Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-



Pdf көрінісі
бет5/32
Дата19.05.2022
өлшемі0.83 Mb.
#457604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
1605185889864154daraja

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-
тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти
Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-
тадқиқот институти
илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ
П3–2014–
0829151412-рақамли “Тасвирий санъат таълими сифати ва самарадорлигини 
оширишнинг дидактик имкониятлари” мавзусидаги лойиҳа доирасида 
бажарилган. 



Тадқиқотнинг мақсади график таълим самарадорлигини оширишда 
аниқ ва табиий фанлар интеграциясига асосланган ягона графикавий 
тартибни таъминлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
мактабда аниқ ва табиий фанлар интеграцияси орқали график таълим 
мазмунини такомиллаштириш;
график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар 
алоқадорлигининг дидактик имкониятларини аниқлаш
аниқ ва табиий фанлар мазмунидаги график материалларни 
классификациялаш орқали фанлар кесимида улардан фойдаланишнинг ўзига 
хослигини аниқлаш; 
аниқ ва табиий фанларни ўқитиш жараёнида график таълим 
самарадорлигини 
оширишнинг 
педагогик 
механизмларини 
такомиллаштириш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида мактаб таълимида аниқ ва табиий 
фанлар интеграциясига асосланган ягона графикавий тизим воситасида 
график таълим самарадорлигини ошириш жараёни белгиланиб, тажриба-
синов ишларига Тошкент, Жиззах ва Наманган шаҳарларидаги 6 та 
мактабнинг 1092 нафар ўқувчилари ва 42 нафар аниқ ва табиий фанлар 
ўқитувчилари жалб қилинган. 
Тадқиқотнинг предмети умумий ўрта таълим тизимидаги аниқ ва 
табиий фанлар интеграцияси асосида график таълим самарадорлигини 
оширишнинг педагогик технологиялари. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида педагогик кузатув
қиёсий таҳлил, тажриба-синов, сўровнома, ўқувчиларнинг график таълим 
билан боғлиқ ўқув фаолиятини кузатиш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш, 
тест, суҳбат, баҳс-мунозара, натижаларни математик-статистик қайта ишлаш 
ва таҳлил этиш усулларидан фойдаланилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет