Тадқиқот
натижаларининг
апробацияси.
Мазкур
тадқиқот
натижалари 2 та халқаро ва 13 та республика миқёсидаги форум ҳамда
илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси
бўйича жами 20 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Шулардан, Ўзбекистон
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари
асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда
9 та мақола, жумладан, 7 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда
чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш,
учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда
иловалардан таркиб топган. Диссертациянинг асосий матни 137 бетдан
иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг
мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, ишнинг фан ва
технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги
кўрсатилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари,
натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг
амалиётга жорий этилиши, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар
келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби “График таълим самарадорлигини
оширишда аниқ ва табиий фанлар алоқадорлигини таъминлашнинг
назарий асослари” деб номланган бўлиб, унда умумий ўрта таълим
мактабларининг 8–9-синфларидаги айрим ўқув фанларида қўлланиладиган
график тасвирларни ҳисоблаш, уларнинг турлари, миқдорини аниқлаш
мақсадида ўқитилаётган асосий фанлардан еттитаси – геометрия, алгебра,
физика, кимё, информатика, география ва технология фанларида
қўлланиладиган график тасвирлар илмий таҳлил қилинди, танланган
фанларнинг дарсликларида график тасвирлар қўлланилиши ва салмоғи
аниқланган (1-жадвал).
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган аниқ ва табиий фанлар
мазмунида график тасвир турларидан кенг фойдаланилганлиги боис мазкур
фанлар ўқитувчилари тасвир турлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга
бўлишлари учун график материаллар классификация қилинган. Шунингдек,
мазкур бобда аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари ўз соҳаларидан келиб
чиққан ҳолда ягона графикавий тартиб асосидаги дидактик талаблар
доирасида назарий билим ва амалий малакаларга эга бўлишлари ҳамда шунга
мос равишда ўқувчиларнинг амалий-график билимларини ривожлантириш
тўғрисида фикрлар баён қилинган.
Достарыңызбен бөлісу: |