Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет41/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 
асосий тамойиллари. Т.:“Ўзбекистон”, 1995., 52-бет. 
2. Ўзбек фольклори очерклари. I-жилд, Т.:»Фан», 1988., 66-бет. 
3. Муродов М., Шайхов Ҳ. Ҳаѐтбахш хаѐллар. Т.:»Ёш гвардия», 1985., 90-бет. 
4. Ўша китоб, 90-бет. 
5. Ўзбекистон вақтли матбуоти нашрларида нақл, ривоят ва ибратли 
ҳикоялар деб босилган фольклор намуналари назарда тутилади. 
6. “Оймомада аждарҳо”. Фантастик эртаклар. Т.:»Ёш гвардия», 1983.,17-бет. 
7. Раҳмонов Н. Кўҳна битиктошлар. Т.:Ғ.Ғулом нашриѐти, 1991.
Муродов М., Шайхов Ҳ. Ҳаѐтбахш хаѐллар. Т.:»Ёш гвардия», 1985., 90-бет. 


186 
8. Тўхлиев Б. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асари. 
Т.:»Ўзбекистон», 1991.
ТЕШАБОЙ БАЯНДИЕВ ҚОРАҚАЛПОҚ МИЛЛИЙ ТЕАТРИ 
ТАРИХИНИ ЎРГАНГАН ОЛИМ 
Ахрор-Мурод Иродабегим – 
 “Театр санъати” мутахассислиги 
2-босқич магистранти. 
 
Тешабой Баяндиев ўзбек ва қорақалпоқ театршунослик фани ҳамда 
театр педагогикасининг намояндаларидан бири, санъатшунослик фанлари 
доктори, 
профессор, 
ўзбек 
ва 
қорақалпоқ 
санъатшунослик 
журналистикасининг йирик вакилидир. Олимнинг санъат мавзуларини 
ѐритувчи илк мақолалари ўтган асрнинг 50-йиллари оҳирларидан 
республикамиз матбуоти саҳифаларида пайдо бўла бошлади. Ўшандан бери 
театршунос олим таҳлилий ва бадиий публицистиканинг деярли барча 
жанрларида юздан ортиқ мақолалар яратган. Унинг мутахассис сифатидаги 
кузатувлари, 
таҳлиллари 
драматургия 
ва 
режиссурани 
тобора 
мукаммаллашиб, ривожланиб бориши учун самарали хизмат қилди. 
Ўзбек тилида яратилган мақолалардан ташкил топган биринчи тўплам 
«Санъат масалалари театршунос нигоҳида» номи билан 2009 йили нашр 
этилган. Олимнинг рус тилида ѐзилган мақолалари жамланиб «Театр и 
время» тўплами нашр этилган. «Санъат масалалари театршунос нигоҳида» 
тўпламида театршуноснинг ўттиз тўққизта таҳлилий мақоласи жамланган. 
Булардан ўн биттаси турли мавзулардаги мақолалар, ўн бештаси санъат ва 
илмий асарларга тақризлар ва ўн учтаси ижодий портретлардир. Китобда 
пойтахт ва вилоят театрларининг қатор диққатга сазовор саҳна асарларига 
ѐзилган тақризлар ҳам бор. Улар орасида Сирдарѐ театрининг «Амир Темур», 
Муқимий ва Қорақалпоғистон театрининг «Алпомишнинг қайтиши», ва 
«Алпомиш», Хоразм театрининг «Авесто» спектаклларига ѐзилган 
тақризларда асарларнинг томошабинлар маънавий тарбиясидаги аҳамияти 


187 
чуқур таҳлил қилинган. Китобнинг катта қисмини театр масалаларига оид 
таҳлилий мақолалар ташкил этади. «Ранг-баранг мавзулар», «Республика 
театрларининг 1998 йил фаолияти», «Вилоят театрлари изланиш йўлларида» 
мақолаларида республикамиздаги театр жараѐнлари, вилоятлардаги 
театрларнинг ижодий изланишлари атрофлича ѐритилган. 
Тешабой Баяндиевнинг тадқиқотчи сифатида бош ихтисослиги қардош 
қорақалпоқ театридир. Шунинг учун олимнинг асосий илмий ишлари ҳам шу 
халқ театри тарихи ва тараққиѐт муаммоларига бағишланган. Уларнинг 
кўплари китоб шаклида чоп этилган. «Театр и время» тўпламидаги деярли 
барча материаллар қорақалпоқ театри ва драматургиясининг тарихий 
тараққиѐт босқичлари ва унинг турли даврлардаги ҳаѐтий жараѐнларини 
ѐритишга бағишланган. Барча материаллар рус тилида эълон қилинган 
мақолалардан иборатдир. Китоб ўн беш мақола, саккиз ижодий портрет ва 
икки тақриздан иборат. Тўпламда қорақалпоқ театри пайдо бўлган илк 
даврлардан бошлаб бугунги кунгача бўлган ижодий йўли ѐритилган. 
Мақолалар орасида айниқса 1963 йилда «Вестник» илмий тўпламида эълон 
қилинган «Первая каракалпакская национальная студия» мақоласи ўзининг 
ҳажми ва мазмун моҳияти билан ажралиб туради. «Театр и время» тўпламига 
киритилган мақолаларни баъзилари Қорақалпоқ Республикаси давлат 
мусиқали драма театрининг турли тадбирлар доирасида Тошкентда ўтган 
гастролларини ѐритишга бағишланган. Айримларида қорақалпоқ театрини 
босиб ўтган ўзига хос йўли ҳақида ѐритилган, бошқаларида анча 
мураккаброқ мавзуларни илмий услубда ѐритишга ҳакарат қилган. Масалан, 
«Каракалпакский театр сегодня», «Творческий отчѐт», «Сплав опыта и 
молодости» мақолаларида қиѐсий таҳлил усули қўлланилиб, театрнинг 
олдинроқ қилган ишларини янги ишлар билан таққослаш орқали ютуқларини 
эътироф этган. 1985 йилда ѐзилган «Первая опера на Каракалпакской сцене» 
мақоласида бир гуруҳ қорақалпоғистонлик ѐшларнинг Ўзбекистон давлат 
санъат институти профессори О. Абдураззоқов бошчилигида «Майсаранинг 
иши» операсини талабалик битирув ишлари сифатида тайѐрлаганликларини 


188 
ѐзади. Шундан кейин қорақалпоқ саҳнасида бирин кетин опера ва балетлар 
саҳналаштирилади. 
Тешабой Баяндиев 1988 йил «Перестройка - веления времени», «ТЮЗ 
нуждается в помощи», «Детям многое можно объяснить» мақолаларини 
ѐзади. Мақолаларда қорақалпоқ санъатининг ютуқлари, ривожланиши учун 
тўсиқ бўлиб турган масалалар таҳлил қилинган. Бу ишларда драматургия, 
таржима асарлар ва классик асарларни саҳналаштириш, актѐр ва 
режиссѐрлик ѐндашувлари, саҳна маданияти, ташкилий молиявий масалалар 
билан боғлиқ муаммолар атрофлича ѐритилган. 
Театршунос олим «Қорақалпоқ театри тарихи» китобини ѐзган. Ушбу 
китоб Қорақалпоқ миллий театрининг тарихи, эволюцияси ва бир қатор 
муаммоларига бағишланган. Китоб икки қисмдан иборат. Биринчи қисм олти 
бобдан иборат бўлиб, қорақалпоқ театрининг ташкил топиши, театрнинг 
янгиланиши, ўсиш даври қийинчиликлари каби мавзулар ѐритилган. Иккинчи 
қисмда театрнинг замонавий муаммолари, қорақалпоқ саҳнасининг миллий 
репертуари, театр саҳнасида таржима драматургия, қорақалпоқ театрининг 
мустақиллик йилларидаги фаолияти ҳақида ѐзилган. Жумладан, муаллиф
«Театр санъатига йўл» бобида шундай ѐзади “Тўрткўлда биринчи Давлат 
профессионал театрини вужудга келиши Қорақалпоғистон маданий ҳаѐтида 
улкан воқеа бўлди. У бадиий ҳаваскорликни истиқболдаги ривожига 
сезиларли таъсир қилди. Ўз навбатида кейинчалик Қўнғирот, Чимбой, 
Хўжайли, Беруний, Қипчоқ сингари туманларда театрлар ташкил этилди. 
Давлат театри труппаси 82 кишидан иборат. Театрнинг биринчи актѐрлари 
педагогик ва қишлоқ хўжалиги техникумлари ўқувчиларидан иборат бўлди. 
Миллий қорақалпоқ драматургияси ва театрининг асосчиларидан бири, 
ажойиб ташкилотчи Абдраман Утепов театрга директор ва бадиий раҳбар 
этиб тайинланди. Янги театрнинг биринчи спектакли зўр муваффақият 
қозонди. Бу Абдраман Утеповнинг “Ўз тенгини топган топган қиз” пьесаси 
эди, у 1934 йилгача саҳнадан тушмади. Муаллифнинг ўзи спектаклга 
режиссерлик қилди ва асар саҳнавий талқинининг халқчиллиги ва 


189 
томошавийлигини таъминлашда халқ қўшиқларидан ўз ўрнида унумли 
фойдаланди.” 
Китобда мужассам бўлган мақолаларнинг илмий қиймати катта, бугунги 
кун театри амалиѐтида ва педагогикасида ҳам жуда аҳамиятли. Тешабой 
Баяндиев фаолияти Қорақалпоқ миллий театрининг тарихи, ривожланиши ва 
бир қатор муаммоларини ѐритишга бағишланган катта меросдир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет