рўйхатини аниқ белгилаш ҳисобланади.
Кўп йиллик ўсимликлар ҳам экилганлигидан ҳосил бермайди. Улар
одатда, 2-3 йилдан кейин ҳосилга киради. Шу боис ҳам, ушбу асосий
воситалар бўйича амортизацияни уларни парваришлаш бошлангандан кейин
қайси муддатдан бошлаб ҳисобланиш вақтини аниқ белгилаш муҳим
масалалардан бири ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик
корхоналарида, бошқа тармоқлардан фарқли ўлароқ,
кўпчилик асосий воситалар, айниқса тракторлар, прицеплар, сув қувурлари
ва насослари, генераторлар, юк ташиш машиналари, ишчи ҳайвонлар ҳисобот
даври давомида ҳам чорвачилик, ҳам деҳқончилик соҳаларига
хизмат
кўрсатиши мумкин. Тракторлар, прицеплар ва юк ташиш транспортлари
ишлаб чиқариш соҳаларидан ташқари этиштирилган маҳсулотларни
харидорларга юклаб жўнатиш ва сотишга ҳам хизматларни кўрсатадилар. Бу
хусусият бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар бўйича ҳисобланган
эскириш суммаларини мос равишдаги соҳалар, бу соҳаларда этиштирилган
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харажатлари ҳамда сотишга доир харажатлар
ўртасида тақсимлаб чиқиш заруриятини туғдиради.
Асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаларини тақсимлаш
ва улар ҳисобини тегишли счётларга олиб бориш қуйидаги кетма-кетликда
амалга оширилади.
Биринчидан
, қишлоқ хўжалик корхонасининг у ёки бу соҳасига
бевосита алоқадор асосий воситаларга ҳисобланган
амортизация суммаси
мос равишдаги «Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига олиб борилади.
Бунда ушбу соҳа харажатларига олиб борилган эскириш суммасини
ифодаловчи суммага асосий воситаларнинг мос равишдаги гуруҳлари бўйича
эскириши ҳисоби учун мўлжалланган счётлар (0210-0290) кредитланади.
Иккинчидан
, қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳар иккала ишлаб
чиқариш соҳасига ҳамда сотиш жараёнига хизмат қилувчи асосий воситалар
бўйича ҳисобланган эскириш суммаси дастлаб 2510 «Умумишлаб чиқариш
харажатлари» счётида тўпланади. Шундан сўнг, ҳисоб сиёсатида кўрсатилган
тартиб-қоидаларга, масалан асосий воситаларни алоҳида олинган соҳаларга
кўрсатган хизматларига кетган вақтига кўра жами ҳисобланган эскириш
суммаси мос равишда «Деҳқончилик», «Чорвачилик», «Давр харажатлари»
счётларига олиб борилади.
Учинчидан
, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳар бир соҳаси бўйича
«Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига
олиб борилган амортизация
суммалари уларда этиштирилган маҳсулотларнинг турлари ўртасида
таннархни калькуляция қилишга асос қилиб олинган тартиб-қоидаларга кўра
тақсимлаб чиқилади. Масалан, «Деҳқончилик» харажатларига олиб борилган
153
амортизация харажатлари пахта, бошоқли дон, полиз экинлари ва бошқа шу
каби маҳсулотлар ўртасида бўлиб чиқилади. Худди шундай тартибда
чорвачилик соҳасига тўғри келувчи амортизация харажатлари бу соҳада
этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан, гўшт, сут, тухум,
жун ва шу кабилар ўртасида тақсимланади.
Умумишлаб
чиқариш
харажатларига
киритилган
амортизация
ажратмалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»
Кредит 0200 «Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар».
Ҳисобланган ва умумхўжалик харажатларига киритилган амортизация
харажатларининг мос равишда тегишли ишлаб чиқариш ва сотиш
жараёнлари харажатларига тақсимот асосида киритилишига қуйидаги
бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет
2011 «Деҳқончилик»,
2012 «Чорвачилик»,
9410 «Сотиш харажатлари
Кредит 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Достарыңызбен бөлісу: