Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Pdf көрінісі
бет6/32
Дата19.05.2022
өлшемі0.83 Mb.
#457604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
1605185889864154daraja

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
мактабда ўқув фанлари мазмунидаги график материалларни босқичма-
босқич интеграциялаш асосида (аниқ ва табиий фанларни фанлараро 
алоқадорликнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб ўқитиш, педагогик 
талабларни аниқлаш) график таълим мазмунининг вариатив ва инвариатив 
компонентлари такомиллаштирилган; 
график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар 
алоқадорлигининг 
дидактик 
имкониятлари 
(тамойиллари, 
ўқув 
материалларини танлаш мезонлари) ягона графикавий тартибни таъминлаш 
структурасини аниқлаштириш, фанлараро алоқадорликни таъминлашнинг 
ҳамкорликдаги интегратив фаолият доирасини вертикал кенгайтириш 
асосида аниқлаштирилган; 
аниқ ва табиий фанлар мазмунидаги график материалларни 
классификациялаш (тавсифи, таснифи, ўзига хосликлари) усуллари
субъектлар фаоллигини ошириш даражасига (ўқувчи ҳамда аниқ ва табиий 
фанлар ўқитувчиларини график билимларини аниқлаш мезонлари) барқарор 
устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;



аниқ ва табиий фанларни ўқитиш жараёнида график таълим 
самарадорлигини 
оширишнинг 
педагогик 
механизмлари 
(дидактик 
талаблари, 
тизими, 
шарт-шароитлари) 
чизма-тасвирий 
моделларни 
қўллашнинг адаптив вариантларини оптимал интеграциясини таъминлаш 
асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
мактаб шароитида 8–9-синфларда ўқитиладиган аниқ ва табиий 
фанларни ўқитишда ягона графикавий тартибни таъминлашнинг педагогик 
талаблари аниқланган; 
график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар 
алоқадорлигининг дидактик имкониятлари аниқланган, унинг тузилмаси 
ишлаб чиқилган; 
аниқ ва табиий фанлар мазмунидаги график материалларни 
классификациялаш орқали график материаллардан фойдаланишнинг ўзига 
хослиги аниқланган ва дидактик талаблари такомиллаштирилган; 
аниқ ва табиий фанлар алоқадорлиги асосида ягона графикавий таълим 
тартибини таъминлашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб 
чиқилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет