Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет95/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига мўлжалланган асосий 
воситалар – бу омборлар, шийпонлар, машина ва асбоб-ускуналар, қишлоқ 
хўжалиги техникаси, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, 
хўжалик инвентарлари. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига мўлжалланмаган асосий 
воситалар – бу маъмурият биноси, офис мебели ва жиҳозлари, 
компьютерлар, бошқарувга хизмат қиладиган енгил автомобиллар, 
ижтимоий-маданий соҳа объектлари ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалик техникасибу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштириш, уларни териб олиш ва топшириш каби хўжалик ишларини 
бажаришда қатнашадиган барча турдаги техник воситалар. 
Ишчи ва наслдор ҳайвонлар - отлар, туялар, ҳўкизлар, сигирлар, 
бўқалар, қўйлар, эчкилар, чўчқалар ва бошқа ишчи сифатида ишлатиладиган 
ва насл берадиган ҳайвонлар. 
Кўп йиллик ўсимликлар – бу дарахтлар, токлар, плантациялар ва 
бошқа кўп йиллик ўсимликлар.
Ерни ва бошқа асосий воситаларни ободонлаштиришга сарфланган 
маблағлар – ер участкаларини кадастрини тузиш, шудгорлаш, ерни ювиш, 
кўкаламзорлаштириш, решёткалар ўрнатиш, сув ҳавза ва омборларини 
тозалаш ва бошка ишларга сарфланган капитал қуйилмалар 
Асосий воситалар ҳисобланмайдиган ҳайвонлар- бу боқувдаги ва 
ўстиришдаги ёш моллар. 
Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг ҳисоб қиймати – бу ўз 
хўжалигида боқилган, шунингдек четдан харид қилинган маҳсулдор ва ишчи 


154
ҳайвонларни асосий воситаларга кирим қилишда ҳақиқатда сарфланган 
маблағлар миқдорида аниқланган бошланғич қиймати.
Кўп йиллик ўсимликларнинг ҳисоб қийматибу кўп йиллик 
экинларнинг ёшидан қатъий назар, ниҳолларни сотиб олиш қиймати ҳамда 
уларни экиш, парвариш қилиш ва ўстиришга сарфланган харажатларини ўз 
ичига олган қиймати.
Ҳайвонларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш далолатномаси - бу 
молларни бир гуруҳидан иккинчи гуруҳга ўтқазишда тузиладиган асосий 
бошланғич ҳужжат.
Асосий подани шакллантиришга капитал инвестицияларбу 
молларни ёш ҳайвонлар гуруҳидан катта ҳайвонлар гуруҳига ўтказишгача 
уларни ўстириш ва парваришлашга қилинган харажатлар, шунингдек катта 
ҳайвонларни четдан харид қилиш, ташиб келтириш ва бу билан боғлиқ барча 
бошқа харажатларнинг мажмуаси. 

ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ


САВОЛ – ЖАВОБЛАРИ 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет