Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет39/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Қодиров М. Мазхарабоз ва қизиқчилар санъати. – Т.:Фан, 1971. 
2. Қодиров М. Ўзбек театри анъаналари. – Т.: Ўқитувчи, 1976. 
3. Қодиров М. Ўзбек халқ томоша санъати. Т.: Ўқитувчи, 1978. 
4. Қодиров М. Анъанавий театр драматургияси. – Т.: Янги аср авлоди
2006. 
5. Қодиров М. Темурийлар даври томоша санъати. – Т.: Фан, 2007. 
МУҲСИН ҚОДИРОВ ИЖОДИДА ТЕАТР ТАРИХИНИНГ 
ЎРГАНИЛИШИ
(Темурийлар даври томоша санъатлари” монографияси мисолида) 
Тўхтаева Зебо Исматуллоевна – 


174 
ЎзДСМИ “Театр санъати” мутахассислиги
2-курс магистранти. 
 Аннотация. Мақолада Темурийлар даври томоша санъатини ўрганилиш
жарѐни ҳақида сўз боради. Унда
Муҳсин Қодиров томонидан тадқиқ 
қилинган мавзу мисоллар билан очиб берилади.
Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, давлат ва жамият тузишдаги 
оқилона фаолияти, темурийлар сулоласининг қилган хизматлари кўпгина 
тадқиқотларга мавзу бўлиб келмоқда. М.Қодировнинг “Темурийлар даври 
томоша санъатлари” ушбу мавзу бўйича олиб борилган тадқиқотларини ўз 
ичига яхлит ҳолда жамлаган асар ҳисобланади. Олим мавзуни ѐритишда 
асосан илмий манбаларга таянади. Бу борада, ибн Арабшоҳнинг “Амир 
Темур тарихи”, Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Низомиддин 
Шошийнинг “Зафарнома”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномайи 
султоний ѐҳуд жавонмардлик тариқати” каби китобларига ва турли 
материалларга мурожаат этди.
Монография бир-биридан қизиқ бўлимларни ўз ичига олган бўлиб, 
унда темурийлар ҳукмронлигида амалда бўлган кўплаб томоша санъатлари 
алоҳида-алоҳида ўрганилиб, таҳлил қилинади. Темурийлар салтанатига 
тааллуқли бўлган энг муҳим ишлар тарихий хронологик асосида 
жойлаштирилган бўлиб, бунда илмий таъмирлаш услубидан унумли 
фойдаланилади. Темурийлар даври томоша санъатлари ҳақидаги 
маълумотлар асосан турли кўринишдаги асарларда сочма шаклда мавжуд 
бўлиб, муаллиф изланиш олиб борган кўплаб асарлар ва уларни 
муаллифлари ҳақида ҳам гапириб ўтади. Ўзбекистон мустақиллика эришгач 
Амир Темур ва у яшаган давр томоша санъатларини ўрганиш ва тадбиқ 
этиш учун кенг имкониятлар яратилди, жумладан, Темур ва темурийлар 
ҳақидаги кўплаб илмий тадқиқотлар ва тарихий манбалар ўзбек тилига 
таржима қилинди. Шу каби амалга оширилган кўплаб буюк ишларни 


175 
муаллиф рисоланинг “Томоша санъатлари байрамлар силсиласи” номли 
илк бўлимининг аввалида айтиб ўтади. Мазкур бўлим монографиянинг энг 
қизиқарли бўлимларидан бири бўлиб, беихтиѐр китобхонда темурийлар 
тарихи ва томоша санъатига бўлган қизиқишини янада оширади. Муаллиф 
ўзи мурожаат этган кўплаб асарлар ҳақида ҳикоя қилар экан, Ҳусайн Воиз 
Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ѐҳуд жавонмардлик тариқати” 
асарига алоҳида тўхталади. Мазкур асарни жавонмардлик тариқати қонун-
қоидаларини тушунтириш билан бир қаторда ўша замонлардаги томоша 
санъатларини кенг тарқалган бир қанча турлари ҳақида қизиқарли ва 
қимматли маълумот берувчи асосий манбалардан бири сифатида эътироф 
этади. Шу жумладан мазкур бўлимда томоша санъатларини байрам ва тўю 
ҳашамлар билан боғлиқ бўлган томонлари ҳақида сўз юритилади. 
Маълумотлардан маълум бўлишича Алишер Навоий давридаги турли-
туман томошалар махсус қурилган бинолар ичи ва ташидаги саҳналарда 
ѐҳуд томошабинлар давраси билан ҳосил қилинган ўзига хос 
томошагоҳларда кўрсатилган”
1
, уларда асосан кулгу усталари ва масхаралар 
ўз истеъдодларини намойиш этишган ва қизиқарли томошалари билан 
томошабин аҳлини хушнуд этган.“Кулгу усталари ва масхаралар” ҳақида 
Алишер Навоийнинг “Ҳайрат-ул аброр”, “Лисон-ут тайр”, “Мажолисун 
нафоис”, “Хамсатул мутаҳаййирин” каби асарларида келтирилган 
маълумотлар кўп ва уларда ХIV-XV аср охирларида фаолият олиб борган 
кулгу усталари ва масхаралар ҳақида сўз боради. Мазкур асарлардан 
маълум бўладики, бу даврдаги айрим кулгу усталари ва масхаралар халқни 
бўрттириш орқали кулдиришга интилган. Шу боисдан ҳам Навоий ўз 
асарларида
уларни танқид остига олади ва уларга бўлган салбий 
муносабатини билдиради. Жумладан, “Лисон ут-тайр” асарида келтирилган 
иккита ҳикоятда масхаралар ҳақида сўз юритар экан, уларга ўхшаб 
қолмаслик лозимлиги таъкидланади.. “Навоий ва томоша санъатлари” 
1
. Қодиров М. Темурийлар даври томоша санъатлари. 2007. Б.88 


176 
бўлимида мазкур даврда ҳам театр мавжуд бўлганлигини, унинг ѐшини ХХ 
аср билангина ўлчаш нотўғри тушунча эканлигини қайд этади. Навоий ва 
унинг томоша санъатларига бўлган муносабати, эътибори атрофлича 
таҳлил қилинади. Мазкур бўлимда Алишер Навоий маълумотларига 
таянган олимнинг ўринли хулосалари орқали XV асрнинг иккинчи ярмида 
фаолият кўрсатган кулгу усталари ва масхаралар тўғрисида тўлиқ 
маълумотга эга бўлиш мумкин. Бундан кўриниб турибдики, ХV асрнинг 
иккинчи ярмида умуман санъат, жумладан ўйинлар ва томошалар 
тараққиѐтида Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг хизмати ва ўрни бениҳоя 
катта бўлган. Унинг ҳомийлиги ва раҳнамолиги остида турли соҳаларда 
юзлаб кишилар ўз истеъдодларини парвариш қилиб, маҳоратларини 
ошириб, санъатда юксак марраларни эгаллашган”. Муаллиф шу каби фикр-
мулоҳазаларини билдирар экан, мазкур даврда санъат ва маданиятнинг 
тараққий этишида Навоий каби зиѐли шахсларнинг хизматлари бениҳоя 
катта бўлганлигини билдиради. 
Шу жумладан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаѐти ва ижодида 
ҳам томоша санъатларининг ўрнини аниқлашга киришади ва бу ҳақдаги 
маълумотларни “Бобур нафосати” номли бўлимда қайд этади. Мазкур 
бўлимда, З.М.Бобурнинг ҳаѐти тўғрисида ҳикоя қилувчи “Бобурнома” 
асарида келтирилган кўплаб маълумотлар асосида мазкур даврга хос бўлган 
санъат турлари ҳақида сўз юритилади. Эътиборлиси шундаки, санъат 
томошалари ҳақидаги маълумотлар Бобурнинг ҳаѐти билан боғлиқликда 
ўрганилади. Муаллиф “Бобурнома”да келтирилган бир қанча тарихий 
воқеалар ҳамда тасвирий воситалар асосида Бобурни нозиктаъб, гўзаликка 
ва санъатга ошно инсон сифатида тасвирлар экан, шу боисдан ҳам унинг 
ҳукмронлигида санъат ва маданият гуллаб-яшнаган, деган тушунчани 
илгари суради. Бобур Мовароуннаҳр, Қобул, Ҳиндистон ва умуман қаерда 
бўлмасин, ўз атрофига зиѐлилар, шоирлар, санъаткорларни йиғиб, ўша 
ерда маданият ва санъатни гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшганлиги қайд 
этилади. 


177 
Мазкур рисолани мутолаа қилиш орқали биринчи галда Темур ва 
темурийлар ҳукмронлигида мавжуд бўлган томоша санъатларининг 
турлари, ўзига хос ижро услублари, келиб чиқиши ва ривожланиш 
босқичлари ҳақидаги билимларга эга бўлсак, иккинчи галда А.Темур, 
Темурийзодалар, А.Навоий, З.М.Бобур каби буюк аждодларимизнинг 
санъат ва унинг мазкур турларига бўлган муносабати, эътибори, бу 
соҳанинг тараққий этишида қўшган улкан ҳиссалари ҳақида маълумотга 
эга бўламиз. Учинчи навбатда эса мазкур даврда фаолият олиб борган 
кўплаб томоша санъати ижрочилари ва уларнинг маҳоратлари, ўзига хос 
камчилик ва ютуқларидан бохабар бўлиб, номаълум бўлган кўплаб 
санъаткорлар билан танишиш имконига эга бўламиз. Бундан ташқари, 
келтирилган кўплаб тарихий фактлар орқали бу борадаги билимларимизни 
бойитамиз. Маданият ва санъат, илм-маърифат бир неча асрлар илгари ҳам 
аждодларимиз турмуш тарзида кенг ўрин олганлигининг гувоҳи бўлар 
эканмиз, тарихан зиѐли миллат бўлганлигимиздан ғурурланамиз. Алоҳида 
таъкидлаш жоизки, шу вақтга қадар Навоийни буюк мутаффаккир, шоир 
сифатида яхши билардик. Аммо, унинг санъат билан ҳамнафасликда кечган 
ҳаѐти ҳақида у қадар тасаввурга эга эмас эдик. Ушбу монография орқали 
унинг шахсияти тўғрисидаги билимларимизни мустаҳкамлаб, янада буюк 
зот эканлигига амин бўламиз. Албатта ана шундай қимматли 
маълумотларга эга бўлишимизда олимнинг ўта машаққатли меҳнати бор. 
Турли кўринишдаги манбаларда сочилиб ѐтган маълумотларни битталаб 
териб, жамлаб, ўзаро таққослаш орқали китобхонда номаълум бўлган давр 
томоша санъатлари ҳақидаги тасаввурни уйғота олиш бу ўта масъулиятли 
вазифадир.


178 
Монографиядаги маълум даврга хос бўлган томоша санъатлари билан 
танишиш мобайнида, бугунги кунда умуман номаълум бўлган санъат 
турлари ҳам мавжуд бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу ҳол ўз ўрнида 
мазкур даврдаги томоша санъатларининг ўта бойлиги ва санъат ва унинг 
ривожига бўлган юксак эътибор ва муҳаббатни англатади. Рисоланинг 
афзалликларидан яна бири шундаки, кўплаб илмий асарларга мурожаат 
этилган бўлса-да, олим томонидан ўта равон ва содда тилда ҳикоя 
қилинади. Ўқувчи онгига тез етиб борувчи илмий атамалар ва сўзлардан 
унумли фойдаланилади. “Темурийлар даврида томоша санъатлари” 
монографияси барча учун ҳам тушунарли, ҳам қизиқарлидир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет