Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет17/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

 
 


59 
БОЛАЛАР ТЕАТРИ ТАДҚИҚОДЧИСИ 
Хайитбаев Шермат Уринович –
Республика мусиқа ва санъат коллежи доценти,

 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. 
 
Аннотация. Ушбу мақолада таниқли театр танқидчиси, санъатшунослик 
фанлари номзоди, профессор Икромов Ҳамиджон Имомовичнинг илмий 
фаолияти ҳақида айтилади. Танқидчининг ўзбек театри ривожи учун қўшган 
ҳиссаси таҳлил этилади.  
Калит сўзлар: театр, таҳлил, танқид, ижро, спектакль... 
 
Аннотация.
 
В статье рассказывается о научной деятельности 
известного театрального критика, кандидата искусствоведения, профессора 
Икрамова Хамиджона Имамовича. Анализируется вклад критика в развитие 
узбекского театра. 
Ключевые слова: театр, анализ, критика,исполнение, спектакль... 
Аnnotation. The article describes the scientific activities of the famous 
theater critic, candidate of art history, professorIkramovKhamidzhonImamovich. 
The contribution of the critic to the development of the Uzbek theater is analyzed.
Keywords: theater, analysis, criticism, performance, performance 
Таниқли ўзбек театр танқидчиси, профессор Икромов Ҳамиджон 
Имомович 1943 йили Тошкент шаҳрида, санъаткор оиласида туғилган.
Ҳ.Икромов 1963 йилда Островский номидаги театр ва рассомчилик 
институтининг “Театршунослик” бўлимига ўқишга кириб, 1968 йили 
муваффақиятли битирди, театршунос ва театр танқидчиси ихтисослигига эга 
бўлди. 
Ҳамиджон Икромов меҳнат фаолиятини талабаликданоқ бошлаган. У,
1963-1968 
йиллар Ўзбекистон хроника ва ҳужжатли фильмлар 
киностудиясида, режиссѐр ассистенти лавозимида ишлаб, кўпгина машҳур 
кино усталари билан бирга оддий ўзбек халқи ҳаѐтидан ҳикоя қилувчи 


60 
ҳужжатли фильмлар яратишда фаол қатнашди, мақтов қоғозлари, фаҳрий 
ѐрлиқларга эга бўлди. 
Ҳ.Икромов Санъат институтини битиргач йўлланма билан Ўзбекистон 
театр жамияти (Ўз.ТЖ)га ишга юборилди. Бу ерда у 1968 – 1973 йиллар 
давомида маслаҳатчи – инструктор, Республика актѐрлар уйи директори 
лавозимларида ишлаб, театршунос ва санъатшунос журналист сифатида элга 
танилди. 
Ҳ.Икромов 1973-1975 йиллар “Ўзбекистон социал таъминоти” 
журналида масъул котиб лавозимида ишлагач, 1975 йили Санъатшунослик 
илмий-тадқиқот институти аспирантурасига ўқишга кирди ва илмий-
тадқиқот ишлари билан шуғулланди. 1985 йили “Республика ўзбек ѐш 
томошабинлар театри тикланиши ва ривожланиши” мавзуидаги илмий 
ишини якунлаб санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасига эга 
бўлди. Шу сабабли ҳам унинг асосий йўналиши болалар театри бўлиб қолди. 
Театршуноснинг мақолаларини кузатар эканмиз болалар театри учун аталган 
кўпгина ишларни бунга мисол қила оламиз. Ҳ.Икромовнинг “Ўзбекистон 
маданияти” газетасида эълон қилинган “Болалар талаби – истиқбол талаби”, 
“Яхши асарлар бор, аммо...” каби танқидий таҳлилий мақолаларида 1980 
йиллар болалар драматургияси ҳақида сўз боради. Болалар драматургиясида 
ҳам янгича қараш, янгича фикрлаш зарурлигини таъкидлайди. Бундан 
ташқари барча асарларда ѐмон болаларни тарбиялаш асосий воқеани ташкил 
этиши бир хиллиликка олиб келишини айтади.
1980 йилларда ѐзилган “Театрга кирманг, амаки” номли мақоласида 
ҳам ѐш томошабин ва театр муаммолари ҳақида сўзлайди. Ушбу мақолада ѐш 
томошабинлар учун ўзига хос бўлган театр биноси бўлиши кераклиги, бу ҳам 
ѐшларни театрга бўлган қизиқиши ва ҳавасни уйғонишига сабаб бўлишини 
таъкидлайди. Театрга бориш бола учун байрамга айланиши зарурлиги бу 
учун эса болаларни қизиқтира оладиган асарларни саҳнага олиб чиқиш 
лозимлиги таъкидланади. Яна ѐш томошабилар театридаги муаммоалрдан 
бири сифатида танқидчи шуни кўрсатадики актѐрларнинг ѐши катта 


61 
эканлиги. Кичик ѐшдаги қаҳрамонларни яратишда актѐрларни ѐши катталик 
қилаѐтганлиги ѐш томошабин бунга ишонмаслиги ва шу орқали томошага 
бўлган қизиқиши камайишини таъкидлайди.
Бундан ташқари Ҳ.Икромов илмий-ижодий кечаларда, спектакль 
муҳокамаларида қилган чиқишларида мулоҳазаларининг теранлиги ва 
фикрининг ѐрқинлиги билан алоҳида ажралиб туради. Кўпинча муҳокама 
охирида сўз олиб, вазиятни умумий таҳлил қилади ва масалага баҳс-
мунозаралар учун ўрин қолмайдиган тарзда хулоса ясайди.
Ҳ. Икромов 1975 йилдан А.Қодирий номидаги Тошкент давлат 
маданият институтида театр назарияси ва амалиѐтига оид фанларидан дарс 
берди, ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, факультет декани муовини
“Режиссѐрлик ва актѐрлик маҳорати” кафедраси мудири лавозимларида 1993 
йилгача ишлади. 
Ҳ. Икромов 1993 йили Ўзбекистон маданият ишлари вазирлиги Санъат 
ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ўзбек санъатини янги 
шароитлардаги ғоявий-бадиий фаолиятини ривожлантириш ишларида фаол 
иштирок этди. 
Ҳ Икромов 1996 йили Ўзбекистон Давлат санъат инстиутининг 
Маънавий-маърифий ва илмий ишлари бўйича проректори лавозимига 
тайинланди. Шу лавозимда 2003 йилгача фаолият олиб борди. Ўзбек санъат 
таълимини “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” тамойилларида реформалаш 
ишларига баракали ҳисса қўшди. Икки йил давомида институт ректори 
вазифасини бажарди. Ҳ.Икромовнинг санъат таълими соҳасидаги ишлари 
Ўзбекистон ҳукумати томонидан юксак баҳоланди. Унга 1999 йили 
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ѐшлар мураббийси” фахрий унвони 
берилди.
Ҳ. Икромов 2003-2012 йилларда нафақат институт, балки республика 
миқѐсида ҳам, соҳанинг энг йирик ва нуфузли кафедраси бўлган 
“Санъатшунослик” кафедрасини бошқариб келган. 


62 
Ҳ. Икромов 400 дан ортиқ санъат соҳасига оид илмий, илмий – 
маърифий, услубий мақолалар, ўқув меъѐрий қўлланмалар, театр ва мусиқа 
санъатига оид иккита китоб ва иккита йирик рисола муаллифи. Бундан 
ташқари унинг “Давр ва театр” номли рисоласида унинг театрга оид 
қарашлари номоѐн бўлган мақолалари жамланган. Унинг илмий таҳририда 20 
дан ортиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратилган. Режиссѐр сифатида 20 
га яқин спектакллар саҳналаштирган, Мустақиллик ва “Наврўз” республика 
байрамларини уюштиришда (2000 йилгача) қатнашган. Адабий-бадиий 
маслаҳатчи сифатида республика театрларининг йирик спектаклларини 
чиқаришда бош-қош бўлган.
Ўнга яқин пьеса ва Ғарб класссикларининг қатор назарий мақолаларини 
ўзбек тилига таржима қилган. Телерадио учун ўндан ортиқ муаллифлик 
кўрсатув ва эшиттиришлари тайѐрлаган, санъатнинг долзарб масалалари 
юзасидан жуда кўп маротаба телерадио чиқишлар қилган. 
Бугунги кунда ҳам Ҳ.Икромов илм қилишдан тўхтамаган. Унинг бир 
қатор илмий мақолалари республика газета ва журнналларида чоп қилиниб 
келинмоқда. Ундан ташқари театр спектаклларнинг жамоатчилик кўриклари, 
турли ижодий мажлислар-у семинарлар, учрашувлар ҳозирда ҳам 
Ҳ.Икромовнинг иштирокисиз ўтмаслигига жамоатчиликка маълум.
Ҳ.Икромовнингтарбиялаган шогирдлари орасида фан докторлари, фан 
номзодлари, Ўзбекистон халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонларига 
эга санъаткорлар, таниқли драматурглар мавжуд.
Унинг ѐзган илмий мақолалари, спектакллар кўригидаги чиқишлари
ўзбек театри ривожи ва унинг равнақи учун ҳизмат қилиб келмоқда. 
Устознинг келгуси ишларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет