Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


XXIV БОБ ШИЖОАТЛИ БИР КИШИ ЁКИ КИЧИК БИР ГУРУҲНИНГ ШАҲОДАТНИ ОРЗУ ҚИЛИБ ЁКИ ДУШМАНГА ҒОЛИБ БЎЛИШ УЧУН КЎП СОНЛИ ДУШМАНГА ҲУЖУМ ҚИЛИШНИНГ БАЁНИ



бет12/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20

XXIV БОБ

ШИЖОАТЛИ БИР КИШИ ЁКИ КИЧИК БИР ГУРУҲНИНГ ШАҲОДАТНИ ОРЗУ ҚИЛИБ ЁКИ ДУШМАНГА ҒОЛИБ БЎЛИШ УЧУН КЎП СОНЛИ ДУШМАНГА ҲУЖУМ ҚИЛИШНИНГ БАЁНИ.

كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ … (البقرة:249)

“… “Қанчадан-қанча кичик гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”…”. “Бақара” сураси, 249-оятдан.

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ… (البقرة: 207)

Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр, меҳрибондир”. “Бақара” сураси, 207-оят.

Уламолар жамоаси ушбу оят Суҳайб ибн Санон ар-Румий розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган дейишади. У Маккада Исломни қабул қилган бўлиб, мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилганда, уларнинг орқаларидан ҳижрат қилган эди. Мушриклардан бир нечаси Суҳайб розияллоҳу анҳуни ҳижратдан қайтариш учун орқаларидан қувиб чиқди. Суҳайб розияллоҳу анҳу отдан тушиб камонини қўлга олди-да, канонадан ўқни суғуриб, уларга қарата: “Ўзларингга маълум, мен мерган одамман. Аллоҳга қасамки, сизлар то мени ушлагунларинггача камондаги барча ўқни отаман, сўнг қиличимни қўлга олиб то билагимда кучим борича чопаман! Ундан сўнг менга нима хоҳласаларинг шуни қилинглар!”

Шунда улар: “Биз сенинг бой бўлиб, бойликларингни олиб кетгани қўймаймиз. Маккага юпун-камбағал ҳолингда келган эдинг. Бизга Маккадаги барча бойликларингни кўрсатасан, уларни сендан тортиб оламиз”,- дейишди.

Суҳайб ар-Румий розияллоҳу анҳу улар айтганидек қилди. Мадинага Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнларига келгач юқоридаги:

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِ،َاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ… (البقرة: 207)

Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр, меҳрибондир”. “Бақара” сураси, 207-ояти каримани Аллоҳ туширди.



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

فقاَلَ لَهُ رَسُلُ اللهِ : رَبِحَ الْبَيْعُ يَا أبَا يَحْيى وَ تَلا عَلَيْهِ الآيَة.

“Тижоратнинг фойдаси катта бўлди, эй Абу Яҳё”, – дедиларда, юқоридаги оятни ўқиб бердилар.

Гарчи оят Суҳайб ар-Румий ҳақида тушган бўлсада, фақат уни ўзига хос эмас, балки барча умматга тааллуқлидир.

Ҳофиз ибн Касир ад-Димашқий ўз тафсирида шундай дейди: “Кўпчилик уламоларнинг фикри – ушбу оят Аллоҳ ризоси учун жонини берадиган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи ҳар бир мужоҳид ҳақида туширилгандир. Аллоҳ таолонинг мана бу ояти ҳам шундайдир:

إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ … (التوبة: 111)

Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди...”.“Тавба” сураси, 111-оятдан.

Саҳобалар Аллоҳ учун жонларини тикиб, душманга ҳужум қилишарди.

Ҳишом ибн Омир ал-Ансорий розияллоҳу анҳу кофирлар сафларига бир ўзи ҳужум қилди. Одамлардан баъзилари унинг бу ишини мункар санашди. Умар ибн Хаттоб ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳулар уларга жавобан юқоридаги оятни ўқиди.

Одамлар орасида Аллоҳ ризоси йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор…”.220

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан бир киши:

وَلا تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ.

Ўзларингизни ҳалокатга ташламанглар!” ояти ҳақида сўраб: “Агар мен бир ўзим кўп душманга ҳужум қилсам, улар мени ўлдирсалар, мен ўзимни-ўзим ҳалокатга ташлаган (ўлдирган) бўламанми?” – деди. “Йўқ”,- дея жавоб берди Баро. Чунки Аллоҳ таоло ўз Росулига:

فَقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا تُكَلَّفُ إِلَّا نَفْسَكَ… (النساء:84)

Бас, (эй Муҳаммад), Аллоҳ йўлида жанг қилинг. Зотан, сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз. (Демак, ёлғиз қолсангиз ҳам жанг қилинг)...” (“Нисо” сураси, 84-оятдан) – дея буюряпти.221

Имом Термизий, Абу Довуд, Ибн Хаббонлар Аслам ибн Язид ат-Тажибийдан қилган ривоятларида шундай дейилади: “Биз Рум шаҳри яқинида эдик. Улар биз томонга Румдан саф-саф аскар чиқарди. Мусулмонлардан ҳам шунча, балки кўпроқ аскар улар томонга чиқди. Миср аҳлига Уқба ибн Омир, жамоатга эса Фузола ибн Абид бошлиқ эди. Мусулмонлардан бир киши чиқиб Рум аскарлари сафига ҳужум қилиб, ёриб ичкарига кириб кетди. Одамлар қичқириб: “Субҳоналлоҳ! Ўзини ҳалокатга ташлади!” – дейишди. Шунда Абу Айюб ал-Ансорий туриб бундай деди: “Эй одамлар, сизлар буни бошқача таъвил қиляпсизлар. Бу оят биз ансорлар жамоаси ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ Исломни азиз қилиб, унинг ёрдамчилари, тарафдорлари кўпайиб қолган бир пайтда, ўзаро бир-биримизга махфий суратда маслаҳат қилиб: “Мана Ислом ҳам қувватланиб, тарафдорлари кўпайиб қолди. Бизнинг бунга анча мол-дунёларимиз кетди. Энди биз шу сарфланган молларимизни тўлдириш учун ҳаракат қилсак”,- дедик. Шунда Аллоҳ таоло ўз Росулига ушбу оятни нозил қилди:

وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ…

Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилинглар! Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанглар...”.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу то Рум ерларидан бирига дафн қилингунга қадар Аллоҳ йўлида ибрат намуна бўлиб яшадилар.222

Бу ояти карима мол-дунёга овора бўлиб, жиҳодни тарк этган одамлар ҳақида нозил бўлган эди.

161. Имом Бухорий ва Муслим Язид ибн Аби Убайд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай дейди:

قُلْتُ لِسَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ : عَلَى أَيِّ شَيْءٍ بَايَعْتُمْ رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ: عَلَى الْمَوْتِ.



Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан: – Росулуллоҳга нимага байъат қилдиларинг? – деб сўрадим.

Ўлимга байъат қилдик,– дея жавоб берди.

162. Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида:

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللَّهُ عَنْهُ قَال:َ غَابَ عَمِّي أَنَسُ بْنُ النَّضْرِ عَنْ قِتَالِ بَدْرٍ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ غِبْتُ عَنْ أَوَّلِ قِتَالٍ قَاتَلْتَ الْمُشْرِكِينَ لَئِنِ اللَّهُ أَشْهَدَنِي قِتَالَ الْمُشْرِكِينَ لَيَرَيَنَّ اللَّهُ مَا أَصْنَعُ. فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ أُحُدٍ وَانْكَشَفَ الْمُسْلِمُونَ قَالَ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعْتَذِرُ إِلَيْكَ مِمَّا صَنَعَ هَؤُلَاءِ يَعْنِي أَصْحَابَهُ وَأَبْرَأُ إِلَيْكَ مِمَّا صَنَعَ هَؤُلَاءِ يَعْنِي الْمُشْرِكِينَ ثُمَّ تَقَدَّمَ فَاسْتَقْبَلَهُ سَعْدُ بْنُ مُعَاذٍ فَقَالَ: يَا سَعْدُ بْنَ مُعَاذٍ الْجَنَّةَ وَرَبِّ النَّضْرِ إِنِّي أَجِدُ رِيحَهَا مِنْ دُونِ أُحُدٍ. قَالَ سَعْدٌ فَمَا اسْتَطَعْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أنْ أَعْرِفَ مَا صَنَعَ. قَالَ أَنَسٌ فَوَجَدْنَا بِهِ بِضْعًا وَثَمَانِينَ ضَرْبَةً بِالسَّيْفِ أَوْ طَعْنَةً بِرُمْحٍ أَوْ رَمْيَةً بِسَهْمٍ . وَوَجَدْنَاهُ قَدْ قُتِلَ وَقَدْ مَثَّلَ بِهِ الْمُشْرِكُونَ فَمَا عَرَفَهُ أَحَدٌ إِلَّا أُخْتُهُ بِبَنَانِهِ قَالَ أَنَسٌ كُنَّا نُرَى أَوْ نَظُنُّ أَنَّ هَذِهِ الْآيَةَ نَزَلَتْ فِيهِ وَفِي أَشْبَاهِهِ ( مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ) (سورة الأحْزاب:23)

Амаким Ибн Назир Бадр ғазотида қатнашмаганди. У Пайғамбар алайҳис-саломга: „Мен сизнинг мушриклар билан қилган биринчи жангингизда қатнаша олмадим. Агар Аллоҳ менга мушриклар билан бўладиган жангда иштирок этишни насиб этса, қандай жанг қилишимни кўрсатаман”,– деди.

Уҳуд жангида мусулмонлар заифлик қилиб чекиндилар. Шунда Анас ибн Назир дуо қилди: “Эй Аллоҳим, Сенга бу (мусулмон)лар қилган ишдан узр сўрайман ва бу (мушрик)лар қилган ишлардан мен холиман”,– деб жангга кирди.

Унга Саъд ибн Муоз йўлиқди. Шунда у: “Эй Муоз Аллоҳга қасамки, Уҳуд томонидан жаннат ҳидини сезяпман”,- деди.

Эй Росулуллоҳ, мен уни нима қилганини била олмадим, – деди Саъд розияллоҳу анҳу. – Биз Анас ибн Назир жасадини топганимизда, танасида саксон нечтаям қилич, найза, ўқ ва бошқа зарба излари бор бўлиб, у ўлдирилган ва мусла қилинган эди. У таниб бўлмас даражада эди. Фақат синглисигина унинг бармоқларидан таниди, холос. Бу оят у ва унга ўхшаган мўминлар ҳақида нозил бўлган деб гумон қилардик.

مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ… (الأحزاب:23)

Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир...”223,“Ахзоб” сураси, 23-оятдан.

163. Ибн Аби Шайба ривоят қилишича, Муоз ибн Уфро розияллоҳу анҳу:

يا رسولَ الله ، ما يضْحِكُ الرَّبَّ منْ عَبْدهِ؟ قال :غَمْسُهُ يَدَهُ في العَدُوِّ حاسِرًا. فألقى درْعًا كانَتْ عليْهِ وقاتَلَ حتَّى قُتِلَ!

Ё Росулуллоҳ, банда тарафидан қайси амал Роббисини кулдиради? – деб сўради. – Билагини шимариб душман ичига шўнғиши, – дея жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шунда Муоз ибн Уфро устидаги совутини ечиб ирғитиб юбордида, то шаҳид бўлгунга қадар душман билан жанг қилди.224

164. Имом Аҳмад ва Аби Шайба Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида:

عَنِ النَّبِيِّ قَالَ :عَجِبَ رَبُّنَا عَزَّ وَجَلَّ مِنْ رَجُلَيْنِ رَجُلٍ ثَارَ عَنْ وِطَائِهِ وَلِحَافِهِ مِنْ بَيْنِ أَهْلِهِ وَحَيِّهِ إِلَى صَلَاتِهِ فَيَقُولُ رَبُّنَا: أَيَا مَلَائِكَتِي انْظُرُوا إِلَى عَبْدِي ثَارَ مِنْ فِرَاشِهِ وَوَ طْأَتِهِ وَمِنْ بَيْنِ حَيِّهِ وَأَهْلِهِ إِلَى صَلَاتِهِ رَغْبَةً فِيمَا عِنْدِي وَشَفَقَةً مِمَّا عِنْدِي وَرَجُلٍ غَزَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَانْهَزَمُوا فَعَلِمَ مَا عَلَيْهِ مِنَ الْفِرَارِ وَمَا لَهُ فِي الرُّجُوعِ فَرَجَعَ حَتَّى أُهَرِيقَ دَمُهُ رَغْبَةً فِيمَا عِنْدِي وَشَفَقَةً مِمَّا عِنْدِي فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لِمَلَائِكَتِهِ: انْظُرُوا إِلَى عَبْدِي رَجَعَ رَغْبَةً فِيمَا عِنْدِي وَرَهْبَةً مِمَّا عِنْدِي حَتَّى أُهَرِيقَ دَمُهُ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Роббимиз икки кишидан ажабланади (шод бўлади). Бир киши ўзининг иссиқ ўрнидан ва суюкли аёлининг қўйнидан намоз ўқиш учун туриб кетади. Шунда Аллоҳ ҳузуридаги фаришталарга – Менинг бандамга қаранглар, Менинг розилигим учун ва ҳузуримдаги мукофотларни умид қилиб иссиқ тўшагидан ва маҳбубасининг бағридан намозга туряпти; иккинчи бир киши Аллоҳ йўлида ғазот қилади, шериклари қочиб кетади. У ҳам қочишга мойил бўлади, лекин қайтиб, то қони тўкилгунча жанг қилади.



Аллоҳ шунда: “Менинг бандамни кўриб қўйинглар, у Менинг ҳузуримдаги нарсаларни умид қилиб, рағбат қилиб қайтди ва то қони тўкилгунча жанг қилди”-225 дейди.

Мана шу бобда ушбу саҳиҳ ҳадисдан бошқа биронта ҳам далил бўлмаган тақдирда ҳам, бизга бу ҳадиснинг ўзи кўп душманга ҳужум қилиш учун далил бўла олади. Бир мужоҳиднинг кўп душман аскарига ҳужум қилишига мисол бўла оладиган воқеа – бу Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳунинг қиссасидир.

165. Имом Муслим ривоятида Салама ибн Акваъ шундай ҳикоя қилади. “Ҳудайбия воқеасидан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинага келдик. Мен билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматкори Раббох шаҳар четидаги яйловга чиқдик. Мен Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг отини бир чоптириб келиш учун миниб чиққан эдим. Яйловда Росулуллоҳнинг туя, йилқи, қўйлари каби ҳайвонлари бор эди. Қоронғу тушиб, биз яйловда тунадик. Ғира-шира тонг пайтида Абдураҳмон ибн Уяйна ўз асҳоблари ила Росулуллоҳнинг туяларига ҳужум қилди. Чўпонни ўлдириб туя ва отларни ҳайдаб кета бошлашди.

– Эй Роббох, мана бу отга ўтир-да, Талҳага олиб бор ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга босқин хабарини етказ, – дедим, сўнг бир қир тепасига чиқдим-да, уч марта: – Эй тонг босқинчилари! – деб қичқирдим.

Сўнг қавмнинг ортидан қувдим, ўзим билан бирга қиличим ва найзам бор эди. Уларга найза отиб, отларини чопа бошладим. Бу ҳодиса қалин дарахтлар орасида бўлар эди. Мен томонга бир отлиқ келса, дарахт панасига ўтиб, унга найза отардим ва отини чопиб ташлар эдим. Улар билан жанг қилаётиб:

– Мен, Ибн Акваъ. Бугунги кун сизлар учун ҳалокат кунидир, – деб қичқирар эдим. Мана шундай кетишда дарахтлар орасига кириб қолсак, дарахтнинг тепасига чиқиб, уларга найза отардим. Агар йўл торайиб дарага бориб қолсак, тепаликка чиқиб, у ердан ўқ узардим. Шу тариқа уларни биттадан ўлдириб бордим.

Узоқдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари билан кўриниб қолди. Шу пайт улар бор нарсаларини ташлаб, қоча бошладилар. Мен улардан олган нарсаларни йўл четига тўплаб, бир тошни белги қилиб қўйиб кетардим. Аҳвол шундай давом этди. Кун жуда қизиб кетган пайтда, уларга Уяйна ибн Бадр ал-Фазорий ёрдамга етиб келди. Шунда мен тепаликка чиқиб олдим. Мени кўрган Уяйна: “Бу одам ким?” – деб сўради. Шунда унга:


  • Бу одам бизни саҳардан бери қувлаб юрибди. Бизга жуда кўп талафот етказди ва қўлимиздаги кўп нарсаларни олиб, орқага қолдириб келяпти, – деб жавоб қилишди.

– Агар у орқадан келаётган дўстларини кўрмаганда эди, сизларнинг ортингиздан қувмас эди. Бир гуруҳ бориб уни тинчитиб қўя қолинглар! – деди Уяйна.

Улардан тўрт киши ажраб тоққа чиқа бошлади. Мен томон яқинлашиб овоз етгудек масофага келганда, мен уларга:



  • Мени танийсизларми? – дея қичқирдим.

  • Сен кимсан? – дейишди улар.

  • Мен Ибн Акваъ бўламан. Сизлар менга ета олмайсизлар. Агар сиздан бирингиз менга етиб олса, ўша заҳоти тинчитаман,–дедим.

  • Мен ҳам шундай деб ўйлайман! – деди улардан бири.

Жойимдан жилмай турдим. Дарахтзорга етиб келган Росулуллоҳнинг отлиқларини кўрдим. Уларнинг олдида Ахрам ал-Асадий, унинг изидан Абу Қатода келар эди.

Менга ҳужум қилишга юраклари бетламай ҳалиги тўрталаси қайтиб кетди. Мен тоғдан тушиб келиб Ахрам ал-Асадий розияллоҳу анҳунинг отини жиловидан тутдим-да:

– Эй Ахрам, қавмдан эҳтиёт бўл. Улар кўпчилик, агар сенга ҳужум қилишса омон қўйишмайди. Эсингни йиғ, шошилма! Росулуллоҳ асҳоблари билан келгунча кутиб тур!, – дедим.

– Эй Салама, агар сен Аллоҳга, охират Кунига ишонган ва жаннат, дўзах ҳақ эканлигини билган бўлсанг, мен билан шаҳодат ўртасига тўсиқ бўлма,– деди.

Шунда мен унинг отини жиловини қўйиб юбордим. У от чоптириб кетди ва Абдураҳмон ибн Уяйнага етиб олди. Иккаласи олиша кетди. Ахрам Абдураҳмоннинг отини чопиб ташлади. Лекин Абдураҳмон Ахрамга найза санчиб, уни ўлдирди-да, отига миниб олди. Абу Қатода Абдураҳмон томонга от солиб унга етиб олди. Абдураҳмон Абу Қатоданинг отини чопиб ташлади. Абу Қатода Абдураҳмонни ўлдирди ва отига миниб олди.

Мушриклар келган томонга қараб қоча бошладилар. Мен уларни орқасидан югуриб қува бошладим. Узоқлашиб кетдик, ҳатто Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари кўринмай қолди. Мушриклар шу кетишда то Зу қарад деган булоқли жойгача тўхтамай кетдилар. Улар секинлашиб шу булоқ бўйига тушмоқчи бўлдилар. Бирдан мени орқаларидан югуриб келаётганимни кўриб, тўхтамай қоча бошладилар. Мен ҳам уларнинг орқаларидан қувиб кетавердим. Улардан бирини қувиб бориб орқасидан найза отиб қулатдим-да:



  • Мана, сенга! Мен Акваъни ўғли бўламан. Бугун сен учун ҳалокат кунидир, – дедим унга. Шунда у:

  • Тонгдан бери бизга кун бермаган Ибн Акваъ сенми? – деди.

– Худди шундай, эй ўзининг душмани, – дедим-да, яна битта найза отдим. Унинг жасадида икки найза санчилиб турарди. Қолганлари жуфтакни ростлаб қолишди. Улар ортида икки от қолганди.

Икки отни ҳайдаб орқага кетдим. Бу пайт қуёш бота бошлаган эди.

Қайтиб ҳалиги Зу қарад номли булоқ бошига келсам, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан беш юз киши билан шу ерда эканлар.

وَكانَ بِلَالٌ قَدْ نَحَرَ جَزُورًا مِمَّا خَلَّفْتُ فَهُوَ يَشْوِي لِرَسُولِ اللَّهِ مِنْ كَبِدِهَا وَسَنَامِهَا فَأَتَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ خَلِّنِي فَأَنْتَخِبَ مِنْ أَصْحَابِكَ مِائَةً ، فَآخُذَ عَلَى الْكُفَّارِ عَشْوَةً، فَلَا يَبْقَى مِنْهُمْ مُخْبِرٌ إِلَّا قَتَلْتُهُ. قَالَ أَكُنْتَ فَاعِلًا ذَلِكَ يَا سَلَمَةُ ؟ قُلتُ: نَعَمْ، وَالَّذِي أَكْرَمَكَ! فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ حَتَّى رَأَيْتُ نَوَاجِذَهُ فِي ضُوءِ النَّارِ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّهُمْ يُقْرَوْنَ الْآنَ بِأَرْضِ ،َ طَفَانَ. فَجَاءَ رَجُلٌ مِنْ ،َطَفَانَ فَقَالَ مَرُّوا عَلَى فُلَانٍ الْغَطَفَانِيِّ فَنَحَرَ لَهُمْ جَزُورًا. قَالَ فَلَمَّا أَخَذُوا يَكْشِطُونَ جِلْدَهَا رَأَوْا غَبَرَةً فَتَرَكُوهَا وَخَرَجُوا هَرَبًا فَلَمَّا أَصْبَحْنَا قَالَ رَسُولُ اللَّهِ خَيْرُ فُرْسَانِنَا الْيَوْمَ أَبُو قَتَادَةَ وَخَيْرُ رَجَّالَتِنَا سَلَمَةُ فَأَعْطَانِي رَسُولُ اللَّهِ سَهْمَ الرَّاجِلِ وَالْفَارِسِ جَمِيعًا

Билол розияллоҳу анҳу мен ғанимат қилган ва ортда қолдирган туялардан бирини сўйиб, унинг жигари ва ўпкасидан пишириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирган экан.

Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб: “Ё Росулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам, менга рухсат этинг, асҳобларингиздан юзтасини танлаб олиб, кофирларга тунда тўсатдан ҳужум қилай. Улардан бирортасини ҳам тирик қўймайман.


  • Агар рухсат берсам, бу иш қўлингдан келадими, эй Салама? – дедилар Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Сизни мукаррам қилган зотга қасамки, қила оламан! – дедим мен.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай кулдиларки, ўтнинг ёруғида озиқ тишларини кўрдим.

Бугун чавандозларимизнинг энг яхшиси Абу Қатода ва пиёдаларимизнинг энг яхшиси Салама бўлди, – дедилар.



Шу куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳам отлиқнинг, ҳам пиёданинг улушини бердилар”.226

Ушбу саҳиҳ ҳадисда бир киши кўпчилик душманга ҳамла қилиши жоизлиги учун собит далил бордир. Гарчи, ҳужум қилган одамнинг ўлдирилиши аниқ бўлса-да, у шаҳодат талабида ҳужум қилиши жоиз. Юқорида Ахрам ал-Асадий розияллоҳу анҳунинг ишларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инкор этмадилар ва саҳобаларни бу ишдан қайтармадилар. Балки, ҳадиси шарифда бундай иш мустаҳаб эканлигига далолат этувчи нуқта бор. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода ва Салама розиялллоҳу анҳуларни бундай ишлари туфайли мақтадилар.

Яна ҳадисдан шу нарса англаниладики, агар бир мужоҳид шаҳодат талабида бир ўзи катта душманга ҳамла қилмоқчи бўлса, амир ёки бошқа бошлиқ уни манъ қилмасин.

Салама ибн Акваъ Ахрам розияллоҳу анҳунинг йўлларини тўсмади. Натижада Ахрам шаҳид бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни инкор этмадилар.

Ибн Асокир “Димашқ тарихи” китобида ёзишича: “Мусулмонлардан бири Ярмук кунида Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ розияллоҳу анҳуга:


  • Мен уларга қаттиқ ҳужум қилмоқчиман. Сизлардан Пайғамбарларингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор нима деб қўяйми? – деди. Шунда Абу Убайда:

– Биздан у кишига салом айтиб хабар берки: “Биз Роббимиз ваъда қилган нарсалар ҳақ эканини кўрдик”, – деди.

Ҳофиз Абул Ҳажжож ал-Миззий Аъло ибн Суфён ал-Ҳазрамийдан қилган ривоятида шундай ҳикоя қилади: “Буср ибн Артоҳ розияллоҳу анҳу Румга ғазот қилдилар. Румликлар мусулмон аскарларининг орқа қисмига пистирма қўйиб, орқадаги аскарларга ҳужум қилиб, зарба бера бошлади. Буни кўрган Буср ибн Артоҳ асҳоблардан юз кишини олиб румликлар қўяётган пистирмаларни ахтаришга тушди.

Кунлардан бирида Рум қишлоқларини ёлғиз ўзи айланиб юриб, бир каниса (черков) ва унинг ёнида боғлаб қўйилган ўттизта оту хачирларни кўриб қолди. Бу отларнинг эгалари черков ичида эдилар. Булар пистирмада туриб олиб ҳужум қилаётганлар эди. Буср каниса ёнига бориб отдан тушди ва отини отлар ёнига боғлаб ичкарига кириб, эшикни танбалаб-қулфлаб қўйди. Бу ҳолни кўрган Рум суворийлари ҳайрон бўлиб, анқайиб қолдилар. Буср уларга бирдан ҳужум бошлади. Улар қуролларини олиб улгурмасдан, улардан учтасини чопиб ташлади. Бусрни йўқотиб қўйган асҳоблари бирдан эслаб қолишиб, ахтара бошлашди. Буср ибн Артоҳнинг оти каниса олдида боғлиқ турганини кўриб, у ерга яқинроқ боришди. Шунда каниса ичкарисидан келаётган шовқин ва қиличларнинг овозини эшитишиб, канисага кирмоқчи бўлдилар. Эшик ичкаридан берк эди. Девордан ошиб тушишди.

Улар қўмондонларининг чап қўли билан ичакларини ушлаб, ўнг қўлида қилич билан жанг қилаётганини кўрдилар. Мусулмонлар канисага бостириб киришганлигини кўргач, Буср ибн Артоҳ ҳушидан кетиб йиқилди. Мусулмонлар Рум суворийларини енгишиб, кўпини ўлдириб, баъзиларини асир олдилар.

Асир тушган румликлар мусулмонлардан:


  • Бизга ҳужум қилган паҳлавон ким? – деб сўрашди.

  • У Буср ибн Артоҳ, – дейишди. Шунда улар:

  • Бунга ўхшагани бошқа туғилмаган бўлса керак,– дейишди.

Унинг ичакларини қайтариб жойига солдилар. Биронта ичак шикастланмаган ва кесилиб ҳам кетмаган эди. Қорнини тикиб қўйдилар. У битиб, тузалиб, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетди.

166. Имом Бухорий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида шундай дейилган:

قَالَ بَعَثَ رَسُولُ اللَّهِ إِلَى أَبِي رَافِعٍ الْيَهُودِيِّ رِجَالًا مِنَ الْأَنْصَارِ فَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ عَبْدَاللَّهِ بْنَ عَتِيكٍ انْطلقُوا حتّى دَنَوْا مِنْ الحصنِ فَقَالَ عَبْدُاللَّهِ لِأَصْحَابِهِ اجْلِسُوا مَكَانَكُمْ فَإِنِّي مُنْطَلِقٌ. قالابن عتيك: فُتَلَطَّفْتُ أَنْ أَدْخُلَ الْحصْن ، ففقَدُوا حِمارًا لَهُم،فخَرَجوا بقَبَسٍ يطْلُبونَهُ، فخشيْتُ أنْ أُعْرفَ، فغَطَّيتُ رأسي بِثَوْبِيِ كَأنِّي أَقْضِي حَاجَةً ..ثُمَّ نادى الْبَوَّابُ يَا عَبْدَاللَّهِ إِنْ كُنْتَ تُرِيدُ أَنْ تَدْخُلَ فَادْخُلْ فَإِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُغْلِقَ الْبَابَ فَدَخَلْتُ ثُمَّ اخْتبأْتُ في مرْبطِ حِمارٍ عنْدَ بَابِ الْحصْن. فَتعشَّوا عندَ أبي رافِع، وتحدَّثُوا حتَّى ذهَبتْ ساعةٌ منَ الليل، ثُمَّ رجَعُوا ألى بيُتِهِم، حتَّى أذا هَدأت الأصوات، ولم أعُد أسمعُ حركةً خرجْتُ. ورأيْتُ صاحبَ الْباب عندَما وضَعَ مفْتاح الْحصنِ في كوَّةٍ عندَ البابِ، فَأَخَذْتُ الْمفْتاحَ ، وفَتَحْتُ بَابَ الْحصْنِ و عدْتُ إلى بيُوتِهِم فغَلَّقْتُ أبوابَها منَ الْخارِج. ثُمَِّ صَعِدْتُ إِلَي أبي رافِع في سلَّم فَإِذَا البَيْتٍ مُظْلِم قد طفئَ سراجُهُ لم أَدْرِ أَيْنَ الرَّجل فَقُلْتُ يَا أَبَا رَافِعٍ قَالَ مَنْ هَذَا فَعمَدْتُ نَحْوَ الصَّوْتِ فَضَربتُهُ ، فَمَا أَغْنَتْ عنّي شَيْئًا! ثُمَّ دَخَلْتُ إِلَيْهِ كأَنّي أغيثُهُ فغيَّرْتُ صَوتِي وَقُلْتُ: مَا لكَ يَا أَبَا رَافِعٍ ؟ فَقَال:أَلا يُعْجِبُكَ لِأُمِّكَ الْوَيْلُ؟ إِنَّ رَجُلًا فِي الْبَيْتِ ضَرَبَنِي بِالسَّيْفِ ! عمَدْتُ لهُ أيضًأ، فَضَربْتهُ ضَرْبَةً أُخرى وَلَمْ تُغنِ شيئًا فَصاح، وَقامَ أهْلهُ. ثُمَّ جئْتُ وَ غيَّرتُ صوْتِي كهَيْئة الْمُغيثِ، وَإذا هُوَ مستَلْقٍ على ظهْرهِ، فوَضَعْتُ السَّيْفَ فِي بَطْنِهِ ثُمَّ انْكفأْتُ عليهِ حَتَّى سمعْتُ صَوْتَ الْعظم !! ثُمَّ خرجْتُ دهِشًا ، حَتَّى انْتَهَيْتُ إِلَى السُّلَّم، أُريدُ أنْ أنزلَ، فَسقَطْتُ منْهُ فانْخلَعَتْ رِجْلِي ، فَعَصَبْتُهَا بِعِمَامَةٍ ثُمَّ أتيْتُ أصْحابي أحْجِلُ !! فَقُلْتُ لِأصْحابِي لا أبْرحُ حَتَّى أَسْمَعَ النّاعيَةَ..فَلَمَّا كانَ وجْهُ الصُّبحِ صَعُدَ النَّاعِيةُ. فَقَالَ أُنْعِىَ أَبَا رَافِعٍ ! فأدْرَكتُ أَصْحَابِي .فَانْطَلَقْنا إِلَى النَّبِيِّ فَحَدَّثْتُهُ بِمقْتَل أبِي رافِعٍ ، أريْتُه رجْلِيَ الْمكْسورَة. فَقَالَ ابْسُطْ رِجْلَكَ فَبَسَطْتُ رِجْلِي فَمَسَحَهَا فَكَأَنِّي لَمْ أَشْتَكِهَا قَطُّ !

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Рофиъ номли яҳудийни ўлдириш учун Абдуллоҳ ибн Атик ва Абдуллоҳ ибн Атаба икковини бир неча киши билан жўнатдилар. Улар Абу Рофиънинг қўрғони яқинига бордилар. Абдуллоҳ ибн Атик уларга:

Шу ерда туриб туринглар, мен бориб хабар олиб келаман, деб бир ўзи қўрғон томон кетди.

Абдуллоҳ ибн Атик ўзи шундай ҳикоя қилади: “Қўрғон эшиги олдига бориб пойлаб турдим. Бирдан эшик очилиб, йўқотган эшакларини ахтариб бир неча киши ташқарига чиқиб қолишди. Мени таниб қолишларидан қўрқиб, худди ҳожат ўтаётган одам каби бошимни або билан ўраб ўтириб олдим. Эшикбон:

Кирадиганлар эшикни беркитмасимдан кирсинлар,- деб бақириб қолди. Ичкарига кирдим-да, дарвоза яқинидаги от-эшаклар боғланадиган жойга беркиниб олдим.



Бир неча нафар Абу Рофиъ ҳузурида кечки овқатни ейишиб, сўнг бир вақтгача суҳбатлашиб ўтирдилар-да, кейин уй-уйларига тарқалишди. Товушлар тиниб, жимлик бўлиб қолгач, жойимдан чиқдим. Эшикбон эшикни қулфлаб, калитни девор тирқишига қўйганини кўрган эдим. Калитни олиб, эшик қулфини очиб қўйдим-да, посбонлар кириб кетган уйларни устидан қулфлаб қўйдим. Абу Рофиъ ётган уйнинг зинасидан баланд айвонига чиқдимда, у ётган хонага кирдим. Кеча жуда қоронғу бўлиб, чироқлар ўчирилган эди. Эр қаерда-ю, хотин қаерда ётганини билиб бўлмас эди.

  • Абу Рофиъ, – деб чақирдим.

  • Ким бу? – деди у. Товуш келган томонга мўлжаллаб қилич солдим, қилич хадафга тегмади. Сўнг овозимни ўзгартириб гўё ёрдамлашмоқчи бўлиб:

  • Нима гап, эй Абу Рофиъ?– дедим.

  • Онанг туғмай ўлгур, қарамайсанми?! Биров кириб олибди, менга қилич солди,– деди. Мен товуш келган томонга яна қилич солдим. Буниси ҳам тегмади. Шунда у бақириб юборди. Хотини ҳам ўрнидан туриб кетди. Бир оз нари бориб овозимни ўзгартириб ёрдам бергувчи кишига ўхшаб яна келдим. У чалқанча ётган эди. Тепасига келиб, қорнига қиличимни тираб, бор оғирлигимни ташладим. Ҳатто суяклари ғисирлаганини эшитдим. Шоша-пиша ташқари чиқдим. Шошилганимча зина олдига келдим-да, зинадан тушаётиб, йиқилиб кетдим. Шунда оёғим лат еди. Уни рўмол билан боғлаб олиб, шерикларим олдига келдимда:

Йиғи товуши чиқмагунча мен ҳеч қаёққа кетмайман,- дедим. Тонготар пайти қўрғондан йиғи овози кўтарилди. Шерикларимга етиб олдим. Росулуллоҳ ҳузурларига бордик. Бўлган воқеани гапириб бердим. Сўнг боғланган оёғимни кўрсатдим.

Оёғингни узат! – дедилар. Мен оёғимни узатган эдим. У киши муборак қўллари билан силаб қўйдилар. Оёғим гўё ҳеч нарса бўлмагандек асли ҳолига қайтди”.227

Туртуший ўзининг “Сирож ул Мулк” тарих китобида “Малезкурд” жанги ҳақида ёзади.

Бу жангда мусулмонлар қўмондони - Ироқ ва бошқа ажамларнинг султони Алп Арслон номли турк мужоҳиди эди. У ўз мужоҳидлари билан Рум подшоҳига қарши жанг қилган. Рум подшоси 600 мингдан ортиқ аскар билан жангга чиққан эди. Шундай қуроллар билан қуролланган эдики, уларни кўрган одам ғалабасига шубҳа қилмас эди.

Румликлар ўзаро маслаҳатлашиб, мусулмон ўлкаларини тақсим қилиб ҳам олишган эди. Ҳар бир қўмондон ва бошқа бошлиқларга Ислом диёридаги ерлар ваъда қилиб қўйилган эди. Бу хабарни эшитган Алп Арслон шўро чақириб, нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат солди.


  • Сен нима десанг, сенинг фикрингга қўшиламиз, – дейишди.

  • Бу жуда катта қўшин, унга бас келиб бўладими?-дейишди. Алп Арслон уларга қараб:

– Ўзга чора йўқ, фақат ўлим. Эй биродарлар, азиз ҳолда ўлмоқларинг ўзларинг учун яхшироқдир, – деди. Рум билан тўқнашадиган жойга қароргоҳ қилиб, жангга тайёр барча кишиларни тўплади. Улар йигирма минг атрофида эди.

Сафлар тортилганда Рум қўшинларини кўрган одам ақлдан озиб қолиши ҳеч гап эмас эди. Мужоҳидлар гўё қора ҳўкиздаги оқ холга ўхшарди.



  • Мен улар билан фақат заволдан кейин, жума хутбаси пайтида жанг қиламан, – деди Алп Арслон. Шу куни жума куни эди.

  • Нима учун? – деб сўрашди ундан.

– Мана шу пайтда Ер юзидаги барча масжид минбарларида мужоҳидлар учун нусрат сўраб дуо қилинади, – деб жавоб қилди у.

Рум аскарлари йигирма саф бўлиб сафга тизилди, одамнинг кўплигидан сафларининг охири кўринмас эди.

Алп Арслон ҳам аскарларни саф қилиб, уларга ҳужум тадбирини тушинтирди ва пешин вақти бўлганда душман қўшинига бир одам каби ҳамла қилди.

Мужоҳидлар Рум қўшинлари сафларини бирин-кетин ёриб ўта бошладилар. Ҳатто Рум подшоси қароргоҳи бўлган чодирларга етиб бордилар. Подшо мусулмонларнинг бу жойга етиб келишини хаёлига ҳам келтирмаганлигидан довдираб қолди. Унинг атрофидагиларни ўлдириб, ўзини асир олдилар. Унинг одамларидан бирининг бошини кесиб, найзага санчиб, баланд кўтардилар-да: – Подшо ўлдирилди! – дея жар солдилар.

Буни кўрган Рум аскарлари орқа-кетига қарамай тум-тарақай бўлиб, қоча бошладилар. Аллоҳ мусулмонларга бу жангда жуда катта нусрат берди. Бир неча кун қиличлар ҳукм сурди. Уларнинг қанча-қанчалирини ўлдириб, қолганларини асир олдилар. Алп Арслоннинг олдига Рум подшосини олиб келдилар.


  • Агар мени ушлаганингда нима қилган бўлардинг? – деб сўради Алп Арслон.

  • Қатл қилишимга шубҳа қилармидинг? – дея саволга савол билан жавоб берди подшо. Шунда Алп Арслон унга:

  • Менинг назаримда сен қатл қилишимга арзимайсан,- деди. Аскарларига қараб:

  • Уни олиб бориб аскарлар орасида айлантиринглар, агар харидор бўлса, сотиб юборинглар! – деди Алп Арслон. Уни бўйнида арқони билан айлантириб жар солдилар.

  • Рум подшосини бир неча дирҳамга ким сотиб олади, – деб қичқирдилар. Биронта ҳам мусулмон унга арзимас пул бериб олишни истамади. Аскарлар ичида охири бир одам:

  • Агар менга мана шу итим эвазига берсаларинг оламан, – деди. Алп Арслоннинг олдига ҳалиги одамни бошлаб келдилар ва хабарни айтишди. Шунда Алп Арслон:

  • Ит бундан яхшироқдир. Чунки итнинг фойдаси тегади. Бундан эса не фойда, – деди. Шундан сўнг Алп Арслон ўз навкарларига Рум подшосини ечиб, қўйиб юборишни буюрди.

– Уни бир киши олиб бориб, ўз шаҳрига қўйиб юборсин! – деб амр қилди. У ўз шаҳрига етиб борганда румликлар уни бўшатишиб, ўрнига бошқа подшо сайлаб олишганди.

Ибни Муборакнинг ривоятига кўра, Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Ярмук кунида пиёда юриб душманга ҳамла қилди. Унга Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу, ундай қилма сенинг ўлиминг мусулмонлар учун оғир бўлади, – деди.

– Йўлимни тўсма эй Холид! Сен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўп яхши ишларда бирга бўлгансан. Аммо мен отам билан бирга Росулуллоҳга ашаддий ёмонликлар қилганман,– деди-да, ёлғиз ўзи кўп сонли душманлар томон ҳамла қилди. Шаҳид бўлгунга қадар жанг қилди.

Табарийнинг ёзишича, Али ибн Асад исрофкунанда, маишатпараст, гуноҳи кабираларни кўп қилган ва ноҳақ одам ҳам ўлдирган, бир осий одам эди. Бир куни кечаси Кўфа кўчаларидан бирида ўтиб кетаётган Али бир одамнинг Қуръон ўқиётганини эшитиб қолади.

قُلْ يَاعِبَادِي الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ … (الزمر:53)

“(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз!”. Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир”.“Зумар”, 53-оят.

Али қорига ушбу оятни бир неча бор қайтартириб ўқитиб, эшитди.

Уйига келиб ғусл қилди ва кийимларини ҳам ювиб, кечаси билан йиғлаб ибодат қилиб чиқди. Ҳатто тиззалари туянинг тиззасига ўхшаб шишиб кетди... Мусулмонларга қўшилиб денгиз ғазотига чиқди. Али ибн Асад Рум кемаларидан бирига ўзини ташлаб, кўп душманлар билан жанг қилди. Али шу жангда сувга чўкиб, шаҳид бўлди.

Юқорида бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларнинг барчасини мужоҳидлар жиҳод майдонларида бошдан кечирганлар. Бу ҳодисаларнинг деярли барчасида ўлимга кўзи етиб турган ҳолатда ёлғиз ўзи ёки озчилик гуруҳ кўп сонли душман қўшинлари устига мардонавор ҳамла қилганлиги баён қилинган. Улар бу ишларни шаҳодат орзусида қилганлар. Биз улардан ўрнак-намуна олсак, асло янглишмаймиз. Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлиб, шаҳодатларини қабул этган бўлсин. Амин.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет