Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет11/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

ишларимнинг асосий қисми ўзбек халқи бадиий меросининг томоша қилишга 


39 
мўлжалланган катта бир бўлагини (анъанавий театр, халқ рақси, цирки, 
ўйин ва томошалари каби) тадқиқ этишга қаратилган. Устозим Ҳоди Зариф 
йўлидан бориб фольклор экспедициялари билан Ўзбекистоннинг барча 
вилоятлари, туманлари, қишлоқларини ўрганиб чиқдим. Натижада юзлаб 
халқ ижрочиларини излаб топдим, улардан уч юздан зиѐд томошаларни 
магнит ва кино тасмаларига туширишга, ѐзиб олишга, муҳим тарихий 
маълумотлар тўплашга, шуларга таянган ҳолда анъанавий театрнинг XIX 
аср ва ХХ аср бошидаги тарихини тиклашга, Бухоро, Хоразм ва Фарғона 
ижрочилик мактабларини илмий асослашга муваффақ бўлдим. Шу 
йўналишдаги тадқиқотларим, мақолаларим, ойнаи жаҳон ва радио орқали 
олиб борган тарғибот-ташвиқот ишларим туфайли, биринчидан, фанда 
театр фольклоршунослиги, яъни театршунослик ва фольклоршунослик 
илмий услубларини боғловчи илм соҳаси майдонга келди, иккинчидан, халқ 
ижодиѐтининг томошавий турларига эътибор кучайди, учинчидан, давлат 
тасарруфидаги театрларда бугунги кунда оқим тусини олган халқ 
томошалари руҳидаги спектакллар яратишга туртки берди”. 
Чиндан ҳам Муҳсин Қодиров илк илмий фаолиятиданоқ ўз тақдирини 
миллий меросимиз билан боғлади. “Ўзбек халқ оғзаки драмаси” мавзуидаги 
номзодлик диссертацияси (1962) ҳам, “Анъанавий ўзбек театри...”га 
бағишланган докторлик диссертацияси (1975й.) ҳам айнан қадимий миллий 
санъатимизни тиклашга, уни илмий асослашга хизмат қилади. Айниқса, 
мустақиллик йиллари Муҳсин Қодировнинг илмий-ижодий фаолияти янада 
самарали бўлди. Айнан, Истиқлол Устознинг миллий маданий меросимизни 
тиклаш ва тарғиб қилиш соҳасидаги изланишларига кенг йўл очди, 
қачонлардир бу мавзуни тадқиқ қилиши учун унга тўғоноқ бўлган барча 
ғовларни суриб ташлади. Олим бу даврда йигирмага яқин рисола ва ўқув 
қўлланмаларини чоп этишга улгурди, ўзининг шу соҳада бир умр олиб 
борган изланишларини жамлаб, йирик фундаментал тадқиқот сифатида 
нашрдан чиқарди. “Ўзбек анъанавий театри” деб номланган ушбу асарнинг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет