Милдронат
-бош мия органик ўзгаришларидаги когнитив бузилишлар (бош мия травмалари асоратлари ва невротик ўзгаришлар)
-экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонус-эпилепсия, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги) ва нейролептиклар қабул қилгандан сўнг экстарпирамидал синдром корректори сифатида (гиперкинетик ва акинетик)
-психоэмоционал зурикиш, ақлий ва жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши, диққат концентрациясини енгиллаштириш ва хотира жараёнини кучайтириш
Оксибрал (Vincamine)
Ретард капсулалари. 1та капсулада 30 мг винкамин бор.
Фармакологик таъсири. Ўсимликлардан келиб чикган дори воситаси. Мия томирларига селектив, томирни регуляция қилувчи таъсир қилади.
Кўрсатмалар. -церебрал бузилишлар (хотира бузилиши, интеллектуал ва диққат бузилишлари, диабетик ангиопатия, мия кон томирларини атеросклеротик ўзгаришлари, бош мия травмаси, ўткир мия қон айланиши бузилишидан кейинги ҳолатлар, гипертоник энцефалопатия) - мия қон айланиши бузилиши -эшитиш патологияси томирли этиологияли -кўришни ўзгариши томирли этиологияли -психик ўзгаришлар (хиссиёт бузилишлари, вақт ва жойни билиш ўзгариши?)
НОРМОТИМИКЛАР (АФФЕКТ СТАБИЛИЗАТОРЛАРИ)
Кейинги вақтда руҳий даволашда литий тузларини қўллаш натижасида кенг тарқалди. Улар маниакал ҳолатни, асосан классик манияларни даволаш учун ишлатилади. Даволаш таъсири одатда бир ҳафтадан сўнг юзага келади, бу хоссаси нейролептикларга ўхшаб тормозланиш хоссасига боғлиқ бўлади, аксинча, маниакал ҳолатнинг ўзи пасайиши оқибатигабоғлиқ бўлиб, беморнинг кайфияти секин-аста яхшиланади, фикрлаш қобилияти тикланади. Литийнинг бу хоссалари уларни нормотимиклар номини олишга хос бўлди. Бу модда маниакал-депрессив психоз фазаларининг қайталаиишида яхши фойда беради. Депрессив ҳолларда бирмунча камроқ даволаш эффектини беради. Шизофрения, тутқаноқ, органик ўзгаришлар, психопатия билан оғриган беморни комплекс даволашда литий билан даволашнинг эффектив стабилловчи таъсири кузатилади.
Литий тузлари 300—400 мг дан бошлаб то 1500—2500 мг гача етказиш билан таблетка ёки эритма ҳолида қўлланилади. Даволаш курси бир неча ой, касалликнинг олдини олиш мақсадида улар миқдори икки марта камайтирилади. Литий тузлари билан даволаганда қондаги литий миқдори доим назорат остида бўлиши керак. Плазмада унинг миқдори 0,6—0,8 ммоль дан ошмаслиги керак.
Литий билан давлаш дан олдин беморни яхшилаб кўрикдан ўтказилади. Буйрақ қон-томир тизимлари ишининг бузилиши, ошқозон-ичак касалликларининг зўрайиши, ҳомиладорликда литий тўзларини қўллаш ман қилинади. Шуни ҳисобга олиш керакки, қарияларда катаракта бўлса, литий уни кучайтириб юбориши мумкин. Литий билан даволашнинг биринчи кунларида у уйқучанлик, чарчаб қолиш, умумий ҳолсизлаииш, диспептик ўзгаришлар кўринишида бўлса, кейинчалик аллергик реакциялар, экстрасистолиялар, гиперкинезия, вегетатив нерв ва эндокрин тизимлари ишининг ўзгариши билан намоён бўлади. Биринчи ҳолда модда миқдорини секин кўпайтириб борилади, бир неча кундан сўнг бу ҳоллар йўқолади. Кейинги кўринишлар модда миқдорини камайтириш керақлигидан дарак беради.
Ламиктал (ламотриджин) : Асосан депрессив фазадаги биполяр бузилишлар (18 ёшдан ката бўлган пациентларга).
Финлепсин (карбамазепин)
Маниакал ва депрессив ҳолатларида финлепсин (карбамазепин) қўллаш яхши натижа беради. У профилактик литийсимон таъсирга эга. Уни 300 дан 1400 мг гача миқдорда 3—4 марта қабул қилинади. Даволаш суткасига 100 мг дан бериб, терапевтик миқдорга етгунча секин-аста кўпайтириб бориш билан олиб борилади. Финлепсин нейролептик ва антидепрессантлар билан бирга қўлланилиши мумкин.
ТУТҚАНОҚГА ҚАРШИ ДОРИ ВОСИТАЛАР
Эпилепсияга қарши дори воситалар – эпилепсия билан оғриган беморларда тутқаноқ хуружлари ривожланишининг олдини олади.
Охирги йилларда қўзғалаётган нейронлар глутаматни утилизация қилиши аниқланган, яни глутаматэргик хисобланади. Глутаматэргик рецепторларнинг уч тури мавжуд, улардан орасида NMDA подтипи (селектив синтетик агонист — N-метил-D-аспартат).
NMDA рецепторлари ион каналларининг рецепторлари хисобланади, ва глутамат билан қўзғалганида Na+ ва Ca2+ ионларининг хужайрага киришини ошириб нейрон фаоллигини оширади. Фенитоин, ламотриджин ва фенобарбитал қўзғалаётган нейронлардан глутаматнинг чиқишини ингибирлайди, ва шу орқали эпилептик ўчоқнинг фаоллашувини олдини олади.
Вальпроат кислота ва баъзи бошқа эпилепсияга қарши дори воситалар замонавий қарашларга кўра NMDA-рецепторларнинг антагонистлари хисбланади. Улар глутаматнинг NMDA-рецепторлари билан муносабатига қаршилик қилади.
ГАМК ингибирловчи нейронларнинг трансмиттери бўлиб хисобланади. Шунинг учун ГАМК эргик ўтказувни кучайиши (Ингибирловчи нейронлар фаоллигининг ошиши) эпилептик ўчоқ нейронларнинг стабилизациясини яна бир йўли хисобланади.
Бензодиазепинлар ва фенобарбитал ГАМКА-рецепторлар комплекси билан ўзаро таъсир қилади. Бунда юзага келувчи ГАМКА-рецепторнинг аллостерик ўзгаришлари унинг ГАМК рецепторига сезгирлигини оширади ва нейронга хлор ионларининг янада кўп киришига олиб келиб, деполяризация ривожланишига қаршилик қилади.
Прогабид тўғридан тўғри ГАМК-миметик бўлиб ГАМКА-рецепторларни бевосита қўзғатиб юқорида кўрсатилган дорилардек самара беради.
Прогабид (не зарегистрирован в РФ) является прямым ГАМК-миметиком и вызывает аналогичный описанному выше эффект, непосредственно возбуждая ГАМКА-рецепторы. Тиагабиннинг эпилепсияга қарши самраси синаптик ёриқда ГАМКнинг қайта ушланишини бевосита блокадаси туфайли юзага чифқади. Синаптик ёриқда бу тормозловчи медиаторнинг стабиллашуви, медиаторнинг эпилептик ўчоқ нейронларининг ГАМКА-рецепторлари билан ўзаро таъсири потенцирланиши ва бу рецепторлар қўзғалувчанлигини ингибирловчи таъсир кўпайиши билан кечади. Вигабатрин – ГАМК – трансаминазанинг ингибитори – ГАМК катаболизмини блоклайди ва унинг ингибирловчи нерв хужайралар охирларидаги миқдорини оширади.
Охирги вақтларда ГАМК эргик нейронларда ГАМК даражасини оширишнинг ГАМКнинг метаболизмини тўхтатиб ошириш эмас, балки ГАМК га айланувчи мода – глутаматнинг утилизацияси (сўрилиши, ишлатилиши)ни ошириш орқали кўпайтириш имконияти пайдо бўлди. Гебапентин ГАМК хосил бўлишини кўпайтирувчи хусусиятга эга. Унинг эпилепсияга қарши таъсир механизми ҳам калий ионлари учун каналчани бевосита очиб бериши билан боғлиқ.
Тормозловчи ва фаолловчи медиатор системаларини модуляциясидан ташқари эпилепсияга қарши самара нейронларнинг ион каналларига тўғридан тўғри таъсир натижасида ҳам бўлиши мумкин.
Карбамазепин, вальпроатлар ва фенитоин потенциалга боғлиқ натрий ва кальций каналларининг инактивациясини ўзгартиради, шу орқали электрик потенциалнинг тарқалишини чеклайди. Этосуксимид Т-типдаги кальций каналларини блоклайди.
Шундай қилиб эпилепсияга қарши турли таъсир механизмга эга воситаларнинг замонавий арсенали шифокорга адекват фармакоерапия ўтказиш имкониятини яратади. Эпилепсияга қарши дори воситасини танлаш асосан тутқаноқлар характерига(генераллашган ёки парциал, хуш йўқолишсиз ёки хушини йўқотиш блан) қараб танланади. Бундан ташқари касаллик бошланган ёш, хуружлар частотаси, неврологик симптомлар мавжудлиги, интеллект ҳолати ва бошқа омиллар этиборга олинади. Дори воситаларнинг узоқ қўлланилишини хисобга олган холда унинг токсиклиги ва ножўя таъсирлар пайдо бўлиш эхтимоллигини бахолашга алохида эътибор қаратилади.
Карбамазепиннинг таъсири асосида унинг бензодиазепин рецепторларига ва калций каналларига таъсири ётади. Бу таъсир кидлинг-эффект(сакраш эфекти)ни (таъсир бўсағадан паст бўлган сигналлар аффектив фаза ривожланишига олиб келиши) бартараф этишга олиб келади.
Бензонал (бензобарбитал). Эпилепсияга қарши восита. Уйқучанлик амалда чақирмайди. МНС га тормозловчи GABA-ергик таъсирни(айниқса таламусда, мия устунининг кўтарилувчи фаолланувчи ретикуляр формациясига) оширади. Нерв толлалари мембранасининг натрий ионларига ўтказувчанлигини камайтириб, импульсларнинг эпилептик фаоллик ўчоғидан атрофга тарқалишини камайтиради. Самараси оғиз орқали ичилгандан 20-60 дақиқа ўтиб юзага чиқади.
Қўллашга кўрсатмалар: Турли генезли эпилепсия, генераллашган ва парциал тутқаноқлар.
Гексамидин (примидон) Примидон тутқаноқга қарши восита, барбитуратларга оид. Суст намоён бўлган ухлатувчи таъсир кўрсатади.
Кўрсатмалар: Асосан ката тутқаноқ хуружлари билан намоён бўлувчи турли генезли эпилепсия. Ўчоқли, миоклоник, акинетик тутқаноқ хуружларида самараси кам. Дозалаш режими: бир марталик дозаси 125 мг бир махал(овқатдан сўнг)дан бошлаб кейин ҳар 3 кунда суткалик дозани катталарда 250 мг дан, ва 9 ёшгача бўлган болаларда 125 мг дан керақли натижага эришгунга қадар ошириб борилади. Катталар учун максимал суткалик дозаси – 1,5г, болалар учун – 1г (2 махал ичишга).
Депакин, Конвулекс (Валпроат натрий) Тутқаноқга қарши дори воситаси бўлиб марказий миорелаксасия берувчи ва седатив таъсирга эга. Эпилепсиянинг барча турларида тутқаноқга қарши таъсир кўрсатади. Нафақат тимостабилловчи самара балки, антиманиакал таъсирга ҳам эга. Аффектив бузилиш рецидивларини олдини олиш учун 0,6-1,4г сутка дозада қўлланилади. Ножўя таъсирлари диспепсия, уйқучанлик , тери алларгияси кўринишида бўлиши мумкин. Камдан кам холларда жигар ва ошқозон ости бези функцияларининг бузилиши ва қон ивишининг бузилиши кузатилади.
Карбамазепин (мелепсин, финлепсин, тегретол)
Эпилепсияга қарши восита бўлиб трициклик иммуностилбен хосиласи. Ўртача антиманиакал антипсихотик таъсир, ҳамда нейроген оғриқларда оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Кўрсатмалар: Эпилепсия. Ката, ўчоқли, аралаш, эпилептик тутқаноқлар. Асосан нейроген генезли оғриқ синдроми (шу қаторда уч шохли нервнинг эссенциал невралгияси, тарқоқ склерозда, эссенсиал глоссофарингеал невральгия). Алкогол абстиненцияси синдромида хуружлар профилактикасида. Аффектив ва шизоаффектив психозлар профилактикаси. Оғриқ синдромли диабетик невропатия. Марказий генезли қандсиз диабет, нейрогормонал табиатли полиурия ва полидипсия. Максимал дозаси: оғиз орқали қабул қилинганда катталарга ва 15 ёшдан ката ўсмирларга – 1.2 г/сут, болаларга – 1г.сут.
Қарши кўрсатмалар: АV- блокада, ўтказилган миелодепрессия, анамнезида ўтиб кетувчи (перемежающая) порфирия, бир вақтнинг ўзида МАО ингибиторлари ва литий препаратлари билан биргаликда қўллаш. Карбамазепинга ўта сезувчанлик.
Ламиктал (ламотриджин) : парциал ва генераллашган тутқаноқ хуружлари (катталар ва болалардаги тонико-клоник тутқаноқ ҳам). Леннокс-Гасто синдромидаги тутқаноқлар (катталар ва болаларда). Асосан депрессив фазадаги биполяр бузилишлар (18 ёшдан ката бўлган пациентларга). Абсанслар. Болалар ва катталардаги рефрактер депрессияларда
Суксилеп, пикнолепсин (этосуксимид). Тутқаноқга қарши, миорелаксант ва оғриқ қолдиручи таъсирларга эга.
Бош мия пўстлоғининг харакат (мотор) зоналарида синаптик ўтказишни камайтиради (йўқотади), тутқаноқ бўсағасини оширади. Эпилепсиянинг кичик хуружлари, эпилепсиясимон хуружлар частотасини камайтиради, пароксизмал электроэнцефалографик фаолликни тўхтатади (абсансдаги хуш бузилишлари шу ҳолатга боғлиқ). Шунингдек миоклоник хуружларда ҳам яхши самара беради.
Қўлланилиши. Кичик эпилептик тутқаноқлар: пикнолептик абсанслар, мураккаб ва атипик титроқли тутқаноқлар, миоклонико-астатик кичик тутқаноқлар (petit mal), ўсмирлар миоклоник тутқаноқлари (импульсив кичик тутқаноқлар).
Клоназепам. Бензодиазепин гурухига кирувчи тутқаноқга қарши дори воситаси. Яққал тутқаноқга қарши, ҳамда марказий миорелаксант , анксиолитик, седатив ва ухлатувчи таъсирлари бор.
Кўрсатмалар 1- қатор воситаси – эпилепсия (катталар, кўкрак ва кичик ёшдаги болалар): типик абсанслар (Леннокс-Гасто синдроми), орқага ташловчи тортишишлар, атоник тутқаноқ хуружлари
РУҲИЙ ДАВОЛАШ (ПСИХОТЕРАПИЯ)
Руҳий касалликларни даволашда турли усуллар билан бир қаторда руҳий даволаш ҳам мухим аҳамиятга эга (юнонча phibre жон — pyҳ, therapeia даволаш). Руҳий даволаш тушунчаси шифокорни беморга руҳий таъсир этишидан иборатдир. Руҳий даволашни махсус усулларидан ташқари, бу усулга беморга ижобий таъсир этувчи даволаш омилларининг мажмуаси, шифокорнинг даволаш фаолияти (пациентга унинг касаллиги қандайлигини таърифлаши), уни руҳан кувватлантириш ва тўзалишига умид учқунларини калбида ёқиши киради.
Халк табобатида руҳан шифо жуда қадимдан бошлаб қўлланилади. Қадимги юнон ва Миср сарой табиблари ишонтириш, ҳаттоки гипноздан фойдаланар эдилар. (Гиппократ) Буқрот бир қатор руҳий шифо асосларини шакллантирган эди: «Уни (яъни беморни) керак бўлганда дўстона яхши сўз билан қувватлаб қўйиш лозим, керак бўлганда унинг талабларини жиддий ва қатъий қайтариб, бошқа ҳолатда беморни муҳаббат билан оқилона тинчлантириш зарур бўлади».
Руҳий-асаб бузилишларининг чегара ҳарактерига эгалигини Абу Али ибн Сино руҳан табиати борлигини ёзди, бу олимга унинг руҳан даволаш усулларини ишлаб чиқишга олиб келди ва ўз асарида бунга катта ўрин берди. Абу Али ибн Сино ўзининг даволаш амалиётида руҳий даволашнинг турли шаклларидан кенг фойдаланди.
Ибн Сино қўллаган руҳий шифо усуллари ва шакллари кўп омилларга боғлиқ ҳолда турлича эди. Руҳий бузилишларнинг шаклига караб Абу Али ибн Сино тушунтириш, руҳий даволашни, тўғриловчи, ишонтирувчи, қувватловчи, таъсирланиш, гипнозга ўхшаш уйқу ҳолатларини, яъни ҳозирги замон тиббиётида қўлланиладиган деярли барча руҳий шифо усулларини қўллаган. Ибн Сино руҳий шифо утказаётганида беморлар билан суҳбатга жиддий эътибор берган, бунда у баъзи касалларга «талабчан ва жиддий», бошқаларга юмшоқроқ муомала қилишни талаб этади.
Руҳий даволашга Ибн Сино кенг ўрин берганини, оғир касалнинг сигирга айланиши васвасаси тўтганда, руҳий даволаш билан амалий соғайиб кетгандик воқеасининг баёнидан кўриниб турибди.
Америкалик руҳий-шифокор М. Шефи «1000 йил бурунги воқеалар» мақоласида шу воқеани баён этади. 1155 йилга тегишли Низомий қулёзмаларида руҳий даволаш билан даволанган 12 беморнинг ҳолатини баён этади. Айниқса шаркнинг машҳур файласуфи ва табиби Абу Али ибн Сино (Авиценна) касали алоҳида қизиқиш туғдиради.
Меланҳолия—сигирга айланиш васвасаси билан оғриган ва овқат ейишдан қайтган, озиб-тўзиб кетган, депрессив ҳолатидаги ўзини-ўзи улдириш фикри бор бемор касаллик тарихномаси келтирилади. Абу Али ибн Сино даволаш усулида у беморнинг васвасасини «қабул» қилгандай бўлиб, у билан суҳбатлашиб васвасани йўқотмасдан унинг йўналишини ўзгартиради ва бемор суҳбатдан сўнг овқат ея бошлайди ва тезда амалий жиҳатдан соғломлашади. Келтирилган клиник воқеа ўз ҳолича нодир бўлиб, Б. Д. Петров томонидан қўйидагича баён этилади: «Халқ оғзаки ривоятларида ва қулёзма манбаларида Ибн Сино қандай қилиб сигирга айланиб қолган ва овқат емаётган руҳий беморни даволагани сақланиб қолгандир. Ибн Сино беморни кўриб унинг сигирлигини тан олади ва унинг олдига қассобга ўхшаб пичоқ билан келади. Уни у ёқ бу ёғини ушлаб кўриб, сигир суйиш учуй нихоятда ориқ эканлигини айтади. Уни яхшилаб боқиш керак ва шундан сўнггина уни суяман дейди. Бемор овқат ея бошлади ва соғайди». Келтирилган воқеа бемордаги оғир руҳий хасталикни даволашни моҳирона қўллай билганлиги, Ибн Синонинг юқори даражадаги руҳий даволаш қобилиятидан дарак беради.
Ибн Сино томонидан ёзилган руҳий даволаш усулларини ўтказиш унинг ишларида руҳий даволашга маслаҳат ва тавсияларининг кўплиги одамни лол қолдиради.
Бу тавсияларни амалиётда қўллаш ўз аҳамиятини бугунги кунда ҳам тўла сақлаб қолгандир. Тиббиётнинг қайси соҳаси бўлмасин у ерда руҳий даволаш мумкии бўлса, Ибн Сино назоратидан чикмаган ва у муваффақиятли равишда қўллаган.
Ибн Сино руҳий шифога бевосита атроф муҳит, бемор учун, масалан, «яқинларининг беморга муносабатини», қариндош, дўст, қўшниларнинг муносабатини ёқимли, ижобий таъсир этишини жуда яхши билган. Беморнинг руҳияти учун атрофдагиларнинг ғамхўрларча муносабати, диққат билан муносабати, тетиклантирувчи, қувватлантирувчи, чин кўнгилдан бўлган муносабати тўзалишга ишонч ва умидлантирувчи ҳаракатлари, самимийлиги, ширин суҳбатлари ижобий таъсир этишини таъкидларди. Ибн Сино руҳий таьсиротдан мақсад кайфиятни яхшилаш, уйқуни тиклаш, ёлғондан хаёлотига келганларни йўқотиш ва беморнинг бардошини ва ҳаракатларини мус-таҳкамлашга каратилиши керак деб ҳисоблайди. Масалан, меланҳолия ва бошқа касалликларни даволашда Ибн Сино шундай беморларни оғир хаёллардан чалғитиш зарурлигини уқтиради, оғир хаёлдан уни чалғитишнинг ўзи улар учун асосий даволашдир ва бемор олдида унга хайриҳоҳ бўлган суюқли ва қувноқ хушчақчақ дўстлари бўлсин дейди.
Пировардида Ибн Сино, эътиборни чалғитувчи тадбирларга беморни хурсанд қилишни киритади. Баъзи одамларни кушик ва мусиқа тинчлантиради., баъзиларини эса фақат кучайтиради. Шундай даволашга бир шаҳардан иккинчи шаҳарга кўчиш, бир минтақадан иккинчи минтакага кўчиш, бир ҳолатни бошқа ҳолатга алмаштиришлар яқинлашади. Ибн Синонинг руҳий даволаш тавсияларида уйқусизликни даволаш кенг ўрин тутади, бунда шу омил ўзига диққатни тортадики, у хозирги замон тушунчасидаги гипноз билан даволашга яқин руҳий даво тадбирларини қўллаган. У беморларни ухлатиш учун қўйидаги усулларни қўллаган, ухлатувчи таъсирлар қаторига ёқимли, нозик, секин ритмли қўшиқни эшитишни тавсия қилган. У кушик сўзлари беморни хаяжонга солувчи бўлмаслиги керак, «шунинг учун сувнинг ёки баргларнинг шилдираши одамни уйқусини келтиради» дейди. Уйқусизликни даволашда Ибн Сино яна бир руҳий шифо чора-тадбири сифатида унинг олдига кўп чироқларни ёқиб куйишни, товушни бироз баландлатиб гапиришни, оёқ-қулини бироз тортиб турувчи боғ билан боғлаб енгил тортиб қўйишни, уларни тез ечиб юбориш мумкин бўлишини, ўзини-ўзи ухлаётган ҳолга солиб ётишни, кўзини юмиб ётишни, қачон мудрай бошласа, чироқларни ўчириб, товушларни ушлаб қолиш, тортиб қўйилган тугунларни қўйиб юборилса, шунда бемор ухлаб қолади деб тавсия қилади. Сўнгра «агар уйқусизлик жуда жиддий бўлмаса, бемор учун бир оз чарчашнинг ўзи кифоя қилади. Бунинг учун жисмоний тарбия, ҳаммомга тушиш, овқатдан олдин бирон бир бошни енгил айлантирувчи дори ичиб юбориши ва овқатланиши лозим бўлади, шунда бемор тезда ухлайди » деб тавсиф қилади.
Ибн Сино беморлар учун режалар мажмуасини ишлаб чиққан. Беморларга нисбатан беморлиги даврини ва тавсифини ҳисобга олган ҳолда, гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзига мос режа ишлаш лозим дейди. У ички ва ташқи кийимларнинг тоза бўлишига, сув ва таомни ҳамда гигиена тадбирларини ўз вақтида ўтказишга, дам олиш ва машғулотни тўғри алмаштиришга, очиқ ҳавода уларни ҳаяжонлантирмайдиган сайр қилдиришга эътиборимизни тортади. Бунда Ибн Сино беморлик даври ва тавсифини ҳисобга олган ҳолда бу чоратадбирларни жиддий равишда индивидуаллаштиришни талаб этади. Баъзи руҳий касалликларда кузатиладиган озиш ҳолатларида, хусусан у ёзади: «Баданни тўғри келадиган озиқлар билан семиртириш чораларини кўриш керак», дейди.
Руҳий ва бадан касалликларини даволаш чора-тадбирларида Ибн Сино физиотерапевтик тадбирларни, гидротерапияни (иссиқ сув манбаларида чўмилишни, ҳаммом, қизитиш, артиниш, иситиш), массаж, уқалаш, балчиқ билан даволаш, минтақаларни алмаштиришларгача ўзи қўллаган ва тавсия этган. Ибн Синонинг алоҳида хизмати ва даволаш муолажа мажмуасида катта аҳамият бергани меҳнат билан даволашнинг ижобий таъсирини кўрсатишдир, бекорчилик шахсни қашшоклашишига ва тубанлашишига, касалликнинг чуқурлашувига олиб келади. Ибн Сино меҳнатни беморнинг соғлигини сақлашда ва тиклашда руҳий даволаш аҳамиятини тўғри бахоларди ва тушунарди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, руҳий ва соматик касалликларда руҳий даволашнинг таъсири ва имкониятлари 1000 йил аввал Ибн Сино томонидан аниқланган ва қўлланган эди. Бунда олимнинг касалликнинг сабабига таъсир этишга, даволашнинг мос усулини танлашга, кенг миқёсда касалга ёрдам бермок керақлигига қаратилган фикрлари диққатга сазовордир.
Бемор ва шифокор ўртасида тўғри муносабат ўрнатилиши муваффақиятли даволашнинг муҳим шартларидан биридир. Руҳий шифокорга, унинг тиббий ва умумий маданиятига катта талаблар қўйилади. У сабр-чидамли, зийрак, меҳрибон, шафқатли, ғамхўр, фан ва маданият масалаларидан билимдон зиёли бўлиши керак.
Руҳий даволаш маданиятида нафақат ўзи гапира билиши, моҳирона равишда даволаш суҳбатини ўрнатиши, балки беморни очиқ сухбатта торта билиши, унйнг ишончини қозона билиши даркорки, бемор ўз шифокори тимсолида унинг машаққатларига диққат қилиб маслаҳат берувчисини кўрсин. Шифокорнинг мажбуриятига бемор билан шифокор ўртасидаги руҳий тусиқни, беморнинг ишончига кириб унга илиқ хушмуомала қилиб олиб ташлаш киради. Шифокор нафақат унинг руҳиятини тетиклатиши, балки биринчи учрашувдаёқ давонинг муваффақиятли ва ишончли бўлиш сезгисини ўтказиши лозим. Шифокор ўзининг муносабати билан бемор билан яқин алоқа ўрнатиши лозим, гал-сўзлари билан унда даволашга кайфият ва ишончни туғдириши лозим.
В. М. Бехтеревнинг бу хусусдаги сўзлари ибратлидир. «Агар бемор шифокор билан суҳбатлашгандан сўнг ўзини енгил ҳис қилмаса, у шифокор эмас. Шифокор беморда ўзининг касаллигига тўғри муносабат туғдириши ва ҳар қандай усуллар билан ўз касаллиги билан курашда уни фаоллаштирмоқ лозимдир. Бемор билан бўлган суҳбатда шифокор носамимий, стереотип, расмий муносабзтлардан четланиши лозим». Ҳар қандай ёлғон, сунъий, ҳақиқатдан йироқ нарсадаин қочиш лозим. Шифокор ва пациент орасидаги муносабат ҳар гал беморнинг индивидуал хусусиятларига, шахсиятининг алоҳидаликларига ва руҳиятига ва шифокорнинг одобига боғлиқ бўлади. 1843 й.да Манчестрлик шифокор хирург Бреднинг гипнозга бағишланган китоби чиққан (гипноз атамасини у киритган). Бред гипноздан жарроҳлик операцияларини оғриқсизлантиришда фойдаланади. Илмий жиҳатдан руҳий даволаш XIX асрда ривож топди. Фараиг шифокори Бернгейм, Шарко, Рише ва бошқалар гипноз воқелигини ўргана бошладилар.
Гипнозни илмий ишлаб чиқиш билан гипноздан ташқари руҳий даволаш усуллари — уйғоқ вақтида ишонтириш, тўғри, аниқ қилиб тушунтириш ва ишонтириш (Дюбуа, Деверин ва бошқ), Россияда руҳий даволанишни шакллантиришда А. А. Татарскийнинг (1890) хизматлари каттадир. Бу олим Москва дорилфунунида 1 босқич талабаларига психология ва руҳий даволаш курсини ташкил қилган ва жахон фанига руҳий даволашии биринчилардан бўлиб қўллаган.
В. М. Бехтерев ҳозирда ҳам кенг қўлланадиган руҳий даволаш триадасини ишлаб чиққан эди. (бир гуруҳ сеанси: рационал суҳбат, жамоа гипнози, ўзини-ўзи ишонтириш). В. М. Бехтеревнинг шоғирд ва издошлари унинг илмий меросини ривожлантирдилар ва психиатрия мак-табини яратдилар. П. Б. Ганнушкин руҳий даволаш кучига ишонган ҳолда психиатрнинг муваффакиятли фаолияти учун суҳбатлашишни билиши керак дейди. Психотерапиянинг ривожи учун В. Е. Рожков, А. М. Сведогин, Қ И. Платонов, И. В. Иванов, М. С. Лебединский, М. М. Кабанов, А. Т. Филатов, А. М. Карвасарский ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар.
Хорижда руҳий муолажа 3. Фрейд томонидан ишлаб чиқилган. 3. Фрейд руҳий муҳокама қилишии тўзишда онгли ва онгсизлик антагонизмидан, ақл устидан инструктив қўзғолишлар доминант келишига таянади. Касаллик ҳолати сексуал ва тажовузкор йўқланма таъсири каби тушунтирилади. 3. Фрейд руҳий даволашни беморнинг онгига бу қизиқишини алоҳида усуллар билан етказиш деб билади, тушларга таъбир айтиш, тушкунликдан чиқариш лозимки, улар невротик аломатлардан озод этиб тўзалишга олиб келиши керак. Руҳий даволаш табиатини тушунтириш И. П. Павлов ва унинг шоғирдлари ишига асосланади. Гипнозни қисман уйқу деб, унинг асосида хужайралардаги тормозланиш ётади деб тушун-тиради. Бунда «навбатчи кўриқчи» пунктида (шифокорнинг пациент билан сўз орқали алокасида гипноз ҳолида тўрганида одам организми томонидан) турли реакциялар чақирилиши мумкин.
Амалиётда руҳий даволаш бевосита ва билвосита руҳий даволашларга бўлинади. Беморга билвосита руҳий таъсирни шифохонадаги шароит, ички тартиби, беморга хизматчиларнинг муомаласи ва муносабати кўрсатади. Бўлимнинг иш режаси, уялтиришнинг йўқлиги, энг оддий кулайликлар борлиги, беморларнинг бандлиги (даволаш тадбирларидан бошқа, гимнастика, меҳнат билан даволаш, саёхат, яқинлари билан учрашуви ҳам) катта аҳамиятга эга. Бўларнинг ҳаммаси беморга нафақат руҳий даволаш атмосферасими вужудга келтиради, балки унга тинчлантирувчи таъсир этади, эҳтиёткорликни юмшатади, ҳавотирданишпи йўқотади ва бемор фаолиятини фаоллаштиради.
Бевосита руҳий даволаш сўз билан таъсир этиб амалга оширилади, бу логотерапия дейилади.
Хозирги вақтда тўғридан-тўғри руҳий даволашда қўйидаги асосий усуллар қўлланилади.
-
Рационал руҳий даволаш.
-
Суггестив руҳий даволаш, гипнотик уйқу ва уйғоқ ҳолда ишонтириш.
-
Жамоа ва гуруҳли руҳий даволаш.
-
Аутоген машқ қилдириш.
Достарыңызбен бөлісу: |