Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му


Фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати



Pdf көрінісі
бет10/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати: 
1. Данияров Б. Х. Ўзбек тили лексик синонимларининг лисоний ва 
нутқий муносабати, лексикографик тадқиқи. Монография.- Тошкент: 
“Сано стандарт”, 2019. – Б. 91-105. 
2. Данияров Б.Х. Проблемы лексической синонимии узбекского языка: 
Коннотативный аспект семантики номинативных единиц. -Москва: 
Институт языкознания РАН, 1994. –С.70-91. 
3. Данияров Б.Х. Иследование лексической синонимии, возникшей на 
базе заимствований в современном узбекском языке. Автореферат 
диссертации... канд. филол. н. - Москва: Институт языкознания РАН, 
1993. 
4. Данияров Б.Х. Ўзлашма сўзларнинг қўлланиши ҳақида. Ўзбек 
тилининг грамматик қурилиши ва стилистикаси. Илмий мақолалар 
тўплами Самарқанд: СамДУ, 1992 й. Б. 89-98. 
5. Данияров Б.Х. Ўзбек адабий тили орфоэпияси ва орфографиясининг 
айрим долзарб муаммолари. Тил ва адабиѐт таълими» ж., -Т.: 2014. 11-
сон. 9-11 б. 
6. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 2-жилд. -Т.: ЎзМЭ, 2007. - 
Б.362. 
ТЕАТР ИЛМИНИНГ БИЛИМДОНИ 
 
Ризаев Омонулла Зуфарович –
 Ўзбекистон давлат санъат ва
маданият институти профессори в.б., 
санъатшунослик фанлари номзоди.
Аннотация. Мақолада театршунослик фанининг келиб чиқиши, 
ижтимоий мавқеи, соҳа ривожидаги ютуқ, камчилик ва муаммолар ҳамда 
уларни бартараф этиш йўллари хусусида мулоҳаза юритилади. 
Калит сўзлар: театр, театршунос, тарих, санъат, анъанавий театр
замонавий театр. 
Халқимизда “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар”, деган 
эски нақл бор. Азалдан устоз-шогирд анъаналарининг улуғланиб келиши ҳам 
шундан. Ота-боболаримиз ўз зурриѐтларини бирор касб-ҳунар эгаси 
бўлишини ният қилиб, Устанинг олдига етаклаб борар экан, – шу 
фарзандимизга ҳунарингизни ўргатсангиз, шояд бир бурда нонини ҳалоллаб 


36 
еса, эти сизники, суяги бизники, деб тавозе кўрсатганлар. Зеро, “Устоз-
отангдан улуғ”, деган иборада ҳикмат кўп. Устоз этагини тутган шогирд, то 
Устози кўнгли тўлиб, фотиҳа бермагунча, унга эргашиб, ҳунарини “ўғирлаб” 
юраверган. Вақти келиб, шогирдининг “етилгани”га ишонч ҳосил қилган 
Устоз, маҳалла-кўй олдида унга оқ фотиҳа бериб, Уста бўлганлигини маълум 
қилган. Устозга сарполар кийгизилиб, дуосини олган кундан бошлаб шогирд 
мустақил ҳаѐтга қадам қўган... 
Муҳсин Қодиров ҳақида сўз кетганда ўнлаб шогирдларни катта ҳаѐтга 
йўллаган ана шундай, улуғ Устоз-мураббий кўз олдимизга келади. У киши
камтарлик, бағрикенглик, фидоийлик, қаноат ва оилапарварликда ҳам ибрат-
ўрнак эдилар. Ана шундай беназир Инсонга шогирд бўлишдек неъматни ато 
қилганидан Яратгандан беҳад миннатдормиз. 
Атоқли қомусий олим, санъатшунослик илмининг билимдони Муҳсин 
Қодиров номи мамлакатимизнинг барча санъат аҳли учун яхши таниш, 
қадрдон. Зеро, ҳам анъанавий, ҳам замонавий театр санъатининг бирон бир 
тури ѐки жанри йўқки, у киши ўрганмаган, тадқиқ қилмаган бўлса. Ё 
бўлмаса, мамлакатимизда бирон бир театр жамоаси йўқки, домланинг назари 
тушмаган, маслаҳати, ѐрдами тегмаган бўлса. Цирк, дорбозлик, рақс, мусиқа, 
адабиѐт ва тасвирий санъат хусусида ҳам олимнинг қатор мақола ва 
суҳбатлари эълон қилинган. Қарийиб олтмиш йил мобайнида олимнинг 
илмий тафаккури, сабри, кўз нури ва қалб қўри билан бунѐд бўлган қатор 
фундаментал тадқиқотлар, ўнлаб рисолаю юзлаб мақола, тақриз, эссе ва 
ижодий портретларда ўзбек миллий театр санъатининг қадим замонлардан то 
шу кунгача бўлган ривожланиш манзаралари ўз аксини топган. Устоздан 
қолган бой маънавий ва илмий мерос илдизлари минг йилликларга бориб 
тақаладиган миллий театр санъатимизнинг тарихи, бугуни ва келажагини ҳис 
қилиш, ўрганиш ва тадқиқотлар олиб боришда бебаҳо ҳазина, беназир манба 
ҳисобланади. 
Муҳсин Қодиров 1932 йил 10 март куни Шаҳрисабз шаҳрида 
хизматчи оиласида дунѐга келди. Отаси Абдуҳалил маҳсум, онаси Ойшабону 


37 
болаларини имон-эътиқодли, ҳалол, меҳр-оқибатли, билимли, ҳунарли бўлиб 
вояга етишлари учун астойдил интилганлар. Кўҳна Шаҳрисабзнинг тарихий 
обидалари, эртагу афсоналари, тўю томоша, куй-қўшиқлари таъсирида ўсиб 
улғайган Муҳсинжоннинг ѐш қалбида адабиѐт ва санъатга бўлган ҳавас ва 
иштиѐқ жуда эрта уйғонди ва у ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, 1950 
йили Тошкент давлат Театр ва рассомлик санъати институтининг 
театршунослик бўлимига ўқишга киради. Институтни 1955 йили имтиѐзли 
диплом билан тугатиб, Шаҳрисабзга қайтади, мактабда она тили ва 
адабиѐтдан дарс беради, Қарши шаҳрида театр ва маданият бошқармасида 
ишлайди. 1957 йилнинг 10 ноябрида санъатшунослик илмий-тадқиқот 
институтига кичик илмий ходим вазифасига ишга қабул қилинади, сўнгра 
аспирант, катта илмий ходим, илмий котиб ва 1976 йилнинг 18 августидан то 
умрининг охиригача, 39 йил мобайнида театр ва хореография бўлимининг 
мудири вазифасида ишлайди. 1962 йилдан ўриндошлик асосида Тошкент 
театр ва рассомлик институтида (хозирги Ўзбекистон давлат санъат ва 
маданият институти) жаҳон театри тарихидан дарс бериб, доцент (1968й.), 
сўнгра профессор (1980 й.) унвонига сазовор бўлади. 
Тақдир тақозоси билан, бизнинг театршунослик курсимизга (1978-
1983 йиллар) Муҳсин Қодиров раҳбар, у кишига ассистент этиб 
санъатшунослик фанлари номзоди Тамара Сильмильштейн деган фидоий бир 
педагог тайинланадилар.(Т.Сильмильштейн ва академик М.Раҳмоновларнинг
ҳаммуаллифликдаги 
“Шукур 
Бурхонов” 
номли 
монографияси
мутахассисларга яхши маълум).
Муҳсин Қодиров ҳамиша ораста кийинган, қалин сочлари орқага 
текис таралган, қўлларида чарм папка, дарсга шошилмасдан, хотиржам кириб 
келардилар. Сира ҳам овозларини баланд кўтариб, кимнидир қаттиқ 
койиганларини кўрмаганмиз. Нуроний ѐруғ, чеҳраси, босиқ, пурмаъно 
сўзлари, панд-насиҳатлари асл ўзбек зиѐлисининг том маънодаги ѐрқин 
тимсоли эди. Биз талабалар домлани ҳафа қилишдан, унинг назаридан 
қолишдан чўчирдик. Дарс асосан, ўқилган пьесалар ва кўрилган 


38 
спектаклларнинг муҳокамаларига бағишланиб, бахс-мунозараларга бой, 
қизғин ўтарди. Баъзан қизишиб кетиб, ҳаммамиз ким ўзарга баравар 
гапирардик, тортишув, қий-чув кўтариларди, мақсад кўпроқ гапириб, 
домлага ўзимизни кўрсатиш. Шундай кезларда домла мириқиб кулардилар, 
чиройли кулардилар. Кейин якун ясардилар. Домла сўз бошлаганда, ҳамма 
жим, гўѐ нафас олмай тинглардик. У киши шошилмай, ҳаммамизнинг 
фикримизни бир-бир изоҳлаб, баҳоларди. Ҳеч ким назардан четда қолмасди. 
Ғала-ғовурда кимнинг нима деганини қандай илғаб қолганларига хайрон 
қолардик. Кейин билсак, ҳар биримизнинг фикримизни дафтар четига 
алоҳида белгилаб, ѐзиб қўярканлар.
Устозни ѐдга ола туриб, беихтиѐр у кишининг беқиѐс илмий 
салоҳияти, бой маънавий мероси ҳақида ўйланиб қолдим. Бу мероснинг 
нақадар кўлами кенглиги ва унинг таърифу тавсифини келтириш хазилакам 
иш эмаслигини ҳис қилдим. Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, 
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти 
совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Табиат ва жамият Халқаро 
Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, қатор ижодий уюшмаларнинг 
кенгаш аъзоси, ўттиздан ортиқ китоб, ўқув қўлланмалар, қирққа яқин илмий 
тўпламлардаги, 500 дан ортиқ матбут саҳифаларидаги мақола, йигирма 
иккита пьеса, учта таржима, туркум теле-радио кўрсатув-эшиттиришлар 
муаллифи, йигирмадан ортиқ фан номзодлари ва докторларининг илмий 
раҳбари. Мамлакатимизда, шунингдек, Россия, Англия, Германия, 
Чехославакия, Куба, Шимолий Корея, Марказий Осиѐ мамлакатларида 
ўтказилган Халқаро конференцияларда илмий маърузалар билан иштирок 
этиб, ўзбек миллий театр санъатини дунѐга танитишга улкан ҳисса қўшган 
забардаст олим... Аслида, бу ҳаммаси йиллар давомидаги машаққатли 
меҳнат, тинимсиз ўқиш-изланиш, сон-саноқсиз экспедициялар, сабр-тоқат, 
чидам, матонат, соғлик эвазига бунѐд бўлган.
- “Тинимсиз ишладим.., деб ѐзади Устоз ўз таржимаи ҳолида. Илмий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет