40
мукофотига сазовор бўлиши Устознинг илмга,
миллий маданиятимиз ва
меросимизга бўлган садоқати, иқтидори ва машаққатли меҳнатлари эвазига
берилган Олий мукофот деб биламиз.
Муҳсин Қодиров нафақат назариѐтчи олим, моҳир педагог балки,
фидойи ташкилотчи раҳбар сифатида ҳам мамлакатимиз театр санъати
ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Узоқ
йиллар Санъатшунослик илмий-
тадқиқот институтида бўлим мудири, 1996-98 йиллар Ўзбекистон давлат
санъат институтининг ректори лавозимларида ишлаб, айнан санъат соҳасида
миллий кадрлар тайѐрлаш борасидаги ислоҳотларда бевосита иштирок этди.
Соҳага оид янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари тайѐрлаш ишларига бош-
қош бўлди. Шунингдек, мамлакатимизда санъат соҳасида
таъсис этилган
Республика ва Халқаро миқѐсдаги барча танловлар, кўрик-фестиваллар,
семинар-кенгашлар, давра суҳбатларининг доимий фаол ташкилотчиларидан
бўлди.
Узоқ йиллар қаерда ишлашимдан қатъий назар, Устоз билан мунтазам
равишда, баъзан бир кунда бир неча маротаба мулоқот қилган кунларимиз
бўларди. Чунки, курс раҳбарим ҳам, илмий ишларимнинг раҳбари ҳам,
жонкуяр маслаҳатгўйим ҳам, шу киши эди. Барча илмий-ижодий
тадбирларимизда бош-қош, корфармо эдилар. Сўнгги кунларда, айниқса
жуда илҳомлари жўшиб, ишга шўнғиб кетгандилар. Бир куни телефон қилиб
қолдилар: – Тинимсиз ѐзяпман, янги
китобимни нашрга топширдим, эрта-
индин чиқиб қолади, дедилар, ҳурсанд бўлиб. Хаѐлимга бир фикр келди, деб
давом этдилар, янада завқлироқ оҳангда, менга баъзи маълумотларни
берсангиз, сиз ҳақингизда бир нарса ѐзмоқчиман, қарасам унча-мунча иш
қилиб қўйибсиз...
Нима ѐзмоқчисиз, дедим қувлик қилиб, мен ҳам ўша оҳангда. Китоб, –
дедилар. Ғалати бўб кетдим. Домла ҳазиллашдилар шекилли, деб ўйладим.
Гапни бурдим, қарасам жиддийга ўхшайди. Ҳазил-ҳузул қилиб, бир амаллаб
турубкани қўйдим. Устоз нимани режалаштирган эканлар, деб ўйлаб қолдим.
41
Негадир, ҳижолат чекдим. Бироқ барибир, домланинг ҳурсандлигидан
ҳурсанд бўлдим...
Орадан кўп ўтмай домла даволанишга ѐтибдилар, деган хабарни
эшитдим. Стационарга кўргани бордим. Ҳар галгидек келинойимиз парвона.
Юрагим увушиб кетди. Кейин уйларига бордим, ухлаб ѐтган эканлар, безовта
қилмай, қайтиб кетдим. Бироздан сўнг келинойи қўнғироқ
қилиб қолдилар,
салом-аликдан сўнг телефонни домлага бердилар, қисқа, гаплашдик: Ётиб
қолдим, дедилар, қандайдир хижолатомуз. Эркаланиб ѐтиш Сизга
ярашмайди, дедим, гўѐ ҳазилга буриб. 10-мартга яқин қолди (домланинг
туғилган куни) унгача тузалишингиз, ҳар галгидай бизларни ўзингиз кутиб
олишингиз шарт, дедим. Ҳаммамиз
Сизни мақтаймиз, эвазига келинойимиз
бизни мазали таомлар билан сийлайдилар, деб қўшиб қўйдим. Иншоолоҳ,
айтганингиз келсин, дедилар. Домланинг кўнгли ѐришганини, хаѐлан
10-мартга
интилаѐтганликларини
овозлари
тетиклашиб,
жаранглаб
бораѐтганидан ҳис қилдим. Шу пайт, тўсатдан, “Жаҳон адабиѐти” журналига
берган таржималарим нима бўлди, деб сўраб қолдилар. Кулиб юбордим.
Насиб қилса, март сонида чиқади, туғилган кунингизга совға қилиб олиб
бораман, дедим. Дуо қилдилар...
Гарчи, Муҳсин Қодиров билан 35 йилдан зиѐд вақт мобайнида Устозу
шогирд бўлиб, жуда кўп жараѐнларда бақамти фаолият юритган бўлсак-да,
барибир талабалик давридаги хотираларни кўпроқ ѐдга оламиз. Баъзан,
домла дарс ўта туриб, ўзининг
талабалик даври, илмга кириб келган илк
дамларини эслаб қолардилар. Биз у кишининг хотираларини хавас ва ихлос
билан тинглардик. Домламиз соф адабий тилда, равон, қофиясини келтириб
гапирардилар.
Биз, охири хайрли тугайдиган, кишини яшашга, ўқишга,
оламшумул ишлар қилишга илҳомлантирадиган гўзал ҳикоя таъсиридан
завқланардик. Бироқ, нима учундир
шундай чиройли гапира туриб,
домланинг баъзан маъюс тортганини, унинг кайфияти, нигоҳи ва сўз
оҳангида биз ўйинқароқ талабалар учун тушунарсиз бўлган қандайдир
ғалати, маҳзун туйғуларни сезгандек бўлардик. Қарангки, бугун ѐшимиз
42
улғайиб,
оқ-қорани таниган сари, домламиз кўнглидан ўтган ўша “ғалати”,
паришон туйғуларни ўзимизда ҳам ҳис қиладиган бўлиб қолдик. Бу туйғу–
Соғинч экан. Ўшанда домламиз талабалик йилларини гапира туриб,
ѐшлигини, болалигини, Шаҳрисабзни соғинган, қўмсаган эканлар. Энди эса
биз ўзимиз ўша дамларни қўмсаймиз, Устозни соғинамиз...
Достарыңызбен бөлісу: