13
ўқитувчилари ўқувчиларга шу туркумдаги
фанларда учрайдиган график
тасвирларни тушунтиришда устувор тарзда эътибор бериладиган омиллар,
айрим мавзуларни график тартибни таъминлаган ҳолда ўтиш
тартиблари
экспериментал асосланди. Мактаб шароитида ягона график тартибни
такомиллаштириш масалалари аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари
томонидан маъқулланганлигини инобатга олган ҳолда,
аниқ ва табиий
фанлар ўқитувчиларида чизмачилик фанидаги давлат стандартлари
тўғрисида бошланғич тушунча ҳосил қилиш
мақсадида чизмачиликдаги
айрим мавзулар бўйича 8 соатлик махсус курс дастури ишлаб чиқилди (2-
жадвал).
2-жадвал
Аниқ ва табиий фанларни ўқитишда қўлланиладиган график
тасвирларни тавсифловчи асосий мавзулар
№
Махсус курс мазмуни
Ажратилган
соат
1.
Чизмачиликка оид асосий стандартлар. Форматлар.
Чизма шрифтлари
1 соат
2.
Чизиқ турлари. Масштаблар.Ўлчам қўйишнинг
асосий
қоидалари
1 соат
3. Кўринишлар. Асосий кўринишлар, қўшимча кўринишлар
ва уларни жойлаштириш
1 соат
4. Қирқим ва кесимлар ҳақида тушунча
2 соат
5. Аксонометрик
проекциялар
турлари.
Айланани
аксонометрияда тасвирланиши (изометрия ва қийшиқ
бурчакли
фронтал
диметрияда).
Буюмларнинг
аксонометрик проекцияларини ясаш қоидалари бўйича
техник расмларини қирқими билан тасвирлаш
2 соат
6. Схемалар ва схематик тасвирлар
1 соат
Достарыңызбен бөлісу: