Shab‟ chodiri xayol ast,
Ro„z chodiri jamol ast
1
Ya‟ni:
Kecha chodir xayoldir,
Kunduz chodir jamoldir.
Umuman olganda biz an‟anaviy teatrga va qo„g„irchoq teatriga oid asosiy
ma‟lumotlarni aynan Muhsin Qodirov manbalaridan olamiz. Bugungacha saqlanib
qolgan va rivojlangan qo„g„irchoq teatrining eng yaxshi xususiyatlari an‟anaviy
teatr negizida yuzaga kelgan. Ammo xozirgi kunda an‟anaviy teatrga xos bo„lgan
nomoddiy me‟ros o„zining asl mohiyatini yo„qotib, sintezlashib ketdi. Zamonaviy
dunyoda insoniyat taraqqiyotining tub mohiyatini o„ziga singdirgan ushbu san‟at
turini har bir soha bilimdoni boricha saqlab qolishga salmoqli xissa qo„shishi
dolzarbdir.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‟yxati:
1. Qodirov М., Qodirova S. O„zbek teatri tarixi. – Toshkent: Niso Poligraf,
2019.- 10-b.
2. O‟sha manba, 12-b.
3. Vohidov E. So„z latofati. – Toshkent: O„zbekiston, 2018. - 7-b.
4. Qodirov М., Qodirova S. O„zbek teatri tarixi. – Toshkent: Niso Poligraf,
2019.- 15-b.
5. Qodirov M., Qodirova S. Qo„g„irchoq teatri tarixi. Toshkent: Talqin, 2006. -
31-b.
6. Talas. Записи кизикчи. O„zFASI fondi. 2-kitob. inv.T-57.
1
Talas. Записи кизикчи. O„zFASI fondi. 2-kitob. inv.T-57
169
ТОМОША САНЪАТИ ТУРЛАРИНИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА
МУҲСИН ҚОДИРОВ ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ ЎРНИ
Каримова Муқаддас –
ЎзДСМИ “Театр санъати”
ихтисослиги мустақил изланувчиси
Аннотация: мақола, атоқли театршунос олим Муҳсин Қодировнинг
илмий мероси - санъатшунослар, театршунослар, фольклоршунослар учун
анъанавий томоша санъати турлари тарихини ўрганишда асосий илмий манба
бўлиб хизмат қилиши ҳақида.
Калит сўзлар: томоша, ўйин, анъанавий театр, илмий таъмирлаш
услуби, фольклор, илмий мерос.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени
соҳиби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Халил ўғли
Қодировнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан атоқли олимнинг
миллий томоша санъaти турлари тарихи бўйича олиб борган тадқиқотлари
тўғрисида сўз юритмоқчимиз. Ўтмишда – анъанавий театр, рақс, халқ цирки,
фольклор санътининг барча шакллари ва турлари “томоша” деган биргина
истилоҳ билан белгиланган. Асли арабчадан олинган бу сўз – қараш, кўздан
кечириш деган маънони англатади. Аммо Марказий Осиѐда унинг маъно
доираси жуда кенг бўлиб: кўпчиликка мўлжалланган; кўрувчи ва
тингловчини қувонтирадиган ѐки қайғуртирадиган; жунбушга соладиган
ижролар; майдондаги маросимлар билан боғлиқ намойишлар ва ўйинлар -
барчаси “томоша” деб юритилган. Туркийчада эса – “ўйин” атамаси
ишлатилган. Унинг қўлланиш доираси ҳаддан зиѐд кенг бўлиб,
юқоридагилардан ташқари эрмак машғулотларни, бадантарбия ва спортга
алоқадор соҳаларни ҳам ўз ичига олган. “Шу боисдан юқори малакали,
тажриба ва маҳорат талаб қиладиган санъат турларига нисбатан “ўйин”дан
кўра “томоша" атамасини ишлатиш тўғрироқ бўлади”.
170
“Томоша санъати” тушунчасини илмий атама шаклида илк бор Муҳсин
Қодиров қўллади. 1981 йилда “Ўзбек халқ томоша санъати” номли китоби
нашрдан чиқди. Шундан эътиборан “томоша санъати” тушунчасини
тадқиқотчилар қўллай бошлагани учун атамага айланди. Бу атама тўғри
эканлигини олим – анъанавий театрнинг турлари, саҳнавий якка ижрога
асосланган рақс санъати ва халқ цирки кўринишлари, байрамлар ҳақидаги
маълумотлар асосида далилланган. Хусусан Темурийлар даври томоша
санъати турлари, байрамлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда умумлашмалар
қимматли асосдир. Шунингдек, тадқиқотдаги Зайниддин Восифийнинг
“Бадоеъ ул-вақое”, Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”, Заҳириддин
Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Ҳасанхўжа Нисорийнинг “Музаккири
аҳроб” каби асарлари ҳам қимматлидир. Уларда анъанавий театр, рақс,
фольклор ва цирк томошалари бўйича маълумотлар, умумлашма фикрлар
мавжуд. Томоша санъати турлари ва байрамлар тарихини тадқиқ этишда
Муҳсин Қодиров машаққатли илмий йўлдан юрган. Тарихий асарлар,
зафарномалар, сафар кундаликлари, тазкиралар, адабий манбаларда
171
инжулардек сочилган маълумотлар, лавҳалар, деворий ва китобий
тасвирларни бир-бирига солиштириб, қиѐс қилиб ҳар бир даврга хос томоша
санъати турлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилинган. Натижада, Муҳсин
Қодиров Марказий Осиѐ байрамлари, томоша санъатларининг келиб
чиқишидан тортиб, исломгача бўлган даври, айниқса, Амир Темур ва
темурийлар ҳукмронлиги даврига оид туркум ишларида илмий таъмирлаш
услубини кенг қўллагани учун ўзига хос илмий йўналиш вужудга келди ва бу
йўналиш – томошашунослик деб аталди.
Муҳсин Қодиров ўзининг томошашунослик атамасини қатор
тадқиқотлари – “Масхарабоз ва қизиқчилар санъати” (1971), “Ўзбек театри
анъаналари” (1976), “Ўзбек халқ томоша санъати" (1978),“Узбекский
традиционний театр кукол”(1979) китоблари асосида мустаҳкамлади.
Натижада, Л Авдееванинг “Ўзбекистон рақс санъати", “Ўзбек миллий рақси
тарихидан” номли тадқиқотлари, Т.Обидовнинг “Традиционный цирк в
Узбекистане.
Генезис
и
эволюция”(1990)
мавзуидаги
докторлик
диссертацияси бу фикрни ривожлантирди. Қатор тадқиқотлар Ўзбекистон
худудида томоша санъати турлари жуда қадимги даврларда шаклланиб,
асрлар давомида узлуксиз ривожланиб келгани исбот қилинди. Уларда
анъанавий театр, рақс санъати, халқ цирки, фольклори алоҳида-алоҳида
тадқиқ этилди. Бу тадқиқотларни ўрганиш натижасида фольклор санъати
турларини ҳам алоҳида таҳлил қилиш мумкин.
Ўтмишда фольклор билан боғлиқ томоша санъати турлари – халқ
ҳаѐти, маросимлари, урф-одатлари, одоб-аҳлоқ талаблари билан маҳкам
боғлиқ бўлгани, уларнинг ижрочилари бир-бирига ўхшаш шароитда, ҳар хил
муҳитда фаолият юритиб, бир-бирига таъсир кўрсатиб, тобора ривожланиб
келган. XX асрга келиб Ғарб тамаддуни таъсирида вужудга келган томоша
санъати турлари ўзаро ва жамият билан бу қадар занжирбанд боғлиқликда
эмаслигини кўрамиз. Улар нисбатан мустақилдир. Буни англаб етган Муҳсин
Қодиров шу йўналишда тадқиқот ишлари олиб бориб, “Томоша санъати –
ўтмишдан лавҳалар” (1993), “Амир Темур ва темурийлар даврида томоша
172
санъатлари” (1996), “Навоий ва саҳна санъати"(2000) номли китобларини
нашрдан чиқарди. Мухсин Қодировнинг тадқиқотлари ичида алоҳида
эътироф билан Темурийлар салтанати даврига тааллуқли илмий
изланишларни айтишимиз лозим. Чунки, тарихий хронология тартибида
жойлаштирилган
ушбу
тадқиқодларда
илмий
таъмирлаш
услуби
қўлланилган. Илмий таъмирлаш услуби асосида – археологик, тарихий-
этнографик, филологик, тасвирий ва фольклор материаллари ўзаро
таққосланган ҳамда театршунослик нуқтаи назаридан умумлаштирилган,
илмий жиҳатдан талқин этилган ҳолда ҳар бир давр томоша санъати турлари
ҳамда байрамлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилинган. Улар икки илмий
амалга таянган ҳолда далилланади. Биринчи амал – интерполяция бўлиб,
қўшни мамлакатлардаги санъат ҳолати, қиѐфасига қараб, уларни
солиштириб, тасаввур ҳосил қилишдир. Иккинчиси – ретроспекция бўлиб,
XX асрда маълум бўлган материаллар асосида, мозийга қараб фикр юритиш,
тарихдан ўхшаш томошалар топиб, уларни таққослаш ва хулосалар
чиқаришдир. Мақсад – ўқувчиларда бадиий маданият тараққий этган
Темурийлар даври томоша санъати турлари хусусида тўлиқ тушунча ҳосил
қилишдир.
Тинимсиз изланишда бўлган олим, Заҳириддин Муҳаммад Бобур
юбилейи муносабати билан “Бобурнома”ни синчиклаб ўқиш ва ўрганиш
ҳамда бошқа манбалар билан солиштириши натижасида – “Бобур нафосати”
номли тадқиқотини яратди. Бу китоб ҳам ѐш тадқиқотчилар учун илмий
манба бўлиб қолди. Муҳсин Қодировнинг “Анъанавий театр драматургияси”
номли китобида жамланган 85та – танқид, муқаллид, кулки-ҳикоя, мақтов,
кулки-қўшиқ, аѐллар қизиқчилиги ҳақидаги маълумотлар фолкьлоршунослар
учун ҳам муҳим илмий манба бўлди. Айниқса, уларни изоҳлар билан
таъминланганлиги тадқиқотчиларга анъанавий томоша турларининг ўзига
хослигини ўзлаштиришга қулайлик яратади. Шунингдек, бу маълумотлар –
санъатшунослар, фолкьлоршунослар ва этнографлар ҳамда санъат ва
173
маданият ўқув юртлари педагоглари, талабалари учун ўз соҳаларини
ўзлаштиришда назарий ва амалий асос бўлиб қолмоқда.
Хулоса шуки, сермаҳсул ижод қилган машҳур олим Муҳсин
Қодировнинг изланишлари натижаси бўлган қатор китоблари анъанавий
томоша санъати турларининг тарихи санъатшунослар, театршунослар,
фольклошунослар ва барча тадқиқотчилар учун ҳам илмий манба бўлиб
хизмат қилади. Охиратлари обод бўлсин!
Достарыңызбен бөлісу: |