Sattarov I.S., Astrofizika, 2007
Қўшимча адабиётлар
-
Толипов Ў. Қ. Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари. Тошкент. Фан. 2006.
-
Толипов Ў. Қ. Назария ва амалиёт. Тошкент. Фан. 2005.
-
Бакулин П. И. и др. Курс общей астрономии- М.: Наука, 1983
-
Климишин И.А. Астрономия наших дней. М.: Наука, 1980.
-
Нуритдинов С. Н. Сомон йўли Тошкент, Ўзбекистон. 1989
-
Мамадазимов М. Сферик ва амалий астрономиядан масалалар, Т., Ўқитувчи., 1977 й
-
Воронцов-Вельяминов Б.А ва бошқалар. Ўрта мактабда астрономия ўқитиш методикаси, (М.М.Мамадазимов таржимаси), Тошкент, Ўқитувчи, 1991
-
Воронцов-Вельяминов Б.А Сборник задач и упражнений по астрономии, М., Просвещение, 1980
-
Михайлов А.А. Звездный атлас. М.: Наука,1990
-
Цесевич В.П. Что и как наблюдать на небе? М.: Наука 1979
-
Дагаев М.М. Наблюдение Звездного неба. М.: Наука,1975
-
Мартынов Д.Я., Липунов В.М. Сборник задач по астрофизике, М.. Наука, 1986
Кириш
Ушбу махсус фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлари таркибига киради.
Фан масалаларининг долзарблиги талабаларни астрономия ва физика фани тарихи билан таништириш, қадимда ўтиб кетган астроном ва физик олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериш, шунингдек, фаннинг тарихан босқичма-босқич ривожланиб боришини кўрсатиб бериш ҳамда бўлажак мутахассисларда фанга қизиқишни ошириш билан боғлиқ.
Шу кунгача, масалан, Астрономия ва физика фани шаклланиши, бу фаннинг этаплари, ўзининг қандай жиҳатлари билан ҳарактерланади, ривожланиш этаплари қандай кечган ва х.к. саволлар ўз жавобини аниқ топмаган. Бунга ўхшаган муаммоларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Мазкур фан эса бизга фаннинг мана шундай замонавий муаммолари билан танишишга ёрдам беради.
Фаннинг аҳамияти Фан тарихини ўрганиш, илмий тушунчаларини ривожлантириш билим назариясини, бинобарин, фаннинг ўзини ҳам бойитади. Фан тарихининг илмий ахамияти ҳам ана шундадир. Ўқитувчи учун фаннинг тарихини билмоқ зарурдир, бу билим ўқитувчини илмий ва услубий қуроллантиради, фанга бўлган меҳр ва хурматини шакллантиради ва оширади.
Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Ушбу фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга астрономия ва физика тарихидан бирламчи билим бериш, уларнинг дунёқарашини шакллантириш, фанларнинг энг қадимги пайдо бўлган вақтидан шу даврга қадар қай йўл билан ривожланганлигини кузатиш ва келгусида физика ва астрономия қандай ривожланмоғи мумкинлигини олдиндан талабага етказиш. Кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда фан олдига қуйидаги вазифалар қўйилган - Астрономия ва физика фанларининг ўрганишда фан тарихининг ўрнини талабаларга тушунтириш; Талабаларда фанга бўлган меҳр ва хурматини шакллантириш; Астрономия ва физика фанларини ривожлантирган олимларнинг биографиялари билан таништириш; Астрономия ва физика соҳасида олимларнинг кашфиётлари қай йўсинда пайдо бўлганини баён этиш; Астрономия ва физика тарихи фанининг ҳаётдаги ўрнини белгилаб, фан ва техника ривожини юксалтиришдаги ролини тахлил этишдан иборат.
Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза ва семинар машғулотлар кўринишида олиб борилади.
Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига
қўйиладиган талаблар
“Астрономия тарихи” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- Асосий тарихий жараёнлар; асосий тарихий воқеалар; асосий тарихий саналар; табиатда тартиб ва тартибсизлик орасидаги муносабат; астрономия физика фанларининг фанлар мажмуидаги роли ҳақида билимларни билишлари керак.
- фанда бурилиш содир этилган асосий тарихий саналарни; фан ривожланишига катта хисса қўшган астроном ва физик олимлар биографияларини; инсоният учун зарур бўлган буюк кашфиётлар тарихи ва саналарини билмоғи лозим.
- турли тарихий адабиётлар билан ишлаш; тарихий билимлардан келгуси фаолиятида фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим;
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
Ушбу фан 6 ва 7 семестрларда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Астрономия тарихи фани бошқа ижтимоий-сиёсий, фалсафий ва тарихий, ҳамда физика ва астрономия йўналишлардаги фанлардан олинган билимларга таянилади. Бошқа тарихий фанлар билан ҳам узвий боғлиқ.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ушбу фан бакалавр таълим йўналишининг ихтисослик фанлар туркимига тегишли бўлиб, астрономия ва физиканинг турли йўналишлари орасидаги боғлиқликларини очиб беришда ёрдам беради хамда фанда хосил бўладиган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг астрономия ва физика тарихи фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намойишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза ва семинар шаклида олиб борилади, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади.
Асосий қисм
Фанининг назарий машғулотлари мазмуни
Астрофизиканинг замонавий муаммолари фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Ушбу фаннинг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизика тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида астрофизика сохалари бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.
Астрономия тарихи ва инсоният тараққиёти
Энг қадимги астрономия. Милоддан аввалги даврларда астрономия. Астрономия ривож топган дастлабки ўчоқлар: Бобил, Миср, Хитой, Ҳиндистон, Марказий Америка. Ушбу давлатларда ҳукм сурган олам ҳақидаги тасаввурлар.
Антик астрономия тараққиёти
Қадимги Юнонистонда астрономия фанининг ривожланиши. Юнонистонда турли фалсафий тасаввур ва оқимларнинг таркиб топиши.
Илк астрономик тараққиёт
Фольклор астрономия, қадимий ёзма манбаларда астрономик маълумотлар. Археоастрономия. Қадимги расадхоналар ва тақвимий иншоотлар. Тақвимлар тарихи. Кабисали тақвимлар. Кабисасиз тақвимлар. Кабисасиз тақвимий қурилмалар. Фенологик тақвимлар.
Яқин ва ўрта Шарқ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида астрономиянинг ривожланиши
IX – XV асрларда фаннинг ривожланиши. Мусулмон давлатлардаги расадхоналар. Қадимги астрономик асбоблар.
Ўрта асрлар астрономияси
IV – XV асрларда Византияда астрономия. V – XVII асрларда Хитой ва ғарбий Европада астрономия. Уйғониш – ренессанс даври астрономияси VIII – XVII асрларда Шарқ астрономияси. Хоразмий, Фарғоний, Умар Хайём ва Н.Тусийларнинг илмий мероси. Улуғбек расадхонаси. Улуғбекнинг астрономия мактаби.
Гелиоцентрик таълимот
Гелиоцентрик таълимотнинг тикланиши. Осмон механиканинг пайдо бўлиши. Гелиоцентрик таълимотнинг тикланишида Коперник, Тихо Браге, Ж.Бруно, Галилей, Кеплер, Декартларнинг роли.
Ньютон механикасининг ривожланиши
XVII аср бошларида олам ҳақидаги тасаввурлар. Қуёш тизимидан ташқаридаги объектлар кашфиёти. Кант космогонияси. Классик осмон механикаси. Сайёралар космогонияси.
XIX – XX асрларда коинот ҳақидаги тасаввурлар
Янги физика ва коинот. Осмон жисмларинингфизик табиатини ўрганишда спектрал анализ. Космологик парадокслар. Космогоник йўналишлар.
Оламнинг релятивистик тасаввури
Физика ва космологияда илмий революция. Нисбийлик назарияси ва ностационар Коинот концепцияси. Коинот ҳақидаги билимларнинг ўзгариши.
Ўзбекистонда астрономиянинг ривожланиши
Ўзбекистонда Фанлар Академияси Астрономия институти тарихи. Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ расадхонаси, Кумбел станцияси, Паркент ва Зомин расадхоналари. Ўзбекистон космик агентлиги. Ўзбекистон Миллий Университетида астрономия мутахассислиги.
Қадимги физика
Физика фани тарихига кириш. Антик давр физикаси. Антик Дунё физик олимлари.
Мусулмон шарқида физика фани тараққиёти
Шарқ ренессанси. Илми нужум ва физика фани. Физика фани ривожига хисса қўшган Марказий Осиё олимлари.
Ренессанс даври физикаси
Ўрта аср Европасида илм – фан. Ўрта аср физика фани ривожига хисса қўшган буюк сиймолар.
Ҳозирги замон физикаси
Физика фани тараққиётида янги давр. Нисбийлик назарияси. Атом ва ядро физикаси.
Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари фанга тегишли бўлимлар бўйича маърузалар қилиш, рефератлар ёзиш ва уларни ҳимоя қилиш орқали амалга оширилиб, қуйидаги мақсадга қаратилган бўлиши лозим:
-
Ўқитувчи томонидан тавсия қилинган адабиётлар билан мустақил ишлаш.
-
Семинар мавзусига тегишли маъруза жараёнида физик қонуниятлар бўйича кенгроқ ва чуқурроқ мулохаза килиш.
-
Фанга тегишли мавзуларни амалиётдаги ўрни тўғрисида маълумотларга эга бўлиш.
-
Семинар мавзулари бўйича юқори савияда ва мантиқан кетма-кетликда маърузалар қилиш.
-
Семинар мавзулари бўйича талаб даражасида рефератлар ёзиш.
Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
-
Эрамиздан аввалги даврларда астрономия соҳасида олиб борилган ишлар.
-
Юнонистонда астрономия соҳасида иш олиб борган олимлар.
-
Тақвимлар тарихи.
-
Юлдузли атлас ва хариталар тарихидан.
-
Марказий Осиёда астрономия соҳасида иш олиб борган олимлар.
-
Олам ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиши.
-
Коперник системаси.
-
Европалик астроном олимлар.
-
Олам ҳақида астрофизик тасаввурларнинг пайдо бўлиши.
-
“Катта портлаш” концепцияси.
-
Кўринмас материя тарихи.
-
Нур ва обскура камераси.
-
Назария ва амалиётнинг тажрибалардаги уйғунлиги.
-
Галактика ва унинг тузилиши.
-
Астрономияда ечилмаган муаммолар.
Изоҳ: Талаба семестр давомида шу мавзуларнинг 8-10 тасини бажариши керак.
Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини маъруза қилиш, рефератлар ёзиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилди.
Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-
Семинар машғулотлар бўйича уй вазифалари
-
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
-
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-
фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;
-
фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;
-
танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;
-
Семинар машғулот бўйича уй вазифаларини тайёрлаш
Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
-
Тақвимлар ва тақвимий қурилмалар.
-
Чилла тақвими ва Чилла расадхонаси.
-
Ой фалак ва олам тузилиши.
-
XVIII аср “астрофизиклари”.
-
Олимлар, муаммолар ва мактаблар.
-
Ибн Сино ва ал Хайсам тадқиқотлари физик муаммолари.
-
Ўзбекистонда астрономия фани ривожланиши.
-
Физика фанининг бўлимлари – оптика, термодинамика, ядро физикаси ривожланиши тарихи.
-
Физикада сақланиш қонуни тарихи.
-
Замонавий физика муаммолари.
-
Ўзбекистонда физика фани тараққиёти.
Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалар ёрдамида намойиш тажрибалари, кўргазмали материаллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган. Хусусан, фанни ўқитишда диафильмлар, сайёралар ва бошқа осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи аннимацион дастурлар, рангли фотосуратлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологияларидан “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум” кабилар асосида ташкил этиш самарали натижа беради.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
-
Еремеева А.И, Цицин Ф.А, История астрономии, М., Наука, 1989
-
Кудрявцев П.С. Курс истории физики. М. 1989.
-
Щеглов В.П. Избранные труды. Астрономия. История астрономии. Тошкент, Фан, 1989
-
Ziyaxanov R.F., Mirzayev A.T., Astronomiya va fizika tarixi, I qism, Toshkent, 2008.
-
Паннекук А, История астрономии, М., Наука, 1966
Қўшимча адабиётлар
-
Мирзаев А.Т. Астрономия тарихи. (маърузалар матни). Т. ЎзМУ. 2000.
-
Мамадазимов М.М. Астрономия ва физика тарихи. (маърузалар матни), Т. ТДПУ, 2001.
-
Мамадазимов М.М. Улуғбек ва унинг расадхонаси, Т. Ўзбекистон, 1994
-
Горбацкий В.Г., Лекции по истории астрономии. СПгу, 2002.
10. Астрономические даты и открытия, http://astro.websib.ru/istor/istor.htm
11. http://naturalhistory.narod.ru/Page_1.htm
12. Ziyaxanov R.F., Astronomiya tarixi (электрон вариант, кафедра)
Достарыңызбен бөлісу: |